Главная / Иқтисодиёт / Банк рисклари ва уларнинг турлари (намуд- намуна)

Банк рисклари ва уларнинг турлари (намуд- намуна)

Инсон ўз ҳаёт фаолиятининг турли нукгаларида беихтиёр таваккал қилиш ҳолларига дуч келади. Таваккалчилик тушунчаси фаннинг турли соҳаларида маълум бир маънони акс эттиради. Рус тили лугатида таваккалчилик сўзи «риск» деб аталиб, қадимий грек сўзидан олинган. У кемаларни ҳалокатга олиб борувчи ва одамларнинг ўлимига, мол-мулкларнинг чўкиб кетишига сабабчи қояни билдириб, «қоялар орасидан шамол ва бошқа тўсиқларга чаа бериб сузиб ўтмоқ» маъносини англатади.

Бугунги кунда бу сўз «хавф остида қолмоқ» деган янги маънода қўлланиляпти. Мазкур тушунча Россияда XIX асрнинг бошларида тарқалган. Ўзбекистонда хам собиқ Иттифоқ даврида қўлланилиб келинган ва «таваккалчилик» сўзи маъноси билан бир қаторда «хавф остида қолмоқ» маъносини ҳам билдиради.

risШу ўринда турли лингвист (тилшунос) олимлар бу сўзнинг маъ-носини изоҳлашда деярли бир хил фикр билдирсалар-да, бироқ уларнинг қарашларида айрим тафовутлар борлигини айтиб ўтиш жоиз. Хусусан, В.Даль «риск» сўзини таваккал қилмоқ, хавфли иш қилмоқ, «рисковать» тушунчасини эсатаваккал қилиш, бирор ишни тўғри мўлжаллаб кўрмай қилиш, дадиллик, қатъият билан иш тутмоқ, маълум хатарга ўзини урмоқ деб изоҳлайди.

С.Ожегов «риск» сўзини содир этилиши мумкин бўлган таҳлика ёки муваффакиятли натижа умидида таваккалчилик қилиш, таваккал қилмоқ, хавфли ишга қўл урмоқ, «рисковать» сўзини эса хавф-хатардан қўрқмай иш қилмоқ каби тасаввур қилади.

С.Ушаков «риск» сўзини бирор зарар етказиш хавфи бўлган таҳлика ёки ҳар қандай зарар етказиш эҳтимолини тушунади. «Банк рисклари ва уларни кредитлаш»1 мавзусида докторлик ишини ҳимоя қилган ва монография чоп этган проф. Ш.Абдуллаева ҳам «риск» сўзини таҳлика, таҳдид, таваккал қилмоқ, хавфли иш килмоқ деб, «рисковать» атамасини эса хавф остида қолдиришга журъат этмоқ деб талқин қилади.

Бу таърифлардан кўриниб турибдики, риск доимо ноаниқлик билан боглиқ. Ноаниқлик эса, ўз навбатида, олдиндан кўра билиш қийин ёки мумкин бўлмаган воқеалар билан боглиқ бўлади. Бу воқеалар ҳам ижобий, ҳам салбий натижаларга олиб келишига сабаб бўлиши мумкин.

Риск инсоният фаолиятининг барча босқичларида мавжуд бўлган тарихий ва иқтисодий категориядир. Товар-пул муносабатларининг ривожланиши рискнинг иқтисодий категория сифатида юзага келишига ва субъектлар фаолиятида мустаҳкам ўрнашиб олишга замин яратади. Шу сабабли риск ҳаётимизнинг ҳар бир қадамида учрайди десак хато бўлмайди. У хоҳлаган ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш соҳаси билан ёнма-ён туради.

Масалан, банк фаолиятида риск банк фойдасининг кўпайиши ёки камайишига, банк ресурс базасининг кўпайиши ёки камайишига, берилган кредитлар бўйича тўланмаган қарзларнинг кўпайиши ёки камайишига, фоизларнинг тўланмаслиги ва бошқаларда ўз аксини топиши мумкин.

Демак, рискка бориш уч хил натижага олиб келиши мумкин: ижобий (фойда кўриш), салбий (зарар кўриш) ёки ўзгаришсиз натижа.

Ҳар қандай иктисодий фаолият фойда олишга қаратилганидек тижорат банклари фаолиятида ҳам кўзланган мақсад биринчи навбатда фойда олишдир. Бу ерда ҳам фойда олиш риск билан боғлиқ бўлади. Шу сабабли тижорат банклари олдида турган вазифа бу риск ва фойдалилик ўртасидаги оптимал даражага эришишдир. Яъни рискка ҳеч бўлмаса сих ҳам, кабоб ҳам куймасликка ишонч ҳосил қилгандагина бориш керак. Бунга эришиш учун рискнинг турлари, уларнинг келиб чиқиш сабабларини билмоқ жуда катта аҳамиятга эга (51 -жадвал). _

51-жадвал.

Банк рисклари ва уларнинг турлари

Турланнш белгиларн Рнск турлари
1 2 3
1. Вужулга келиш сохаси бўйича 1.     Ички рисклар:

•       тижорат банклари тури бўйича

•       мижозлар таркиби бўйича

•       банк онерациялари тури бўйича

•       балансдан ташкари операциялар бўйича

•       молиявий хизматларни амалга ошириш билан боглик операциялар бўйича

2.     Ташки рисклар:

•       сибсий

•       ижтимоий

•       табиий

2. Қамраб олиш даражаси бўйича •       макро даражадаги рисклар

•       мего даражадаги рисклар

•       мезо даражадаги рисклар

•       микро даражадаги рисклар

3. Таъсир қилиш вакти бўйича •       ретроспектив рисклар

•       жорий рисклар

•       истиқболли рисклар

4. Пассив операциялар бўйича •       диверсификация риски

•       инфляция риски

•       жамғармалар риски

•       депозитлар риски

•       фоиз ставкаларининг ўзгариши риски

5. Актив операциялар бўйича •       кредит риски

•       хисоб-китоб рисклари

•       касса риски

•       бозор риски

•       валюта риски

•       лизинг операциялари риски

•       факторингриски

•       инвестиция риски

•       банк портфели риски

•       клиринг риски

•       бартер риски

6. Балансдан ташкари операпиялар бўйича •       банкрозлик риски

•       баланслашмаган ликвидлнк риски

•       фоиз риски

•       фойда ололмаслик риски

•       суиистеъмол риски ёки икгисодий билим ва ташкилотчилик даражаси риски

7. Молиявий хизматларни амалга ошириш бўйича •       операцион ва технологик рисклар

•       инновация риски

•       ‘ банк хавфсизлиги риски ва бошкалар

«Банковский менеджмент» дарслиги муаллифи П.С. Роуз2 рискларга кенгроқ тушунча бериб, у банк рискларини қуйидаги олтита асосий турга ажратади:

  • кредит риски;
  • фойда олмаслик риски;
  • ликвидлик риски;
  • фоиз риски; .
  • тўлай олмаслик риски;
  • бозор (рақобат, талаб ва таклиф, инфляция ва ҳ.к.) риски.

Банк учун иккинчи даражада бўлган рисклар таркибига П.Роуз сиёсий, суиистеъмол ва валюта рискларини киритади.

Шундай қилиб, банк фаолияти турли туман рискларга боғлиқ бўлиб, улар «Банк томонидан берилган кредит ўз вақтида қайтиб келадими?, «Кейинги ойда депозитлар салмоғи ошадими?, «Банк акциясининг баҳоси ва банк фойдаси ошадими?. «Кейинги ойда (кварталда) фоиз ставкалари қандай бўлади, улар банк фойдасига қандай таъсир кўрсатади?» каби эҳтимоллик, таваккалчилик билан боғлиқ ҳолда фаолият олиб борадилар. Шу ҳолатларнинг таҳлилига асосланган ҳолда банк маблағларни инвестиция қилади, ижобий натижаға эришишни мақсад қилиб қўяди.

Келиб чиқиш сабабларига кўра рисклар иккига бўлинади:

  • соф (объектив) рисклар;
  • сунъий (субъектив) рисклар.

Соф рисклар кўпинча объектив характерга эға бўлади ва салбий («-» ёки «0») натижага эришиш эҳтимолини билдиради. Бу рискларга табиий, экологик, транспорт ва тижорат рискининг бир қисми киради.

Сунъий рисклар субъектив характерга эга бўлиб, нафақат салбий, шу билан биргаликда ижобий натижага эришиш эҳтимолини билдиради. Бу рискларнинг юзага келишига қуйидагилар сабаб бўлади:

  • бозор коньюнктурасини яхши ўрганмаслик;
  • ресурсларни жалб қилиш ва уларни жойлаштириш соҳасидаги маълумотларнинг етарли эмаслиги;
  • кредитланадиган лойиҳа, объект ва мижозлар тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқ эмаслиги;
  • тармоқлар фаолияти хусусиятининг инобатга олинмаслиги;
  • банкирлар ёки мижозларнинг онги, савияси маблағлардан фойдаланиш бўйича билим ва мақсадларнинг хилма-хиллиги ва бошқалар.

Бу сабаблар рискларни иқтисодий категория сифатида субъектив томонларни ўзида ифода этади.

Банк фаолияти икки асосий риск тури тизимли ва тизимсиз рискларга дуч келиши мумкин. Ҳар иккала усул ҳам ўзининғ таҳлил қилиниш ва риск олдини олиш усулларига эга.

Тизимли рисклар умумий иқтисодий шароитлар ва макроиқтисодий сиёсат хоссаларидан келиб чиқади. Банк тизимининг турғун ривожланиши умуман иқтисодиётнинг қандай ҳолатда эканлигига боғлиқ. Шунинг учун макроиқтисодий, авваламбор, монетар сиёсат ва банк рискларини самарали бошқариш тизимли рискларни камайтириш ва олдини олиш имконини беради.

Тизимсиз ёки номунтазам рисклар банк тизимида умумий аҳвол барқарор сақланган ҳолда айрим олинган банкнинг молиявий аҳволи ёмонлашиш эҳтимоллигига боғлиқ бўлади. Бу рисклар, ўз навбатида, банк операциялари ва тадбиркорлик рискларини ўз ичига олади.

Банк операциялари билан боғлиқ рисклар икки гуруҳ тўловга ноқобиллик ва ликвидлик рискларига бўлинади. Биринчи гуруҳга: кредит риски, фоиз риски, бозор риски, валюта риски, инвестиция рисклари киради.

Бошқариш усули ва имкониятига қараб рисклар очиқ ва ёпиқ кўринишда бўлади. Очиқ рискларни тартибга солиб бўлмайди. Ёпиқ рискларни эса бошқариш мумкин. Улар диверсификация сиёсатини ўтказиш йўли билан тартибга солинади.

Яъни бунда:

  • банк операциялари умумий ҳажмини сақлаш мақсадида бир неча мижозларга берилган кредитларни кичик суммаларда кенг миқёсда тақсимлаш;
  • йирик кредитларни концорциональ асосдабериш;
  • депозит сертификатларини жорий қилиш;
  • қайта ҳисобга олиш операцияларини кенгайтириш;
  • кредит ва депозитларни сугурталаш каби амаллар амалга оширилади.

Банкларда кўпинча мижоз танлашда янглишиш натижасида баланслашмаган ликвидлик риски юзага келади. Бундай рисклар одатда иқтисоди беқарор бўлган корхоналарни кредитлашга устунлик берилган ҳолларда юзага келади.

Баланслашмаган ликвидлик риски банк бошқаруви ва xoдимлар малакасининг саёзлиги, банк фаолияти назоратининг суст ташкил қилиниши, рискларни тартибга солишда қўлланиладиган усулларнинг такомиллашмаганлиги, айрим олинган банк операциялари ёки уларнинг гуруҳлари бўйича рисклар коэффициенти шкалаларини ўрнатишда йўл қўйилган камчиликлар натижасида юзага келади.

Банк фаолияти ва унинг натижаларига таъсир этиш омилларига қараб банк рискларини бир неча тоифаларга бўлиш мумкин. Умумлаштирган холда уларни:

  • паст даражадаги рисклар;
  • ўртача даражадаги рисклар;
  • юқори даражадаги рискларга бўлиш мумкин.

Риск даражалари банк фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи ва йўқотишларга сабаб бўлувчи жараёнларнинг эҳтимоллигига боғлиқ бўлади. Улар коэффициентлар ёки фоизларда ифодаланиши мумкин.

Чет эл тижорат банклари рискларни беш тоифага ажратади. Булар:

  • А тоифа паст даражадаги риск;
  • Б тоифа ўртача даражадаги (оддий) риск;
  • В тоифа ўртачадан юқори (ошган) риск;
  • Г тоифа юқори даражадаги риск;
  • Д тоифа номақбул риск.

Мамлакатимиз банк тизимида риск тоифаларининг даражаланиши банк активлари бўйича риск даражаларини ҳисобга олган ҳолда гуруҳланади. ҳисоблаш усулига кўра рисклар умумий ёки якка кўринишда ҳисобланиши мумкин. Умумий риск банк рискининг умумий ҳажми, унинг умумий даромади ва ликвидлиги меъёрларига асосланиб баҳоланади ёки тахмин қилинади.

Якка кўринишдаги риск банкнинг айрим операциялари ёки уларнинг гуруҳлари бўйича риск коэффициентлари шкаласи асосида баҳоланади.

Таъсир вақтига кўра рискларни ретроспектив, жорий ёки истиқболдаги рискларга ажратиш мумкин. Ретроспектив рисклар банк фаолиятининг ўтган даврдаги турли рискларга боглиқлигини ифодалайди ва жорий ҳамда истиқболдаги рискларни баҳолашга ёрдам беради.

Ички рисклар бевосита банк фаолияти натижасида вужудга келади. Бу рисклар банк фаолиятига сезиларли таъсир қилувчи рисклар бўлиб, улар банкнинг ўз фаолияти, унинг мижоз (қарздор)лари ёки унинг муайян контрагентлари билан бўлган фаолиятларига боғлиқ бўлади. Банк раҳбарлари, уларнинг тадбиркорлилиги, маркетинг стратегиясининг оптималлиги, тактиканинг тўғри таъминланганлиги каби омиллар ички риск даражасига таъсир қилувчи омиллардир.

Ички рисклар:

  • банк операцияларининг хусусияти;
  • банк мижозларининг таркиби;
  • тижорат банкларининг турлари бўйича гуруҳларга бўлинади.

Ташқи рисклар макромуҳит даражасида юзага келади. Улар банк фаолияти билан бевосита боглиқ бўлмайди. Ташқи рискларга жуда кўп омиллар таъсир кўрсатади. Улар таркибида сиёсий, иктисодий, ижтимоий ва табиий рискларни алоҳида ажратиш лозим. Сиёсий рисклар мамлакатдаги сиёсий вазият ва давлатнинг фаолияти билан боғлиқ бўлади. Иқтисодий рисклар мамлакатдаги умумий иқтисодий вазиятдан келиб чиқади.

Ташқи рисклар урушлар, миллийлаштириш, четга тўловларни тақиқлаш, қарзларни консолидациялаш, эмбарго жорий қилиш, импортга лицензияни бекор қилиш, табиий офатлар натижасида юзага келадиган йўқотишларни ўзига жамлайди. Бу рискларни ўзига хос хусусияти шундаки, улар банк даромадига, операциялар самарадорлигига ва умуман, банк келажагига катта зарар етказади.

  • . Банк операциялари хусусиятига кўра рисклар қуйидаги турларга бўлинади:
  • баланс операциялари риски;
  • балансдан ташқари операциялар риски;
  • молиявий хизматларни амалга ошириш билан боғлик рисклар.

Баланс операциялари риски ўз навбатида:

  • банкнинг актив операциялари риски;
  • банкнинг пассив операциялари риски;
  • актив ва пассивларни бошқариш сифати билан боғлик рискларга бўлинади.

Балансдан ташқари операциялар рисклари, аввало, мижозларнинг мажбуриятлари юзасидан берилган кафолатлар бўйича тўлов мажбурияти юзага келиши эҳтимоли билан боғлиқ.

  • . Банкнинг актив операциялари рисклари қуйидаги турларга бўлинади (52-жадвал)

52-жадвал.

Банкнинг актив операциялари рисклари

Актив операциялар рисклари Изох
1. Кредит риски • бу риск мижоз томонидан асосий карз суммасини ва кредит бўйича фоизларни тўлай олмаслик эхтимоли бўлганда юзага келади. Яъни бу риск қарз олувчи ўз қарзини кайтармаслиги оқибатида зарар кўрилиши билан боғлиқ бўлган рискдир. Бунинг манбаи фақат кредитлар эмас, балки қимматли қогозлар, жумладан векселлар, акцептлар хамда кафолат ва кафилликлар сингари балансдан зашқари воситалар хам бўлиши мумкин. Банк маблағи етарлилиги унинг активларига тегишли сармоя улуши билан таъминланганлигини англатади.                                    
2. Хисоб-китоб рисклари • бу рисклар банкнинг келишилган шартнома бўйича мижознинг талабига биноан ҳисоб-китобларни ўз вактида ўтказа олмаслиги шароитида юзага келади.
3. Касса рисклари • бу рисклар банк кассаси оркали ўтувчи нақд пулларни сакланиши билан боғлиқ хавфли қолатлар натижасида юзага чиқади.
4. Бозор риски • бу рисклар нисбий бозор нархлари даражасининг кескин ўзгариши натижасида банк активлари ҳакиқий қийматининг пасайишини англатади. Бу бозор нархлари номақбул ўзгариши окибатида эхтимолий зарар кўрилиши туфайли рўй беради. Пулнинг кадрсизланиши юзага келади. Натижада, сотиладиган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар хаки ошиб кетади. Банкнинг эса даромадлилиги пасайиб, банк акцнонерларига тўланадиган тўловлар киймати ўз кучини йўқотади. Банк зарар кўради, бундай зарарларни хисобга олиш максадида активларга қўйилмаларни бухгалтерия ҳисобига олиш қоидаларига ўзгаришлар киритилган.Уларга мувофиқ банклар икки қиймат-харид қилиш ва бозор нархларининг энг паст хисобини юритишади. Бозор нархи харид кийматидан паст бўлса, банклар активларининг пасайиш суммасига камаймаслиги учун захиралар яратишга мажбур. Захиралар эхтимолий зарарлар сифатида кўриладиган банк харажатлари ҳисобига яратилади.
5. Валюта риски • бу риск валюта алмаштириш хурсининг ўзгариши натижасида чст эл валютасида олиб бориладиган операциялар бўйича йўкотишлар ёки юкори фойда олиш эҳтимолини ифодалайди. Бу риск валюта курсининг баъзи қарз олувчилар молия холатини ёмонлаштирадиган томонга ўзгариши натижасида кўриладиган зарарлардир. Бу ёмон кредитлар миқдорини кўпайтиради. Банкларга бундай таъсирни камайтириш бошқариш усуллари самарадорлигига боглиқ. Улар валюта рискининг бевосита ва билвосита таъсирини чеклаши керак. Айирбошлаш курсининг нобар-карорлиги ва унинг юкори даражада аник эмаслиги банк операцияларига салбий таъсир кўрсатади. Масалан, 1995 йилда Мексикадаги молия танглиги билан боғлиқ гумонсираш кўплаб Лотин Америкаси мамлакатларида молия муаммоларига сабаб бўлди ва Мексикадан анча узоқдаги бозорларда ҳам кескинлик тугдирди. Девальвация эҳтимоли молияларнинг хорижий валюта бозорига оқиб кетишига олиб келади, банклар молия воситачилиги даражасини пасайтиради, пул-кредит сиёсатини амалга оширишни қийинлаштиради. Масалан. Боливия долларлаштириш 90 фоизгача етганида монетар сиёсат воситаларини қўллаш самарадоралигини кескин чеклаб қўяди. Молия воситачилигида долларлаштиришни кенгайтириш валюта рискини ка-
майтиради, албатта. Чунки миллий валютанинг қадрсизланиши қарз олувчиларга хорижий валютадаги мажбуриятларини кайтариш қобилиятини чеклайди. Кўплаб айирбошлаш курслари сиёсати хорижий инвесгорларда норозилик тутдиради. Бу сармоя оқиб келишини камайтириб. унинг мамлакатдан ташқарига чиқиб кетишига туртки бўлиши мумкин.
6. Инвестиция риски • бу риск қимматли қоғоз эмитентининг молиявий холати ёмонлашиши оқибатида инвестициялар портфелининг камайиши ёки қўйилган маблагларни йўқотиш рискини ифодалайди. Бу рисклар банк сотиб олган қимматли когозлар бўйича оладиган даромадларининг тушиб кетиши ёки уни ошириш билан боглиқ рисклар хисобланади. Рсспубликада фаол амалга оширилаётган давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштириш жараёнида инвестиция операциялари айникса кенг тарқалди. Улар банклар активларини диверсификациялаш ва уларга қўшимча фойда олиш имконини беради, бутун икгисодистни «озиклантиради».
7. Лизинг опсрациялари бўйича риск • бу риск ижарачининг банкдан олган мулкидан самарали фойдалана олмаслиги, шунингдек, шартномада кўрсатилган тўловни ўз вактида амалга ошира олмаслиги натижасида юзага келади.
8. Факторинг операциялари бўйича риск • бу риск банкнинг учинчи шахсдан сотиб олган қарздорнинг мажбуриятлари бўйича тўловни ўз вактида амалга ошира олмаслик натижасида юзага келади.
9. Банк портфели риски • бу рисклар кимматли қогозларнинг айрим турлари хамда ссудаларнинг барча категориялари бўйича зарар кўриш эхтимоллиги билан боғлиқ холда юзага келади.

Маълумки, банклар пассив операциялар ёрдамида ўзининг актив операцияларини амалга ошириш учун зарур ресурсларни жалб килади. Бунда устав капиталини ошириш (ташкил этиш) мақсадида банклар фойдадан чегирмалар, бошқа юридик шахслардан кредитлар жалб қилиш, депозит каби пассив операцияларни бажарадилар. Шу жараёнда, яъни актив операцияларни ресурслар билан таъминлашдек мураккаб жараёнда пассив операциялар рисклари юзага келади.

Активлар ва пассивларни бошқариш сифати билан боғлиқ рискларга қуйидаги рисклар киради (53-жадвал).

Активлар ва пассивларни бошқариш сифати билан боғлиқ рисклар

Риск Турлари Изох
1 2 3
1. Банкротлик риски • бу риск ўз капитали ва ресурсларини йўкотиш оқибатида ўз мажбуриятлари бўйича тўловга ласкатсиз бўлиш ва фаолиятни тўхтатиш натижасида вужудга келадиган рискдир.
2. Баланслашмаган ликвидлик риски • бу риск банкнинг ресурс сифатида жалб килган маблағлари билан кредитга берган маблаглари суммаси, муддати, фоиз ставкасининг даражаси бўйича мос келмаслиги туфайли юзага келади.
3. Фоиз риски • бу риск банкнинг крсдитга берган маблаглари бўйича оладиган фоиз ставкасига нисбатан жалб қилган ресурслари бўйича юкори ставкалар билан тўлашга мажбур бўлган холда юзага келади.
4. Фойда ололмаслик риски • бу риск банкнинг ўз ресурсларини йўқотиши, улардан самарали фойдалана олмаслиги натижасида юзага келади.
5. Суиистеъмол риски • бу риск банк бошкарувчилари, ходимлари ёки мижозлари ўз вазифаларини суиистеъмол қилиб, шахсий *“чфаатлари йўлида амалдаги қонунчиликка, банк фаолиятн.,-. тартцбга солиб турувчи меъёрий хужжатлар талабларига _ ,q равИШда фаолият кўрсатишлари натижасидабанк кап‘-“ўқотишларга уЧраши хатто, инкирозга учраши мумкин. Ьи,қнинг ИНҚИрОзга учраши туфайли эса унинг омонатчилар, мижозлари, акционерларнинг молиявий ахволи ймонлцдиши, бунинг натижасида мамлакат иқгисодиётига каттазарар егиши мумкин
6. Ликвидлик риски • бу риск банкнинг ўз 1<яжбуриятлари бўйича ўз вактида пул тўлашга қобил эмас……………………. ……………………………….. бўлиб

бунинг оқибатида мажбуриятлар ош1           vaM                   муд.

датларда макбул нархларда акгивларни сотиш,,            Mag_

лағ олиш имкони бўлмаганлиги сабабли зарар кўрилк.

54-жадвалда келтирилганидек, молиявий хизматларни амалга ошириш билан боғлиқ рискларга қуйидаги риск турлари Киради (54-жадвал).

54-жадвал.

Молиявий хизматларни амалга ошириш билан боғлиқ рисклар.

Риск турлари Изох
1 2 3
1. Операцион ва технологик рисклар • бу рисклар банк техника-технологиясида учраб турадиган ахборот тизимидаги узилишлар, компьютер тизимидаги йўқотишлар, хужжатларнинг йўқотилиши, банк ходимлари фаолиятида йўл кўйилган хатолар туфайли вужудга келади.
2. Инновация риски • бу риск маълум бир сабаблар туфайли банкнинг инновацияга йўллаган маблағлари мўлжалланган самара бермаса ёки йўқотилган ҳолларда юзага келади.
3. Банк хавфсизлиги риски

• бу риск банк биноси, ундаги мавжуд ахборот гамламаси, компьютер тармокларининг хавфсизлиги билан боглиқ омиллар таъсирида юзага келади.

 

Яна маълумот

procent

Банк фоизи ва ундан фойдаланиш механизми

Суда фоизи вақтинча муддатга берилган қийматдан фойдаланганлиги учун тўланадиган ўзига хос тўловдир. Унинг тўловчиси ҳам, …