25/04/2024
Главная / Иктисодиёт / Тижорат банклари ресурслари ва ударнинг капитал базаси

Тижорат банклари ресурслари ва ударнинг капитал базаси

Тижорат банкларининг ресурслари банкнинг: 

  1. уз ресурслари;
  2. жалб килинган маблаглари;
  3. емитентлашган маблаглар хисобидан шаклланади.

Бу ресурслар банклар томонидан куйидаги пассив операсияларни амалга ошириш натижасида юзага келади:

  • кимматли когозларни муомалага чикариш йули билан ресурслар йигиш;
  • фойда хисобидан хар хил фондлар ташкил килиш ёки фондлар суммасини ошириш;
  • бошка кредиторлар маблагларини жалб килиш;
  • дрпозит операсияларини амалга ошириш.

bank_

Бу операсиялар банк балансининг пассив кисмида акс еттирилади. Н-мамлакатдаги тижорат банкларининг ресурслари куйидагилар билан тавсифланади (8-жадвал).

8-жадвал.

Тижорат банкларининг ресурслари

Курсаткичлар %
1 2 3
1. Банкнинг уз ресурслари, шу жумладан:

1.1.  Банкнинг фонди, шундан:

• Устав фонди

12,2

6,1

2,6

2. Фойда 6,1
3. Жалб килинган ресурслар

3.1   Талаб килиб олгунга кадар куйиладиган депозитлар:

•    тижорат структураларнинг жорий счётлардаги депозитлар

•    корреспондент счётдаги депозитлар

•    хисоб-китобдаги ресурслар

•    турли кредиторлар

3.2   Мудсатли депозитлар

•    тижорат структурадаги депозитлар

•    ахоли омонатлари

•    банк депозитлари

шу жумладан:

МБ депозитлари

3.3   Чет ел операсиялар буйича счётлар

87,8

25,0 15,5

1,6

2,2

5,7

23,5

3,3

1,6

18,6

13,2 39,3

Куриниб турибдики, тижорат банклари ресурсларининг асосий манбаси бу жалб килинган ресурслар булиб, улар банк ресурслари таркибида салкам 88 фоизни ташкил килади. Уз ресурсларининг салмоги 12 фоиз булиб, жахон тижорат банкларининг пассивлари таркибий кисмига булган талабга жавоб беради. Банкнинг уз ресурслари таркибида устав фонди 2,6 фоизни ташкил килади. Жамгарилган ресурслари таркибида тижорат структурадаги хисоб ва жорий счётдаги депозитлар салмоги 64 фоиздан ошади. Банкнинг уз ресурслари жумласига:

  • банкнинг низом капитали;
  • захира капитали;
  • банкнинг оладиган фойдаси хисобига юзага келадиган бошка жамгармалар;
  • сугурта захиралари;
  • йил давомида таксимланмай колган фойда киради.

Банкнинг низом капитали (сармоя) банк ишини ташкил етишнинг таянч нуктасидир. Бу жамгарма банк катнашчиларининг уз маблаглари хисобигагина яратилиши мумкин, холос, яни тасисчиларнинг пай бадаллари йигиндисидир.

Тижорат банкларининг захира капитали актив операсияларининг чикимларини коплаш учун мулжалланган. Улар олинган фойда етмай колган вактда банк облигасиялари ва имтиёзли аксиялар дивидендлари буйича фоизларни тулаш манбаи булиб хизмат килади. У жамгарма кар йили фойдадан ажратиладиган маблаглар кисобига шакллантирилади.

Банк уз маблагларининг алохида таркибий кисми бу аник операсияларни амалга ошириш учун банк томонидан яратилган сугурта захираларидир. Буларга биринчи галда кимматли когозлар маблагларини таминловчи захиралар, шунингдек, ссудалар буйича йукотишлар булиб колганда ишлатиладиган захиралар киради. Бундай захираларни шакллантириш мажбурий булиб, Марказий банк томонидан талаб килинади.

Банк уз маблагларининг енг мухим вазифаси банкнинг омонатчилар олдидаги мажбуриятларининг таминоти булиб майдонга чикишдир. Тижорат банкларининг узига хос томони шундаки, улар уз маблагларининг микдорини мустакил суратда узлари белгилайди ва ресурсларининг жуда куп кисми уз маблаглари хисобига емас, балки заём маблаглари хисобига шакллантирилади. Банкларнинг маблагларни жалб етиш имконияти Марказий банк томонидан тартибга солиб борилади ва банкнинг уз сармояси хам ташкилий-хукукий тузилишига караб белгиланади.

Одатда, Марказий банк тижорат банклари учун банкларнинг уз маблаглари билан четдан жалб килинган ресурслар уртасидаги чегарани белгилаб беради. Узбекистонда бу нисбат 1:20 микдорида белгиланган.

  • . Банк капитали деганда банкнинг баркарор фаолиятини гаминлаш ва фавкулодда содир буладиган зарарларни коплаш максадида махсус ташкил килинадиган фондлар ва захиралар тушунилади. Бу капитал куйидагиларни уз ичига олади:
  • устав капитали;
  • захира капитали;
  • умумий захиралар;
  • махсус захиралар;
  • олдинги ва жорий йиллардаги таксимланмаган ва банк ихтиёрига колган фойда;
  • риск (таваккалчилик)ни коплаш учун ташкил килинган захира фондпар.

Банкнинг устав капитали банк муассислари ва аксиядорлари тулаган пул маблагларидан ташкил топиб, унинг суммаси банк уставида курсатилади ва банк ишини бошлашнинг бошлангич, таянч нуктаси хисобланади. Банкнинг ташкил килиниш шаклига караб унинг устав капитали кам турлича булиши мумкин. Агар банк аксиядорлик жамияти тарикасида ташкил килинадиган булса, у холда банк устав капитали ёки фонди аксиялар чикариш ва жойлаштириш йули билан ташкил топади.

Банкларнинг аксионер капитали куйидаги таркибий кисмлардан ташкил топиши мумкин:

  1. уз аксионер капитали. Бу капитал оддий ва имтиёзли аксиялар чикариш ва сотиш хамда таксимланмаган фойда хисобидан;
  2. хар хил кузда тутилмаган харажатларни ва туланмаган карзларни коплаш учун ташкил килинган захиралар хисобидан;
  3. банкнинг узок муддатли мажбуриятлари (узок муддатли вексел ва облигасиялар) хисобидан.

Банкнинг устав капитали унинг баланс пассивида курсатилиб, суммаси конун билан чегараланмайди. Аммо унинг учун енг кам микдори Марказий банк томонидан белгиланади. Ва бу енг кам устав капитали банк муассислари томонидан уни руйхатга олиш пайтигача туланиши керак.

Кредитга ва гаровга олинган маблаглардан хамда жалб етилган бошкд маблаглардан банкнинг устав капиталини шакллантириш учун фойдаланишга йул куйилмайди.

Алохида холларда конун хужжатларига мувофик банкнинг устав капиталини шакллантириш учун бюджет маблагларидан фойдаланиш мумкин.

Банкнинг захира капитали соликлар ва бошка мажбурий туловлар туланганидан сунг соф фойда хисобига шаклланган захиралар, улардан банк фаолиятида кузда тутилмаган турли зарарлар хамда кимматли когозлар курсининг тушиши натижасида йукотишларни улар юзага келиши биланок хеч кандай чеклашларсиз коплаш учун фойдаланилади.

«Умумий захиралар» банк фаолияти давомида умуман ёки бирор-бир фаолият тури (кредитлаш, инвестисиялаш) натижасида юзага келиши мумкин булган зарарларни коплаш учун, лекин айрим муайян операсиялар буйича зарарларни коплашга мулжалланмаган захиралар. Масалан, миллий валютани девалвасиялаш учун мулжалланган захиралар.

«Махсус захиралар» «стандарт», «субстандарт», «шубхали» ва «умидсиз» деб таснифланган кредит ва лизинг операсиялари ёки бошка алохида муайян активлар буйича юзага келиши мумкин булган зарарларга карши захиралар.

Таксимланмаган фойда захира фондига ажратмалар ва дивидендлар туланганидан сунг коладиган фойданинг бир кисмидир.

Банк капитали куйидаги функсияларни бажаради (22-чизма).

151

22-чизма. Банк капиталининг функсиялари.

178]. Узбекистон Республикаси Марказий банкининг 420-сонли «Тижорат банклари капиталининг етарлилигига куйиладиган талаблар тугрисидаги Низом»га (1998 йил 2 ноябр Узбекистон Республикасининг Марказий банки бошкарувида тасдикланган) биноан янги очилаётган банклар устав капиталининг енг кам микдори куйидаги жадвалга мувофик белгиланади (9-жадвал):

9-жадвал.

Узбекистон Республикасида янги очилаётган банклар устав
капиталининг енг кам микдорига куйиладиган талаблар.

  Ахолиси 0,5 млн. кишидан куп булган шахарларда очилаетган тижоратбанклари учун Ахолиси 0,5 млн. кишидан кам булган шахарларда очилаётган тижорат банклари учун Чет ел калитали иштирокида очилаётган банклар учун Хусусий банклар учун
1998 йил 2-ноябрдан 1,5 млнАКШ доллари еквивалентида 0,75 млн. АКШ доллари еквивалентида 5 млн. АКШ доллари еквивалентида 0,3 млн.АКШ доллари еквивалентида
1999 йил 2-ноябрдан 25,0 млн. АКШ доллари еквивалентида 1,0 млн. АК1П доллари еквивалентида 5 млн. АКШ доллари еквивалентида 0,3 млн. АКШ доллари еквивалентида
2000 йил 2-ноябрдан 2,5 млн. АКШ доллари еквивалентида 1,25 млн. АКШ доллари еквивалентида 5 млн. АКШ доллари еквивалснтида 0,3 млн. АКШ доллари еквиналентида

Фаолият курсатаётган банклар еквиваленти 2 млн. АКШ долларидан кам булмаган суммада умумий капиталга ега булиши лозим. Фаолият курсатаётган банклар устав капиталини оширишга доир талаблар макроиктисодий ахвол, банкнинг молиявий холати ва бошка сабабларга кура алохида банкларга куйилиши мумкин.

23-чизма. Банк капиталининг таркибий кисмлари.

И даражали капитал умумий капиталнинг 50 фоизини ёки ундан купини ташкил килиши лозим. ИИ даражали капитал микдори И даражали капитал микдоридан ошиб кетса, капиталнинг ошиб кетган кисми капитал хисобига киритилмайди.

И даражали капитал куйидагилардан иборат:

  1. Тулик туланган ва муомалага киритилган оддий аксиялар, нокумулятив муддатсиз имтиёзли аксиялар. Бу аксиялар:
  • муайян сотиб олиш санаси ва шартларига ега емас;
  • егасининг хохишига кура сотиб олиниши мумкин емас;
  • банк аксиядорлари умумий йигилиши карорига мувофик уларга доир дивидендлар туланмаслиги мумкин, улар буйича утган даврдаги олинмаган дивидендлар туланмайди.
  1. Кушимча капитал (капиталнинг ортикча кисми) оддий ва имтиёзли аксиялар нархининг уларнинг номинал кийматидан ошиб кетиши.
  2. Таксимланмаган фойда.
  3. Капитал захиралар.
  4. Аввалги йилларнинг таксимланмаган фойдаси.
  5. Жорий йил зарарлари.
  6. Аксия егалари озчилигининг бирлашган корхоналар аксиядорлик хисобваракларидаги улуши. Бу улуш шуба корхоналари хисобвараклари банк молиявий хисоботларида бирлаштирилганда ва банк улуши бундай корхоналар капиталининг 100 фоиздан кам кисмини ташкил килганда вужудга келади.

Дивиденд ставкалари узгариб турувчи имтиёзли аксиялар юкоридаги шартлар бажарилишидан катий назар 1 даражали капитал хисобига киритилмайди.

ИИ даражали капитал еса куйидагилардан иборат:

  • жорий йилдаги соф фойда;
  • рискни хисобга олган холдаги активлар суммасининг 1,25 фоизи ва хисоб-китоблардан сунг И даражали 100 фоизли капиталдан ошмаган микдордаги умумий захиралар (1 даражали капитал активлар хисоб-китоби куйида келтирилган):
  • хисоб-китоблардан сунг И даражали 100 фоизли капиталдан ошмаган микдорда аралаш турдаги мажбуриятлар (аксиядорлик ва карз капитали тавсифларини уз ичига олган воситалар). И даражали капиталга киритилмаган аралаш турдаги мажбуриятлар, жумладан, имтиёзли аксиялар агарда улар куйидаги шаргларга жавоб берсалар, ИИ даражали капиталга киритилиши мумкин:
  • тулик туланганлиги;
  • гаров билан таминланмаганлиги;
  • банк тугатилганда уларга доир талаблар, банк депозиторлари талаблари кондирилгандан сунг кондирилиши;
  • аксия егасининг ташаббуси билан ва Марказий банк рухсатисиз туланмаслиги;
  • банкнинг барча зарарларини коплаши ва банкни туловга кобилиятсиз деб елон килиш хукукини бермаслиги;
  • агар банк охирги уч чорак мобайнида фойда олмаган булса, емитент хохишига кура ёки оддий ва имтиёзли аксиялар буйича дивидендлар (фоизлар) тулаш тугрисида карор кабул килишда ушбу мажбуриятларга доир дивидендлар (фоизлар)ни тулаш муддати кечиктирилиши мумкинлиги;
  • субординар карз, бу банкнинг карз мажбуриятлари шакли булиб, банк капиталини аниклаш максадида хисоб-китоблардан сунг И даражали капиталнинг 50 фоизидан ошмаслиги керак. ИИ даражали капиталга кирувчи субординар карз тулаш муддати етиб келгунга кадар охирги 5 йил давомида йилига 30%га камайиб бориши шарт. ИИ даражали капитал таркибига кирувчи субординар карз куйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
  • гаров таминотига ега булмаслик;
  • банк тугатилаётганда ушбу мажбуриятлар буйича талаблар депозиторлар талаблари кондирилгандан сунг амалга оширилиши;
  • бошлангич тулов муддати 5 йилдан ортик булиши.

Капиталдан чегирмалар капитал етарлилиги коеффисиентлари хисоблангунча амалга оширилади. И даражали капиталдан чегирмалар номоддий активлар, шу жумладан, гудвилни уз ичига олади.

«Капиталнинг етарлилиги» сузи банк баркарорлигига берилган умумий бахони ва банкнинг рискка бардошлилик даражасини ифодалайди. Етарлйлик тамойилининг мохиятини куйидагича тарифлаш мумкин: уз капиталнинг микдори актив микдорига (рискни хисобга олган холда) мутаносиб булиши керак.

Капиталнинг етарлилиги куйидаги курсаткичларда уз аксини топади:

  • таваккалчиликка асосланган капиталнинг умумий суммаси (ТАКУС) чегирмаларни хисобга олган холда И даражали ва ИИ даражали капитал йигиндиси сифатида аникланади:

45645

К2 нинг рухсат етилган минимал даражаси 0,05 га тенг (5 фоиз).

И даражали капитал таваккалчиликка асосланган умумий капиталнинг 50 фоизидан кам булмаслиги керак.

Капиталнинг етарлилик даражаси галаблари билан бир каторда тижорат банклари номоддий активлар ва гудвилл чегириб ташланган И даражали капиталнинг умумий активлар суммасига нисбати оркали аникланадиган Левераж коеффисиентига риоя етишлари керак:

1021

Номоддий активлар моддий ва жисмоний шаклга ега булмаган номонетар, идентификасияланадиган активлардир. Уларнинг куп турлари мавжуд, жумладан;

  • дастурий таминот;
  • фойдаланиш кукуки;
  • маркетинг;
  • техник малумотлар.

Бирок, банк фаолиятида енг куп таркалган номоддий актив гудвиллдир.

Гудвилл фирманинг моддий улчов тасирига тушмайдиган сармояси, масалан, обру-етибор, касбий омилкорлик алокалари, маркетинг усуллари ва бошкалар. Бошкача килиб айтганда, моддий ишлаб чикариш доирасига кирмайдиган сохаларда фирма жамгарган активларининг «нархи». Бу ибора мижозларнинг хайрихохлиги, илтифоти, мойиллигини хам ифодалайди. Гудвилл сезилмайдиган асосий капитал, сезилмайдиган активлар булиб, умуман корхона бахоси билан унинг мавжуд асосий капитали бахоси уртасидаги фаркни ифодалайди.

Левераж банк жами активларининг капитал билан таминланганлик даражасини акс еттирувчи курсаткич булиб, у И даражали капиталнинг номоддий активлар киймати, жумладан гудвиллни чикариб ташлаган холда умумий активлар суммасига нисбати сифатида аникланади.

«Кук коеффисиенти» банк капиталининг балансдаги ва баланс орти активлари уртасидаги минимал нисбатни белгилайди. Уни хисоблашда мамлакатлар буйича фаркланувчи таваккалчилик даражаси ва нормалари инобатга олиниши керак. Бу коеффисиент 8% даражасида урнатилган булиб, унинг енг камида ярми банкнинг уз капиталига тугри келиши керак.

Яна маълумот

risk

Рискларни аниклаш тартиби

Банк амалиётида мухим муаммолардан бири бу банк рискларини бахолашдир. Уни тугри бахолаш, унинг руй беришини …