Главная / Иқтисодиёт / Банк фаолиятини ташкил қилиш ва банк таркиби

Банк фаолиятини ташкил қилиш ва банк таркиби

Банкларнинг бажарадиган вазифалари ва кўрсатадиган хизматлари ҳажми уларнинг катта-кичиклигига, устав капиталининг ҳажмига ва ихтисослашувига боғлиқ. Улар уч хил бўлади: майда, ўрта ва йирик банклар (устав капиталининг ҳажмига қараб бўлиши мумкин).

Кичик ва ўрта банклар асосан майда ва ўрта ҳажмдаги хўжалик субектларига хизмат кўрсатиб, бу банкларнинг асосий вазифаси хусусий шахслардан маблағларни депозитларга қабул қилиб олиш, майда корхоналарга турли кредитлар беришдан иборат. Бундай банклар кўп ҳолларда қуйидаги ташкилий чизмага ега (4-чизма).

sd

4-чизма. Кичик ва ўрта банкларнинг ташкилий чизмаси.

Кичик ва ўрта банклар фаолиятини директорлар Кенгаши назорат қилади ва банк раҳбари мунтазам равишда уларнинг олдида ҳисобот бериб боради. Майда ва ўрта банклар фаолиятининг яхши-ёмон бўлиши уни оқилона бошқариш билан бирга улар жойлашган ҳудудга ҳамда мижозлар сифатига боғлиқ. Бундай банклар асосан жуда юқори бўлмаган таваккалчилик билан ишлайдилар.

Йирик банкларнинг тузилиши майда банклар тузилишидан умуман фарқ қилади (5 чизма).

Улар одатда банк-холдинг компанияларига, яни бир нечта йирик банклар ва молия институтлари уюшмасига бўйсунади. Уларнинг аксиядорлари кузатув Кенгашини сайлайдилар ва бу Кенгаш банкхолдинг компанияларига қарашли молия институтлари устидан назорат олиб боради. Банк-холдинг компанияси Кенгашининг бир нечта азолари бу компанияга қарашли банклар Кенгашларининг азолари ҳам бўлиши мумкин.

Йирик банкларнинг енг катта муаммоси бошқариш муаммосидир: раҳбарият ўзининг банки фаолияти ҳақида тўлиқ малумотларга ега бўлади, лекин бўлимлар фаолиятлари билан яхши таниш бўлмайдилар. Банк хизматлари кенг қамровли бўлганлиги туфайли мавжуд жиддий муаммолар ҳафталар, ҳатто ойлар давомида сезилмаслиги мумкин. Йирик банкларнинг майда банклардан устунлиги шундаки, улар турли ва кўп сонли мижозларга, бозорларга хизмат қиладилар.

  • «Холдинг» сўзи (инглиз тилида ‘’ҳолдинг”) «егалик қилиш» маносини англатади. Холдинг компаниялари турли молиявий субектларни бирлаштириш мақсадида тузилади. Ушбу субектларни бошқариш ҳуқуқини олиш, шу субектлар аксияларининг назорат пакетини сотиб олиш орқали амалга оширилади.

Банк холдингининг икки тури бор: соф холдинг фақат махсус назорат ва бошқарув мақсадларида тузилади; аралаш холдинг назорат ва бошқарув вазифалари билан бирга саноат, савдо, транспорт, кредит-молия ва бошқа соҳаларда тадбиркорлик фаолияти билан ҳам шуғулланади.

  • . Амалдаги қонунчиликка асосан, тасисчилар янги банк очиш учун Марказий банкдан дастлабки рухсатномани олганларидан кейин тасис шартномасини тасдиқлайдилар. Шундан сўнг, бир ой муддат ичида банк очишга рухсат сўраб, Марказий банкка қуйидаги ҳужжатлар тўпламини тақдим қиладилар:
  • муассислар томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқланган уч нусхадаги тасис шартномаси (асли ва икки нусхаси). Муассислар имзоси ва тасис шартномаси нотариус томонидан тасдиқланган бўлиши лозим;
  • муассислар мажлисида тасдиқланиб, улар томонидан имзоланган банк Устави уч нусхада;
  • банкни ташкил етиш тўғрисида, Устав сармояси ҳажми хақида, банк Уставини тасдиқлаш ҳақида ҳамда банк Кенгаши, тафтиш комиссияси ва банк Бошқарувини сайлаш тўғрисидаги қарор қайд етилган муассислар мажлиси баённомаси. Бу ҳужжат нусхалари банк Кенгаши раиси томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.

Муассислар ҳақида қуйидаги малумотлар келтиради:

  • муассислар рўйхати; уларнинг тўлиқ номи, манзили, телефон рақами, тўлов реквизитлари, устав капиталига улуши, шу жумладан, фоиз ҳисобида.

Банкни ташкил қилишда овоз бериш хуқуқига ега аксияларнинг 5 фоизига ега муассислардан қуйидаги малумотлар талаб қилинади:

  • жисмоний шахслар бўйича: мутахассислиги ва касби тўғрисида тўлиқ ахборот, шу жумладан, яшаш жойи, телефон рақами, мазкур вақтгача ишлаган ёки аксиядор бўлган корхона ва муассасалар номи, сўнгги икки йил учун солиқ декларасияси (жисмоний шахс резидентлар бундан мустасно), шахсий баланс қайдномаси;
  • юридик шахслар бўйича: номи, давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжат, манзили, телефон рақами, тўлов реквизитлари, агар ўз аксиясига ега бўлса, уларнинг сони, шунингдек, фоиз ҳисобида, солиқ назорати ва аудитор фирмаси томонидан тасдиқланган сўнгги икки йиллик баланс ҳисоботи.

Янги ташкил етилаётган банк Кенгаши азолари, унинг раиси ва ўринбосарларининг исми-шарифлари, яшаш жойлари, егаллайдиган лавозимлари Марказий банк томонидан қўйиладиган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи малумотлар битилган рўйхат.

Банк очиш учун амалдаги қонунчиликка биноан бизнес-режа, молиявий режа тузилган, сармоянинг таркиби таҳлил қилинған, тегишли банк бинолари ва ускуналари мавжуд бўлиши лозим. Қабул қилинган қарорлар, қонун ва банк фаолиятини тартибга солувчи ва назорат қилувчи органлар ҳамда банк хизматидан фойдаланувчи барча субектлар талабларига жавоб бериши лозим.

1995 йилнинг июл ойида давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг ташаббуси билан мамлакатимизнинг деярли барча банкларини бирлаштирган Узбекистон банклари Уюшмаси дунёга келди. Республика ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланган банк тизимини ривожлантиришнинг Комплекс дастури ендигина дунёга келган мазкур ташкилотнинг бош ҳужжатига айланди.

 Bakn soxtori - struktura otdel va shubalar

Ушбу ҳужжатда Ўзбекистон банклари ассосиасияси олдида турган ва яқин йилларга мўлжалланган вазифалар, яни:

  • ривожланган банк инфратузилмасини яратиш;
  • қулай инвестисия мухитини шакллантириш;
  • миллий банк тизимини жаҳон банклари ҳамжамиятига интеграсиялаштириш кабилар ўз аксини топди.

Республика ҳукуматининг улкан ғамхўрлиги туфайли Комплекс дастурни амалга оширишнинг ишончли механизми яратилди.

Чунончи, республикадаги барча банклар 2 йил муддатга солиқлардан озод етилди, ундан бўшаган маблағлар еса Уюшма орқали дастурни молиялаш ва бевосита банкларнинг мустақил оёқҳа туриб олиши учун сарфланди. МДҲ ҳудудидаги биронта ҳам давлатда, Ўзбекистондагидай, банк тизими ривожи учун бу қадар қулай шарт-шароитлар яратилған емас.

Бугунги кунда Ўзбекистон банклари Уюшмаси ўз бағрида 24 та тижорат банкни бирлаштирган демократик тузилма бўлиб, мавжуд банклар манфаатларининг ўзаро мутаносиблигини ва давлат томонидан олиб борилаётган иқгисодий сиёсатнинг устуворлигини таминлаш фаолиятининг асосий йўналишидир.

Ўзбекистон банклари Уюшмаси ўтган давр мобайнида ўз зиммасига қўйилган вазифаларни бажара бориб, мамлакатимизда биринчи марта молиявий хизматнинг тўла мажмуини кўрсатишга қодир ва халқаро андозаларга мос келадиган қуйидаги 12 та компанияни ташкил етди:

  • «Омонат-молия» суғурта жамғармаси (1998 йил)
  • «Ишонч» сугурта компанияси (1996 йил)
  • «Барака» лизинг компанияси (1996 йил)
  • «Узкейсагролизинг» қўшма корхонаси (1997 йил)
  • «Узкейссервис» қўшма корхонаси (1997 йил)
  • «Инвест-траст» компанияси (1996 йил)
  • «Ахбор-рейтинг» рейтинг компанияси (1996 йил)
  • «Ҳамроҳ-лойиҳа-инвест» инжиниринг консалтинг компанияси (1996 йил)
  • «Пластик-карт» инновасия компанияси (1996 йил)
  • «Молия-ҳуқуқ-хизмат» ҳуқуқий хизмат маркази (1996 йил)

Ўз Устав жамғармасининг ҳажмига кўра, бу компаниялар марказий Осиёдаги енг йирик нодавлат тузилмалари ҳисобланади.

Ўзбекистон банклари Уюшмаси фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  • хўжаликларнинг устувор тармоқларини ривожлантириш динамикасини бошқаришга кўмаклашиш;
  • Ўзбекистон Республикаси банк ишини ривожлантиришда, ҳокимият органлари ва бошқармалар, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан иқтисодиётни, пул муомаласини барқарорлаштиришга қаратилган тадбирларда ва пул-кредит сиёсатини амалга оширишда иштирок етиш;
  • банк тизимига хизмат қилувчи инфратузилмани ривожлантириш;
  • чет ел ва мамлакат тажрибасини ўрганиш асосида иктисодий ислоҳотлар шароитида банклар ишини ташкил етишда ёрдам бериш;
  • банк ишида халқаро андозаларни жорий етиш;
  • йирик дастурларни бажаришда, банклар ресурсини таминлашда банкларга кўмаклашиш;
  • банк мутахассисларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;
  • ўзаро ишончни, банклар обрўсини, уларнинг рахбарлари ва мутахассислари билан алоқасини, ишончлилик ва ҳалолликни, ўзаро ва мижозлар ўртасидаги муносабатларни, амалий шерикчиликни қўллаб-қувватлаш;
  • банкларнинг халқаро ҳамкорлигини рағбатлантириш, халқаро молия институтлари, чет ел банклари, уларнинг иттифоқи ва бирлашмалари билан амалий алоқаларни ривожлантириш;
  • ҳокимият, қонунчилик ва ижроия органларида, Марказий банкда, ҳуқуқни муҳофаза етиш ва молия органларида банклар тутган йўлни ифодалаш ва банклар амалий манфаатини ҳимоя қилиш.

Юқорида қайд етилган вазифаларни бажариш учун Уюшма:

  • қонунчилик ва ижроия органлари томонидан банк тизимини ривожлантиришга кўмаклашувчи, уларнинг ишончлилиги ва мустақиллигини мустаҳкамловчи ҳужжатлар қабул қилиниши юзасидан таклифлар киритади, банкларни уларнинг кундалик фаолиятини мамурият ва назорат органларининг аралашувидан сақлайди;
  • ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси банклари билан мувофиқлаштиради;
  • ҳокимият органлари ва бошқармалар билан алоқа ўрнатади;
  • пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича банклар ва бошқа кредит муассасалари фаолияти устидан назоратни такомиллаштиришга, пул муомаласини барқарорлаштиришга қаратилган, кредит бозори ва банкларга нисбатан оқилона солиқ сиёсатини қўллаш бўйича таклифлар киритади;
  • иқтисодиёт, банк иши, кредит ва қимматли қогозлар бозорини ривожлантириш йўлида фаолият кўрсатади;
  • банкларни тезкор, илмий-услубий ахборотлар билан таминлайди;
  • турли конференсиялар, симпозиумлар, семинарлар ва кўргазмалар ташкил етади;
  • халқаро молия институтлари, чет ел банклари ва уларнинг бирлашмалари билан ҳамкорликни амалға оширади;
  • ташқи иқтисодий фаолият олиб боради ва бошқалар.

Тижорат банклари, қўшма, чет ел, инвестисион ва бошқа банк муассасалари, шунингдек, банк тизимига хизмат қилувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар Уюшма азолари бўлишлари мумкин.

Уюшманинг юқори бошқарув органи -қатнашчилар қурултойи ҳисобланади. Қатнашчилар қурултойи уч йилда бир марта чақирилади. Кенгашга уч йил муддатга сайланадиган раис бошчилик қилади.

Уюшма фаолияти қатнашчилар қурултойи қарори ёки Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган бошқа асослар бўйича тўхтатилади.

Банклар ўзининг таркибий тузилиши хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги лавозимлар бўйича ходимларга ега бўлишлари мумкин:

  • кредит мутахассиси;
  • кредит таҳлили бўйича мутахассис;
  • кредитларни тўлаш (узиш) режаси билан шуғулланувчи мутахассис;
  • банкнинг операсион фаолиятини бошқарувчи;
  • бўлим бошлиғи;
  • банк ахборот технологияси, яни компютерлар таҳлили бўйича мутахассис;
  • аудит ва назорат бўйича мутахассис;
  • молиявий таҳлил мутахассиси;
  • траст операсиялари мутахассиси;
  • банкнинг хусусий шахсларга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассислари;
  • хазиначилар;
  • қимматли қоғозлар ва улар савдоси таҳлили билан шуғулланувчилар;
  • узоқ муддатли режалаштириш билан шугулланувчилар;
  • маркетинг бўйича мутахассис;
  • кадрлар бошқарувчиси;
  • халқаро молия ва бизнес масалалари бўйича мутахассис;
  • хорижий валюта савдоси бўйича мутахассис;
  • банк инвестисиялари бўйича мутахассис;
  • хавфсизлик бўйича мутахассис;

Яна маълумот

procent

Банк фоизи ва ундан фойдаланиш механизми

Суда фоизи вақтинча муддатга берилган қийматдан фойдаланганлиги учун тўланадиган ўзига хос тўловдир. Унинг тўловчиси ҳам, …