26/04/2024
Главная / Иктисодиёт / Марказий банкни бошкариш

Марказий банкни бошкариш

 Узбекистон Республикаси Марказий банки Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида хисобот беради ва уз ваколатлари доирасида карорларни мустакил кабул килади. Марказий банкнинг олий органи унинг Бошкарувидир. Бошкарув Марказий банк сиёсати ва фаолиятининг асосий йуналишларини белгилаб беради, банкни бошкаради.

Бошкарув таркиби ун бир кишидан иборат булиб унга Марказий банк Раиси, унинг уринбосарлари, шунингдек, банкнинг асосий булимлари рахбарлари киради. Марказий банк Раиси Бошкарувнинг Раиси хисобланади. Бошкарув азоларини Марказий банк Раисининг такдимномасига кура Олий Мажлиснинг Кенгаши тасдиклайди.

centr-bank-2

Марказий банк Раиси:

  • Марказий банк ва унинг Бошкаруви фаолиятига рахбарлик килади, банкнинг фондларини тасарруф етади ва Марказий банк зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун жавобгар булади;
  • Марказий банк фаолияти масалаларини хал килади;
  • бошкарув карорларини имзолайди, буйруклар ва фармойишлар чикаради;
  • Марказий банк фаолияти ва жорий операсияларини оператив тарзда бошкариш буйича харакатларни амалга оширади;
  • Олий Мажлисда, хукуматда, вазирликлар ва идораларда, судларда, халкаро ва чет ел ташкилотларида банк фаолиятига доир барча масалалар буйича Марказий банк номидан иш куради;
  • айрим масалаларни хал килишни узининг уринбосарларига, марказий аппарат таркибий булинмаларининг рахбарларига, худудий муассасаларнинг рахбарларига топширади;

Марказий банк Раисининг ваколат муддати беш йил.

 Бошкарув куйидаги ваколатларга ега:

  1. Монетар сиёсатнинг асосий йуналишларини, шу жумладан, Марказий банкнинг очик бозордаги операсиялари кулами, Марказий банкнинг хисоб ва ссуда беришдаги фоиз ставкалари хамда банкларнинг Марказий банкдаги мажбурий резервлари нормасини белгилайди.
  2. Марказий банкнинг халкаро ташкилотлардаги иштироки масаласини хал килади.
  3. Банкнотлар ва тангаларнинг номинал киймати ва намуналарини, шунингдек, пул белгиларини муомалага чикариш шартларини белгилайди.
  4. Узбекистон Республикаси Хукуматига бериладиган ссудалар микдори ва шартларини тасдиклайди:
  5. Банклар учун иктисодий нормативларни тасдиклайди ва уларга риоя етилишини кузатиб боради.
  6. Банк фаолияти билан шугулланиш учун лисензиялар бериш ва уларни кайтариб олиш тугрисида карорлар кабул килади.
  7. Марказий банкнинг ташкилий тузилмасини белгилайди.
  8. Марказий банк харажатлари ва даромадлари сметасини тасдиклайди.
  9. Марказий банкнинг йиллик ва молия хисоботларини куриб чикади.
  10. Марказий банкнинг таркибий булинмалари, муассасалари ва корхоналари рахбарларини тасдиклайди.
  11. Марказий банк таркибий булинмалари, унинг муассасалари ва ташкилотлари рахбарларининг хисоботлари хамда марузаларини тинглайди.
  12. Марказий банк ходимларини ёллаш, ишдан бушатиш, уларнинг мехнатига хак тулаш шартларини, шунингдек, уларнинг кредитлар олиш ва аксиялар сотиб олиш тартибини конун хужжатларига мувофик белгилайди
  13. Булардан ташкари, Бошкарув Марказий банк ваколати доирасидаги бошка масалаларни куриб чикади ва хал килади.
  14. Бошкарув уз мажлисларини ойига камида бир марта утказиб туради. Мажлисни Марказий банк Раиси чакиради. Мажлислар, шунингдек, Бошкарувнинг камида учта азосининг талабномаси буйича чакирилиши мумкин. Бошкарув мажлисларига Марказий банк раиси, у булмаган пайтларда еса уринбосарлардан бири раислик килади.
  15. Бошкарув азоларининг камида учдан икки кисми катнашган Бошкарув мажлиси хакикий хисобланади. Бошкарув карорлари катнашаётган азоларининг оддий купчилик овози билан кабул килинади. Овозлар тенг келган такдирда Марказий банк раисининг овози хал килувчи хисобланади.
  16. Бошкарув мажлислари, одатда, ёпик тарзда утади. Бошкарувнинг тухтами еса карор шаклида кабул килинади.

Марказий банк Раисининг егаллаб турган лавозимидан озод етиш учун куйидагилар асос булади:

  • ваколат муддати тугаганида;
  • истефога чикишни сураб, сабабларини курсатган холда ёзган шахсий аризасига кура;
  • жиноят содир килишда конунда белгиланган тартибда айбдор деб топилганда;
  • узининг хизмат вазифаларини саломатлигига кура бажара олмаганда, давлат тиббий комиссиясининг хулосаси асосида;
  • егаллаб турган лавозимига муносиб булмаган хатти-харакатлар килганида, шу жумладан, «Узбекистон Республикасининг Марказий банки тугрисида»ги конунни купол равишда бузганида ва Марказий банк манфаатларига катта зарар етказганида.

Булардан ташкари, Марказий банк Раиси конун хужжатларида назарда тутилган бошка асосларга кура хам егаллаб турган лавозимидан озод килиниши мумкин. Раиснинг биринчи уринбосари ва уринбосарлари еса Марказий банк Раисининг такдимига кура Олий Мажлис Кенгаши томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод килинади.

Узбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолияти Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тегишли кумита ёки унинг топширигига асосан аудитор ташкилотлар томонидан текширилиши мумкин.

 Марказий банк банк тизими баркарорлигини саклаб туриш, омонатчилар ва кредиторларнинг манфаатларини химоя килинишини таминлаш максадида банклар фаолиятини назорат килади, тартибга солади ва банклар уртасида хакикий ракобат тамойилларига амал килинишига хизмат килади.

Тижорат банкларнинг хакикий молиявий мустахкамлигини таминлаш, уларнинг мижозлари манфаатларини химоя килиш максадида Марказий банк:

  • капиталнинг монандлик коеффисиентини;
  • бир карз олувчи ёки бир-бирига дахлдор карз олувчилар гурухига таваккалчиликнинг енг куп микдорини;
  • йирик кредит таваккалчилиги ва инвестисияларнинг енг куп микдорини;
  • ликвидлик коеффисиентларини;
  • активларни таснифлаш ва бахолашга доир талабларни, шунингдек, бундай таснифлар асосида банкнинг операсия харажатлари жумласига киритиладиган чегирмалардан шубхали ва харакатсиз карзларга карши ташкил етиладиган захираларни шакллантиришни;
  • карзларга доир фоизларни хисоблаб чикиш ва уларни банк даромадлари хисобварагига киритишга доир талабларни;
  • очик валюта мавкеи лимитлари каби меёрий иктисодий нормативларни белгилайди ва уларга асосланиб, банклар фаолиятини тартибга солиб туради.

Марказий банк иктисодий нормативларнинг узгариши тугрисида камида бир ой олдин елон килади.

Марказий банк банк операсияларини амалга ошириш, бухгалтерия хисоби ва банк статистик хисоботини юритиш, йиллик хисоботлар тузиш юзасидан банклар учун мажбурий булган коидаларни белгилайди.

Марказий банк, банклар фаолиятини назорат килиш буйича куйидаги ваколатларга ега:

  • банкларнинг хисоботи ва бошка хужжатларини олиш хамда текшириш, уларнинг фаолияти, шу жумладан, операсиялари тугрисида ахборот сураш ва олиш;
  • олинган ахборот юзасидан изох талаб килиш;
  • банклар, уларнинг филиаллари ва банк билан узвий богланган юридик шахсларнинг фаолиятини текшириш ва тартиббузарларга нисбатан санксиялар куллаш;
  • банкларнинг ички аудити буйича куйиладиган талабларни белгилаш;
  • банк активларини уларнинг сифатига караб тасниф килиш ва акгивлар буйича кутилиши мумкин булган зарарлар урнини коплаш учун шунга монанд резервлар яратишни талаб килиш;
  • ишончсиз активларни хисобдан чикариш шартлари ва тартибини аниклаш;
  • банкларга уларнинг фаолиятида аникланган тартиб бузилишларни бартараф килиш тугрисида ижро етилиши мажбурий булган курсатмалар юбориш;
  • банк аксиядорлари банк аксияларининг 20 фоизидан ортигини сотиб олган такдирда уларнинг молиявий ахволи ва мавкеи тугрисида ахборот сураш ва олиш;
  • банклар ва уларнинг филиаллари рахбарлари хамда бош бухгалтерларига нисбатан малака талабларини куйиш.

Текширишлар Марказий банкнинг ваколатли вакиллари ва Марказий банк белгилайдиган аудиторлар томонидан амалга оширилади.

Бир ёки узаро шартномалар билан богланган бир неча шахслар, шунингдек, шуба ёки бир-бирига карам булган юридик шахслар гурухи банк аксияларининг 20 фоизидан ортигини сотиб олиши учун олдиндан Марказий банкнинг розилигини олиши талаб килинади.

Аксия сотиб олувчиларнинг молиявий ахволи коникарсизлиги аникланган такдирда Марказий банк банк аксияларининг 20 фоизидан ортиги харид килиниши ва сотилишига розилик бермаслик хукукига ега. Марказий банк илтимоснома олинган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмай, ариза берувчига уз карори тугрисида ёзма равишда хабар беради.

Марказий банк аудиторлардан Марказий банкнинг норматив хужжатларига, шу жумладан, тартиб ва услубиятларига риоя етишларини талаб килишга, шунингдек, улардан банк аудити билан боглик хар кандай малумотларни бевосита олишга хакли.

Банклар ва уларнинг филиаллари иктисодий нормативларни белгиловчи банкларга оид конун хужжатларини бузган такдирда Марказий банк устав капиталининг енг кам микдоридан 0,1 фоизгача жарима ундириш ёхуд айрим операсияларни утказишни 6 ойгача булган муддатга чеклаб куйиш хукукига ега.

Агар йул куйилган тартиббузарликлар ёки банк утказаётган операсиялар омонатчилар ва кредиторларнинг манфаатларига аник хавф тугдирса, у холда Марказий банк куйидагиларга хаклидир:

  • банклардан устав капитали енг кам микдорининг бир фоизидан ошмаган суммада жарима ундириш;
  • банкдан банкни молиявий согломлаштириш, шу жумладан, активлар тузилмасини узгартириш, банк харажатларини камайтириш ва аксиядорларга дивидендлар тулашни тухтатиш тадбирларини куришни, банк ёки унинг филиали рахбарларини алмаштиришни, банкни кайта ташкил етишни, филиални тугатишни талаб килиш:
  • банк учун икгисодий нормативларни 6 ойлик муддатгача узгартириш;
  • банкнинг айрим банк операсияларини амалга оширишини бир йилгача булган муддатга, шунингдек, филиаллар очишни гам шунча муддатга такиклаб куйишга;
  • банкни молиявий согломлаштириш ёки Марказий банк курсатмаларини бажариш учун зарур булган даврда мансабдор шахслар аксиядорлар ега булган барча ваколатларни васийга бериб, банкка васийлик килиш тартибини белгилаш тугрисида карор кабул килиш,
  • банк операсияларини амалга ошириш хукукини берувчи лисензияни кайтариб олиш.

Банк филиаллари туловларни уз вактида утказмаган ва уларнинг вакиллик хисобвараклари коникарсиз ахволда булган холларда, Марказий банк банк филиали ушбу харакат натижасида олган даромадни катий тартибда ундириб олади, шунингдек, шундай микдорда жарима солади.

Яна маълумот

risk

Рискларни аниклаш тартиби

Банк амалиётида мухим муаммолардан бири бу банк рискларини бахолашдир. Уни тугри бахолаш, унинг руй беришини …