Кредитнинг асосий шарти олинган қарз учун ҳақ тўлаш. Бу ҳақ олинган қарз йиғиндисига нисбатан фоиз ҳисобида олинганидан уни қарз фоизи ёки кредитнинг фоиз ставкаси деб юритилади. Бошқача қилиб айтганда, кредитнинг фоиз ставкаси берилаётган кредитга нисбатан фоизда белгиланиб, кредитнинг нархини ифода етади. Кредит нархи, одатда, бир йил учун белгиланади. Фоиз ставкасининг ўсиши кредитнинг қимматлашувини, пасайиши еса унинг арзонлашганини ифодалайди. «Арзон пуллар сиёсати» ёки «Қиммат пуллар сиёсати» каби ибораларнинг истемолга кириб келиши ҳам кредитнинг қимматлашуви ёки арзонлашишидан келиб чиққан.
Кредит фоизи пул бозорида амал қилади. Бозорда фоив ставкасининг ўзгаришига қараб фоиз ставкаси икки турга бўлинади:
- қатий белгиланган фоиз ставкаси;
- сузиб юрувчи фоиз ставкаси.
Қатий белгиланган фоиз ставкаси заём маблагидан фойдаланиладиган барча давр учун ўзгармайдиган бир хил даражада ўрнатилган ставкадир. Бу ставкалар кредит шартномаси бажарилгунга қадар ўзгармасдан қолади.1 Бу тижорат банки учун ноқулай ставкадир. Бунда банк ўз активларининг малум қисмини йўқотиши мумкин. Масалан, банк 30% ставкада бир йиллик кредит берди, дейлик. Уч ойдан кейин ссуда капитали бозорида бир йиллик кредитларнинг фоиз ставкаси 35%га кўтарилса, бу зарардир.
Сузиб юрувчи фоиз ставкаси — бу ўрта ва узоқ муддатли кредитларга ўрнатиладиган ставка бўлиб, унинг даражаси пул-кредит бозоридаги конюнктурага боғлиқ равишда тебраниб туради.
Сузиб юрувчи фоиз ставкаси икки асосий ажралмас қисмдан ташкил топади. Биринчи қисми пул-кредит бозоридаги конюнктурага боғлиқ равишда ўзгариб туради. Унинг вазифасини одатда таклифдаги кредит ресурсларининг банклараро ставкалари, яни Лондонда ЛИБОР. Парижда ПИБОР, Сингапурда СИБОР, Қувайтда КИБОР, Люксембургда ЛКЖСИБОР ва ҳоказолар қўлланилади.
ЛИБОР Лондондаги жаҳон ссуда капитали бозорида етакчи еркин алмашадиган валюталар, яни АҚШ доллари, Германия маркаси, Япония иенаси, Англия фунт стерлинги каби валюталардаги депозитларга тўланадиган ўртача фоиз ставкасидир. У ҳар куни Лондон вақти билан соат 1200да бутун дунёга «Файненшил таймс» Лондон газетаси орқали елон қилинади.
ЛИБОР енг йирик Лондон банклари бўйича ўртача фоиз ставкаси бўлиб, унга асосланиб Лондон банклари евровалюта бозорида биринчи тоифали банкларга ссуда такдим етади. Амалиётда ЛИБОР валюта турлари ва муддатлари бўйича (1, 3, 6 ва 12 ойга) табақаланади. ЛИБОРнинг расмий ҳолда қайд етилиши мавжуд емас. Евровалюта бозорида операсиялар олиб борадиган ҳар бир йирик Лондон банклари пул бозорида вужудга келган конюнктурага кўра уни белгилайди ва ўзгартиради.
ЛИБОР одатда ўзгариб турувчи фоиз ставкалари шартлари билан ўрта муддатли банк кредитлари берилишида базис сифатида қўлланилади. Бунда ЛИБОР ҳар бир келишилган фоиз даври давомида кредитнинг ўзгариб турувчи қуйи чегараси нархини белгилайди, одатда у 3-6 ойни ташкил етади.
Узгарувчи ставкада банк активлари фоизларинг ўзгариши натижасида зарарга учрамайди. Бу ставкаларни евродолларли кредитлар мисолида кўриб чиқиш мумкин. Айтайлик, ЛИБОРнинг даражаси 6 %, банк белгиланган спред1 1 %. Демак, евродолларли кредитнинг фоиз ставкаси 7 %. Агар ЛИБОР 5 %га тушди дейлик. Бунда кредитнинг фоиз ставкаси 6 % бўлади. Банк бундан зарар кўрмайди. Чунки спред ўзгармасдан қолади. Бу ерда фақат ЛИБОР ўзгаряпти.Номинал фоиз ставкаси деганда кредит шартномасида кўзда тутилган фоиз ставкаларига айтилади. У бозор жорий ставкаси деб юритилади. Реал фоиз ставкаси еса бу инфлясия даражасини ҳисобга олган ҳолдаги ставкадир. Ҳар иккала ставка ўртасидаги боғланишни Ж.Фишер қуйидагича ифодалаган:
Реал фоиз ставкаси = Номинал фоиз ставкаси – Инфлясия даражаси
Агар инфлясиянинг ўсиш сурати фоиз ставкасидан юқори бўлса, у ҳолда реал фоиз ставкаси салбий кўрсаткичга айланади. Хорижий мамлакатлар тажрибасида кредит нархини белгилашнинг «қиймат плюс» ва «нарх бўйича устунлик» усуллари мавжуд. Кредит амалиётида «қиймат плюс» усулидан фойдаланиш кенг тарқалган бўлиб, унинг асосида берилаётган кредит суммасиға банкнинг кредит билан боғлиқ харажатларини қоплаш ва унинг фойдасини таминлаш даражасидаги фоиз белгиланади. Ушбу усулни қўллашда қуйидагилар ҳисобга олинади:
- қарз олувчини кредитлаш учун жалб қилинган маблағларнинг банкка қанчага тушиши;
- банкнинг кредитни расмийлаштириш ва қайтарилишини назорат қилиш билан боғлиқ операсион харажатлари;
- мажбуриятларни бажара олмаслик хатари учун банкка тўланадиган маржа;
- кредитдан олиниши кутилаётган фойда.
Қайд қилинганларнинг барчаси кредит суммасига йиллик фоиз асосида аниқланиши мумкин. «Қиймат плюс» усулининг асосий камчилиги банк ўз харажатларини ҳисобга олгани ҳолда кредит бозоридаги рақобат ва рақобатчилар нархини етиборга олмайди.
«Нарх бўйича устунлик» усули ёрдамида нархни белгилаш дастлаб АҚШда ХХ асрнинг “буюк Депрессия” йилларида қўлланилган. Унинг замирида кредитни қайтариш қобилияти юқори бўлган қарз олувчи учун қисқа муддатли кредитнинг енг минимал фоиз ставкасини белгилаш ва шу бевосита ставкадан келиб чиқиб, бошқаларга кредит нархини шакллантириш ётади. Ушбу амалиётни «праймрейт» деб ҳам аташади.
«Праймрейт» усулида бошқа қарз олувчиларга бериладиган кредитнинг ҳақиқий фоиз ставкаси (Фс) қуйидагича аниқланади.
«ГЕП» усулида фоиз ставкасини аниқлашда кредитлаш муддати давомида пул бозоридаги ставкаларни ўзгаришларидан қатий назар, томонлар келишувида енг юқори фоиз даражаси белгилаб қўйилади.
Масалан, «прайм-рейт + 2» учун 5% енг юқори ставка. Агар «прайм-рейт = 12 %» бўлса, кредитнинг енг юқори ставкаси 19% бўлиши мумкин, холос. Узоқ муддатга берилган кредитларда бундай фоиз ҳисоб-китоби кредиторга зарар келтириши мумкин.
Миллий иқтисодиётда фоиз ставкасини аниқлашнинг енг оддий шартнома усули кенг тарқалган. Уни қуйидаги формула ёрдамида аниқлаш мумкин:
Ф=(а*и*д) / (100*360)
Бу ерда:
Ф фоиз микдори;
а- банк счётидаги маблағларнинг ўртача қолдиғи;
и – кредит учун фоиз ставкаси;
д – даврдаги кунлар сони.
Банк кредитлари учун фоиз ставкаларининг даражаси пул бозоридаги талаб ва таклиф нисбатига боғлиқ. Агар бу нисбат мувозанатда бўлса, у ҳолда базавий ставка ва фоиз маржаси миқдорини аниқлаш мумкин бўлади.
- . Тижорат банклари мижозга истемол кредитини бераётганда, у билан келишган ҳолда, кредитға фоиз ставкасини қуйидаги усулларда белгилаши мумкин:
- йиллик фоиз ставкалари;
- оддий фоиз ставкалари;
- дисконт фоиз ставкалари;
- мураккаб фоиз ставкалар;
- қўшиш усули.
Йиллик фоиз ставкаси бир йил учун тўланган ялпи тўловларнинг кредит суммасига бўлган нисбатини ифодалайди. Бу ставка жисмоний шахсларга енг қулай кредитларни танлашга ёрдам беради.
Оддий фоиз ставкаси енг аввало қисқа муддатли кредитлар учун қўлланилади. Бунда ҳар чоракда ёки бошқа муддат учун бир марта шартномага биноан кредиторга фоиз тўланади. Бу усулда қарздорнинг тўлайдиган умумий тўлов суммаси куйидагича аниқланади:
С = Р(1 + ни)
Бу ерда:
С – бошланғич қарзни ҳисобга олган ҳолда кредит учун тўланадиган тўлов суммаси;
Р – бошланғич қарз;
и – фоиз ставкаси;
н – ссуданинг давомийлиги (йил ёки ссудадан фойдаланиш кунларининг қўлланиладиган базага нисбати: 360 ёки 365 кун).
Оддий фоиз ставкасининг хусусияти шундаки, мижоз кредитни босқичма-босқич тўлаши натижасида фоиз ставкаси қолган қарз ҳисобидан олинади.
Масалан, мижоз 2000 $ ҳажмида кредит олған ва уни босқичмабосқич ҳар чоракда бир марта 500 $ дан тўлаш тўғрисида шартномада келишилган бўлсин. Ҳар бир чоракда фоиз тўлови қуйидагича бўлади:
И чорак = фоиз тўлови = 2000 * 0,12 * 0,25 = 60 $
ИИ чорак = фоиз тўлови = 1500 * 0,12 * 0,25 = 45 $
ИИИ чорак = фоиз тўлови = 1000 * 0,12 * 0,25 = 30 $
ИВ чорак = фоиз тўлови = 500 * 0,12 * 0,25 = 15 $
Жами 1 йиллик фоиз тўлови 150 $ ни ташкил қилади. Ҳар чоракда тўланиши лозим бўлган тўловлар:
И чорак = 500 + 60 = 560 $
ИИ чорак = 500 + 45 = 545 $
ИИИ чорак = 500 + 30 = 530 $
ИВ чорак = 500+ 15 = 515 $
Жами йиллик тўлов 2150 $ тенг.
Ушбу кўрсаткичлардан шундай хулосага келиш мумкинки, кредитга оддий фоиз ставкаси ўрнатилганда тўлов муддати яқинлашган сари мижознинг маблағи тежалади.
- . Дисконт инглизча «дискоунт» сўзидан олинган бўлиб, ҳисобламоқ маносини беради. У уч хил манода қўлланилиши мумкин:
- банклар томонидан қимматли қоғозни муддатидан илгари қайтариб сотиб олиш (аксия ҳисоби);
- қимматли қоғозни қайта сотиб олгани учун банк ундирадиган фоиз;
- товар нархи (масалан, сифатли стандартга тўғри келмаганда), биржа ва валюта битимларида валюта нархидан чегирма (ташлама).
Кредитга ўрнатиладиган дисконт фоиз ставкасининг хусусияти шундаки, бу усулда фоиз олдиндан тўланиши кўзда тутилади. Яни тўланадиган фоиз микдори олдиндан ҳисобланади ва кредит берилаётганда ушбу микдор (сумма) ушлаб қолинади. Аниқроғи, кредит шу сумма ҳисобига кам берилади.
Масалан, мижоз 2000 $ кредит олмоқчи. Фоиз ставкаси 12 %. 2000 $ кредит учун тўланадиган 240 $ микдордаги фоиз тўлови кредитнинг асосий ҳажмидан чегириб ташланади ва мижозга 1760 $ кредит берилади. Аммо мижоз кредитни қайтараётганда 2000 $ қайтариши лозим.
Юқоридаги усуллардан ташқари банк амалиётида мураккаб фоиз ставкаси усули ҳам қўлланилади. Ундан узоқ муддатли кредитлашда фойдаланилади. Бу усулда асосий сумманинг устига қўшиб ҳисобланган сумма битимнинг охирги муддатигача кредиторга берилмайди. аммо мижознинг қарзи кўпайиб бораверади. Бугунги амалиётда бу усул жисмоний шахсларнинг депозит счётлари ҳисобида жуда кенг тарқалган.
Мураккаб фоиз ставкасини қўллашда қўшиб хисобланадиган сумма қарз суммасига қўшилади ва унга фоизни қўшиб ҳисоблаш давом етилаверади. Буни қуйидаги формула ёрдамида ҳисоблаш мумкин: