Главная / Маданият / Бадр жангидаги фаришталар

Бадр жангидаги фаришталар

Жаброил -алайҳис-салом- Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам-нинг ҳузурларига келиб: “Бадр жангида қатнашган кишиларни қандай кишилар деб биласизлар?” – деди. Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам-: “Мусулмонларнинг енг яхшилари (деб биламиз)”, – дедилар. Жаброил -алайҳис-салом-: “Биз фаришталар ҳам Бадр жангида қатнашганларни енг яхшиларимиз деб биламиз,” – деди.

Абу Лаҳаб замзам ёнида ўтириб Бадр жанги хабарларини ва мусулмонлар билан мушриклар ўртасида бўлаётган ҳодисаларни суриштириб ўтирарди. Жанг қатнашчиларидан бири Муғийра ибн Ҳорис исмли киши узоқдан кўриниб қолди. Абу Лаҳаб: “Ей жиян, бу ёққа кел”, – деб уни чақирди. – “Бадр жанги ҳақида сўзлаб берсангчи!” – деди. Муғийра Абу Лаҳабнинг ёнига келиб ўтирди, одамлар ҳам унинг атрофига тўпландилар. Абу Лаҳаб бетоқатлик билан: “Қани, жиян, сўзлачи, нималар бўлди?” – деди. Муғийра: “Биз уларга ўзимизни тутиб бердик, холос. Хоҳлаганларидек ўлдиришди, хоҳлаганларидек асир олишди. Аллоҳга қасамки, бизнинг жангчиларимизда айб йўқ.

1644479765_23-chakБиз оппоқ либосли кишиларга дуч келдик. Улар осмонга туташиб кетадиган, баҳайбат отлар миниб олган едилар, бирор бир нарсани қолдирмадилар, бирорбир нарса уларни қаршисида тура олмади,” – деди. Ўтирганлар орасида Абу Рофи исмли Аббос ибн Абдулмутталибнинг қули ҳам бор еди. У аввалроқ ислом динини қабул қилган ва мусулмонлигини яшириб юрарди. Муғийра ибн Ҳориснинг сўзларини ешитгач: “Аллоҳга қасамки, сен айтаётган кишилар Аллоҳнинг фаришталаридир,” – деди.

Ҳақиқатан ҳам у жангчилар фаришталар еди. Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- Бадр куни жангда: “Ана у қурол-аслаҳасини тақиб, отини бошини ушлаб турган Жаброилдир,” – дегандилар. Бадр жанги куни мушриклар мингга яқин киши еди, саҳобалар еса уч юз ўн тўққиз киши едилар. Шунда росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- қиблага юзланиб, қўлларини кўтардилар-да, Аллоҳдан ёлвориб дуо қилиб, ёрдам сўрадилар: “Ей Аллоҳ! Менга берган вадангни бажо келтир!

Ей Аллоҳ! Менга берган вадангни амалга ошир! Агар бу мусулмон жамоат ҳалок бўлса, қайтиб Сенга ҳеч ким ер юзида ибодат қилмайди!”. Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- шу ҳолда қўлларини кўтариб, Аллоҳга дуо-илтижо билан ёлворишда давом етабердилар, ҳатто елкаларидан ридолари ҳам тушиб кетди. Абу Бакр -розияллоҳу анҳу- келиб, ридоларини тўғрилаб, елкаларига ташлади ва: “Ей Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- Робингизга қилган бу дуоингиз етар. Албатта, Аллоҳ берган вадасини бажо келтиради,” – дедилар. Шунда қуйидаги ояти карима нозил бўлди:

«Ўшанда Парвардигорингиздан мадад тилаганингизда, У сизларга ижобат қилиб: «Мен сизларга кетма-кет келадиган минглаб фаришталар билан мадад берурман», – (деди)». Аллоҳ таоло мусулмонларга фаришталар билан мадад берди. Фаришталар мусулмонлар билан бирга кофирларга қарши жанг қилдилар. Аллоҳнинг изни билан мусулмонларга нусрат келди. (Муслим ривояти).

Яна маълумот

grudnoe-moloko-v-tchem-tsennost

Она кўкрагидан боқишда учрайдиган қийинчиликлар

Кўкракдан боқишда онада учрайдиган қийничиликлар: Сургичларнинг нотугри шаклланиши: улар кичкина, ясси, кукрак бези ичига тортилган …