28/09/2023
Главная / Иктисодиёт / Тижорат банкларининг пассив операциялари

Тижорат банкларининг пассив операциялари

Банк ресурсларини шакллантириш билан боглик булган операциялар банкларнинг пассив операциялари дейилади. Пассив операциялар ёрдамида тижорат банкларининг пассив ва актив-пассив хисоб ракамидаги пул маблагларининг салмоги ошиб боради. Тижорат банклари пассив операциялар ёрдамида кредитлаш учун зарур булган кредит ресурсларини ташкил килади:

27-oper

Биринчи. иккинчи операциялар туфайли банкнинг уз маблаглари юзага келса, сунгги икки операция туфайли банкнинг жалб килинган ресурслари юзага келади.

Банкларнинг уз маблаглари таркибига:

  • банкнинг устав капитали;
  • банкнинг захира капитали;
  • махсус фондлар;
  • моддий рагбатлантириш фонди;
  • банкнинг таксимланмаган фойдаси;
  • бошка хар хил ташкил килинган фсндлар киради.

Амалиётда банк пассивларининг 20 фоизи банкларнинг уз маблагларига тугри келади.

Жалб килинган маблаглар тижорат банклари кредит ресурсларининг асосий кисмини ташкил килади. Булар:

  • депозитлар;
  • контокоррент;
  • корреспондент счётларидаги маблаглардир.
  • . Депозит сузи лотинча “depositum” сузидан олинган булиб, омонат, асраб куйилган деган маъноларни беради. Депозитлар бу:
  • банк ва омонат кассаларга куйилган омонатлар;
  • мижозларнинг банкка муайян талабларини тасдикловчи, банк дафтаридаги ёзувлар;
  • кредит муассасаларига саклаш учун топширилган кимматли когозлар (акциялар ва облигациялар);
  • божхона муассасаларига бож ва божхона йигимлари тарзидаги туловлар учун олдиндан берилган бадаллар;
  • суд ва маъмурий муассасаларга даъвони ва судга келишини таъминлаш максадида утказиладиган пул бадаллари.

Демак, депозит банкларда саклаш учун топширилган пул маблаглари ёки кимматли когозлардир.

Депозитлар — хужалик субъектлари ва хусусий шахсларнинг пул маблаглари ёки кимматли когозларини талаб килиниши биланок шартнома асосида келишилган муддатда фоизлар ёки устама хак туланган ёхуд бундай туловларсиз хаммасини кайтариб бериш шарти билан сакдаш учун банкка куйиладиган омонатлардир. Депозитлар банкларнинг кредит бериш, факторинг операциялари утказиш, инвестицияларни амалга оширишда фойдаланиладиган ссуда фондини ташкил килиш манбаи кисобланади.

  • . Депозитларнинг куйидаги турлари мавжуд:
  • талаб килиб олингунча депозитлар;
  • жамгарма депозитлар;
  • муддатли депозитлар;
  • жамгарма (депозит) сертификати;
  • бошка депозитлар.

Талаб килиб олингунча депозитлар юридик ва жисмоний шахсларнинг кундалик максадлари учун хохлаган вактда талаб килиб олишлари мумкин булган (талаб килиб олингунча хисобвараклардаги) маблаглардир. Банк уз омонатчиларининг биринчи талабига кура уларнинг туловлар буйича топширигини бажариши лозим.

Талаб килиб олингунча депозитлар мижознинг топширигига кура, шартноманинг олдиндан келишилган шартлари асосида ушбу мижознинг бошка турдаги депозитларига утказилиши мумкин. Бу депозитлар банкнинг жалб килинган маблагларининг салмокли улушини эгаллайди.|Улар банкнинг энг арзон ресурслари хисобланади. Мижознинг хар кандай вактда огохлантирмасдан бу маблагларни олиши эхтимоли банкдан юкори ликвидликни саклаш учун доимо етарли маблагларни кам ликвидли, лекин юкори даромад келтирувчи маблаглар хисобига захирада саклаб туришни талаб килади. Шу сабабли, банк уз омонатчиларига анчагина паст фоиз тулачди. Депозитларнинг харакатчанлиги юкори булишига карамасдан, банк улардан кредит беришда фойдаланади.

Жамгарма депозитларнинг бошка депозитлардан ажралиб турадиган хусусияти шундаки, банк омонатчига омонат дафтарчаси беради. Жамгарма депозитлар даврий бадаллар асосида шаклланиб, муайян максадни амалга ошириш учун депозит хисобваракда, маълум микдорда пул суммасини жамлаш максадида юридик ва жисмоний шахслар номига очилади. Агар шахс номига берилган омонат дафтарчаси йуколса, ёки такдим этиш учун яроксиз холга келиб колса, банк омонатчининг аризасига кура унга янги омонат дафтарчасини беради.

Муддатли депозитлар юридик ва жисмоний шахсларнинг шартномада катъий келишилган муддат ва унда курсатилган фоизларни тулаш! а доир маблагларидир.

Муддатли депозитлар куйидаги муддатлар буйича таснифланади:

  • муддати 30 кунгача булган депозитлар;
  • муддати 90 кунгача булган депозитлар;
  • муддати 180 кунгача булган депозитлар;
  • муддати 365 кунгача булган депозитлар;
  • муддати 365 кундан ортик булган депозитлар;

Агар муддатли депозит муддати утгандан кейин мижоз томонидан талаб килиб олинмаса, шартномада бошка холлар кузда тутилмаган такдирда, асосий талаб килиб олингунча депозит хисобварагига утказилади.

Муддатли депозитлар икки хил буладн:

  • хусусий муддатли депозитлар;
  • аввалдан огохлантириш шарти билан куйиладиган муддатли депозитлар.

Хусусий муддатли депозит омонатчи томонидан банк ихтиёрига шартнома асосида маълум муддатга бутунлай берилади. Муддат тугагандан сунг, куйилма омонатчи томонидан хохлаган вактда олиниши мумкин. Бундай депозит учун туланадиган фоиз депозитнинг муддати, хажми ва омонатчи томонидан шартноманинг бажарилишига боглик.

Аввалдан огохлантириш шарти билан куйилган муддатли депозитни олиш учун шартномага кура, омонатчи качон ва канча микдорда маблагини олиши хакида банкка хабар бериши лозим. Хабар бериш муддатига кура, омонатга фоиз урнатилади. Муддатли депозитларнинг хажми шартномада курсатилган муддат ичида узгартирилмайди. Бу депозитлардан жорий хисоб-китоблар, туловлар учун фойдаланилмайди.

Жамгарма (депозит) сертификати бу банкка куйилган омонат суммасини ва омонатчининг сертификатни берган банкдан ёки унинг хар кандай булимидан белгиланган муддат тугагандан кейин, омонат микдорини ва сертификатда шартлашилган фоизларини олиш хукукини тасдикловчи кимматли когоздир. Жамгарма (депозит) сертификати такдим этиладиган ёки эгаси курсатилган булиши мумкин. Жамгарма (депозит) сертификати муддатдан олдин такдим этилган холларда, агар депозит шартларига кура, фоизларнинг бошка микдори белгиланмаган булса, ушбу банк сертификати буйича талаб килиб олингунча депозитлар учун туланадиган омонат микдорини ва фоизини тулайди.

Купгина банкларда кейинги вактларда мижозлар орасида муддатли депозитларга булган кизикиш жуда ортди ва депозитлар умумий куйилмалар хажмининг 80 фоизини ташкил килмокда. Муддатли депозитларнинг турлари орасида юкори даромадли жамгарма куйилмалари, айникса, бозор шароитидаги узгаришлар туфайли омонатчилар даромадларининг ортиб боришига каттик таъсир курсатувчи пул бозоридаги депозитлар мухим ахамият касб эта бошлади. Оддий, талаб килиб олингунча депозитлар хажми эса кескин кискарди.

Пулнинг кадрсизланиши, пул муомаласининг бузилиши, ракобатнинг кучайиши хамда мижозлар билими ва савиясининг ортиши банклар хизмат курсатиши мумкин булган депозитлар таркибининг анчагина узгариб кетишига олиб келади. Хозирги даврда жахон амалиётида кенг таркалган асосий депозитларнинг иккинчи тури хорижий давлатлар, у ердаги бизнесменлар ва фукаролар депозитларидир. Депозитларнинг бундай турлари мамлакатимиз банк тизими амалиётида хали унча кенг кулланилмайди. Лекин бундай депозитлар хакида билимга эга булиш фойдадан холи эмас.

Бундай депозитлар хажмининг тез усиб бориши, жахон савдосининг ривожланиши ва хорижий инвестицияларнинг ошиши билан боглик. Лекин кейинги пайтларда бундай депозитларнинг хажми кискариб бормокда. Бунга сабаб мамлакат ичидаги депозитларга куйиладиган фоиз ставкаларининг омонатчилар учун анча кулай булиб бораётганидир.

Асосий депозитларнинг яна бир тури бошка банк куйилмаларндир. Буларга вакиллик хизматлари хакларини тулаш максадида бир-бирларининг банкларидаги хисобваракларда саклайдиган маблаглар киради.

Бошка банклар маблагларини узида саклайдиган банк бу маблагларни уз балансида «лоро» хисоб раками буйича карз деб хисоблайди (мазкур банкнинг вакиллик хисоб ракамидаги колдик). Бошка банкда уз маблагини саклаб турган банк эса уз балансида уларни «ностро» хисоблаш раками буйича актив деб белгилайди (вакил банкларда).

Депозит сертификати кредит муассасасининг омонатчига депозитни олиш хукукини тасдикловчи, пул маблаглари депонент килинганлиги хакидаги ёзма гувохномасидир. Бошкача килиб айтганда, депозит сертификати кредит муассасасининг пул маблагини саклашга топширилганлиги хакида омонатчининг депозитни олиш хукукини тасдикловчи ёзма гувохномаси.

Депозит банки пул маблаглари, кимматли когозлар ва бошка бойликларни саклаш билан шугулланувчи банк.

Депозит индоссаменти депозитларни бошкасига утказиш хакидаги утказма хат.

Депозит муассасаси пул маблаглари, кимматли когозлар ва бошка бойликларни саклаш билан шугулланувчи муассаса. Депозит муассасаларининг умумий хусусияти шундан иборатки, улар чек ёки жамгарма хисобваракларини очиш йули билан маблагларни жалб килади хамда улардан турли хил кредитлар бериш, хукумат ва корпорацияларнинг кимматли когозларини олишда фойдаланади.

Депозит молия муассасалари иккита катта тоифага булинади:

  • тижорат банклари;
  • банк булмаган депозит муассасалар.

Банк булмаган депозит муассасалари уз таркибига жамгармакредит уюшмаларни, кредит уюшмаларини ва узаро пул фондларини олади.

Жамгарма-кредит уюшмалар жамгарма хисобваракларини очиш йули билан маблагларни жалб килади хамда улардан аник максадга мулжалланган гаровли кредитлар беришда фойдаланади. Гарбда жамгарма-кредит уюшмаларга ухшаш узаро жамгарма банклари кенг таркалган, бирок уларнинг фарки шундаки, бундай банкларнинг хизматидан майда омонатчилар фойдаланади. Одатда улар омонатларнинг энг юкори чегарасини белгилаб куйиб, омонатларнинг баркарор равишда окиб келишига умнд боглайди.

Кредит уюшмалар нисбатан майда жамгарма-кредит муассасалар булиб, истеъмол кредитларини беришга йуналтирилган. Улар диний ташкилотлар, касаба уюшмалари ва шунга ухшаш тузилмалар томонидан ташкил этилади. Кредит уюшмалар уз аъзоларининг жамгарма хисобваракларини очади хамда карзни хам факат уз аъзоларига беради, яъни кредит уюшмалар омонатчилар томонидан «жамоатчилик асосида» идора килинади.

Узаро пул фондлари фоизлар билан туланадиган омонатларни кабул килади, бунинг учун мижозларга чек ёзиб бериши мумкин. Чек буйича куйилган омонат суммаси каби хажми хам маълум даражада чегараланган булади.

Молия муассасасининг бундай тури куп минглаб омонатчиларнинг маблагларини жалб этади хамда хосил булган фонд даромад келтирадиган кимматли когозларни сотиб олиш учун ишлатилади. Санаб утилган молия муассасаларидан фаркли уларок, узаро пул фондларидаги омонатлар сугурта килинмайди, бирок уларнинг активлари (омонатчиларнинг маблагига сотиб олинган кимматли когозлар) юкори ликвидли булгани сабабли катта фоизлар олиб келадиган етарли даражада ишончли жамгарма воситаси хисобланади.

Депозит мультипликатори банкка куйилган маблагларнинг хар бир пул бирлигидан куриладиган умумий даромад хажмининг узгаришини тавсифловчи курсаткич. Банк тизимининг бир кадар кизикарли хусусияти шундан иборатки, айтайлик, агар алохида тижорат банки узидаги мавжуд захира хажмидагина ссуда берса, бутун банк тизими унинг захирасидан бир неча баробар ортик микдорда ссуда такдим этиши мумкин.

Бундай ходиса депозитларнинг мультипликация тарзида кенгайиши (куп каррали омонатлар оркали кенгайиш) деган ном олган.

 Депозитарий дспозитларни саклаш учун ишониб топширилган хукукий шахс. Депозитарий банк деганда депозитлар (кимматли когозлар)ни саклаш учун ишониб топширилган банк тушунилади.

Фонд бойликларини саклаш вазифасини амалга оширишга замонавий ёндашув унинг ихтисослашган ташкилотлар депозитарийларда марказлашувини такозо этади. Бундай марказлашув кимматли когозлар айланишида хизмат курсатишга кетадиган харажатларни камайтиради, хисобга олишни соддалаштиради ва тезлаштиради. Марказлашган депозитарий мавжуд булган такдирда когозларнинг олди-сотдиси буйича битимлар сертификатларини ташиб урин алмаштириш ва кузатиб боришга хожат колмайди.

Депозитарийнинг асосий вазифаси кимматли когозлар сертификатларини саклаш ва (ёки) кимматли когозларга эгалик хукукини хисобга олиш буйича хизмат курсатишдан иборат.

Кимматли когозларни саклаш ва уларга эгалик хукукини хисобга олишда депозитарий хизматларидан фойдаланувчи шахс депонент деб юритилади.

Депозитарий ва депонент уртасида тузилган уларнинг депозитарий фаолиятига оид муносабатларни тартибга солиб турадиган шартнома депозитар шартнома (депо хисобвараги хакида шартнома) дейилади. Депозитор шартнома ёзма шаклда тузилади.

Депозитарий фаолиятини факат:

  • юридик шахслар;
  • фонд биржалари (биржаларнинг фонд булимлари);
  • инвестиция муассасалари (инвестиция буйича маслахатчилар, инвестиция фондларидан ташкари);
  • мутлак депозитарий фаолияти билан шугулланувчи ихтисослашган депозитарийлар амалга оширади.

Депозитарийнинг яхлит фаолиятини шартли равишда икки кисмгабулиш мумкин (28-чизма).

Депозитарийнинг фаолияти

ички ТАШКИ
•   депонентларни кабул килиш;

•   хисобварак буйича ёзувлар кайд этиш;

•    битимларни руйхатгаолиш;

•    депонентларга хабар етказиш;

•   кимматли когозлар юзасидан даромад тулаш ва х.к.

•   трансфер-агентлик операциялари;

•   реестрда акциядордан депозитарийга (номинал сайловчига) кайта руйхатдан утказиш ва аксинча,

•   эмитендан (руйхатдан утказувчидан) ахборот олиш;

•   эмитенга ахборот утказиш.

28-чизма. Депозитарийиинг бажарадиган ишлари.

Депозитарийнинг асосий фаолияти «депо» хисобвараклари буйича хизмат курсатиш хамда чикарилган кимматли когозларни депозитарий руйхатидан утказишга каратилган.

«Депо» хисобвараклари билан буладиган операциялар учун депозитарийда кабул килинган бахоларда мижоздан хак ундирилади, у депозитарий кассаси оркали хисоб-китоб варагига келиб тушади.

1994 йил апрель ойида Узбекистонда очик турдаги акциядорлик жамияти сифатида «Вакт» миллий депозитарийси ташкил этилди. Унинг таъсисчилари Узбекистон Республикаси Давлат мулки кумитаси, «Узмолияинвест» акциядорлик жамияти, САМТУ «Гранит», «Тошкент» республика фонд биржаси хисобланади. «Вакт» АЖ акциядорлари орасида «Турон» акциядорлик тижорат банки, Россиянинг «Ринако» депозитарийси, бошка юридик ва жисмоний шахслар бор.

Миллий депозитарийнинг асосий вазифаси Узбекистон Республикаси худуди буйича муомаладаги кимматли когозларни хисобга олиниши, сакланиши хамда харакат килишини таъминлашдан иборат.

Миллий депозитарий куйидаги ишлар билан шугулланади:

  • бозорда муомалада буладиган жами чикариладиган кимматли когозларни хисобга олиш;
  • акциядорлар реестрларини ягона технологик тартибда юритиш;
  • кимматли когозлар чикарилишини накдсиз шаклда расмийлаштириш;
  • кимматли когозлар эмиссияси накдсиз жойлаштирилаётганда уларни сохталаштириш ва йукотишдан юз фоиз мухофазалаш кафолати;
  • кимматли когозларга эгаликдан келиб чикадиган хукукларни (сотиш, совга килиш, гаровга куйиш, мерос килиб колдириш) амалга ошириш юзасидан топширикларни бажариш;
  • Узбекистон Республикасидаги эмитентлар томонидан чикарилган ёки чикарилиши кузда тутилаётган кимматли когозларни Узбекистон Республикаси худудида муомалага киритиш квоталаридан фойдаланишни хисобга олиш.

Хозирги пайтда миллий депозитарий куйидагиларни шакллантириш устида иш олиб бормокда:

  • электрон почта тизими;
  • йирик компьютер тармокларида электрон имзо ва крипт химоя тизими;
  • электрон шакллар ёрдамида маълумотларни электрон айирбошлаш тизими;
  • абонент уринларидан фойдаланиш;
  • электрон почтамтлар.

Миллий депозитарий бошка депозитарийлар билан вакиллик муносабатлари урнатган.

Акциядорлик жамиятлари акциядорларнинг муомалада булишини тезлаштириш хамда ахоли маблагларини хусусийлаштириш жараёнларига жалб килиш максадида миллий депозитарий томонидан танлов асосида давлат мулкининг опцион савдоси дастури ишлаб чикилган.

Эмиссияни жойлаштириш ва хисобварак буйича утказишда акциядорлик жамиятлари ва акциядорларга кулай шарт-шароит яратиш максадида Миллий депозитарий республиканинг барча вилоятлари хамда Коракалпогистон Республикасида узининг филиаллари ва руйхатга олиш пунктларини очган.

Жахон банклари амалиётида банклар, одатда, арзон депозитларни жалб килиш ва уларни сотиш оркали даромад олишга харакат киладилар. Ахолининг чек куринишидаги депозитлари, шу жумладан, оддий фоизсиз депозитлари энг арзон депозитлар хисобланади.

Бундай чек депозитлари билан ишлаш ва уларни хисобга олиш катта харажатларни талаб килгани билан, мижозлар жуда кам фоиз даромадлари (баъзида эса умуман фойда олмайдилар) оладилар. Бу эса банкка жалб килинадиган бошка маблаглар манбаларига караганда унинг харажатларини камайтиради.

Фукароларга бериладиган чек депозитларга нисбатан тижорат фирмаларига бериладиган чек депозитлари банклар учун анча арзонга тушади. Чунки тижорат фирмаларига бериладиган чек депозитлар харажати хусусий шахсларга бериладиган чек депозитлар харажатининг ярмини ташкил килади. Бундан ташкари, хусусий шахснинг чек депозити хажми тижорат фирмасининг чек депозити хажмининг 1/3 кисмидан ошмайди. Лекин банклар ва молиявий хизматлар курсатувчи фирмалар уртасидаги чек депозитлари буйича ракобатнинг кучлилиги туфайли банклар бундай депозитлардан келадиган соф даромадни унча катта деб хисобламайдилар.

Муддатли депозитлар, нафака хисобвараклари, депозкт сертификатлари ва пул бозоридаги хисоб ракамлар, уларга маблаглар куйиш ёки улардан олиш юзасидан кам муддатли депозитлар ва пул бозоридаги хисобваракларига урнатиладиган фоиз ставкасининг анча юкори булиши туфайли улар жамгарма куйилмалар билан тенглашиб колади. Йирик булмаган банклар йирик банкларга караганда жамгарма депозитлар ва пул бозоридаги хисобвараклар буйича катта харажатлар килса хам, муддатли депозит ва нафака хисоб вараклари буйича килинадиган харажатлари, йирик банкларга караганда анча кам булади.

Банкларнинг максади анча арзон депозитларни жалб килишдан иборат булгани билан, кандай депозитларни таклиф килиш мижозларга боглик. Мижозлар талаблари билан келиша олмайдиган банклар уларнинг талабларини бажаришга рози булган банклар фойдасига мижозларини йукотадилар.

Депозитлар буйича хизматларнинг кийматини белгилаш банк бошкарувчиси учун мураккаб муаммо хисобланади. Чунки купрок маблаг талаб килиш максадида мижозлар депозитларни сотиш оркали улардан яхши даромад олишни хам кузлайдилар. Албатта, бу фаолиятни амалга оширишдаги кучли ракобат банк даромадига катта таъсир курсатади. Кучли ракобат туфайли депозитларга бахони алохида бир банк эмас, балки бозор урнатади. Бундай шароитда бошкарувчи бозор урнатган фоиз ставкасидан фойдаланиб, купрок депозитларни жалб килиш ёки катъий урнатилган фоиз ставкаси негизида купрок депозитларни жалб килиш ёхуд урнатилган фоиз ставкаларидан кам микдордаги фоиз ставкаларини таклиф килиш билан депозитлар хажмини камайтириш маъкуллиги тугрисидабир карорга келиши лозим. Чунки бунда бошкарувчи даромадлилик ёки усишни танлайди. Киммат депозитларнинг куп хажмда жалб килиниши банкнинг усишини таъминлайди, лекин банк даромади хажми пасаяди.

Хозирги пайтда депозитларни бахолашнинг бир канча усуллари мавжуд:

  • «харажат + даромад»;
  • депозитларга энг юкори хажмдаги харажатларга асосланган холда фоиз ставкасини урнатиш;
  • алохида куйилмаларга урнатилган фоиз ставкаларини гурухларга булиш;
  • депозитлар бозорига кириб бориш максадида фоиз ставкаси урнатиш;
  • юкори даромадли мижозларни жалб килиш максадида депозитларга киймат урнатиш;
  • мижозларга курсатилган хизматлар сони ва турига караб депозитларга фоиз ставкаси урнатиш (кийматни урнатишнинг куп омилли усули);
  • банкнинг уз максадларига эришишини кузлаб, депозитларга бахо урнатиш усули.

Хозирги даврда мижозларнинг алохида депозитлар буйича хизматлардан фойдаланиш даражасига караб хизмат хаклари урнатиш усули кенг кулланилади.

Йирик хажмдаги ДС расмий депозит, лекин амалиётда карз буйича берилган «тилхат»нинг бир туридир. Бу тилхат фойдаланилмаётган ортикча маблагга эга йирик компаниялардан, юкори даромадли шахслардан ва нихоят, Марказий банкдан маълум бир муддатга маълум микдорда карз олиш учун берилади. ДС фоизли тилхат булиб, олинаётган карзнинг муддати ва хажмига караб, келишилган холда фоиз ставкаси урнатилади. Йирик хажмдаги ДС ларидан киска муддатларда, асосан бир хафтадан то бир йилгача муддатларда фойдаланилади. Унинг афзаллиги шундаки, бундай ДС ни руйхатдан чикариш муддати келгунча иккиламчи бозорда бир неча марта сотилиши мумкин. Шунинг учун хам, уни «утказма» ДС ти дейилади. Фоиз ставкаси урнатилган ДС лари барча йирик хажмдаги ДСларнинг 4/5 кисмини ташкил килиб, уларни чикаришдан асосий максад, фоиз даромади олишдир.

Масалан, агар банк 100 000 долларлик кийматга эга олти ойлик ДС ни сотиб олувчи харидорга йиллик 8% микдорида фоиз ставкаси ваъда килса, депозитор 6 ойдан сунг куйидаги маблагга эга булади.

0215415

 

Яна маълумот

64745

Фоиз ставкалари ва уларни хисоблаш усуллари

Кредитнинг асосий шарти олинган карз учун хак тулаш. Бу хак олинган карз йигиндисига нисбатан фоиз …