Главная / Маданият / Кут безларининг шаклланиш боскичлари

Кут безларининг шаклланиш боскичлари

Кукрак безлари дастлаб хомиланинг 6 хафталик даврида 4-6 катор хужайралардан ташкил топган ектодермал буртик сифатида шаклланади. Хомиладорликнинг 15 хафтасига келиб мезенхимани камраб олувчи хужайралар 15-20 епителиал юлакчаларни хосил килиб булинади. Келгусида бу юлакчалардан сут безлари керментлари хосил булади. Шу даврда безларнинг кон томирлари ва алохида апокрин ” (Монтгомери) безлари туркуми хам шаклланади. Хомиланинг 8 ойлигида еса сут безларининг бош чикарув юллари пайдо булади.

[каптион ид=”аттачмент_592274″ алигн=”алигнноне” wидтҳ=”956″]Sut bezi anatomiyasi Сут бези анатомияси[/каптион]

Шундай килиб хомила тугилганда 1 сут безларининг факат бош чикарув канали шаклланади холос. Неонатал даврдаги жинсий криз (гормонал) хисобига буладиган узгаришларни назарга олмаганда кукрак безлари жинсий ривожланиш даврига кадар усишдан тухтайди. Киз болалар -10-12 ёшга келиб, улардатонадотроп гормоннинг ажралиши фолликулалар шаклланиши китиклаши ва натижада фолликулалардан естерогенлар ажралиб, улар уз навбатида сут безларини усишини, хамда сут юллари шаклланишини стимуллайди.

Бу даврда яни 12-13 ёшга келиб сургич атрофи айланаси хам катталашади. Демак, ггубертат даврининг дастлабки 2-3 йилида сут безларининг шаклланиши асосан есгероген гормони тасири остида кечса, уларнинг киз болалар усмирлик давридагк шаклланиш даражасига еса шу жумладан сургич олди пигментасияси даражаси хам естероген ва прогестерон гормонларининг биргаликдаги тасири остида етади. Лекин факат хомиладорлик давридагина кукрак безлари сут синтез килиш даражасига садар тулик шаклланади. Хозирги пайтда лактасия жараёнининг 4 боскичи фарк силинади, яни: ( Маммогенез.)

  1. Лактогенез (сутни секресия килиш даври).
  2. Галактопоез (секресия килинган сутни йигилиш даври)
  3. Сут безларининг автоматик (уз-узидан) тарзда фаолият курсатиш боскичи.

Бу боскичларнинг тулик тавсифи тиббий адабиётларда кенг ёритилганлиги уфайли ушбу кулланмага биз уларни киритишни лозим топмадик. Лекин бу боскичлардаги айрим мухим жараёнларга куйида тухтаб утамиз.

СУТ БЕЗЛАРИ ХУЖАЙРАЛАРИДА СУТНИНГ ХОСИЛ БУЛИШИ.

Лактасия жараёнининг тула шаклланган давридан бошлаб, сут, емизилаётан бола ехтиёжига мос равишда доимо ажралиб туради. Сут. епителиал хужайраларда хосил булиб сут бези алвеолалари, сут юлларида йигилади ва бола емиши план ажрала бошлайди. Бу жараёнининг сут хосил булиши ва ажралишидаги урнп нихоятда катта. Емиш жараёнида нейроендокрин рефлекс хосил булиб, бунинг натижасида сургичдан гипоталамусга афферент импулсасия жунатилади.

Натижада гипоталамуснинг паравентрикуляр, супрооптик ядроларидаги магноселлюляр нейронлари кузгалиб, унинг аксонлари оркали кузгалиш потенсиали гипофизнинг орка улагига таркаладн ва окситосин гормонини ажралишига олио келади. Бу гормон ут юлларига кон оркали тушиб майда сут юллари, алвеолалар атрофидаги миочителиал хужайраларининг кискаришини, хамда шуни хисобига сутнинг алвеолалардан сут юлига чикишини таминлайди. Юкорида келтиррпган сутни алвеолалардан (ут юлларига окиб чикиши факатгина нейроендокрин юл билан кечишини

назардан четда колдирмаслик ва бунда емиш жараёнининг енг мухим омил еканлигини доимо есда тутиш лозим. Чунки, сут бези алвеолалардан сутни сут юлларига келиб тутилишини бузилиши доимо секресия килинаётган сут микдорини камайишига олиб келади.

Сут таркибий кисмларининг, яни компонентларини секресия килишининг бир неча юллари фарк килинади.

Биринчиси: сутни сувли кисми таркибига кирувчи асосий компонентларини шу жумладан казеин, лактоалбумин, лактоза, калсий, фосфатлар, ситратлар ва х.к. хосил булишига олиб келади. Бу усул билан сут компонентларини, яни оксилни хосил булиши ендоплазматик ретикулумдан бошланиб, майда везикулалар сифатида Голджи аппаратига утказилади?, Голджи аппаратида оксилга фосфат гурухларини бириктириш, кушимча гликолизланиш ва х.к. каби ишлов берилиб, секин аста унинг, яни Голджи аппаратининг ташки каватига утказилади, натижада бу ерда казеин миселлалари хосил булади. Казеиннинг фосфорланган молекулалари калсий тузлари билан бирикиб, биргаликда таркибида катта микдордаги калсий ва фосфор тутувчи бир неча минг оксил молекулаларидан иборат йирик агрегатларни хосил килади. Голджи аппаратидаги бу бирикмалар секретер везикулалар сифатида бирикади ва екзоситоз юли билан алвеолаларга секресия килинади. Лактоза хам Голджи аппаратида хосил булади. Бу углевод етарли микдордаги суюклик тар­кибида булганлиги учун хам, она сути плазмага нисбатан изотоник хисобланади. Бунинг хисобига она сути таркиби (90% сувдан иборат) болани суюкликка булган талабини тула кондиради, хатто иссик географик шароитли мамлакатларда хам.

Сут таркибидаги ёгнинг 80% плазма триглисеридларидан хосил булади (она рашюнида нихоятда кам микдорда ёг булса бундан мустасно). Триглисеридлар гндролизланиб ёг кислоталари ва глисерин шаклида сут безлари томонидан ушлаб колинади. Бу субстратлар янгитдан сут безидаги хужайрада синтезланган ёг кисло­талари ва глисерин билан сутнинг ёгли глобулаларини хосил килиб, хужайранинг сут юлига караган кутбига якинлашиб боради ва мембранага етгандан сунг сут юлига, хамма гомонидан плазматик мембрана билан копланган ажралма сифатида суриб чикарилади. (2-юл). Бу ёг копонентини ураб турувчи мембрананинг ахамия-ти ёгни бир-бири билан ёпишиб нихоятда йирик ёг глобулалари хосил булишини олдини олиш. хамда болани етарли микдордаги фосфолипидлар билан таминлашдан иборат.

Тула шаклланган лактасия жараёнида она сути таркибидаги натрий, калий, хлорид микдори нихоятда паст консентрасияда (20 мМ) аникланади. Бу тузлар хам глюкоза ёки бошка оз сонли паст молекулали метаболитлар сингари сут бези хужайрасиапикал мембранасидан еркин утади (3-юл).

Кон плазмаси ёки сут безлари интерстисиал суюклигидан хосил булувчи компонентлари, шу жумладан иммуноглобулинлар хужайра юзасидан махсус механизмлар тасири остида ажралади. Бу хол иммуноглобулинларни ажралишида куйидагича кузатилади, яни сут бези хужайраларида хосил буладиган махсус фак­тор (ресептор) хужайра базал мембранасига якинлашади ва у сут таркибига кирувчи асосий иммуноглобулин билан боглангандан сунг хужайра томонидан ендоситоз килинади ва мембрана билан богланган везикула куринишида апикал мембрана томон транспорт килинади, ва бу ерда сут юлига ажратилади. Ажратилиш даврида ресепторнинг бир кисми мембрана билан богланган компонентдаи ажралиб биргаликда секресия килинади. Ресепторнинг бу кисми секретер компонент коми билан аталиб, у иммуноглобулинни бола ошкозон-ичак системасида деградасия (парчаланишдан) килинишдан асрайди.

Шундай килиб, лактасиянинг тула шаклланган даврида сут компонентларини хосил булиши – бу трансселлюляр жараёнидир, ёки бошкача килиб айтганда сут таркибий кисмларини хосил булишида иштирок етувчи плазма, интерстисиал суюклик компонентлари сутга утишдан аввал албатта сут безл алвеоляр хужайраларига кириши, керак булса унда кимевий кайта ишлов берилиб кейингина) сут суюклигига утказилади. Хужайралараро контактлар хам берк, факатгина бу контактлар орасидан айрим кон доначаларигина ута олиши мумкин холос. Лекин сут безининг яллигланишида шу жумладан хомиладорлик, хамда сут хосил булишни инво­люсия даврларида бу Хонтактлар очилади, натижада плазма компонентлари сут юлларига параселлюлар юл билан утиши кузатилади. Бунинг натижасида сут бези секрети таркибидаги натрнй ва хлор микдори ортиб 25 мМдан 140 мМга етади, сутнинг асосий компонентлари микдори еса, яни лактоза ва х.к. бир неча марта пасаяди. шу жумладан сутнинг микдори хам.

Юкорида сут безининг шаклланиш боскичлари зикр килинган еди. Бу боскичлар кискача куйидагича кечади. Хомиладорлик пайтида сут безлари сут хосил килувчи азо сифатида тулик шаклланади. Лекин хосил булган секрет микдори нихоятда кам. Бунинг сабаби она конидаги естероген ва прогестерон каби жинсий гормонлар консентрасиясининг юкорилиги билан тушунтирилади. Бу холат хомила тугилгандаги кейинги дастлабки вактдаги огиз сутини секресияси даврида хам ку­затилади. Айни пайтда бу огиз сути микдори кам булишига карамасдан унинг тар-киби химоя факторларига, яни лактоферрин, иммуноглобулинларга ва х.к. нихоятда бой.

Сут безлари хужайраларининг гормонлар билан ингибисияланиши даст­лабки 3-5 кун ичида прогестерон ва естероген она кон плазмасидаги консентрасиясини камайиши хисобига сусаяди, натижада секин аста секрет (сут) микдори ортиб боради. яни хомила тугилгандан кейинги туртинчи куни уртача 550 мл/суткани ташкил килади. Дастлабки 4-5 ой ичида умумий суткалик сут микдори 800 мл дан кам булмаслиги кузатилган.

Сут безлари секретнинг таркибий кисмларини узгариши хам дастлабки

хафтадан бошланади. Бунда секрет таркибидаги натрий микдори уртача курсаткнч

50 мМ дан 4-кунга келиб 20 мМгача камаяди. Бу еса Невил ва бошкалар фикрича сут компонентларининг хосил булишида трансселлюляр юлининг ортиб бориши, яни сут бези хужайралар контактларининг (оралик бушликларнинг) ёпилганлиги тугрисида далолат беради, натижада биринчи ойнинг охирида бу курсаткич, яни натрий микдори 5 мМгача камаяди. Айни пайтда сут таркибидаги лактоза микдори агар хомила тугилган кунида 60 мМ тенг булса, 30 кундан кейин еса 200 мМгача ортади.

Она сути таркибидаги оксилларни айникса, химоя функсиясини шаклланишида иштирок етувчи иммуноглобулинлар, лактоферрин консентрасияси секрет микдори ертиши билан камайиб боради. Лекин уларнинг умумий суткалик микдори лактасия караённинг барча даврларида деярли бир хилда колиши кузатилади, яни лактасиянинг дастлабки даврида сут микдори кам, аммо иммуноглобулинларга бой, келгусида еса сут микдори ортиши билан уларнинг сут улчов бирлигидаги киймати камаяди. Бундан шундай хулоса килиш мумкинки, бола хар куни она сути билан оладиган химоя факторларининг умумий микдори лактасиянинг барча даврларида деярли бир хил.

Бизнинг фикримизча лактасия жараённинг енг мухим боскичи бу сут безларининг автоматизмидир. Бундан олдинги боскичлар тиббий адабиётларда мукаммал ёритилганлигини хисобга олиб биз факат 4-боскичга мукаммалрок тухталиб утишни лозим деб топдик. Чунки мана шу боскични шаклланиши болани келгусида тулаконли она сути билан таминлашда алохида урин тутади.

Бу боскичда агар сут безларидаги секрет бир неча кун давомида суриб олинмаса, сут хосил булиши интенсивлиги сусайиб боради ва тухтайди. Секретнинг таркиби хам шу билан бирга узгариб боради, яни огиз сути таркибига якинлашиб боради (Кулски Ж.К., Ҳартманн П.Е., 1981). Булар сут таркибидаги натрий ва хлор микдорини ортиб боришини енг интенсив вактини кукракдан емизиш тухтатилгандан 3-4 кун утгандан кейин кузатишган. Демак, бу боскичда лактасиянинг етарли кечишининг асосий омили бу кукракдан емизишдир. Хакикатдан хам она организми томонидан лактасияга тасир килувчи факторлар, яни овкат таркиби, ёши, тана тузилиши, хомиладорлик сони ва х.к. кабиларни сут хосил булишида иккиламчи урин тутиши кузатилган (Прентис А.М. ва бошкалар, 1986).

Сут секресиясини регулясиясида икки механизм фарк килинади. Улардан биринчиси бу гормонал регулясия, яни пролактин билан иккичиси еса сут таркибида секресия килинувчи сут микдорини камайтирувчи оксил ингибитордир.

Боланинг кукракнинг емиши она организмида пролактин гормонини хосил килишдаги, асосий фактордир. Бунинг натижасида сут секресияси микдори ортади. Айни пайтда бу пролактин хисобига хосил булган сут микдори боланинг кундалик усиб борувчи талабига тенг секрет микдорини етказиб бера оладиган нозик механизмми? – деган савол тугилиши мукаррар. Малум булишича она организмидаги пролактин микдори сутка давомида узгариб туради. Бундан ташкари факат кукрак­дан боласини бокаетган оналар конидаги пролактин консентрасияси нихоятда узгарувчан. Зунн П.Г. ва бошкалар фикрича она конида пролактин активлиги унинг овкатланиш статуси билан боглик. Бу авторлар юкоридаги далиллардан шуни тахмин киладики, овкатланиши уртачадан паст оналарда пролактинни хосил булишини стимулясия килувчи асосий омил емизиш.

Хозирги пайтдаги малумотларда она сути таркибидаги оксил факторнинг (ингибитор) секрет микдорига тормозловчи тасири кенг талкин килинаяпти. Аммо бу фактор ханузгача тоза холда ажратиб олинмаган. Бу факторнинг хакикатан хам она сути таркибида ажралишини, хамда бола емиб булгандан кейин сут бези алвеолаларида колаётган сутда хам булишини ва аксинча тулик емганда булмаслиги хисобига сут микдорини камайиши ёки ортишини назарда тутилса, секрет микдори­ни регулясия килувчи асосий омил бу болани кукракдан емизиш еканлигини тушуниш кийнн емас. Демак, хулоса килиш мумкинки, табиий овкатлантирилаётган соглом болани кундалик озукага булган талабига мое нисбатдаги сут микдорини фа-катгина унинг узи белгилайди, агарда бола она кукрагидан тугри озиклантирилса ва у соглом булса лактасия жараёнини яхшилаш, демак бу сут безларини регуляр сут-дан озод булиб туришидир. Шунинг учун хам бемор ва чала тугилган чакалокларнис келгусида тулик она сути билан бокиш учун, она кукрагидаги сут регуляр согиб олиб турилиши керак.

#Сут бези саратони

Яна маълумот

grudnoe-moloko-v-tchem-tsennost

Она кўкрагидан боқишда учрайдиган қийинчиликлар

Кўкракдан боқишда онада учрайдиган қийничиликлар: Сургичларнинг нотугри шаклланиши: улар кичкина, ясси, кукрак бези ичига тортилган …