Главная / Иқтисодиёт / Банк рейтингини аниқлаш усуллари

Банк рейтингини аниқлаш усуллари

20 аср охирида ҳар бир соҳада ўз етакчиларини билиш истаги кучайди. Энг яхши корхона, энг яхши банк, энг яхши мутахассис, энг ривожланган туман, вилоят, мамлакат ва ҳоказолар.

Ўз ўрнини аниқлаб олишга ҳаракат қилиш бизнесга ҳам хос. Бу соҳада ҳам дастлабки ўнта энг йирик банк, ишончлилар орасида энг ишончли суғурта агентликлари, дунёнинг юзта энг йирик корхонаси ва бошқалар аниқланмоқда. Рейтинг бўлмаса, на бутун амалий ҳаётни, на шахсий ҳаётни тасаввур қилиш мумкин. Чунки «Кимга қараб иш тутиш керак, ким билан битим тузса бўлади, менинг ишончли шеригим ким?» деган муаммоларга дуч келамиз.

Рейтинг бу муайян объект ёки субъект тўғрисидаги натижавий баҳо бўлиб, қарор қабул қилиш бўйича ғоят муҳим восита ҳисобланади. Чунки у, айтайлик, банкирга банкнинг тараққий этиш йўналишини, ишбилармонликнинг жонланишини, демак, фойда олиш имкониятларини ҳам ҳеч шубҳасиз кўрсатиб беради. Шунингдек, рейтинг тизими:

  • банклар фаолиятини халқаро амалиётда қабул қилинган меъёрлар асосида қиёсий таҳлил қилишда;
  • мазкур банкнинг молиявий бозордаги ўрнини, нуфузини, шунингдек, муаммоли банкларни аниқлашда;
  • банклар тараққиётидаги майл (тенденция)ларни кузатиш, умумлаштирувчи ва хусусий кўрсаткичларнинг динамикасини таҳлил қилишда;
  • банклар самарадорлигига баҳо беришда жуда ҳам зарур.

Барча манфаатдор томонларнинг хоҳиш ва истакларини инобатга олувчи рейтинг усули ёрдамида аҳоли омонатлари қаерларда кўпроқ, қайси банкларда қандай фоизларда жойлаштириляпти, депозитлар бўйича аҳвол қандай, сертификат ва акцияларнинг сотиб олиниши қай даражада каби саволларга ҳам жавоб олиш мумкин.

Халқаро амалиётда банк рейтингларини баҳолашнинг жуда кўп турлари мавжуд. Улар ичида қуйидаги икки усул энг кўп тарқалган:

  • миқдорий кўрсаткичлар орқали баҳолаш;
  • сифат кўрсаткичлари оркали баҳолаш.

Миқдорий кўрсаткичлар орқали баҳолаш усули асосан банклар фаолиятининг ривожланишини таҳлил қилиш мақсадида қўлланилиб, уларга қуйидагилар киради:

  • активлар суммаси;
  • депозитлар;
  • кредитлар;
  • ўз капиталининг суммаси;
  • даромад суммаси.

Бу кўрсаткичлар орқали банклар фаолияти оммалаштирилади.

Баҳолашнинг оммавий ахборот воситалари ёрдамида иккинчи тури сифат кўрсаткичлари бўлиб, улар банкнинг ишончлилик даражасини ифодалайди. Бу кўрсаткичлар туркумига қуйидагилар киради:

  • капиталнинг етарлилиги;
  • активлар сифати;
  • даромадлилик даражаси;
  • банк ликвидлиги.

Чет эл мамлакатларида банк ишончлилиги ҳукумат томонидан назорат қилинади. Банклар ишончлилигини таъминлаш бўйича бир қатор меъёрий ҳужжатларга амал қилиниши назоратда бўлади.

Жаҳон амалиётида тижорат банклари фаолиятини баҳолашнинг бир неча тизими мавжуд. Масалан, қатор мамлакатларда рискни баҳолаш ва диагностика учун бир нечта тизимлардан фойдаланилади. Уларнинг айримлари мавжуд муаммоларни аниқлаб берса, айримлари жорий таваккалчиликлар асосида келгусида эҳтимолий ёндашувлар ҳақида маълумот олиш имконини беради.

Умуман бундай тизимлар қуйидаги вазифаларни ҳал этади:

  • кредит ташкилотларини инспекция ва масофадан мониторинг доирасидабир тизимга келтирилган тарзда расман баҳолаш;
  • банкларни ва муаммолар мавжуд бўлган ёки пайдо бўлиши мумкин бўлган йўналишларни идентификация қилиш;
  • назорат идоралари ресурсларини мақбул тақсимлаш учун текширувларнинг устувор йўналишларини аниқлаш;
  • назорат органинингўз вақтида иш бошлашини уюштириш.

62-жадвалда турли ривожланган мамлакатларда фойдаланилаётган тизимларни келтирамиз.

62~жадвал.

Эрта диагностика ва рискни баҳолаш тизимлари

Мамлакат Назорат органи Тизим Тизим жорий килинган йил Тизим тсифаси
Франция Банк комиссияси ORAP 1997 Масофадан мониторинг (ММ)
Германия Федерал назорат органи BAKIS 1997 Молия коэффициентлари ва гуруҳлаб таҳлил қилиш тизими
Италия Италия банки PATROL 1933 ММ, баҳолашнинг рейтинг тизими
Нидерландия Нидерландия банки RAST 1999 Рискни баҳолашнинг ялпи тизими
Англия Молия хизматларини бошқариш RATE 1998 Рискни баҳолашнинг ялпи тизими
АҚШ Барча назорат органлари CAMELS 1978 Текширув натижалари бўйича жойида рейтинг бериш.

Тизимлар қуйидаги хусусиятлари билан бир-биридан фарқ қилади:

  • текширувларнинг чуқурлиги ва даврийлиги;
  • ҳисоботлар хусусияти;
  • бошқа ҳаққоний манбалардан фойдалана олиш имкониятининг мавжудлиги;
  • ўтган даврлардаги таназзуллар ва банкротлик ҳолатлари ҳақидаги статистик ахборотлар;
  • техник таъминот даражаси;
  • пул ва инсон омили.

Халқаро ҳисоб-китоблар банкида ўтказилган тадқиқотга кўра диагностика тизимини шаклий белгиларига қараб тўртта кенг тоифаларга ажратиш мумкин:

  • банкларни баҳолашнинг рейтинг тизими;
  • молиявий коэффициентлар ва гуруҳлаб таҳлил қилиш тизимлари;
  • банк рискини баҳолашнинг ялпи тизимлари;
  • статистик моделлар.

Буидай банклар бир ярим йилда бир марта текширилади

2000 йил охирида ана шундай халқаро баҳо ўзбек банкларидан яна бири (ТИФ Миллий банкидан сўнг) иккинчи бўлиб «Пахтабанюжа берилди. Жаҳоннинг 95 дан ортиқ мамлакатидаги мингдан зиёд машҳур банк-молия институтлари фаолиятини ўрганиб, таҳлил қилишга ихтисослашган энг йирик рейтинг агентлиги «Томсон Файненшиал Бэнк Вотч» компанияси хулосасига кўра, халқаро миқёсда ўз мавқеини эгаллаётган акциядорлик тижорат «Пахтабанк» Узбекистоннинг йирик ва молиявий барқарор банки эканлиги тан олиниб, унга халқаро рейтинг баҳоси берилди.

У ўз активлари бўйича республика банклари орасида иккинчи, устав капитал миқдори бўйича эса учинчи ўринни эгаллади. Банк республикада 13 та вилоят бошқармаси, 184 та туман бўлимлари ҳамда 400 дан зиёд минибанклардан иборат стратегик аҳамиятга эга бўлган кенг тармоқли тизимга эга. Шунингдек, кўп сонли интилувчан, иқтидорли ҳамда етук мутахассислардан иборат банк жамоасининг кўп йиллик, улкан ва бой тажрибага эгалиги таъкидлаб ўтилган.

Айни пайтда ушбу рейтинг компанияси томонидан банк фаолиятининг ҳар бир жабҳаси атрофлича тахдил қилиниб, муносиб равишда LC-2 ҳамда JC-C/D рейтинг кўрсаткичлари билан баҳоланди.

LC-2 кўрсаткичи -баҳолашда иккинчи энг юқори категория ҳисобланиб, асосий маблаг ва фоизларни ўз вақтида қайтариш қобилияти кучли бўлганда бериладиган баҳодир. Республикамизда «Пахтабанк» ушбу рейтингга (ТИФ Миллий банкидан сўнг) иккинчи бўлиб эришди.

Банкка JC-C/D рейтинг баҳосининг берилиши эса шуни англатадики, у ўз активлари сифатини яхшилиги ҳамда барқарор мувозанатлаштирилган баланси билан кенг омма ишончи ва ҳурматига сазовор бўлмокда. Шуниси эътиборга моликки, «Пахтабанк»ка берилган бундай рейтинг баҳолари, авваламбор, унинг:

  • истиқболини белгилашда;
  • хорижий сармояларни янада фаолроқ жалб этишда;
  • халқаро банк-молия ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик муносабатларни ўрнатиш борасида зарурий шарт-шароитлар, янги имкониятлар яратиб беради.

Қолаверса, банк мавқеининг республика ичида ва унинг ташқарисида янада юксалганидан, жаҳон молия оламида улкан ютуқларини муносиб намоён этганидан далолат беради.

Банк SWIFT жаҳон банклараро молиявий телекоммуникациялар ҳамжамияти аъзолигига қабул қилинган. Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи энг нуфузли банклардан бири эканлиги жаҳон молия олами томонидан ҳам эътироф этилди. Жумладан, молия муассасасининг 1998 йилдаёқ қишлоқ ва қишлоқ хўжалигини кредитловчи Осиё-Тинч уммони ассоциацияси (АПРАКА)га аъзо бўлиб кирганлигининг ўзиёқ унинг жаҳон банк тизимида ўзининг муносиб ўрнини эгаллаб бораётганлигини кўрсатувчи далилдир. Осиё ва Тинч уммони минтақасидаги 21 мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги йўналишидаги 57 та банк ва молия институтларидан иборат жаҳондаги салоҳиятли ва нуфузли молия институтларидан бири ҳисобланувчи ушбу Ассоциация қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг молиявий тамойилларини режалаштиришни рағбатлантириш, қишлоқ ва қишлоқ хўжалигини молиялаш ва кредитлаш соҳасидаги давлатлараро тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, тармоққа молиявий хизмат кўрсатиш бўйича ахборотларни ўзаро мунтазам айирбошлаш ва уларни амалиётга жорий этишни мувофиқлаштириш мақсадида ташкил этилган.

«Пахтабанк»нинг жаҳон банк ҳамжамияти билан интеграциялашуви йил сайин чуқурлашиб бораётганига яна бир мисол унинг қишлоқ хўжалигини кредитлаш халқаро Конфедерацияси (КИКА)га аъзо бўлганлигидир. Ушбу нуфузли ташкилот Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан сўнг Ғарбий Европанинг бир гуруҳ қишлоқ хўжалик ва кооператив банклари ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, ўзининг ҳозирги кўринишида 1989 йилда таъсис этилган. Ҳозирги пайтда, қишлоқ хўжалиги соҳасида кредитлар берувчи ёки уни олишга кўмаклашувчи жаҳоннинг барча қитьаларидан 36 давлатнинг қишлоқ хўжалик йўналишидаги 165 та банклари ҳамда молия ташкилотлари, шунингдек, фаолият мақсади қишлоқ хўжалик кредитини ривожлантириш ёки уни ўрганишдан иборат бўлган минтақавий, миллий ёки халқаро ташкилотлар КИКА аъзолари саналади. Улар сирасига Франциянинг «Креди Агриколь», Нидерландиянинг «Рабобанк», Германиянинг «Дойчегеноссеншафтсбанк», Австриянинг «Райффайзенцентральбанк» каби банклари ва бошқа йирик ҳамда таниқли банклар киради. «Пахтабанк» бошқарувининг раиси КИКА Марказий қўмитаси аъзоси ҳисобланади.

Одатда, CAMEL рейтинг тизимида 5 компонентдан бир ёки икки ҳолатда юқори кўрсаткичга эга бўлиш мумкин. Банкротликка яқин, яъни муаммоли банклар деб тан олинган банклар эса 5 ёки 4 балл оладилар ва улар тез-тез текширилиб турилади. Тўғри, 5 ҳолатдан 4 тасида ҳам юқори кўрсаткичга эришиш ҳоллари ҳам йўқ эмас, лекин битта ҳолатда ҳам юқори кўрсаткичдан паст бўлган рейтинг баҳосига эга бўлганда умумий рейтинг баҳоси юқори бўлмайди. Республика банк тизимида умумий рейтинг баҳосининг энг кўпи 2 ва 3 та бўлиб, булар «яхши» ва «қониқарли» фаолият юритувчи банклар қаторига киради.

Шундай қилиб, банк фаолиятини баҳолашнинг «CAMEL» тизими:

  • банк фаолиятини ойдинлаштиришга ёрдам беради;
  • банк ҳисоботларининг тўғрилигини тасдиқлайди;
  • объектни халқаро аудит киритилишига тайёрлайди.

Ушбу афзалликлар умумлашиб, энг олий мақсад, яъни банкни банкротликдан сақлаб қолади ва шу орқали жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг омонатлари, депозитларининг беҳудага сарфланиб кетишининг олдини олади.

«CAMEL» тизимининг таҳлил қилинадиган биринчи кўрсаткичи банк капиталининг етарлилиги ҳисобланади. Бу кўрсаткич икки кўрсаткични таҳлил қилиш орқали аниқланади, яъни:

  • жами капиталнинг рискка тортилган активларга нисбати (Арт);
  • асосий капиталнинг (АК) рискка тортилган активларга нисбати (Арт);

Капитал етарлилигининг минимал халқаро нормаси 8 фоиз қилиб белгиланган. Базель шартномасидаги талабларга биноан банк асосий капиталининг жами капиталдаги улуши 50 фоиздан кам бўлмаслиги керак.       .

Умуман, Базель шартномасига мувофиқ, банк капитали икки даражага бўлинади;

  • биринчи даража асосий капиталдан иборат бўлиб, унга тўланган акциялар суммаси, активларни сотишдан юзага келган курсдаги фарқлар суммаси, захира фондининг устав фондини мустаҳкамлашга доир қисми, тақсимланмаган фойда, суғурта фонди киради.
  • иккинчи даражада захира фондининг бир қисми ва баланс ҳисобварақаларда ҳисобга олинадиган фонд маблагларини ўз ичига оладиган қўшилган капиталдир.

Шундай қилиб, CAMEL рейтинг тизими бўйича капитал назорати ушбу жараённинг биринчи компоненти бўлиб, бунда банк капиталининг етарлилик даражаси, капитални кўпайтириш борасида олиб борилаёгган фаолият ва дивидендларни тўлаш сиёсати таҳлил қилинади.

Бундан ташқари, капитал таҳлили жараёни банк акциядорларининг янгиланган рўйхати, жами акциядорлар улушининг баланс ҳисоботидаги тўланган капитал суммасига тенглиги ҳамда банк капитали Марказий банкнинг 2000 йил 26 апрелдаги «Тижорат банклари капиталининг етарлилигига қўйиладиган талаблар тўғрисида»ги 420сонли Низоми талабларига жавоб бера олишини текшириш масалаларини қамраб олади.

Иккинчи таҳлил кўрсаткичи активлар сифатини баҳолашдир. Бундан асосий максад муайян банк активларининг рискка тортилганлик даражасини таҳлил қилишдир. «CAMEL» тизимида рисклар бўйича активларни таснифлаш 4 гуруҳга бўлинади:

  • 0 фоиз — махсус активлар;
  • 20 фоиз стандарт бўлмаган активлар;
  • 50 фоиз шубҳали активлар;
  • 100 фоиз зарар келтирадиган активлар.

Тижорат банкининг молиявий аҳволини аниқлашда активлар сифатини баҳолаш муҳим аҳамиятга эга бўлйб, уларнинг ҳақиқий қиймати бухгалтерлик ҳисобида акс эттирилган қийматга тўғри келмайди. Активларнинг сифатини таҳлил қилиш учун муаммоли қарзларни таснифлаш асосида берилган ссудалар ва бошқа активларни баҳолаш зарур.

Активларни андозавий, шубҳали ва зарар келтирадиган турларига таснифлаш тизими барча активлар рейтингини микдор жиҳатдан аниқлаш, шунингдек, кредитлардан зарар кўриш ҳолларига мўлжалланган захираларнинг етарлилигини баҳолаш имконини беради. Асосан узоқ муддатли ссудалар нақд пуллар ва вакиллик ҳисобварақлари, ссудалар ва бошқа активлар текширилади.

Активлар сифатининг таҳлилида асосий эътибор активларнинг қайтишига қаратилади. Уларнинг ҳолати аниқланганда, ҳақиқатан ҳам, кредитларнинг ўз вақтида қайтарилиши ўта муҳимдир. Республикамц? тижорат банкларида мавжуд ўз вақтида қайтарилмаган кредитлгф жами суммаси кредит қўйилмаларининг 1 фоизга ҳам етмаган/Ҳолда МДҲ таркибидагина эмас, балки жаҳон миқёсида ҳам бу ^Нг яхши кўрсаткич ҳисобланади. Лекин мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мақсади ҳар қандай маблағ юқори даражада самарали бўлишига қаратилган.

Активлар сифати банкнинг кредит таваккалчилиги билан ҳам бевосита боғлиқ ва энг йирик кредитлар текширилади.

Банк фаолиятининг асосий мақсади, юқори даромад олишдан иборат. Одатда, юқори даромад оладиган банклар самарали фаолият юритаётган банк деб тан олинади. Бироқ активлар сифати билан тушум ўртасидаги ўзаро боғликдикка унчалик эътибор берилмайди. Бирон бир банкда активлар сифати муаммоли бўлса, унинг активлари баҳоси ёмонлашади. Баҳодаги бу ўзгариш тушум ҳисобига қопланади ва натижада банк даромади камаяди.

Демак, банкнинг даромадлилик даражаси активларнинг иқтисодий моҳиятига, аниқроғи, сифатига боглиқ. Унга кўра активлар:

  • даромад келтирувчи;
  • даромадни «еб қўювчи» турларга бўлинади.

Даромад келтирувчи активларга ишлаётган активдар (барча кредит қўйилмалар ва қимматли қоғозлар) киради. Даромад келтирмайдиган активларга номоддий харажатлар, бинолар, капитал харажатлар ва тўлов муддати 90 кундан ошган кредитлар, шунингдек, кредитлар ва амал қилмайдиган деб тан олинган кредитлар бўйича фоизлар тааллуқлидир.

Даромад келтирувчи активлар кредит салоҳиятининг асосини ва банкнинг ссуда портфелини ташкил этади. Шу боис банк капиталини ошириш ва кредит потенциалини мустаҳкамлаш ҳам унинг даромадлилигига боғлиқ. Банкнинг даромади, асосан, кредитлар бўйича фоиз ставкаси, кредит қўйилмалар ҳажми ва банк ликвидлилигига боғлиқ.

Банк даромадларни қуйидаги манбалардан олади:

  • операциялардан (олинган фоизлар);
  • қимматли қоғозлар савдосидан;
  • фоизсиз даромад ҳисобидан;
  • мулкни ва бошқа активларни сотишдан;
  • бошқа манбалардан.

«CAMEL» тизими даромадларни миқдор ва сифат томонларини ҳисобга олган ҳолда баҳолашни тавсия этади. Даромадлилик даражаси қуйидаги икки кўрсаткични тахдил қилишни тақозо этади:

  • баланс фойдасининг активларга нисбати;
  • солиқлар чегириб ташланган фойданинг активларга нисбати.

Даромад йўналишининг ижобий ва салбий томонларини таҳлил қилиш ва баҳолашда дастлаб қуйидаги масалалар:

  • тушумнинг ўзгармаслиги ёки жами активларга нисбатан фоиз ҳисобида камайиши;
  • операцион харажатларнинг операцион даромадларга нисбатан ўзгариши;
  • фоизли харажатлар билан фоизли даромадлар ўртасидаги маржанинг ўзгариши;
  • фоизсиз харажатлар ва даромадларларнинг ўзгаришлари инобатга олинади.

Банк даромад ва харажатларининг салбий ва ижобий моддаларини аниқлашда асосан қуйидаги омилларга аҳамият берилади:

  • активларнинг фойдалилиги;
  • капиталнинг фойдалилиги;
  • активлар ва пассивлар асосий категорияларининг ўсиш коэффициенти;
  • даромаднинг асосий манбалари;
  • харажатларнинг барча асосий категориялари.

Қайд қилинган барча кўрсаткичлар бошқа ўхшаш банкларга таққосланган ҳолда қиёсий таҳлил қилинади.

Ликвидлик кўрсаткичи тўртинчи тахлил қилинадиган омил ҳисобланади. CAMEL тизимига мувофиқ, ликвидлик банкнинг мажбуриятлар бўйича тўловларни ўз вақтида бажариш лаёқати ва хизмат кўрсатилаётган мижозларнинг кредитга бўлган эҳтиёжини қондиришга тайёрлик даражасини ифодалайди. Ликвидлик даражаси ҳам шулар орқали баҳоланади.

Баҳолашда ликвидликка таъсир кўрсатувчи омиллар, яъни:

  • актив ва пассивларнинг таркиби;
  • актив ва пассивларни бошқариш сифати;
  • депозит базасининг ҳолати каби кўрсаткичлар таҳлил қилинади.

Банкнинг мажбуриятлар бўйича тўловларни ўз вақтида бжариш лаёқати, пул маблағларига бўлган эҳтиёжнинг қондирилиши кўп жиҳатдан актив ва пассивлар таркибий тузилишининг мувофиқлик даражасига боғлиқ. Банк томонидан ликвидликни етарли даражада сақлаб туриш фойда олишга қаратилган ҳаракат билан мувозанатлашган ҳолда амалга оширилиши даркор, яъни кўпроқ фойда олиш мақсадида активларнинг самарасиз жойлаштирилиши ликвидлик ҳолатининг ёмонлашувига олиб келади.

Актив ва пассивларни бошқариш сифати банкнинг пул фондларини ташкил этиш, улар нархларини шакллантириш ва жойлаштириш жараёнларига тааллуқлидир. Ушбу жараён асосан баланс ҳисоботида акс эттирилади. Актив ва пассивларни бошқаришнинг энг мақбул йўли қисқа муддатли ликвидликни паст бўлган инструментларга жойлаштириш орқали юқори фойда олиш орасидаги мувозанатни таъминлашдан иборат.

Депозитлар базаси ҳолатига, яъни депозитларнинг доимийлигига жаҳон амалиётида жуда катта аҳамият берилади. Бундан ташқари, ликвидликни таҳлил қилишда банкларнинг ташқи манбаларга чиқиш имкониятлари алоҳида ўрин тутади. Айниқса, ликвидликни баҳолашда активларнинг нақдликка айланиш даражалари ҳам таҳлил қилиб чиқилади.

Шуни таъкидлаш лозимки, ликвидлик даражаси банкнинг ликвидлик ҳолатини тўлалигича ёритиб бера олмайди ва унга умумий баҳонинг бир қисми сифатида қаралади. Шундай экан, ликвидлик коэффициенти бошқа кўрсаткичлар билан қиёсланган ва тўлдирилган ҳолда таҳлил қилиниши мақсадга мувофиқ.

Ликвидлик ҳолати текширувининг якуний босқичларида банк томонидан қонунчиликнинг бузилиш ҳолатлари рўйхати тузилиши ҳамда уларга тегишли қонун ва низомлар илова қилиниши кўзда тутилади/

 CAMEL тизимининг юқоридаги тўртта кўрсаткичи аниқланганидан сўнг мазкур рейтинг тизимининг бешинчи баҳолаш кўрсаткичи менсжмент, яъни банкни бошқариш даражаси таҳлил этилади. Бу кўрсаткич банк ишончлилигини баҳолашнинг охирги кўрсаткичидир.

Мазкур кўрсаткич олдинги кўрсаткичлар натижаларига боғлиқ бўлади. Чунки капиталнинг етарлилиги, активлар сифати, даромадлилиги ва юқори ликвидлик даражасига эга бўлган банкларнинг, хусусан, менежмент ҳам юқори бўлади. Бунда:

  • кадрларнинг билим даражаси;
  • меъёрий ҳужжатларга амал қилиниши;
  • банк, кадр, кредит, инвестиция, фоиз сиёсатларининг мукаммаллиги ва тўғри йўлга қўйилганлиги таҳлил қилинади.

Банкни бошқариш даражаси кўпинча банк сиёсатининг қай даражада мақсадга мувофиқ шакллантирилганлиги, унинг ёзма Равишда белгиланган тартибда ҳужжатлаштирилганлиги ва унга риоя қилиниши билан характерланади. Маъмурият фаолиятига баҳо беришда эса қуйидагиларга алоҳида эътибор берилади:

  • сардорлик ва раҳбарлик қилиш қобилияти;
  • банк фаолияти қоидаларига риоя қилиш даражаси;
  • ўзгарувчан вазият ва ҳолатларда тўғри қарорларни қабул қила олиш ва унга тез мослаша олиш қобилияти;
  • муваффақият қозониш;
  • банк хизматларига бўлган ижтимоий эҳтиёжларни қондиришга интилиш ва бошқа кўрсаткичлар.

Шундай қилиб, банкни бошқарув сифати банк раҳбарияти томонидан олиб борган сиёсатнинг самарадорлик даражасини ифодаловчи кўрсаткич бўлиб, қатор омиллар ва кўрсаткичлар орқали аниқланади.

Яна маълумот

risk-menedzhment

Рискларни бошқариш усуллари

Энг аввало шуни таъкидлаш лозимки, банк фаолиятида гап рискдан умуман қочиш тўғрисида эмас, балки уни …