Главная / Иқтисодиёт / 91 Савол банкирларга – Тестлик!

91 Савол банкирларга – Тестлик!

Тест топшириқлари ва масалалар

1. Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини:

  • Президент девони бошқаради;
  • Вазирлар Маҳкамаси бошқаради;
  • Республика Марказий банки бошқаради;
  • нотўгри жавоб йўқ.

2. Қуйида қайд қилинган вазифаларнинг қайси бири Марказий банк вазифаларига тааллуқли?

  • расмий олтин-валюта захираларини сақлаш;
  • пул емиссиясини амалга ошириш;
  • молиявий ёрдам кўрсатиш, тижорат билан шугулланиш;

г) а + б.

3. Марказий банк бошқа банклар фаолиятини тартибга солишда қуйидаги кўрсаткичларнинг қайси биридан фойдаланади?

  • капиталнинг монандлик коеффисиентидан;
  • ликвидлик коеффисиентидан;
  • қарзларга доир фоизларни ҳисоблаш вауларни банк даромадлари ҳисоб варагига киритишга доир талаблардан:

г) нотўгри жавоб йўқ.

4. Банклар ва уларнинг филиаллари икгисодий нормативларни белгиловчи банкларга оид қонун хужжатларини бузган тақдирда Марказий банк устав капиталининг енг кам миқдоридан:

  • 0,1 фоизгача жарима ундириш ҳуқуқига ега;
  • 0,2 фоизгача жарима ундириш ҳуқуқига ега;
  • 0,3 фоизгача жарима ундириш ҳуқуқига ега;
  • 0,5 фоизгача жарима ундириш ҳуқуқига ега.

5. Банклар ва уларнинг филиаллари иқгисодий нормативларни белгиловчи банкларга оид қонун ҳужжетларини бузган тақсирда Марказий банк уларга айрим операиияларни ўтказишни:

  • 1 ойгача бўлган муддатга чеклаб қўйиш ҳуқуқига ега;
  • 3 ойгача бўлган муддатга чеклаб қўйиш ҳуқуқига ега;
  • 6 ойгача бўлган муддатга чеклаб қўйиш ҳуқуқига ега;
  • 9 ойгача бўлган муддатга чеклаб қўйиш ҳуқуқига ега.

6. Қуйида қайд қилинган макроиқтисодий кўрсаткичларнинг қайси бири макроиқтисодиётни тартибга солишнинг сеҳрли квадрати деб юритилади?

  • нархларнинг умумий даражаси ва унинг ўсиш ёки камайиш суратлари;
  • халқ хўжалигида ишлаб чиқаришнинг ўсиш ёки камайиш суратлари;
  • меҳнатга лаёқатли аҳолининг иш билан тўлиқ бандлик даражаси;
  • нотўгри жавоб йўқ.

7. Пул-кредитни тартибга солишдан асосий мақсад:

  • нархлар барқарорлигини таминлашдан иборат;
  • ортиқча харажатларнинг олдини олишдан иборат;
  • номатлуб инфлясия ва дефлясия жараёнларига қарши тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат;
  • нотўгри жавоб йўқ.

8. Қуйида қайд қилинган усулларнинг қайси бири пулкредитни тартибга солиш усули ҳисобланади

  • мамурий-бевосита усул;
  • иқтисодий билвосита усул;
  • а + б ;
  • мате.матикусул.

9. Пул-кредитни тартибга солишнинг мамурий усули:

  • бозор механизми орқали билвосита амал қилади;
  • директив бошқарув ва меёрий қоидалар орқали бевосита амал қилади;
  • Марказий банк балансида ўз аксини билвосита топади;
  • банкларнинг кредит имкониятларини камайтириб ёки кўпайтириб, уларнинг ликвидлигига билвосита тасир кўрсатади.

10. Пул-кредитни тартибга солишнинг иқтисодий усули:

  • тижорат банклар балансининг ўзгаришларига бевосита сабаб бўлади;
  • тижорат банклари берадиган кредитларга тўгридантўгри тасир кўрсатади;
  • банкларнинг кредит имкониятларини камайтириб ёки кўпайтириб, уларнинг ликвидлигига билвосита тасир кўрсатади;
  • директив бошқарув ва меёрий қоидалар орқали бевосита амал қилади.

11. Қуйидагиларнинг қайси бири кредит пуллари деб юритилади:

  • вексел;
  • банкнот;
  • чек;
  • нотўгри жавоб йўқ.

12. Металл билан таминланмаган емиссия:

  • фидусиар емиссия деб аталади;
  • бир йилгача муддат билан чиқариладиган қисқа муддатли давлат заёмлари емиссияси деб аталади;
  • узоқ муддат билан чиқариладиган давлат заёмлари емиссияси деб аталади; .
  • нотўгри жавоб йўқ.

13. Кредит карточкаси бу:

  • ҳисоб-китобларни електрон ҳисоблаш машиналари ёрдамида бажариш учун қўлланиладиган кредит пулларининг енг сўнгги тури;
  • банк ёки махсус кредит (савдо) муассасаси томонидан бирор киши номига берилган пул ҳужжати;
  • банкдаги ҳисобварақ егасининг чекда кўрсатилган суммани шу ҳисобварақдан чек ушловчига тўлаш ёки уни чек ушловчининг ҳисобварагига ўтказиш тўгрисидаги ёзма топшириги;
  • нотўгри жавоб йўқ.

14. Товар оборотига хизмат қилувчи пул миқдори (ПМ)

  • товар массаси баҳосига (Б) тўгри пропорсионал ўзгаради;
  • пул обороти тезлигига (ПОТ) тескари пропорсионалўзгаради;
  • товар баҳосига (Б) тескари пропорсионал ўзгаради;
  • а + б

15. Пул массаси таркибига:

  • фақат накҳ) пуллар киради;
  • фақат нақдсиз пуллар киради;
  • нақд ва нақдсиз пуллар киради;
  • фақат актив пуллар киради.

16. Актив пулларга:

  • бевосита хўжалик фаолиятига хизмат кўрсатувчи пул маблаглари киради;
  • пул жамгармалари киради;
  • ҳисобварақлардаги қолдиқлар киради;
  • нотўгри жавоб йўқ.

17. Пассив пулларга:

  • ҳисобварақлардаги қолдиқлар, яни потенсиал ҳисоб-китоб маблаглари киради;
  • пул жамгармалари киради;
  • бевосита хўжалик фаолиятига хизмат кўрсатувчи пул маблаглари киради;
  • а + б.

18. Квази-пуллар бу:

  • металл пуллар шаклидаги нақд пул маблагларидир;
  • тижорат банкларидаги муддатли ва жамгарма омонатларда турган нақдсиз шаклидаги пул маблагларидир;
  • нобанк секторидаги нақд пул маблагларидир;
  • а + б.

19. Пул агрегати деганда:

  • жамгарила бориб. харид қобилиятини сақювчи барча пул воситалари тушунилади;
  • ликвидлик даражасига қараб пул массасининг барча бирлашган компонентлари тушунилади;
  • а + 6 ;
  • нақд пуллар йигиндиси тушунилади.

20. Қуйида қайд қилинган унсурларнинг қайси бирлари пул массаси таркибига киради?

  • М1 = нақд пул + чек омонатлари;
  • М2 = М1 + чексиз жамгарма қисоб + майда миқдордаги муддатли омонатлар;
  • МЗ = М2 + йирик миқдордаги муддатли омонатлар;
  • нотўгри жавоб йўқ.

21. Пул таклифи бу:

  • муомалага чиқарилган малум турдаги пул миқдоридир;
  • пул муомаласи, яни хўжалик обороти учун керак бўлган пулга еҳтиёждир;
  • муомаладаги пул массасидир;
  • а + в.

22. Пул мултипликатори бу:

  • пул базасининг бир пул бирликка кўпайиши туфайли пул таклиф қилишнингўсишини ифодалайдиган коеффисиентдир;
  • муомалага чиқарилган малум турдаги пул миқдорини тавсифловчи коеффисиентдир;
  • муомаладаги пул массасини ифодаловчи коеффисиентдир:
  • б + в.

23. Пулга бўлган талабнинг камайиши ёки пул массасини чегаралаш:

  • «қиммат пуллар» сиёсатини юргизишга олиб келади;
  • рестриксион сиёсатни юргизишга олиб келади;
  • а + б;
  • «арзон пуллар» сиёсатини юргизишга олиб келади.

24. Пулга бўлган талабнинг ошиши ёки муомаладаги пул миқдорининг ўсиши:

  • «қиммат пуллар» сиёсатини юргизишга олиб келади;
  • «арзон пуллар» сиёсатини юргизишга олиб келади;
  • рестриксион сиёсатни юргизиш.га олиб келади:
  • а + в

25. Қуйидаги назорат турларининг қайси бири банклар фаолиятини назорат қилиш турига киради?

  • давлат назорати;
  • идоравий назорат;
  • мустақил назорат;
  • нотўгри жавоб йўқ.

26. Давлат назорати:

  • банклар тўгрисидаги қонун ҳужжатларининг амалдаги тизимига асосланиб амалга ошириладиган назоратдир;
  • Марказий банк томонидан тижорат банклари фаолиятини назорат қилишни ўз ичига олади;
  • идоралардан ташқари мустақил ташкилотлар, яни аудиторлик фирмалари томонидан амалга ошириладиган назоратдир;
  • нотўгри жавоб йўқ.

27. Қарзга маблағ берувчи томон:

  • дебитор дейилади;
  • кредитор дейилади;
  • қарздор дейилади;
  • а + в.

28. Таминот манбаи бўлмаган кредит:

  • истемол кредити дейилади;
  • кафолатли кредит дейилади;
  • бланк (расмий қогоз) кредити дейилади;
  • нотўгри жавоб йўқ.

29. Таминотнинг реал қиймати қарз миқдорининг 60 фоизидан кам бўлган кредит:

  • таминланган кредит ҳисобланади;
  • етарли даражада таминланмаган кредит ҳисобланади;
  • кафолатли кредит ҳисобланади;
  • таминланмаган кредит ҳисобланади.

30. Реал қиймати қарзга тенг ёки ундан ортиқ бўлган, ликвид гарови тарзидаги таминотга ега ёки банк ёхуд хукуматнинг кафолатига ега ёндашиш белгиланган тартибда суғурталаб қўйилган кредит:

  • таминланган кредит ҳисобланади;
  • таминланмаган кредшп ҳисобланади;
  • етарли даражада таминланмаган кредит ҳисобланади;
  • нотўгри жавоб йўқ.

31. Биринчи гурух, таваккалчилиги жумласига:

  • «Ностандарт кредит» тури киради;
  • «Андоза (стандарт) кредит» тури ҳисобланади;
  • «Шубҳали кредит» тури киради;
  • «Хавфли кредит» тури киради.

32. 60 кундан 180 кунгача муддати ўтказиб юборилган таминланмаган қарзлар ва 180 кундан ортиқ муддати ўтказиб юборилган барча қарзлар:

  • «Шубҳали кредит» тоифасига киради;
  • «Хавфли кредит» тоифасига киради;
  • « Умидсиз кредит» тоифасига киради;
  • «Ностандарт кредит» тоифасига киради.

33. 30 кундан 60 кунгача муддати кечиктирилиб юборилган таминланмаган, шунингдек, 60 кундан 180 кунгача муддатн кечиктирилиб юборилган етарли даражада таминланмаган қарзлар:

  • иккинчи гуруҳ таваккалчилигига киради;
  • учинчи гуруҳ таваккалчилигига киради;
  • тўртинчи гуруҳ таваккалчилигига киради;
  • бешинчи гуруҳ таваккалчилигига киради.

34. 30 кунгача муддати кечиктириб юборилган, етарли даражада таминланмаган, шунингдек, 30 кундан 60 кунгача кечиктириб юборилган қарзлар:

  • «Умидсиз кредит» тоифасига киради;
  • «Андоза (стандарт) кредит» тоифасига киради;
  • «Хавфли кредит» тоифасига киради;
  • «Шубҳали кредит» тоифасига киради.

35. «Андоза (стандарт) кредит» шароитида банклар берилган қарзлар миқдорининг камида:

  • 2 фоизи микрорида захира ташкил етишлари шарт;
  • 10 фоизи миҳдорида захира ташкил етишлари шарт;
  • 30 фоизи миҳдорида захира ташкил етишлари шарт;
  • 75 фоизи миқдорида захира ташкил етилиши шарт.

36. «Умидсиз кредит» шароитида банклар берилган қарзлар миқдорининг камида:

  • 75 фоизи миқдорида захира ташкил етишлари шарт;
  • 100 фоизи миқдорида захира ташкил етишлари шарт;
  • 60 фоизи миқдорида захира ташкил етишлари шарт;
  • 30 фоизи миқдорида захира ташкил етишлари шарт.

37. Марказий банк ва унинг муассасалари солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа тўловлардан:

  • озод қилинмайди;
  • 50 фоизга озод қилинади;
  • озод қилинади;
  • 25 фоизга озод қилинади.

38. Банк активнда биринчи «ҳимоя чизиғи»:

  • инвестисияланадиган қимматли қогозлар ҳисобланади;
  • кассадаги маблаг, бошқа банкларда жойлаштирилган барча депозитлар, инкассасия қилинмаган чеклар ҳисобланади;
  • моддий маблаглар қиймати ҳисобланади;
  • гаровга кўйилган қўзгалмас мулк ҳисобланади.

39. Кредитлар банк активининг:

  • 50 75 фоизини ташкил қичади;
  • 8 фоизидан камрогини ташкил қилади;
  • иккинчи «ҳимоя чизиги» ҳисобланади;
  • биринчи «ҳимоя чизиги» ҳисобланади.

Саволлар банк ҳақида 

  1. Нима учун Марказий банк банкларнинг банки деб юритилади?
  2. «Марказий банк мустақиллиги» деганда нима тушунилади?
  3. Марказий банкнинг бош мақсади ва асосий вазифалари нималардан иборат?
  4. Нималар Марказий банк учун тақиқланган фаолият турлари ҳисобланади?
  5. Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида Марказий банк нималарга ҳақли?
  6. Марказий банк бошқарувининг ўзига хос хусусиятлари нимада?
  7. Банк бошқаруви қандай ваколатларга ега?
  8. Қайси ҳолларда Марказий банк раиси ўз лавозимидан озод етилади?
  9. Марказий банк бошқа банклар фаолиятини кандай иқтисодий дастакларга асосланиб тартибга солади?
  10. Марказий банк банклар фаолиятини назорат қилишда қандай ваколатларга ега?
  11. Қайси ҳолларда Марказий банк банкларга санксия ва чоралар қўллаши мумкин?
  12. Пул-кредит сиёсатини амалга оширишда Марказий банк қандай воситалардан фойдаланади?
  13. Монетар сиёсатни амалга оширишда Марказий банк қандай операсияларни бажаради?
  14. Пул-кредитни тартибга солишнинг обекти ва мақсади нима?
  15. Пул-кредитни тартибга солишнинг қандай усулларини биласиз?
  16. Фоиз ставкалари устидан назорат қайси шаклларда амалга оширилади?
  17. Кредитнинг енг юқори миқдори чегарасини белгилашнинг қандай турларини биласиз? Улар қайси ҳолларда қўлланилади?
  18. Пул тизими деганда нимани тушунасиз? У қандай таркибий қисмлар билан тавсифланади?
  19. Томас Грехемнинг пул тизими тўғрисидаги қонунининг моҳияти нимада?
  20. Металл пуллар тизими тўгрисида нималар деяоласиз?
  21. Кредит ва қогоз пуллар тизими деганда нимани тушунасиз? Вексел, банкнот ва чек нима?
  22. Кредит карточкалари «Електрон пуллар»дан нима билан фарқ қилади?
  23. Пул муомаласини ташкил етиш ва уни тартибга солишдан мақсад нима?
  24. Узбекистонда пул муомаласи қандай тарихга ега?
  25. Марказий банк томонидан пул муомаласи қай тартибда ташкил етилади?
  26. Пул муомаласига қандай омиллар тасир қилади?
  27. Пул массаси нима?
  28. Пул массаси қандай таркибга ега? Квази пуллар деганда нимани тушунасиз?
  29. Пул агрегати қандай таркибий қисмлардан иборат?
  30. Пулга бўлган талаб қандай аниқланади?
  31. Пул бозорида пулга талаб ва таклиф мувозанатига қандай еришилади?
  32. Пул мултипликатори кандай аннқланади? Пул базаси нима?
  33. Арзон ва қиммат пуллар сиёсати ёки пул-кредит сиёсатининг рестриксион ва експансион усуллари деганда нимани тушунасиз?
  34. Ялпи ва селектив пул-кредит сиёсати нима?
  35. Олтин андозаси нима ва у шароитда пул муомаласини тартибга солиш қандай амалга оширилади?
  36. Марказий банк томонидан валютани тартибга солиш қандай амалга оширилади?
  37. Банклар фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солиш бўйича Марказий банк олдида қандай вазифалар туради?
  38. Назорат вазифаларини бажаришда Марказий банкка қандай ваколатлар берилган?
  39. Марказий банк банклар учун мажбурий бўлган қандай иқтисодий нормативларни белгилайди?
  40. Марказий банк банкларга қандай чора ва санксияларни бериш ҳуқуқига ега?
  41. Банклар фаолиятини назорат қилишнинг қандай турларини биласиз?
  42. Банкларни назорат қилишда нималар текширилади?
  43. Банкнинг кредит мажмуаси қандай баҳоланади ва текширилади?
  44. Кредитнинг қандай турларини биласиз?
  45. Банкда бухгалтерия ҳисобининг ҳолати қандай текширилади?
  46. Банк даромадлари ва харажатларини шакллантиришнинг тўғрилиги қандай текширилади?
  47. Марказий банкнинг усгав канигали тўгрисида нимадея оласиз?
  48. Марказий банк фойдаси қандай аниқланади ва тақсимланади?
  49. Марказий банкнинг молиявий ахволи тўғрисида ҳисобот (баланс) қандай кўринишга ега?
  50. Актив қандай таркибий қисмларга ега?

Яна маълумот

procent

Банк фоизи ва ундан фойдаланиш механизми

Суда фоизи вақтинча муддатга берилган қийматдан фойдаланганлиги учун тўланадиган ўзига хос тўловдир. Унинг тўловчиси ҳам, …