Главная / Маданият / Фаришталарнинг қўл бериб кўришиши

Фаришталарнинг қўл бериб кўришиши

Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- айтдилар: «Мадинанинг (кириш) кўчаларида фаришталар бор, вабо ҳам дажжол ҳам Мадинага (асло) кира олмайди». (Бухорий ривояти). Бир куни Мадина кўчаларидан бирида Абу Бакр розияллоҳу анҳу- Ҳанзала -розияллоҳу анҳу-ни учратиб қолдилар. Ҳанзала -розияллоҳу анҳу- жуда ғамгин, қайғуда еди. Абу Бакр -розияллоҳу анҳу-: “Ей Ҳанзала, тинчликми, хафа кўринасан?”, – деди.

Ҳанзала -розияллоҳу анҳу-: “Мен мунофиқман, шекилли” – деб жавоб берди. Абу Бакр -розияллоҳу анҳу-: “Субҳаналлоҳ! Нималар деяпсан?!” – деди. Ҳанзала: “Росулуллоҳнинг ҳузурларида бўлганимизда У зот бизга жаннатни ва дўзахни еслатадилар. Биз уларни ўз кўзимиз билан кўргандек бўламиз. Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- ҳузурларидан чиқсак, яна хотин, бола-чақа ва тирикчилик ташвишига тушамиз, У зот олдиларидаги руҳий ҳолатни унутамиз”, – деди. Абу Бакр -розияллоҳу анҳу-: “Аллоҳга қасамки, менда ҳам шундай бўлади” – деди. Кейин Абу Бакр ва Ҳанзала -розияллоҳу анҳума- иккиси Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- ҳузурларига бордилар. Ҳанзала -розияллоҳу анҳу-: “Ей Росулуллоҳ! Ҳанзала мунофиқ бўлди, шекилли”, – деди. Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам-: “Нима бўлди, нега бундай деяпсан?” – дедилар.

Ҳанзала: “Ей Росулуллоҳ, биз сизнинг ҳузурингизда бўлганимизда бизга жаннатни ва дўзахни еслатасиз. Биз уларни ўз кўзимиз билан кўргандек бўламиз. Ҳузурингиздан чиққанимиздан сўнг хотин, бола-чақа ва тирикчилик билан овора бўлиб, у руҳий ҳолатни унутамиз,” – деди.  Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам-: “Ей Ҳанзала, жоним егаси бўлган Аллоҳга қасамки, агар сизлар менинг ҳузуримда бўлган ҳолатларингиздай ҳолатда, доимо зикр қилмоқда давом етсангизлар еди, фаришталар сизлар билан кўчаларда қўл бериб кўришарди. Лекин, ей Ҳанзала, бир ундай, бир бундай бўлади (яни, киши бундай ҳолатга тушса, мунофиқ бўлмайди)”, – деб жавоб бердилар.

Яна маълумот

grudnoe-moloko-v-tchem-tsennost

Она кўкрагидан боқишда учрайдиган қийинчиликлар

Кўкракдан боқишда онада учрайдиган қийничиликлар: Сургичларнинг нотугри шаклланиши: улар кичкина, ясси, кукрак бези ичига тортилган …