Главная / Иқтисодиёт / Марказий банкнинг молиявий аҳволи

Марказий банкнинг молиявий аҳволи

«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги қонуннинг П-қисми «Банкнинг молиявий аҳволи» деб аталиб, унда 10-14 моддалар ўз аксини топган. 10-моддада «Марказий банкнинг устав капитали» тўғрисида қуйидагилар ёзилган:

Марказий банкнинг устав капитали миқдори 2 миллиард сўмдан иборат. Бу микдор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорига мувофиқ оширилади. Марказий банкнинг устав капитали бошқа шахсларга берилиши мумкин емас.

Бу устав капитали Низом жамғармаси деб юритилиб, у фақатгина Марказий банкнинг ўз фаолияти учун ишлатилиши мумкин. Марказий банк Низом жамғармасини хорижий давлат валютасида ҳам тузиши мумкин.

8000

Низом жамғармасидан ташқари Марказий банк турли мақсадларга мўлжалланган жамғармалар ташкил қилади, уларни ўз Низомига асосан бошқаради ва улардан фойдаланади. Бу жамғармаларнинг манбаи бўлиб Марказий банкнинғ олаётган фойдаси хисобланади.

Марказий банкнинг кредит ресурслари қуйидагилардан ташкил топади:

  1. Марказий банк устави;
  2. захира ва бошқа ғамламалар;
  3. тижорат банклари томонидан мажбурий ўтказилган ажратмалардан ташқари қўшимча равишда ўтказилган омонатлари;
  4. бошқа мамлакат банклари ва хукуматларининг омонатлари;
  5. Марказий банк уставида кўзда тутилган бошқа маблағлар.

Марказий банкнинғ фойдаси ҳар бир молия йили учун: ишончсиз, шубҳали қарзлар ва бошқа активлар бўйича еҳтимолий йўқотишларни қоплаш захиралари шакллантирилгандан сўнг;

умумий қабул қилинган бухгалтерлик амалиётига мувофиқ амалда барча даромадлар ва чиқимлар ҳисобланганидан, шунингдек, активлар ва пассивлар баҳоланганидан сўнг аникланади.

Марказий банкнинг фойдаси Бошқарув белгилаган тартибда, йиллик ҳисоботни тасдиқлаш билан бир пайтда тақсимланади. Бошқарувнинг қарорига мувофиқ аниқ мақсадли турли жамғармалар ва фондлар шакллантирилиши мумкин.

Фондлар ва мажбурий ғамламалар белгиланган тартибда тўлдирилганидан кейин фойданинг қолган қисми республика бюджети даромадига йўналтирилади.

Йиллик ҳисобот кўриб чиқилмағунча фойданинг республика бюджетига ўтказилишига йўл қўйилмайди.

Марказий банк ва унинғ муассасалари солиқдар, йиғимлар, божлар ва бошка тўловлардан озод қилинади (12-модда)

Марказий банкнинг ҳисобот даври 1 январ 31 декабр қилиб белгиланади. Йиллик ҳисобот 15 майдан кечиктирилмай, Олий Мажлис кўриб чиқиши учун тақдим етилади (13-модда).

Марказий банкда аудиторлик текшируви мустақил аудитор ташкилотлар томонидан ҳар йили ўтказилади (14-модда)

Банк томонидан кўрсатилган хизмат турлари, уларнинг ҳажми банкнинг молиявий ҳисоботида ўз аксини топади. Банк бошқарувчиси, мижозлар (айниқса, депозитлари сугурталанмаган йирик мижозлар) назорат ва мувофиқлаштирувчи ташкилотлар вакилларини енг аввало икки турдаги молиявий ҳисобот қизиқтиради:

  • молиявий баланс (молиявий ҳолат бўйича ҳисобот);
  • даромад, харажат ва фойда тўғрисида ҳисобот.

Молиявий ҳолат бўйича ҳисоботда пул маблагларининг ҳажми ва манбаларининг таркиби батафсил кўрсатилади. Улар молиявий оқимлар кирими ҳисобланади. Бу маблағлар банк томонидан инвестисион фаолиятни ҳамда кредитга бўлган ўзининг еҳтиёжларини молиялаш учун ишлатилади. Шунингдек, уларнинг бир қисми кредит бериш ёки қимматли қоғозларни сотиб олиш ва бошқа мақсадлар учун сарфланади (молиявий оқимлар чиқими). Бу баланс ва ҳисобот қуйидаги кўринишга ега (20-чизма).

Жалб қилинадиган молиявий омиллар ва даромад, харажат, фойда бўйича молиявий фаолият натижалари банк фаолияти учун ишлатилган депозитлар ва бошқа маблаглардан қай даражада фойдаланганлигини ифодалайди. Харажатлар қисмига омонатчиларга ва банкнинг бошқа кредиторларига тўланадиган фоизлар, иш ҳақи бўйича тўловлар, бино ва ускуналарни сотиб олиш, улардан, шунингдек, давлат хизматларидан фойдаланганлиги учун тўловлар киради. Даромад. харажат ва фойда бўйича ҳисоботда кенг оммага кўрсатилган банк хизмати, лизинг операсиялари, мижозларга кредит берилгани ва депозит хизматлари учун тушган даромадлар ёритилади.

Ва ниҳоят, бу ҳисоботда банкнинг соф даромадлари тўғрисида малумот ҳам келтирилади.

Яна маълумот

procent

Банк фоизи ва ундан фойдаланиш механизми

Суда фоизи вақтинча муддатга берилган қийматдан фойдаланганлиги учун тўланадиган ўзига хос тўловдир. Унинг тўловчиси ҳам, …