Главная / Иқтисодиёт / Шартнома тўғрисида тушунча ва унинг турлари

Шартнома тўғрисида тушунча ва унинг турлари

Қадимда одамлар ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатларни берилган сўзга ишонч, лафз, ҳалоллик сингари инсоний фазилатлар тартибга солиб турган. Замонлар ўзгариши, тараққиёт тезлашуви билан мазкур муносабатлар ҳам такомиллашиб борди. Фан ва техника асрига келиб, ахборот алмашувининг мислсиз суръатда ошиши ўзаро алоқаларнинг янги босқичига йўл очди.

Аҳдлашувларни ўзаро тенглик ва адолат меъёрларига асосланган янги тури шартномалар вужудга келди ва мантиқий равишда жамият тараққиётининг ҳаракатлантирувчи кучига айланди.

contract-4085336_1920

Бугунги кунда шартнома маҳсулот олувчи билан уни етказиб берувчи ўртасидаги аҳдлашув бўлиб, унда бир томон маҳсулотни ўз вақтида етказиб бериш, иккинчи томон эса ўз вақтида пулини тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур ҳужжатда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ёзма равишда расмийлаштирилади. Энг муҳими, унда талаб ва таклиф мутаносиблиги, яъни ўзаро манфаатлар ўз аксини топади. Янада соддароқ қилиб айтганда:

Шартнома бу томонлар ўртасида ўрнатилган ёки тўхтатилган (бекор қилинган) ҳуқуқ ва мажбуриятлар тўгрисидаги келишув, ё битим. Томонлар барча муҳим бандлар бўйича келишган ҳолдагина (қонун талаб этган тарзда) шартнома қабул қилинган ҳисобланади. Халқимизда: «Сочганда сўзлашмасанг, хирмонда бўзлашасан» деган мақол бор.

Деҳқонлар ҳаётидан олинган ушбу ҳикматнинг тўғри маъноси шуки, бирор киши билан шериклашиб деҳқончилик қиладиган бўлсанг, у билан экин экилаётганидаёқ келишиб ол, агар бошида шартлашмасанг, ҳосил пишиб, хирмон кўтарилгач, уни бўлиб олишда шеригинг билан гапинг бир жойдан чиқмай қолиши мумкин.

Мақолнинг мажозий маъносига келсак, ҳар бир ишни, биров билан бирор нарса хусусида келишув, битишув асосида пухта қилмоқ керак эканлиги англашилади.

Бу эса ҳар қандай шартномавий ҳужжатнинг бирламчи шартидир. Шартномавийлик эса жаҳон иқтисодий тараққиётида синовдан ўтган, эркин бозор муносабатлари йўлини танлаган мамлакатларда ривожланишнинг мухим омили, шарти ва гаровидир. Қолаверса, у истеъмол бозорини тўлдириш, аҳоли фаровонлиги ва дастурхон тўкинлиги кафолати. Шартномавийлик ўзининг эркинлиги ва мустақил белгиланиши билан демократик тамойилларга мосдир.

Шундай қилиб, шартнома хўжалик юритувчи субъект деб аталувчи икки ёки бир нечта жисмоний ва юридик шахснинг, барча мулк шаклидаги корхона, тадбиркор, тайёрловчи ва хизмат кўрсатувчи, фермер ва деҳқон хўжаликлари, пудратчи ва хусусий тадбиркор, хуллас барчанинг ўзаро иқтисодий муносабатларини ўрнатувчи ҳужжат ҳисобланади. У тарафлар ўртасида мажбуриятлар келиб чиқишига асос бўлади, унга киришувчи субъектларнинг иқтисодий фаолиятини режалаштиришга хизмат қилиб, инқирозга юз тутишдан асрайди, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг сифати ва истеъмолчига етказилиши таъминланишини кафолатлайди. Табиийки, бу иш умумиқтисодиётимизга муҳим, самарали таъсир кўрсатади.

. Бугунги кунда Конституция, Фуқаролик кодекси, хўжалик ишларини юритиш қонунлари мажмуаси, мулкчилик, тадбиркорлик, корхона тўғрисидаги қонунлар, бошқа меъёрий ҳужжатлар шартнома муносабатларини тартибга солиб турувчи ҳуқуқий манбалар ҳисобланади. Булар қаторига Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисидалги Қонун хам Киради. Ушбу қонуннинг 10-моддасида шартномада қуйидаги бандларнинг бўлиши шартлиги таъкидланади:

  • шартнома предмети;
  • етказиб бериладиган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) миқдори, сифати, ассортименти ва баҳоси;
  • шартноманинг бажарилиш муддаглари,
  • ҳисоб-китоб қилиш тартиби;
  • тарафларнинг мажбуриятлари;
  • шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда тарафларнинг жавобгарлиги;
  • низоларни ҳал этиш тартиби;
  • шартнома тузилган сана ва жой.

Булардан ташқари, бундай турдаги шартномалар учун қонун ҳужжатларида белгиланган ёки тарафлардан бирининг аризасига кўра ўзаро келишувига эришиш зарур бўлган бошқа муҳим шартлар белгиланиши лозим.

Ушбу шартларнинг хўжалик шартномаларига тўлиқ киритилмаслиги шартномаларни ижро этиш жараёнида салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Хўжалик юритиш соҳасидаги шартнома муносабатларининг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:

  • хўжалик шартномалари тузишнинг эркинлиги;
  • тарафларнинг ўзаро манфаатдорлиги;
  • шартнома интизомига риоя қилиш;
  • тарафларнинг ўзаро мулкий жавобгарлиги.

Шартнома тарафлардан бирининг оферта (шартнома тузиш ҳақида таклиф) йўллаши ва иккинчи тараф уни акцептлаши (таклифни қабул қилиш) орқали тузилади. Яъни, шартнома томонларнинг ўзаро келишувлари асосида тузилади. Тарафлар ўзаро тенглик тамойилига бўйсунадилар. Шунинг учун шартномани тузишда фуқаролар, юридик шахслар ва давлат эркин ҳаракат қилиб фуқаролик ҳуқуқий муносабатларининг иштирокчилари бўладилар.

Шартномани бажаришда ҳар иккала тараф ўзаро жавобгар ҳисобланадилар. Тарафлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, бу тараф:

  • бошқа тарафга етказилган зарарни тўлайди;
  • етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,1 фоиз миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизмат баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмайди.

Пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик ёки хизматларни кўрсатмаслик оқибатида етказилган зарарни коплашдан озод этмайди.

Тўлов талабномаси акцептини асоссиз равишда бутунлай ёки қисман рад этганлик, шунингдек, ҳисоб-китобнинг бошқа шаклларида товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлик (банк муассасасига тўлов шартномасини тақдим этмаганлик ва ҳоказо) учун сотиб олувчи (буюртмачи) маҳсулот етказиб берувчига ўзи тўлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи микдорида жарима тўлайди.

Етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида тўланмаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи микдорида пеня тўлайди (қаранг: «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартнома-ҳуқуқий базаси тўғрисида» ги Қонуннинг 27-34 моддалари).

Президентимиз И.Каримов: «Ҳеч бир шартномадан хўжалик зарар кўрмаслиги, балки ўзи учун манфаат топиши, бундан буёғига ишлаб чиқарувчилар билан муносабатни қизитиш, рағбатлантириш, уларга эркинлик бериш асосида қуриш лозим», деб жуда ўринли таъкидлайди.

[241]. Бугун биз марказий режалаштириш тизимидан еоз кечиб, бозор иқтисодиёти шароитида иш юритмоқдамиз. Бу тизимда шартномалар турли мулк шаклидаги корхоналар, шунингдек, тадбиркорлар ҳамда бошқарув органлари ўртасидаги иқтисодий муносабатларни тартибга солувчи асосий ҳуқуқий ?<ужжат ҳисобланади. Ҳозир контрактация, фьючерс, хизмат кўрсатиш, олди-сотди каби шартнома турлари етакчи ўрин эгалламоқда (50-жадвал).

50-жадвал.

Шартно.ма турлари

Шартнома турлари Тушунчалар
1 2 3
1. Олди-сотди шартномаси

• Чакана олдисотди шартномаси

•  Бу шартнома бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчғ; эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади (ФК, 386-модда).

•  Бу шартномага мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган сотувчи сотиб олувчига шахсий максадларда, рўзғорда ёки тадбиркорлик фаолияти билан боглиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиладиган товарни топшириш мажбуриятини олади.

Чакана олди-сотди шартномаси оммавий ҳисобланади (ФК, 425-модда).

Бу деган сўз, сотувчи сотиш учун таклиф этган товарни бунинг учун тегишли ҳақни тўлашга рози бўлган ҳар қандай шахс сотиб олишга ҳақли (агарда қонунга зид бўлмаса, масалан, спиртли ичимликлар ёш болаларга сотилиши мумкин эмас).

• Маҳсулот етказиб бериш шартномаси

• Контрактация шартномаси

• Бунга мувофик, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чикарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий максадларда, рўзгорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятларини олади (ФК, 437-модда).

• Унга мувофик қишлоқ хўжалиги маҳсулотини кайта ишлаш ёки сотиш учун бундай махсулотни харид қиладиган шахсга тайёрловчига шартлашилган муддатда тспшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу махсулотни кабул килиш (қабул қилиб туриш), унинг хакини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. (ФК, 465модда).

• Унга мувофик, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул килинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек, шартномада назарда тутилган энергия истеъмол килиш тартибига риоя этиш. тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади (ФК, 465-модда).

• Бунга биноан сотувчи ер участкаси, бино, иншоот. квартира ёки бошқа кўчмас мулкни сотиб олувчига мулк қилиб топширишни ўз зиммасига олади. Сотиб олувчи эса бунинг учун теғишли ҳақни тўлаши лозим. ФКнинг 83-моддасига биноан кўчмас мулк ер ости бойликлари, кўп йиллик довдарахтлар, шунингдек, бинолар ва иншоотлардан иборатдир.

• Унга мувофиқ сотувчи сотиб олувчига бутун корхонани мулкий мажмуа сифатида топшириш мажбуриятини олади сотиб олувчи эса бунинг учун тегишли ҳакни тўлаши лозим. Корхонани сотиб

• Энергия таъминоти шартномаси

• Кўчмас мулкни сотиш шартномаси

• Корхонани сотиш шартномаси

олувчи шахс тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган бўлиши шарт эмас.
2. Айирбошлаш шартномаси • Унга кўра шартномада қатнашувчи ҳар бир тараф бошқг тарафга бир товарни бошқа товарга алмаштириш йўли билан муйк килиб топшириш мажбуриятини олади (ФК, 497-модда). Унинг мохияти шундаки, шартнома предмети бўлган бирон бир товар иккинчи тарафга, одатдагидек, мазкур товар қийматини умумий эквивалент бўлган ёки унга деярли тенг келадиган бошқа бир товарга айирбошланади.

Шу сабаб айирбошлаш бартер деб ҳам юритилади.

3. Ҳадя, хайр-эҳсон шартномаси • Унга кўра бир тараф (ҳадя қилувчи) бошқа тараф (ҳадя олувчи)га ашёни текинга мулк қилиб беради ёки бериш мажбуриятини олади ёхуд унга ўзига ёки учинчи шахсга нисбатан мулк хуқуқи (талаби)ни беради ё бериш мажбуриятини олади ёхуд уни ўзи ёки учинчи шахс олдидаги мулкий мажбуриятдан озод қилади ёинки озод қилиш мажбуриятини олади (ФК, 502-модда).

Унинг моҳияти шундаки, бунда мулк текин топширилади, яъни ҳадя қилувчининг тасарруфида бўлган ашё хадя олувчига мол-мулк қилиб ўтказилади.

4. Рента шартномаси • Унга мувофиқ, бир тараф (рента олувчи) кўчмас ёки кўчар мол-мулкни бошқа тарафга (рента тўловчига) беради, рента тўловчи эса олинган молмулк ўрнига рента олувчига вақт-вақги билан белгиланган пул суммасига ёки уни таъминлаш учун бошқа шаклда маблаг бериш тарзида рента тўлаш мажбуриятини олади.

Рента шартномаси реал характерга эга, чунки унга мувофик рента тўловчига мулк ўтказилади. Мулк ўтказилгандан сўнг рента олувчига шартнома бўйича ҳеч кандай мажбурият юкланмайди, оддий карз шартномаси каби фақат ҳақ-хуқуқ қолади. Демак, рента бир томонлама шартномадир.

5. Мулк ижараси шартномаси • Бунга биноан бир тараф ижарага берувчи, маълум бир мулкни иккинчи тарафга ижарага олувчи хак бараварига вактинча фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Ижарачи шартнома муддати тугаши билан ижара мулкини кайтаришга мажбур бўлади.
Мулк ижараси шартномаси аренда ёки прокат деб ҳам аталади.
6. Лизинг шартномаси • Унга биноан лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф, лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан, ишлаб чиқарувчи (сотувчи) учинчи тараф билан ундан ўз маблағи хисобига лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳакида келишиш мажбуриятини олади. Лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади (ФК 587-модда).

Лизинг берувчи, лизинг олувчи ва сотувчи лизинг субъектларидир.

7. Уй-жой ижараси шартномаси • Унга асосан бир тараф ижарага берувчи иккинчи тарафга ижарага олувчига турар жойни яшаш учун хак бараварига топшириш мажбуриятини олади.
8. Пудрат шартномаси • Унга биноан бир тараф (пудрат) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасида буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасида кабул қилиб олиш ва бунинг учун хақ тўлаш мажбуриятини олади (ФК, 631-модда).
9. Топширик шартномаси • Бунга асосан бир тараф вакил, иккинчи тараф топшириқ берувчининг номидан ва унинг ҳисобидан муайян юридик ҳаракатларни содир этиш мажбуриятини олади. Вакил тузган битим бўйича ҳуқук ва мажбуриятлар бевосита топшириқ берувчида вужудга келади. Агар топширикни бажарганлик учун, қонун ҳужжатларида ёки топшириқ шартномасида назарда тутилган бўлса, топшириқ берувчи ишончли вакилга хақ тўлаши шарт (ФК, 818модда).
10. Воситачилик шартномаси • Бунга асосан бир тараф (воситачи) иккинчи тарафнинг (комитент) топшириғи бўйича ўз номидан, бироқ комитент хисобидан бир ёки бир неча битимни хақ эвазига тузиш мажбуриятини олади. У ёзма равишда тузилади. Мисол учун, фуқаролар ўзларига тегишли бўлган хамда фуқаролик муомаласида бўлган истеъмол килинадиган ва истеъмол килинмайдиган буюмлар билан воситачилик шартномаси тузиш оркали операнияларни амалга оширади.
11. Хўжалик шартномаси • Агар шартнома тузаётган томонлардан бири ишлаб чиқарувчи бўлса, бундай ҳужжат хўжалик шартномаси ҳисобланади. Ушбу шартномаларнинг асосий мақсади фойда олиш бўлиб, қонунчиликда шартнома мажбуриятларини бажармагани ёки лозим даражада ижро этмагани учун катьий жавобгарлик белгиланган.

Хўжалик шартномалари юзасидан пайдо бўлган низолар хўжалик судларида ҳал этилади.

Яна маълумот

procent

Банк фоизи ва ундан фойдаланиш механизми

Суда фоизи вақтинча муддатга берилган қийматдан фойдаланганлиги учун тўланадиган ўзига хос тўловдир. Унинг тўловчиси ҳам, …