Главная / Иқтисодиёт / Рискларни бошқариш усуллари

Рискларни бошқариш усуллари

Энг аввало шуни таъкидлаш лозимки, банк фаолиятида гап рискдан умуман қочиш тўғрисида эмас, балки уни олдиндан чамалаш, кўра билиш ва уни минимал даражага тушириш ҳақида боради. Рискни бошқариш ўз олдига аксарият ҳолларда банкнинг ўз маблағларининг бир қисмини йўқотиш «хавфи», даромад ололмай қолиш ёки молиявий операцияларни амалга ошириш натижасида қўшимча харажатларга йўл қўйиб бўлса-да, фаолиятни ижобий натижа билан якунлашни мақсад қилиб қўяди.

Умуман банк рискини бошқариш рискни юзага келиш эҳтимолини хомчўт қилиш, риск туфайли юзага келадиган нохуш ҳолатларга йўл қўймаслик ёки уларнинг таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишни ўз ичига олади. Рискни бошқариш жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади (37-чизма).

risk-menedzhment

Банк рискини бошқариш банклар фаолиятини чуқур билиш, улар бажарадиган операцияларнинг самарадорлигини аниқлай олиш, банкнинг кредит, инвестиция, валюта сиёсати ва бошқа фаолият турлари бўйича оптимал қарорлар қабул қилишга эришиш, мижозларнинг хўжалик фаолияти ва уларнинг молиявий аҳволи, тармоқлар фаолиятининг хусусиятларини мукаммал билишни талаб этади.

Банк рискини бошқаришда банк бошқарувчисининг асосий вазифаси банк фаолиятини олиб боришда юзага келадиган даромад билан унда юзага келувчи рисклар ўртасидаги оптимал вариантини топишдан иборат.

Банк рискларини бошқаришда муайян тамойиллар ва талабларга таянилади. Улар қуйидагилардан иборат:

Тамойиллар, талаблар:

  • ўз капиталидан ортиқ суммага риск қилмаслик;
  • кам даромад олиш имкониятида риск қилишга интилмаслик;
  • бир мижозга ёки бир-бири билан боглиқ қарздорлар гуруҳига берилган йирик кредитлар кўпинча банкларнинг инқирозга сабаб бўлишини унутмаслик;
  • бир қарз олувчига бериладиган кредит миқдори банкнинг устав капитали миқдорининг 10 фоизидан юқори бўлмаслигини асос қилиб олиш;
  • банк томонидан бериладиган йирик кредит банк капиталининг биринчи даражаси миқдорининг 10 фоизидан ошмаслигига риоя қилиш;
  • бир қарз олувчига ёки ўзаро боғлиқ қарз олувчилар гуруҳига тўғри келувчи максимал миқдор банк капиталининг биринчи даражаси миқдорининг 15 фоизидан ошмаслигини асос қилиб олиш;
  • ишончли (бланкали) кредитлар бўйича максимал риск миқдори банк капиталининг биринчи даражаси миқдорининг 5 фоизидан ошмаслигига риоя қилиш;

708

37-чизма. Рискни бошқариш жараёни.

  • банк томонидан берилган йирик кредитларнинг умумий суммаси банк регулятив капиталининғ биринчи даражасидан 8 мартадан ошмаслигини асос қилиб олиш;

Халқаро банк амалиётида:

  • бирон бир қарз олувчи банк асосий капиталининг 10 фоиз эквивалентидан ортиқча маблағ ололмайди;
  • бир тармоққа бериладиган кредит микдори банкнинг умумий портфелининг 25 фоизидан ошмаслиги лозим;
  • бир қарз олувчига тўғри келувчи тахминий риск (гаровга қўйилган мулк баҳолангандан кейин) банк асосий капиталининг 1 фоизидан ошмаслиги керак;
  • тахминий (кутилаётган) риск кўлами мижоздан олиниши эхтимол қилинаётган йиллик фойда микдорининг 3 бараваридан ошиб кетмаслиги керак.

Шуни таъкидлаш лозимки, республикамизда аксарият банклар соҳалар бўйича (Савдогарбанк, Ғаллабанк, Пахтабанк, Микрокредитбанк ва ҳ.к.) ихтисослашган банклар бўлиб, уларнинг кредит қўйилмаларининг асосий қисми ўзи ихтисослашган соҳаларга йўналтиради.

Бу ерда ҳам муайян талаб ўрнатилиши лозим. Проф. Ш.Абдуллаеванинг фикрига кўра, банк бир соҳага креди г берганда, шу соҳа учун берилган кредитлар кўлами банк кредит портфелининг 35 фоизидан ошмаслиги лозим. Бу ҳам кредит рискининг олдини олишнинг омилларидан бири бўлиши мумкин.1

  • . Банк рискларини бошқариш стратегиясини ишлаб чиқишда рискларнинг қуйидаги асосий турларига эътиборни қаратмоқ лозим:
  • депозитларни шакллантириш риски;
  • янги фаолият тури риски (масалан, факторинг операциялар бўйича);
  • лизинг келишуви риски;
  • қарздорнинг ўз молиявий мажбуриятлари юзасидан бажармаган фаолияти билан боғлиқ кредит риски;
  • бозор фоиз ставкаларининг фарқланиш эҳтимоли билан боглиқ фоиз рисклари;
  • қимматли қоғозларнинг қадрсизланиш эҳтимоли билан боғлиқ бозор риски.
  • валюта курсларининг фарқланиши билан боғлиқ валюта рисклари. Банк бундай рискка чет эл валютасида турли хилдаги операциялар ўтказиш, валюталар олди-сотдиси, валютавий кредитлар бериш натижасида дуч келади.

Банк ўз фаолиятида мавжуд рискни аниқлаш, уни қабул қилиш, уни кузатиб бориш ва уни бошқариш қобилиятига тайёр эканлигини ўз зиммасига олиши лозим.

Рисклар асосан қуйидаги усулларни қўллаш ёрдамида бошқарилади (57-жадвал).

  • Агар рискларнинг олдини олишнинг тўлиқ имконияти мавжуд бўлмаса, у ҳолда охирги манба рискни қоплаш ҳисобланади. Рискни қоплаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
    • банклар томонидан умумий ва махсус захира фондларини ташкил қилиш;
    • маълум йиғиндиларни зарарларга ўтказиш;
    • кредит бўйича фоизлар белгилашни тўхтатиш ва бошқалар.

    Рискларни бошқариш даромад билан риск ўртасидаги оптимал нисбатни топиш, мавжуд рискни минималлаштиришни ўз ичига олади.

57-жадвал.

Рискларни бошқариш усуллари

Рискларни бошкариш усуллари
1. Диверсификация сиёсатини ўтказиш;
2. Депозит сертификатларини жорий килиш;
3. Узгарувчан, сузиб юрувчи фоиз ставкалари асосида кредит бериш;
4. Кредитларни ва депозитларни суғурталаш;
5. Гаров асосида кредитларни кенгайтириш;
6. Банкларнинг хисобга олиш операиияларини кенгайтириш;
7. Йирик кредитларни факат консорционал асосда бериш (банклараро битимларга асосан рискларни таксимлаш);
8. Реал шахсий кафолатлар асосида кредитлашни қўллаш:
9. Ташқи рисклар (тармок, тармоклараро, минтақавий ва бошқ.)ни ҳисобга олиш;
10. Банк мижозининг молиявий аҳволини мунтазам назорат килиб бориш, тўловга лаёқатлилиги, рейтингини баҳолаб бориш;
11. Рискларни бошқаришда эътиборга олиш зарур бўлган тамойиллар ва талабларга риоя қилиш;
12. Рискларни аниклаш усуллари ва уларнинг натижаларини рискларни бошқаришда кенг кўллаш ва ҳ.к.

Банк амалиётида кредит бериш барча операциялар таркибида энг салмоқли ўринни эгаллайди. Шу боис кредит рискини минималлаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ўта долзарб масала бўлиб қолаверади. Бу тадбирлар қаторига қуйидагилар киради (58-жадвал).

58-жадвал.

Кредит рискини камайтириш усуллари

Рискни камайтириш чоралари Изоҳ
1. Мижознинг кредитга лаёқатлилигини баҳолаш • Бу усул мижознинг рейтингини аниклашни кўзда тутади. Қарздорни баҳолаш мезонлари хар бир банк учун қаттик индивидуаллашган бўлиб, унинг амалиётдаги мавкеидан келиб чиқиши ва вақтивақти билан қайта кўриб чиқилиши лозим.
2. Битта қарз олувчига бериладиган кредитнинг суммасини камайтириш • Бу усул мижознинг кредитга лаёқатлилигига тўлиқ амин бўлмаган ҳолларда қўлланилади.
3. Кредитларни сугурталаш • Кредитни суғурталаш унинг кайтмаслик рискини тўлиқ суғурталаш билан шугулланувчи ташкилот зиммасига юкланишини назарда тутади.
4. Етарли таъминотни талаб килиш • Бу усул банкдан берилган сумманинг қайтишини ва фоиз олинишини кафолатлайди.
5. Дисконтли ссудалар бериш • Бу ссудалар унчалик катта бўлмаган даражада кредит рискини пасайтиришга ёрдам беради. Бундай усулларда кредит бериш кредитга минимум тўлов олишни таъминлайди.

Юқорида таъкидлаганимиздек, фоиз риски фоиз ставкаларининг ўзгарувчанлиги натижасида юзага келиб, бозор иқтисодиётига хос объектив ҳодисадир. Банк тузилаётган шартномалар бўйича (кредит шартномалари бўйича ҳам, депозит шартномалари бўйича ҳам) фоиз ставкаларини қайд этар экан, кўпинча шундай вазиятга тушиб қоладики, бунда у ё қимматлашган ресурсларни ставкалар молия бозорларининг даромадлилик даражаси пастроқ бўлган вактда белгиланган актив операцияларни фондлаш учун сотиб олиш, ёхуд илгари сотиб олинадиган қиммат ресурсларини пасайган ставкалар бўйича жойлаштириш мумкин. Чунки уни жойлаштириш муддати ресурслар жалб этилган муддатга қараганда камрокдир.

Фоиз хатарини бошқаришдан мақсад бозор фоиз ставкаларини тебранишларининг банк рентабеллигига салбий таъсирни минималлаштиришдан иборат. Фоиз ставкаларининг ўзгариш хатари фарқлантирувчи хусусияти шундан иборатки, унинг таъсири банк учун ҳам салбий, хам ижобий бўлиши мумкин.

Фоиз хатарини бошқариш банкни фоиз шаклида соф фойда олиш вазифаларини қўйишга ва банкнинг фоиз хатарига қанчалик дуч келганлигини чамалаб кўришга мажбур этади. Бунинг учун ё тафовутни таҳлил қилиш усули (инг. GAP -узилиш, интервал), ёҳуд давомийликни таҳлил қилиш усулидан фойдаланилади.

Банк портфелининг шаклланиш доирасида фоиз ставкалари ўзгариш рискини бошқаришда икки хил стратегия бўлиши мумкин:

  • фоиз ставкаларининг динамикасини прогноз қилиш;
  • фоиз ставкалари прогнозланаётган ўзгаришининг салбий таъсирини минималлаштириш мақсадида банк портфели тузилмасини ўзгартириш тадбирларини ўтказиш.

Агар фоиз ставкаларининг ўзгариш тенденцияларини олдиндан айтиб бўлмаса ёки фоиз ставкалари тартибсиз тебраниб турса, у ҳолда тафовутни бошқаришнинг мудофаа стратегиясини қўллаш ўринли бўлади. У банк портфелини бошқаришга пассив ёндашишни билдирмайди ва банк операцияларини бошқаришда гоянинг юксак фаол бўлишини талаб қилади.

Фоиз рискини қуйидаги усуллар воситасида минималлаштириш мумкин:

  1. Фоиз рискини қуйи бўғиндаги тегишли суғурта ташкилотига ўтказиш йўли билан сугурталаш.
  2. Кредитларни сузувчи фоиз ставкасида бериш. Бу усул банкка берилган кредитларнинг фоиз ставкасига бозордаги фоиз ставкаларининг тебранишини ҳисобга олиб тегишли ўзгартиришлар киритишга имконият беради ва банк ссуда фоизининг бозор нормасининг ошиши натижасида кўриши мумкин бўлган зарарлардан қочиш учун шароит яратиб беради.
  3. Муддатли келишувлар. Банк ва мижоз ўртасида белгиланган сумма ва ўрнатилган фоизда, маълум бир келишилган кунда ссуда билан таъминлаш тўғрисида махсус форвард битими имзоланади. Бундай битимни тузиш ёрдамида банк ссудаларни бериш вақтида бозор фоиз ставкаларининг тушиб кетиши хавфидан ўзини ҳимоялайди. Бунда анча паст тўлов эвазига кредит олган мижоз ютади.
  4. Фоизли фьючерс шартномалари. Бу усул бозор фоиз ставкаларининг тебранишидаги спекуляция (чайқовчи)лар ҳамда фоиз рискини қоплаш учун қўлланилади.
  5. Фоиз опционлари. Бу опцион эгасига қатъий ўрнатилган баҳода келгусида белгиланган кунда ёки унгача қисқа муддатли депозит ёки ссудани сотиш ёки сотиб олиш ҳуқуқини (мажбурият эмас) берувчи келишувидир.
  6. Фоиз своплари. Бу усул битта суммага, лекин турли шартларда тузилган кредит мажбуриятлари бўйича банклар ўртасида бўладиган фоиз тўловлари алмашинуви бўлиб, фоиз рискини минималлаштиришга бир қадар ёрдам бериши мумкин.

 Валюта рискини қуйидаги усуллар ёрдамида минималлаштириш мумкин (59-жадвал).

59-жадвал.

Валюта рискини минималлаштириш усуллари

Усуллар Изох
1. Форвард курсини хисобга олиш • Кредит шартномасида ўрнатилган форвард курсини хисобга олиб бошқа валютада кайтариш шарти билан бирор бир валютада ссуда бериш. Бундай тадбирлар банкни кредит валютаси курсининг пасайиши эҳтимоллигидан химоя килади.
2. Форвард валюта шартномалари • Бундай операциялар битим суммасини ва форвард алмашув курсини шартномада қагьий ўрнатиб хорижий валютани олди-сотдиси бўйича банк ва мижоз ўртасида муддатли келишув имзоланишни назардатутади.
3. Валютавий фьючерс шартномалари • Фьючерслар маълум бир миқдордаги хорижий валютани келгусида аниқ бир кунда сотиш ёки сотиб олиш келишувни ўзида акс эттиради.
4. Валюта своплари • Бу усул икки томон ўртасида турли валюталардаги тўловларнинг келажакда алмашиниши хакидаги келишув асосида амалга оширилади.
5. Валюта рискини суғурталаш • Бундай тадбир барча рискни суғурта ташкилотига ўтказишни назарда тутади.

Бозор рискини қуйидаги воситалар ёрдамида минималлаштириш мумкин:

  1. Қимматли қоғозлар олди-сотдисига тузилган фьючерс шартномалари. Улар шартнома эгаларига олдиндан ўрнатилган курс бўйича қимматли қоғозларни сотиш ёки сотиб олиш ҳуқуқини беради.
  2. Фонд опционлари. Бу акцияларни (ёки бошқа қимматли қоғозларни, агар улар фонд биржасида айланаётган бўлса) келишилган муддат давомида сотиш ёки харид қилиш ҳуқуқини беради.
  3. Инвестиция портфелининг диверсификацияси. Бу усул қимматли қогозларни қадрсизланишдан ҳимоя қилишнинг энг мақбул усулидир.

Шундай қилиб, банкларнинг ўз фаолиятлари жараёнида дуч келадиган турли хилдаги рискларни пасайтириш усуллари бўйича тадбирларнинг ишлаб чиқилиши риск соҳасида банк стратегиясининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Бундай турдаги операцияларни банк ўз маблаглари ҳисобидан ҳам ёки мижоз топширигига асосан ҳам амалга оширади.

Яна маълумот

procent

Банк фоизи ва ундан фойдаланиш механизми

Суда фоизи вақтинча муддатга берилган қийматдан фойдаланганлиги учун тўланадиган ўзига хос тўловдир. Унинг тўловчиси ҳам, …