Главная / Маданият / Фаришталар яхши кўрадилар ва ёмон кўрадилар

Фаришталар яхши кўрадилар ва ёмон кўрадилар

Фаришталарга иймон келтирмоқнинг мусулмонлар ҳаётида катта самаралари бор. Бу самараларидан бири Аллоҳнинг нақадар кучли, қувватли ва ҳукми юрувчи буюк зот еканини билишдир. Чунки яратилган бандаларнинг буюклиги Яратувчининг буюк еканига далилдир.

voina-angelovРосулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- фаришталар Аллоҳ яхши кўрган кимсани яхши кўришларини ва Аллоҳ ёмон кўрган кимсани ёмон кўришларини хабар бердилар. Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- дедилар: “Агар Аллоҳ бир бандани яхши кўрса Жаброил -алайҳис-салом-га нидо қилади: “Аллоҳ фалончини яхши кўради сен ҳам уни яхши кўр”.

Жаброил -алайҳис-салом- уни яхши кўради ва осмон аҳлига: “Аллоҳ фалончини яхши кўради, сизлар ҳам уни яхши кўринглар” – деб нидо қилади, шунда осмон аҳли ҳам уни яхши кўрадилар. Кейин ерда унга қабул бўлади (яни, одамларнинг қалбида унга муҳаббат бўлади, одамлар ундан рози бўладилар ва унга мойил бўладилар).

Агар Аллоҳ бир бандага ғазаб қилса Жаброил алайҳис-салом-га нидо қилиб: “Мен фалончини ёмон кўрдим сен ҳам уни ёмон кўр” – дейди. Жаброил -алайҳис-салом- уни ёмон кўриб, осмон аҳлига: “Аллоҳ фалончини ёмон кўрди, сизлар ҳам ёмон кўринглар”, – деб нидо қилади. Осмон аҳли ҳам уни ёмон кўрадилар. Кейин ерда уни ёмон кўришади (яни, одамлар қалби унга зид бўлиб қолиб, ҳамма уни ёмон кўради, ундан нафратланади). (Муслим ривояти).

Яна маълумот

grudnoe-moloko-v-tchem-tsennost

Она кўкрагидан боқишда учрайдиган қийинчиликлар

Кўкракдан боқишда онада учрайдиган қийничиликлар: Сургичларнинг нотугри шаклланиши: улар кичкина, ясси, кукрак бези ичига тортилган …