Главная / Иқтисодиёт / Банк фоизи ва ундан фойдаланиш механизми

Банк фоизи ва ундан фойдаланиш механизми

Суда фоизи вақтинча муддатга берилган қийматдан фойдаланганлиги учун тўланадиган ўзига хос тўловдир. Унинг тўловчиси ҳам, таминот манбаи ҳам мижоз ва унинг фойдаси ҳисобланади.

Ссуда фоизи турли кўринишларда бўлиб, уларни бир қатор белгилар бўйича таснифлаш мумкин (60-жадвал).

60-жадвал.

Ссуда фоизининг туркумланиши

Тасннфлаш белгилари Ссуда фоизи турлари
1.

2

Кредит шакллари бўйича •    Тижорат кредити бўйича фоиз

•    Банк фоизи

•    Истемол кредити бўйича фоиз

•    Лизинг шартномалари бўйича фоиз

•    Давлат кредити бўйича фоиз

2. Кредит ташкилотлари бўйича •    Марказий банк хисобига фоиз

•    Ломбард кредити бўйича фоиз

•    Банк фоизи

3. Инвестисиялар тури бўйича •    Айланма маблағлар учун берилган кредит бўйича фоиз

•    Асосий фондлар учун берилган кредит бўйича фоиз

•    Қимматли коғозларга инвестисиялаш учун берилган кредит бўйича фоиз

4. Кредитлаш муддатлари бўйича •    Қисқа муддатли ссуда фоизи

•    Узоқ муддатли ссуда фоизи

•    ўрта муддатли ссуда фоизи

5. Кредит ташкилотларининг операсиялари турлари бўйича •    Депозитфоизи

•    Ссуда фоизи

•    Банклараро кредит фоизи ва бошқ.

Банк фоизи кредит муносабатларига киришган иккита субектнинг биттаси банк бўлсагина вужудга келиши мумкин.

Шуни такидлаш лозимки, кредит ташкилоти ссудани асосан ўзининг емас, балки жалб етилган маблағлар ҳисобидан беради. Вақтинча бўш бўлган пул маблагларини қайта тақсимлашдаги воситачилик фаолияти учун банкнинг олган даромади компенсасия ролиси бажаради. Банк активлари зиммасидаги мажбуриятларнинг бажармаслик риски омонатчилар пассивлари олдидаги мажбуриятларнинг бажармаслик рискининг ошишига олиб келади. Шундай қилиб банк ссудалар бўйича тўлай олмаслик рискини ўз зиммасига олади.

Фоиз сиёсати нафақат пул-кредит сиёсатини мувофиқлаштиришда, шунингдек, кредит муносабатларини бошқаришда устувор иқтисодий восита вазифасини бажаради.

Банк фоизидан фойдаланиш механизми деганда ссуда фоизи сиёсатини олиб боришда ва уни амалиётга жорий қилишда қўлланиладиган воситалар, чоралар тўплами тушунилади. Уларнинг айримлари қуйидагилар ҳисобланади:

  • фоиз даражасини шакллантириш усуллари;
  • фоиз ставкаларини табақалаштириш мезонлари;
  • Марказий банк томонидан фоиз меёрларини мувофиқлаштириш усуллари;
  • фоизлар бўйича ўзаро тўловлар ва ундиришлар тартиби;
  • фоизни тўлаш манбалари;
  • қарз олувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш тизими билан фоиз ўртасидаги боғланиш;
  • кредит ташкилотининг даромади ва харажатини шакллантиришда фоизнинг ўрни.

Бу механизм, бир томондан, фоизни товар ишлаб чиқариш иқгисодий категорияси сифатида ифодаласа, иккинчи томондан, унинг фоиз сиёсатини олиб бориш мақсадига боғлиқ еканлигини ифодалайди. Амалиётда аксарият холларда унинг иқтисодий табиатига қарама-қарши субектив устуворлик намоён бўлади. Бозор муносабатларигача, яни хўжалик механизми амал қилган даврда банк фоизидан фойдаланиш асосан давлатнинг хўжалик юритиш сиёсатига бўйсунган холда амалга ошган. Бу сиёсат ўзгариши билан банк фоизидан фойдаланиш механизми ҳам ўзгарган.

Бугунги кунда банк фоизининг қуйидаги механизмларидан фойдаланилмокда:

  • фоиз даражаси кредит ресурсларига бўлган талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда субектлар ўртасида тузиладиган шартнома асосида ўрнатилади;
  • ссудалар бўйича фоиз ставкаларини ўрнатиши кредит келишувлари амалга оширилаётган аниқ шароитларга қараб, яни:
  • ссуда суммаси ва уни узиш муддати;
  • ссуда таминотининг мавжудлиги;
  • маблағларни жалб қилиш сарфлари;
  • кредитни расмийлаштириш ва назорат қилиш харажатлари;
  • банкни рентабелли бўлишини таминлаш зарурияти;
  • мижознинг кредитга лаёқатлилиги кабиларни инобатга олган ҳолда банк ва мижоз келивдувлари асосида амалга оширилади.
  • банкнинг пассив операсияларига нисбатан фоизнинг аҳамияти ошиб бориши кучаяди, бўш пул маблағларини омонатга қўйиш рағбатлантирилиб борилади;
  • фоизларни ўрнатиш ва ундириш ўзаро келишув битими асосида амалга оширилиб, одатда ҳар ой фоиз ўтказиб (тўлаб) турилади;
  • кредит жамғармаларининг йўналишига қараб фоизларни тўлаш (ўтказиш) турлича бўлиши мумкин:
  • айланма маблағлари учун берилган кредитлар бўйича тўловлар маҳсулот таннархига қўшилади;
  • асосий воситалар, номоддий ва бошқа айланма маблағлари бўлмаган активларни сотиб олиш учун берилган кредитлар бўйича харажатлар корхона фойдасига қўшилади.

Банк кредитларидан фойдаланганлиги учун тўланган фоиз харажатлари МБ томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкалари доирасида солиққа тортиладиган базани камайтиради. Аммо муддатдан ўтган кредитлар фоизи солиқ базасини камайтирмайди.

Фоиз механизмидан фойдаланиш фоизлар бўйича даромад ва харажатларнинг банкнинг пировард моддий манфаатдорлиги билан бевосита боғлиқлигида намоён бўлади.

Ссуда фоизида фойдаланиш механизмидаги асосий унсурларидан бири бу ссуда фоизи даражасини шаклланиш усули ҳисобланади. Бозор муносабатларининг ривожланиш шароитида, кредит тўловларининг еркинлигида, макроиқтисодиёт даражасида фоиз учун ўртача фойда меёрига еришиш устувор вазифа ҳисобланади. Фоизнинг ўртача фойда меёридан у ёки бу томонга оғишига бир қатор омиллар тасир қилади. Уларни икки гуруҳга, яни умумий ва хусусий омилларга бўлиш мумкин.

Умумий омилларга қуйидагилар киради:

  • заёмларга бўлган талаб ва таклиф нисбати;
  • Марказий банкнинг мувофиқлаштирувчи сиёсати;
  • қадрсизланаётган пулнинг таминот даражаси.

Хусусий омиллар табиати тижорат банкларининг фаолият кўрсатиш шароитлари, шунингдек, мижозлар билан тузиладиган битимларнинг хусусияти билан белгиланади. Булардан ташқари, бу омиллар ссуда фоизининг айрим турлари бўйича турлича бўлиши мумкин.

Масалан, депозит фоизи даражаси юқоридаги омиллардан ташқари қуйидаги омиллар тасирида бўлади:

  • банкнинг актив операсиялари бўйича фоиз даражаси;
  • жалб қилинадиган депозитнинг муддати ва суммаси;
  • банкнинг ишончлилиги.

Банклараро пул бозорида фоиз даражаси, бошқа шароитларни ҳисобга олмаганда, одатда, депозит фоизи меёридан ошади. Чунки ссуда берилаётганда кредит муассасасининг харажатлари ва манфаати ҳисобга олинади.

Банк активлари бўйича фоиз даражасига қуйидаги хусусий омиллар тасир қилади:

  • ссуда суммаси ва уни тўлаш (кайтариш) муддати;
  • ссуда суммасининг таминланганлик даражаси;
  • банк ссуда капиталининг таннархи;
  • мижознинг кредитга лаёқатлилиги ва унинг банк билан бўлган ўзаро муносабатининг мустаҳкамлиги.

Банк ссуда капиталининг таннархи жами қилинган харажатлар суммасини мақсадли жойлаштирилган маблағлар (ишлаётган активлар) суммасига бўлиш срдамида аниқланади:

БСК=БХ/ИА

Бу ерда:

БСК-банк ссуда капиталининг таннархи;

БХ – банк харажатлари. Бу харажатлар барча ссуда капиталига талуқли бўлмай фақат мақсадли жойлаштирилган қисмига қилинған харажатлардир. Мақсадли жойлаштирилмаган ссуда капитали қисми харажат сифатида қайд қилинади.

ИА – ишлаётган активлар.

Банк харажатлари қуйидаги икки турдаги харажатлардан ташкил топади:

  • банк ресурсларини шакллантириш бўйича харажатлар;
  • банк фаолиятини таминлаш бўйича харажатлар.

Биринчи гуруҳга: банкка жалб қилинган банк ва бошқа мижозлар маблағлари бўйича фоиз тўловлари, заёмлар ва депозитлар, шунингдек, чиқарилган қимматли қоғозлар мажбуриятлари бўйича фоизлар киради.

Мавжуд таснифлаш тартибига биноан иккинчи гуруҳ харажатларига қуйидагилар кирали:

  • мамурий бошқарув ва ижтимоий-маиший хизматлар учун қилинған сарфлар
  • чет ел валюта операсиялари билан боғлиқ харажатлар;
  • • қимматли қоғозлар операсиялари билан боғлиқ харажатлар;
  • касса, ҳисоб рақамлари операсиялари, олинган грантлар билан боғлиқ харажатлар;
  • бошқа операсион харажатлар, шу жумладан, техникага кўрсатилган қаров, ахборотлаштириш хизматлари, бланкаларни тайёрлаш, уларни почта-телеграф орқали жўнатиш, амортизасия, биноиншоотлар, транспорт воситаларни сақлаш бўйича харажатлар;
  • ижара тўловлари, нодир металлар билан боғлиқ операсиялар бўйича харажатлар, валюта, факторинг, лизинг операсиялари билан боғлиқ харажатлар ва бошқалар;
  • жарима, пеня ва тўланган қарзлар.

Ссуда капиталининг таннархи амалиётда актив операсиялар бўйича фоиз даражасини аниқлаш учун асос ҳисобланади. Ссуда фоизининг юқори чегараси бозор шароитлари тасири остида шаклланади. Ссуда фоизининг қуйи чегараси банкка жалб қилинган маблағлар бўйича харажатлар ва мазкур кредит муассасаси фаолиятини ташкил қилиш бўйича сарфлар тасири остида шаклланади. Булар еса, ўз навбатида, кредит ресурсларининг таркибий тузилиши сифатига боғлиқ бўлади. Масалан, маблағ учун тўлов салмоғининғ ошиши фоиз даражасининг қуйи даражасини кўтаради ва аксинча.

Фоиз меёрини ҳисоблашда тижорат банклари томонидан қуйидагиларни инобатга олиш назарда тутилади:

  • Таянч фоиз ставкасининг даражаси. Бу кўрсаткич, одатда, таминланган ссудалар бўйича кредитга лаёқатли мижозлар учун ўрнатилади.
  • Ҳар бир битим (келишув) шартларини ҳисобга олган ҳолда риск учун ажратилган қўшимча маблағ.

Таянч фоиз ставкаси тахмин қилинаётган ссуда капитали таннархи ва бўлажак даврда мўлжал қилинган рентабеллик даражасига асосланиб аниқланади:

Т=С1+С2

Бу ерда:

Т — таянч фоиз ставкаси;

К1 режалаштирилаётган даврда кредит ресурсларининг ўртача реал баҳоси;

К2 — банк фа елиятини таминлаш бўйича режалаштирилган харажатларнинг (Р ) мақсадли жойлаштирилиши кутилаётган маблағлар ҳажми (Кмч) а бўлган нисбати;

Ф банк сс; са операсияларининг режалаштирилаётган фойдалилик (рентабел. ик) даражаси.

Кредит пекй сларининг ўртача реал баҳоси (с.) қуйидагича ҳисобланади:

909

Яна маълумот

risk-menedzhment

Рискларни бошқариш усуллари

Энг аввало шуни таъкидлаш лозимки, банк фаолиятида гап рискдан умуман қочиш тўғрисида эмас, балки уни …