Главная / Иқтисодиёт / Банк иши фанининг предмети ва обекти (Китоб 2009) Абдуулаев

Банк иши фанининг предмети ва обекти (Китоб 2009) Абдуулаев

  •  «Банк иши» мустақил фандир. Чунки у ўзининг мустақил предмети, обекти ва методига ега. У:
  • банк фаолиятининг ҳуқуқий асослари;
  • банкларни ташкил етиш ва уларнинг фаолиятини тугатиш тартиби;
  • банк фаолиятини тартибга солиш;
  • банкларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • банкларга васийлик қилиш тартиби;
  • банкларнинг молиявий аҳволи;
  • банк операсияларини амалга ошириш тартиблари;
  • пул тизими ҳамда пул муомаласини ташкил етиш қоидалари;
  • валютани тартибга солиш ва халқаро резервларни бош қариш;
  • банкларни назорат қилиш;
  • банкларда ҳисоб юритиш ва ҳисобот;
  • банк менежменти;
  • банкнинг ривожланиш тарихи каби масалаларни ў )ганувчи фандир.

best-banks-2021-40543452

Айнан шу жараёндаги муносабатлар «Банк иши» фанининг предмети ҳисобланади. Банк ва унинг турли кўринишлари «Банк нши» фанининг ўрганиш обекти ҳисобланади (1 -жадвал).

  •  Ҳар қандай фан ўз обектини малум усулларни қўллаш ёрдамида ўрганади. Банк фаолияти, ундаги сир-синоатларни ил.мий асосда ўрганиш, тахлил қилишда «Банк иши» фани қуйидаги усуллардан фойдаланади (2-жадвал).

Илмий жиҳатдан асосланган таҳлил қайд қилинган усулларни чамбарчас равишда боғлаб олиб борилишини тақозо етади.

Банк ва унинг турлари (1 жадвал) 

т/р Туркумлаш белгилари Банк турлари
1. Ваколатига қараб •    емиссия қилувчи банклар

•    тижорат банклари

•    инвестисион банклар

•    универсал банклар

2. Операсияларни бажариш характерига караб •   тармоқлар бўйича

•   мижозлар таркиби бўйича

•   миқдорбўйича

•   регионлар бўйича хизмат қилувчи банклар

3. Мулк шаклига караб •    ихтисослашган (масалан, ипотека) банклар

•    давлат банклари

•    аксионер (хиссадор) банклар

•    хусусий банклар

•    аралаш банклар

4.

5.

Фаолият миқёсига караб

Хизмат қилиш сохасига қараб

•    банк консорсиумлари

•    йирик банклар

•    ўртабанклар

•    майда банклар___________

•    махаллий (регионал) банклар

•    регионлараро банклар

•    миллий банклар

•    халқаро банклар

6. Шўбалар сонига қараб • шўбаси бор банклар

• шўбалари йўқ банклар

  •  «Банк» сўзи италянча «Банка» сўзидан олинган бўлиб, «стол», аниқроги «пулли стол» деган манони англатади. ХИИ асрларда Генуяда пул алмаштирувчиларни «Банчерии» деб аташган. Агар пулдорлардан бирортаси ишончни оқламаса ва ўз ишига масулиятсизлик қилса, у ўтирган столни синдириб ташлашган ва уни «Банко ротто», яни «банкрот» деб аташган. Бугунги кунда бизга малум бўлган «банкрот» сўзи қам италянча «Банка ротто» сўзидаи олинган.

«Банк иши» фанининг таҳлил усулларн (2 Жадвал)

т/р Тахлил усуллари Мазмуни
1. Тизимли ёндашув •   банк тизими яхлит тарзда олиб қаралади. Бу ёндашув турлича бўлиши мумкин:

•   тизимли-комплекс ёндашув

•   тизимли-функсионал ёндашув

•   тизимли-таркибий ёндашув

•   тизимли-коммуникасион ёндашув.

2. Комплексли ёндашув • банк тизими бошқа обектлар билан ўзаро боғланишда ва алоқадорликда қаралади.
3. Таркибий ёндашув • банк тизимини таркибий қисмларга бўлиб ўрганилади.
4. Вазиятли ёндашув • банк тизимининг муайян шароитдаги ички ва ташки вазиятига қараб тегишли мақул усул кўлланилади.
1 Интеграсион ёндашув • банк тизими юқоридаги усуллар (вазиятли, комплексли, таркибий ёндашувлар)ни биргаликда қўллаш ёрдамида таҳлил қилинади.
, Моделаштириш усули • банк тизимини тахлил қилиш учун турли чизмалар, моделлар, хомаки материаллар тайёрланади.
7. Иқтисодий математик ёндашув • мақбул капоп қабул килиш мақсадида математик услублар кенг қўлланилади.
8. Кузатиш усули • банк тизими тўғрисидаги малумотлар режали, илмий, уюштирилган асосда тўпланилади.
9. Тажриба усули • тахлил жараёнида банк тизимига нисбатан намунавий тажрибадан ўтган усуллар қўлланилади.
10. Сосиологик кузатув усули • турли анкетали сўровлар, сухбатлар, тестлар, инфратузилмавий тахлиллар ўтказилади.

Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисидапги қонунида банкка қуйидагича тариф берилган:

«Банк тижорат ташкилоти бўлиб, банк фаолияти деб ҳисобланадиган қуйидаги фаолият турлари мажмуини амалга оширадиған юридик шахсдир:

  • юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар қабул қилиш;
  • қабул қилинган маблағлардан таваккал қилиб кредит бериш;
  • швестисиялаш учун фойдаланиш;
  • гўловларни амалга ошириш1.

Демак, банк бу пул маблағларини ўзида мужассамлаштирувчи ва жам арувчи, кредит берувчи, пул ҳисобини олиб борувчи, пул ва қимма 1и қогозларни емиссия қилувчи, олтин ва чет ел валюталари билан ( перасияларни бажарувчи йирик муассасадир.

Кў тина молия институтлари, шу жумладан, қимматли қоғозлар олди-с< тдиси билан шуғулланувчи дилерлар, брокер фирмалари, сугурта к гмпаниялари кўпроқ ўзларининг кўрсатган хизматлари билан банкла га тенглашишга ва банкка хос ишлар билан шуғулланишга ҳарака қиладилар.

Ана шундай молия институтлари ўзларини нобанк кредит ташкилотл 1ри деб атайдилар (3-жадвал).

3-жадвал.

1 банк кредит ташкилотлари (асосий муассасалар)

т/р И обанк креднт : лшкнлотлари Машғулоти
1. Ипотека омпаниялари • тижорат максадида фойдаланиладиган бино ёки яшаш уйларидан самарали фойдаланиш учун қисқа муддатли кредит бериш билан шуғулланадилар
2. Факторинг компаниялар • вақтинчалик молиялашни таминлаш мақсадида (асосан дебиторлар счётидан) корхоналардан қиска муддатли активларни сотиб оладилар
3. Траст компаниялар • корхона, хусусий шахслар ва зарар билан ишлайдиган ташкилотлар мулкларини бошкаради ва уларни химоя қилади. Мижозларнинг қимматли қогозларини хусусий инвесторларга жойлаштирадилар
4. Малумотларни кайта ишлаш омпаниялари • малумотларни компютерда ишлаб, уларни узатиш билан шугулланишади
5. Сугурта <омпаниялари • соғлиқни ва кишилар ҳаётини турли хавфлар ва бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш билан шуғулланади. Шу билан бир қаторда улар билан боғлиқ бўлган кредитларни берадилар

6. Қимматли қогозлар савдоси билан шуғулланувчи брокерлик фирмалари • опсион шартномалари, валютали молиявий фючерслар, муомаладаги кимматли қоғозларнинг олди-сотдиси бўйича мижозларнинг буйрукларини бажарадилар
7. Молиявий масалалар бўйича маслахдт берувчи фирмалар • активларни бошқариш ва инвестисия масалалари бўйича мижозларга маслахат берадилар
8. Қимматли қоғозларни таркатиш билан шуғулланувчи фирмалар • давлат ва мунисипал заёмларни, корпор шиялар аксияларини, қимматли когозларни, кориорасияларнинг қарз мажбуриятларини, мижозлар счётлари билан таминланган кимматли когозларни со гиб олади, шунингдек, юқорида кайд қилинған қимматли коғозларни инвесторларга такрорий сотип.ни таклиф киладилар
9. Молиявий компаниялар • корхоналар ва хусусий шахсларга қисқа ва узоқ муддатли капитал миқдорларини аниқла! и билан шуғулланадилар
10. Крсдит карточкалари билан шуғулланувчи компаниялар • чакана савдо корхоналарини қўллаб-қх вватлаш ва хусусий шахсларга қисқа муддатли кредитлар бериш билан шугулланадилар
11. Лизинг компаниялари • активларни сотиб олади ва мухтож кор .оналарга, хусусий шахсларга уларни ижарага бера ги
12. Суғурта агентликлари • кредит ёки молиявий хизматлар билан 6ои лиқ бўлган суғурта полисларини сотадилар ёки т\ ла-тўкис брокерлик ва сугуртавий хизматларни бажар шилар
13. Қўчмас мулк операсиялари билан боглик хизматларни бажарувчи фирмалар • кўчмас мулкни бахолаш ва улар билан боглиқ бўлган тижорат лойихаларини молиялаштгриш билан шуғулланадилар ‘
14. Ломбардлар • Қимматбахо буюмлар гаровига кредит бе иадилар
15. Кредит уюшмалари • Омонатлар қабул қилади ва кредит ажрата ии
16. Микрокредит ташкилотлари • Микрокедитлар ажратади
17. Омонат, ссуда безиш билан шуғулланувчи ассосиасиялар • асосан хусусий шахслар ва оилаларга омо 1ат депозитларга жамғариладиган маблағлар режаларини, шунингдек, уй-жой куриш учун кредит таклиф к шадилар

80-йилларда қимматли қоғозлар олди-сотдиси ва брокерлик билаи кенг фаолият бошлаган «Мерил Линч» ва «Дрейфус корпорейшн» фирмалари банк бўлмаган банкларга мисол бўла олади.

  • Товар-пул муносабатларининг вужудга келиши ва уларнинг ривожланиб бориши банкларнинг пайдо бўлишига асос солди. Ўрта асрларда банклар дастлаб пулдорлар томонидан пулни қабул қилиш ва бошқа давлат шаҳар пулига алмаштириб бериш асосида келиб чиққан. Кейинчалик пулдорлар бўш турган маблагларидан фойда олиш мақсадида қарз сўраган субектларга вақтинчалик фойдаланишга берган. Бу ҳол пул алмаштирувчи пулдорларнинг банкирларга айланишга олиб келган.

Дастлаб, жиробанклар номи билан ХВИ асрларда (аниқроғи 1587 йилда) Флоренсия ва Венесияда кичик банклар вужудга кела бошлаган. Улар турли шаҳарлар ва мамлакатларнинг пул белгиларини алмаштиришга ихтисослашган бўладилар. Кейинчалик шундай банклар Амстердамда (1605 й), Гамбургда (1618 й), Миланда, Нюрнбергда, Генуяда вужудга келган. Бу банклар асосан ўз мижозларп савдогарларга хизмат қилган. Улар асосан ўз мижозлари ўртасидаги хисоб-китобларни нақд пулсиз амалга оширишган.

Тарихда биринчи йирик банк 1694 йилда Англияда ташкил етилиб. унга давлат номидан банкнотлар чиқаришга ру.хсат бсрилган. У банк аксиядор-емиссион банк ҳисобланган. Кейинги ижтимоий-иқтисодий тараққиёт, хусусан, саноатнинг ривожланиши натижаснда банклар бошқа мамлакатларда ҳам ташкил қилина бошланади.

Натурал хўжалик муносабатларининг тугаши, савдо-сотиқ муносабатларининг ривожланиши пуллик ҳисоб-китоблар олиб боришга, кредитнинг ривожланишига йўл очди. Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ёлланма меҳнатни борган сари кўп жалб қилишга олиб келган. Ёлланма меҳнат учун ҳақнинг пул шаклида тўланиши доимий пул айланишини юзага келтиради. Пул айланиши еса муайян бошқарувни талаб қилди. Бу вазифани банклар бажара бошлади.

Шундай қилиб, банклар маблағларни йигиш ва тақсимлаш орқали ссуда капитали ҳаракатини бошқарабошлади.

ХХ асрнинг бошларида йирик Европа мамлакатларида ўзининг кўи филиалларига ега бўлган, йирик саноат монополиялари билан узвий боглиқ фаолият кўрсатаётган банклар вужудга келди. Булар жумласига халқаро пул, ҳисоб ва кредит муносабатларини олиб борувчи қуйидаги халқаро банкларни киритиш мумкин:

  • Европа тикланиш ва тараққиёт банки;
  • Халқаро валюта фонди;
  • Халқаро Молия корпорасияси;
  • Халқаро ҳисоб-китоблар банки;
  • Европа инвестисия банки ва бошқалар.

Хорижий банклар тўлиқ ёки қисман чет ел инвестисияларига тегишли бўлган банклар бўлиб, улар ўз фаолиятини маҳаллий қонунлар доирасида олиб боради. Ҳозирги вақтда бундай банк иап йирик банкларнинг шўбалари сифатида фаолият кўрсатади.

Енг юқори даражада ривожланган банк тизимидан би еи Германияда шаклланган (1-чизма).

bank

1-чизма. Германия банк тизими.

  •  Малумки, мустақилликка еришилгунга қадар Ўзбекистон худуди; аги банк муассасалари собиқ Иттифоқ банк тизимининг таркибий к 1смига кирар еди. Улар «Иттифоқ» банк тизими доирасидан ташқар! да фаолият кўрсата олмасдилар. Банк тизими 3 турдаги банклар дан ташкил топган еди (2-чизма).

2

2-чизма. Собиқ Иттифоқдаги банк тизими.

Собиқ Иттифоқ банк тизимида Давлат банки монопол мавқега ега бўлаб, ўз вақтида емиссия институти, қисқа муддатли кредитлаштир: ш ва хўжаликларга ҳисоб-китоб операсиялари бўйича хизмат кўр атувчи марказ хисобланарди. Ҳам емиссия, ҳам ҳисоб-китоблар, хам кредитлар бўйича мижозларга хизмат кўрсатиш функсияларгнинг бир жойда монополлашуви Давлат банкини бошқарув ва назо| ат органига айлантирган еди.

Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка еришиши иқтисодий мустақиллик сари қўйилган илк қадам бўлди, Мустақил ёш давлати шз сиссатининг енг муҳим йўналишларидан бири банк тизимини ислоҳ қилишнинг дастлабки босқичида 1991 йилда қабул қилинган < Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси конуни бозор шароитларига мос банклар институтини вужудга келтиришнинг асосий йўналишларини белгилаб берди.

Мазкур қонунга мувофиқ СССР давлат банкининг ҳудудий бўлими Ўзбекистон Республикасининг Марказий банкига айлантирилди ва у бевосита давлат бошчилигида банк тизимини ислоҳ қилишни бошлади. Жуда қисқа муддат ичида республикамизда икки поғонали банк тизими вужудга келтирилди.

«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошчилигидаги икки босқгчли банк тизимини ташкил қилиш республиканинг иқтисодий мус гақилликка еришиш ҳамда бозор муносабатларига ўтиш еҳтиёжларига мос келади», яни икки поғонали банк тизимининг юқори поғонасининг бош мақсади миллий валюта сўмнинг барқарорлигини таминлашдан иборат бўлган Марказий банк, қуйи поғонасини еса бевосита мижозлар билан ишловчи тижорат банклари ташкил етади (3-чизма).

Каримов И.А. Ўзбекистон иктисодий ислохотларни чукурлаштириш йўлнда Т «Ўзбекистон», 1999 й.

3

3-чизма. Ўзбекистон Республикасининг банк тизими.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда банк тизими икки поғонали бўлиб, биринчи погонада Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, унинг марказий аппарати ва вилоятлари бўйича Марказий банк бош бошқармалари турса, иккинчи поғонада тижорат банклари, уларнинг шўбалари, чет ел банклари шўбалари туради.

Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунига кўра, Ўзбекистон Республикасида ташкил етилган ҳамма банклар банк фаолиятининг субектлари ҳисобланади ва улар таркибига қуйидагилар киради:

  • Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва унга тобе бўлган муассасалар;
  • Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки;

«Асака» ихтисослаштирилган давлат-аксионер-тижорат банки;

  • Республика аксионер-тижорат Саноатқурилиш банки;
  • Республика аксионер-тижорат Пахта банки;
  • Республика аксионер-тижорат Микрокредит банки;
  • Республика аксионер-тижорат Мевасабзавот банки;
  • хусусий банклар.
  • бошқа банклар.

Яна маълумот

procent

Банк фоизи ва ундан фойдаланиш механизми

Суда фоизи вақтинча муддатга берилган қийматдан фойдаланганлиги учун тўланадиган ўзига хос тўловдир. Унинг тўловчиси ҳам, …