19/03/2024
Главная / Иктисодиёт / Марказий банкнинг молиявий ахволи

Марказий банкнинг молиявий ахволи

«Узбекистон Республикаси Марказий банки тугрисида»ги конуннинг П-кисми «Банкнинг молиявий ахволи» деб аталиб, унда 10-14 моддалар уз аксини топган. 10-моддада «Марказий банкнинг устав капитали» тугрисида куйидагилар ёзилган:

Марказий банкнинг устав капитали микдори 2 миллиард сумдан иборат. Бу микдор Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг карорига мувофик оширилади. Марказий банкнинг устав капитали бошка шахсларга берилиши мумкин емас.

Бу устав капитали Низом жамгармаси деб юритилиб, у факатгина Марказий банкнинг уз фаолияти учун ишлатилиши мумкин. Марказий банк Низом жамгармасини хорижий давлат валютасида хам тузиши мумкин.

8000

Низом жамгармасидан ташкари Марказий банк турли максадларга мулжалланган жамгармалар ташкил килади, уларни уз Низомига асосан бошкаради ва улардан фойдаланади. Бу жамгармаларнинг манбаи булиб Марказий банкнинг олаётган фойдаси хисобланади.

Марказий банкнинг кредит ресурслари куйидагилардан ташкил топади:

  1. Марказий банк устави;
  2. захира ва бошка гамламалар;
  3. тижорат банклари томонидан мажбурий утказилган ажратмалардан ташкари кушимча равишда утказилган омонатлари;
  4. бошка мамлакат банклари ва хукуматларининг омонатлари;
  5. Марказий банк уставида кузда тутилган бошка маблаглар.

Марказий банкнинг фойдаси хар бир молия йили учун: ишончсиз, шубхали карзлар ва бошка активлар буйича ехтимолий йукотишларни коплаш захиралари шакллантирилгандан сунг;

умумий кабул килинган бухгалтерлик амалиётига мувофик амалда барча даромадлар ва чикимлар хисобланганидан, шунингдек, активлар ва пассивлар бахоланганидан сунг аникланади.

Марказий банкнинг фойдаси Бошкарув белгилаган тартибда, йиллик хисоботни тасдиклаш билан бир пайтда таксимланади. Бошкарувнинг карорига мувофик аник максадли турли жамгармалар ва фондлар шакллантирилиши мумкин.

Фондлар ва мажбурий гамламалар белгиланган тартибда тулдирилганидан кейин фойданинг колган кисми республика бюджети даромадига йуналтирилади.

Йиллик хисобот куриб чикилмагунча фойданинг республика бюджетига утказилишига йул куйилмайди.

Марказий банк ва унинг муассасалари соликдар, йигимлар, божлар ва бошка туловлардан озод килинади (12-модда)

Марказий банкнинг хисобот даври 1 январ 31 декабр килиб белгиланади. Йиллик хисобот 15 майдан кечиктирилмай, Олий Мажлис куриб чикиши учун такдим етилади (13-модда).

Марказий банкда аудиторлик текшируви мустакил аудитор ташкилотлар томонидан хар йили утказилади (14-модда)

Банк томонидан курсатилган хизмат турлари, уларнинг хажми банкнинг молиявий хисоботида уз аксини топади. Банк бошкарувчиси, мижозлар (айникса, депозитлари сугурталанмаган йирик мижозлар) назорат ва мувофиклаштирувчи ташкилотлар вакилларини енг аввало икки турдаги молиявий хисобот кизиктиради:

  • молиявий баланс (молиявий холат буйича хисобот);
  • даромад, харажат ва фойда тугрисида хисобот.

Молиявий холат буйича хисоботда пул маблагларининг хажми ва манбаларининг таркиби батафсил курсатилади. Улар молиявий окимлар кирими хисобланади. Бу маблаглар банк томонидан инвестисион фаолиятни хамда кредитга булган узининг ехтиёжларини молиялаш учун ишлатилади. Шунингдек, уларнинг бир кисми кредит бериш ёки кимматли когозларни сотиб олиш ва бошка максадлар учун сарфланади (молиявий окимлар чикими). Бу баланс ва хисобот куйидаги куринишга ега (20-чизма).

Жалб килинадиган молиявий омиллар ва даромад, харажат, фойда буйича молиявий фаолият натижалари банк фаолияти учун ишлатилган депозитлар ва бошка маблаглардан кай даражада фойдаланганлигини ифодалайди. Харажатлар кисмига омонатчиларга ва банкнинг бошка кредиторларига туланадиган фоизлар, иш хаки буйича туловлар, бино ва ускуналарни сотиб олиш, улардан, шунингдек, давлат хизматларидан фойдаланганлиги учун туловлар киради. Даромад. харажат ва фойда буйича хисоботда кенг оммага курсатилган банк хизмати, лизинг операсиялари, мижозларга кредит берилгани ва депозит хизматлари учун тушган даромадлар ёритилади.

Ва нихоят, бу хисоботда банкнинг соф даромадлари тугрисида малумот хам келтирилади.

Яна маълумот

risk

Рискларни аниклаш тартиби

Банк амалиётида мухим муаммолардан бири бу банк рискларини бахолашдир. Уни тугри бахолаш, унинг руй беришини …