14/06/2024
Главная / Иктисодиёт / Ахбор-рейтинг – агентлиги ким?

Ахбор-рейтинг – агентлиги ким?

Иктисодиётнинг ривожланишида чет эл инвестицияларини юртимизга олиб кириш ва ахолидаги буш пул маблагларини банкларга жалб килиш жуда мухим ахамиятга эга. Ана шу максадда 1996 йил сентябрь ойида Узбекистон банклар ассоциацияси томонидан ташкил этилган «Ахбор рейтинг» банклараро компанияси хар чоракда инвесторлар ва бозор иктисодиётининг барча катламлари учун республикамиз банклари фаолияти тугрисида аник маълумотларни бериб келмокда.

fbi-agent-career-information-974488vЯъни компания томонидан тижорат банкларининг рейтинг тадбирлари утказилиб, ушбу натижалар барча оммавий ахборот воситаларида, радио ва телевидениеда мунтазам равишда эълон килиб бориляпти. 2007 йил биринчи ярим йиллик якунлари буйича утказилган рейтингда мамлакатимизда фаолият курсатаётган 29 та тижорат банкидан 21 таси катнашиб куйидаги натижаларга эришдилар (65,66 -жадваллар).

Тижорат банклари фаолиятининг 2007 йил 1 ярим йиллик якунлари буйича рейтингининг уртача курсаткичи 40,95 баллни ташкил этди, бу эса утган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли даражада юкоридир. (2006 йилнинг биринчи ярим йиллигида ушбу курсаткич 34,10 баллни ташкил этган). Бунга банклар фаолиятининг куламлилик ва рентабеллик курсаткичларининг яхшиланиши сабаб булди.

64-жадвал.

Йирик тижорат банклари фаолиятининг рейтинг бахолари
Банк номи Якуний рейтингбали
“Узсаноаткурилишбанк” 80.61
“Пахтабанк” 76.88
“Ипотекабанк” 70.14
“Галлабанк” 57.12
“Капиталбанк” 51.52
“Ипак йули банки” 50.12
АБН АМРО БАНК МБ Узбекистон АЖ 12.24

Куламлилик курсаткичининг усиши тижорат банклари жами активлари ва умумий даромадларининг ижобий динамикаси эвазига юз берди. Тахлил килинаётган давр мобайнида рейтингда иштирок этган тижорат банклари активлари 45,2 фоизга усди. Тахлил килинаётган давр мобайнида активларнинг юкори усиш суръатлари Алп Жамол банк (145 фоиз), Трастбанк (137 фоиз), АБН АМРО Банк (хозирги RGB) МБ Узбекистон АЖ (109 фоиз), Ипотекабанк (62 фоиз) ва Узсаноаткурилишбанк (52 фоиз) ларда кузатилмокда. Жалб килинган маблагларнинг 45,0 фоизга усиши банклар актив операциялари хажмининг кенгайишини таъминлади.

Номолиявий сектор депозитлари ва олинган ссудалар банкларнинг жалб килинган маблагларининг асосий манбаи хисобланади. Уларнинг умумий хажми банкларнинг умумий мажбуриятларининг 80 фоиздан купрогини ташкил килмокда. Банкларнинг депозит базаси 56,1 фоизга усди. Депозитларнинг усиши асосан талаб килиб олингунча (63,5 фоизга) ва муддатли (51,8 фоизга) депозит хисобвараклари колдикларининг ортиши эвазига юз берди. Уларнинг жами депозитлар таркибидаги улуши тегишли равишда 71,5 фоиз ва 22,1 фоизни ташкил килди. Бошка банклардан жалб килинган маблаглар колдиги 96,6 фоизга усди. Депозит базасининг юкори.усиш суръати Трастбанк (164 фоиз), Алп Жамол банк (96 фоиз), Узсаноаткурилишбанк (87 фоиз), Галлабанк (85 фоиз) ва Пахтабанк (66 фоиз) ларда кузатилмокда.

Банк активларининг асосий кисмини кредит куйилмалар ва ликвид маблаглари ташкил килиб, уларнинг умумий хажми банклар активларининг 85,4 фоизини ташкил килмокда. Кредит куйилмалари (соф колдик) тахлил килинаётган давр мобайнида 35,4 фоизга усди. Утган давр мобайнида банкларнинг лизинг фаолияти жадаллашиб, уларнинг лизинг портфели 52,1 фоизга усди. Банкларнинг ликвид маблаглари (накд пул колдиги, Марказий банкдаги ва бошка банклардаги хисобвараклар колдиги) 58,5 фоизга усди. Натижада тижорат банклари ликвид маблагларининг жами активлардаги улуши 33,9 фоизга ошди.

2007 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида банкларнинг умумий даромади 29,2 фоизга ортди. Умумий даромадларнинг 52,6 фоизини фоизли даромадлар ташкил килмокда. Фоизли даромадлар тахлил килинаётган давр мобайнида 36,6 фоизга усди. Ссуда ва лизинг операцияларидан олинган

65-жадвал.

Урта тижорат банклари фаолиятининг рейтинг бахолари
Банк номи Якуний рейтинг балл
“Трастбанк” 61,15
“Алп Жамол банк” 58,64
“УзКДБ-банк” 43,06
“УТ Банк” 27,21
“Уктамбанк” 10,44

даромадлар (71 фоиз) ва бошка банклардаги хисобвараклар буйича даромадлар (8 фоиз) фоизли даромадларнинг асосий таркибий кисми хисобланади. Тахлил килинаётган даврда фоизсиз даромадлар 21,9 фоизга усди.

Банклар фаолиятини молиялаштиришнинг баркарор манбаи булган акциядорлик капитали асосан таксимланмаган фойда (56, фоиз) ва устав капитали (43,9 фоиз) хисобига шаклланмокда. Тижорат банкларининг акциядорлик капитали тахлил килинаётган давр ичида 20 фоизга усди. Банкларнинг капиталлашув даражаси баркарорлиги

таъминланмокда. Капиталнинг етарлилик коэффициенти (жами капиталнинг активга нисбати, хатарни хисобга олган холда) 2007 йилнинг биринчи ярим йиллик якунлари буйича 23,2 фоизни ташкил килди, бу эса меъёрий курсаткичдан (10 фоиз) сезиларли даражада юкоридир. Уз устав капиталини Узбекистон Республикаси Марказий банкининг минимал талабларига биноан шакллантирилган банклар уртасида капитал етарлилиги буйича юкори курсаткичлар УТ банк (52,9 фоиз), УзКДБ банк (39,2 фоиз), Микрокредитбанк (23,4 фоиз), Галлабанк (21,2 фоиз)ларда кузатилмокда. Узбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 июндаги ПП-670 сонли “Бандларнинг капиталлашувини янада ошириш ва китисодиётнинг модернизациялашдаги инвестиция жараёнларида уларнинг иштирокини фаоллаштириш чора-тадбирлари турисида” ги карорининг кабул килиниши тижорат банкларининг капиталлашув даражасини янада ошишига ижобий таъсир курсатмокда.

66-жадвал.

Кичик тижорат банклари фаолиятининг рейтинг бахолари
Банк номи Якуний рейтинг балл
“Давр банк” 63,86
“Универсалбанк” 19,26
“Т уркистонбанк” 12,07
“Самаркандбанк” 1,41

Банкларнинг умумий активлари ва акциядорлик капиталининг юкори суръатларда усишига карамасдан, банклар фаолиятининг рентабеллик курсаткичлари ижобий динамикаси кузатилмокда. Банкларнинг соф фойдаси утган йилнинг шу даврга нисбатан 91,3 фоизга усди. 2007 йилнинг биринчи ярим йиллик якунлари буйича банклар устав капитали рентабеллигининг уртача киймати 63,1 фоизни, умумий капитал рентабеллиги 22,4 фоизни, жами активлар рентабеллиги 4 фоизни ташкил килди.

Шундай килиб, республикамиз тижорат банклари, умуман, банк тизими йилдан-йилга жадал суръатлар билан ривожланмокда, улар уртасида хакикий ракобат мухити вужудга келяпти. Бунинг натижасида тижорат банкларининг уз мижозига хизмат курсатиш даражаси ошиб боряпти, уларга янада куп янги хизмат турлари курсатилиши таклиф килиняпти. Бу холатни рейтингда катнашиб, уз ахборот эркинликларини намойиш килаётган банклар мисолида яккол куришимиз мумкин.

Хозирги вактда банкларнинг умумлаштирилган рейтингларини аниклашнинг тан олинган бир канча усуллари мавжуд.

Юкорида куриб чикканимиздек, АКШ да «CAMEL» тизимидан фойдаланилади. Унга кура тижорат банки фаолияти беш балли тизим буйича бахоланади. Ракамли рейтинглар, капитал, активлар сифати, бошкарув, фойда куриш ва мижозлар тахлили асосида берилади. Ана шу беш курсаткич «CAMEL» рейтинги деб аталган ягона курсаткичга жамланади. Бу хилда рейтингни аниклашга банк ишончлилигининг асосий мезони сифатида каралиб, у банк назорати органлари учун мулжалланган, аммо матбуотда очик эълон килинмайди.

Россияда хар бир рейтинг муассасаси (банк ахборот агентлиги, «Коммерсант Daily» эксперт гурухи, Оргбанк, «ПАКК» фирмаси, «Рейтинг» ахборот маркази, Молиявий ахборот тахлилий марказ) уз умумлаштирувчи усулига эга. Улар муайян молиявий курсаткичларга асосланган булиб, банклар ишончлилигини бахолашда айрим курсаткичлар ахамиятини ифодаловчи курсаткичлар туплами, сони ва салмок коэффициентларини таксимлашда бир-биридан фаркланади. Сунгра муайян курсаткичлар йигиндиси сифатида хар бир банк ишончлилигининг жамланма курсаткичи чикарилади. Мустакил агентликлар томонидан аникланадиган Россия банкларининг шундай рейтинглари очик матбуотда эълон килиб борилади.

Узбекистон банкларининг муайян рейтинглари мамлакат банк тизими хусусиятларини албатта хисобга олишни талаб килади. «Ахбор-рейтинг» агентлиги мутахассислари Гарб ва Россия назариётчиамалиётчилари томонидан ишлаб чикилган услублардан фаркли уларок узларипипг умумлаштирилган рейтингларини аниклаш усулини, яъни республиканинг узига хос ривожланишини инобатга олган холда кулланиладиган усулни ишлаб чикдилар.

Ушбу усулнинг мохияти куйидагидан иборат. Энг аввало банклар балансларига асосланиб, мутлак молиявий курсаткичлар аникланади (67-жадвал).

67-жадвал.

Банк баланси:

Мутлак молиявий курсаткичлар манбалари

Мутлак курсаткнчлар Балансдаги
шакл раками катор устун жадвал (изох)
1 2 3 4 5 6
1. Капитал А OllOBS 32
2. Капитал В VII г 3004САВ “Банк капитали хисоби”
3. Жами активлар OHOBS 14 . —
4. Рискни хисобга олган холдаги жами активлар 8 3006CAR “Рискни хисобга олган холда аникланган активлар” (Балансорти активлар)
5. Ликвид активлар 6 Б

(2 ваЗ катор)

1-жадвал 0022AAL “Ликвидлик тахлили” 0024 AAL “Банк активлари тахлили”
6. Зудлик билан ликвид шаклини олувчи активлар 1+2+3+4 Б 0024AAL “Банк активлари тахлили”
7.

8.

Даромад келтирувчи активлар Жами мажбурият OllOBS

OHOBS

3+4+5+6+ 7++8+9

25

9. Талаб килиб олувчи мажбуриятлар 13 Б 0026AAL “Банк мажбурияти тахлили” жадвалининг Б устунидаги 1.2; 1.3; 5 ва 9 каторлари кийматларисиз
10. Депозитлар 1+4+8 Ж 0026AAL “Банк мажбурияти тахлили”
Ёки 4 2Ю6ДМС «Мижозлар турлари буйича депозитлар тугрисида хисобот»
11. Жалб килинган маблаглар 0110BS 16+17+18+ +19+21
12. Соф фойда (зарар) 0204 IS 11 «Фойда ва зарар тугрисида хисобот»
13. Фоиздан даромад 0204 IS «Фойда ва зарар тугрисида хисобот»
14. Фоиздан харажат 0204 IS «Фойда ва зарар тугрисида хисобот»
15. Даромадлар (ялпи даромад) 0204 IS 1л+4е «Фойда ва зарар тугрисида хисобот»
16. Харажатлар 0204 IS 2л+5е+7з «Фойда ва зарар тугрисида хисобот»

Аникланган мутлак курсаткичлар асосида хар бир банк фаолиятининг турли томонларини тавсифловчи молиявий курсаткичлар хисобланади (68-жадвал).

68-жадвал.

Рейтинг: Нисбий курсаткичлар

Нисбий курсаткичлар Хисоблаш тартиби И з о х
1 2 3 4
1. Капиталнинг етарлилиги (F|) f]=X„X2,X3 • Бу курсаткич учта молиявий коэффициент асосида хисобланади. У банк капиталининг етарлилик даражасини, яъни таваккал куйилган маблагларни банкнинг уз капитали билан коплай олиш даражасини ифодалайди.
• Таваккалчилик к. • Кв капитал В
коэффициенти (Xi) X =—S- АР рискни хисобга олган холда жами активлар
• Карз буйича капитал (Х2) II • М жами мажбуриятлар
• Капитал коэф- A’, = • КА капитал А
фициенти (Х3) А А жами активлар
2. Банкнинг даромадлилиги (F2) г2 = x,,x5,xb • Бу курсаткич банкнинг кай даражада фойда билан ишлаётганини ифодалайди, яъни банкнинг уз ва жалб килинган молиявий маблагларини купайти-
риш кобилияти
3. •      Активлар буйича кайтим (Х^)

•      Активлар буйича даромад (Xs)

•      Капитал буйича даромад (Х6)

Банк ликвидлиги (етарлилик даражасини, яъни таваккал куйилган маблагларни банкнинг уз капитали билан коплай олиш даражасини ифодалайди.)

•      Умумий ликвидлик коэффициенти (Х7)

•      Карзларнинг депозитларга нисбати (Xs)

•      Хусусий ликвидлик коэффициенти (Х9)

  с) соф фойда

•      Дф фоиз(дан)ли даромад Ад даромад келтирувчи активлар

•      Бу курсаткич банкнинг уз мажбуриятларини дархол бажариш кобилиятини англатади, яъни банкнинг мижозлар олдида уз мажбуриятларини вактида бажариш имкониятини ифодалайди.

•      А ликвидлик активлари

•      Мж жаъми мажбуриятлар

•      Д депозитлар

•      A t зудлик билан ликвид шаклини олувчи активлар

•      Мтк талаб килиб олувчи мажбуриятлар.

Кайд килинган хар бир курсаткич (Fl, Г2, ГЗ) учтадан нисбий молиявий курсаткичларни уз ичига камраб олади. «Якуний рейтинг» эса охирги пировард бахо булиб, агрегатланган (комплекс) рейтинг (Г) деб юритилади. Тахлил якунида банклар бешта курсаткич натижаларидан келиб чиккан холда бахоланадилар:

Якуний рейтинг мезонлари

1 балл –

2 балл –

Соглом банк фаолиятидан далолат беради.

Банк баркарорлигига таъсир килувчи камчиликларни инобатга олган холда банк умуман соглом хисобланади.

3 балл –

4 балл –

Банкнинг молиявий камчиликлари мавжудлигидан далолат беради. Банкнинг жиддий камчиликлари мавжудлиги сабабли бош назорат органларининг дархол аралашуви талаб килинади.
5 балл – Келажакда банкнинг банкротликка учраши хавфи мавжуд, ташки манба ва акционерларнинг молиявий ёрдамларига мухтож. ____________

 

Яна маълумот

909

Банк фоизи ва ундан фойдаланиш механизми

Суда фоизи вактинча муддатга берилган кийматдан фойдаланганлиги учун туланадиган узига хос туловдир. Унинг туловчиси хам, …