24/07/2024
Главная / Иктисодиёт / Банк рисклари ва уларнинг турлари (намуд- намуна)

Банк рисклари ва уларнинг турлари (намуд- намуна)

Инсон уз хаёт фаолиятининг турли нукгаларида беихтиёр таваккал килиш холларига дуч келади. Таваккалчилик тушунчаси фаннинг турли сохаларида маълум бир маънони акс эттиради. Рус тили лугатида таваккалчилик сузи «риск» деб аталиб, кадимий грек сузидан олинган. У кемаларни халокатга олиб борувчи ва одамларнинг улимига, мол-мулкларнинг чукиб кетишига сабабчи кояни билдириб, «коялар орасидан шамол ва бошка тусикларга чаа бериб сузиб утмок» маъносини англатади.

Бугунги кунда бу суз «хавф остида колмок» деган янги маънода кулланиляпти. Мазкур тушунча Россияда XIX асрнинг бошларида таркалган. Узбекистонда хам собик Иттифок даврида кулланилиб келинган ва «таваккалчилик» сузи маъноси билан бир каторда «хавф остида колмок» маъносини хам билдиради.

risШу уринда турли лингвист (тилшунос) олимлар бу сузнинг маъ-носини изохлашда деярли бир хил фикр билдирсалар-да, бирок уларнинг карашларида айрим тафовутлар борлигини айтиб утиш жоиз. Хусусан, В.Даль «риск» сузини таваккал килмок, хавфли иш килмок, «рисковать» тушунчасини эсатаваккал килиш, бирор ишни тугри мулжаллаб курмай килиш, дадиллик, катъият билан иш тутмок, маълум хатарга узини урмок деб изохлайди.

С.Ожегов «риск» сузини содир этилиши мумкин булган тахлика ёки муваффакиятли натижа умидида таваккалчилик килиш, таваккал килмок, хавфли ишга кул урмок, «рисковать» сузини эса хавф-хатардан куркмай иш килмок каби тасаввур килади.

С.Ушаков «риск» сузини бирор зарар етказиш хавфи булган тахлика ёки хар кандай зарар етказиш эхтимолини тушунади. «Банк рисклари ва уларни кредитлаш»1 мавзусида докторлик ишини химоя килган ва монография чоп этган проф. Ш.Абдуллаева хам «риск» сузини тахлика, тахдид, таваккал килмок, хавфли иш килмок деб, «рисковать» атамасини эса хавф остида колдиришга журъат этмок деб талкин килади.

Бу таърифлардан куриниб турибдики, риск доимо ноаниклик билан боглик. Ноаниклик эса, уз навбатида, олдиндан кура билиш кийин ёки мумкин булмаган вокеалар билан боглик булади. Бу вокеалар хам ижобий, хам салбий натижаларга олиб келишига сабаб булиши мумкин.

Риск инсоният фаолиятининг барча боскичларида мавжуд булган тарихий ва иктисодий категориядир. Товар-пул муносабатларининг ривожланиши рискнинг иктисодий категория сифатида юзага келишига ва субъектлар фаолиятида мустахкам урнашиб олишга замин яратади. Шу сабабли риск хаётимизнинг хар бир кадамида учрайди десак хато булмайди. У хохлаган ишлаб чикариш ёки хизмат курсатиш сохаси билан ёнма-ён туради.

Масалан, банк фаолиятида риск банк фойдасининг купайиши ёки камайишига, банк ресурс базасининг купайиши ёки камайишига, берилган кредитлар буйича туланмаган карзларнинг купайиши ёки камайишига, фоизларнинг туланмаслиги ва бошкаларда уз аксини топиши мумкин.

Демак, рискка бориш уч хил натижага олиб келиши мумкин: ижобий (фойда куриш), салбий (зарар куриш) ёки узгаришсиз натижа.

Хар кандай иктисодий фаолият фойда олишга каратилганидек тижорат банклари фаолиятида хам кузланган максад биринчи навбатда фойда олишдир. Бу ерда хам фойда олиш риск билан боглик булади. Шу сабабли тижорат банклари олдида турган вазифа бу риск ва фойдалилик уртасидаги оптимал даражага эришишдир. Яъни рискка хеч булмаса сих хам, кабоб хам куймасликка ишонч хосил килгандагина бориш керак. Бунга эришиш учун рискнинг турлари, уларнинг келиб чикиш сабабларини билмок жуда катта ахамиятга эга (51 -жадвал). _

51-жадвал.

Банк рисклари ва уларнинг турлари

Турланнш белгиларн Рнск турлари
1 2 3
1. Вужулга келиш сохаси буйича 1.     Ички рисклар:

•       тижорат банклари тури буйича

•       мижозлар таркиби буйича

•       банк онерациялари тури буйича

•       балансдан ташкари операциялар буйича

•       молиявий хизматларни амалга ошириш билан боглик операциялар буйича

2.     Ташки рисклар:

•       сибсий

•       ижтимоий

•       табиий

2. Камраб олиш даражаси буйича •       макро даражадаги рисклар

•       мего даражадаги рисклар

•       мезо даражадаги рисклар

•       микро даражадаги рисклар

3. Таъсир килиш вакти буйича •       ретроспектив рисклар

•       жорий рисклар

•       истикболли рисклар

4. Пассив операциялар буйича •       диверсификация риски

•       инфляция риски

•       жамгармалар риски

•       депозитлар риски

•       фоиз ставкаларининг узгариши риски

5. Актив операциялар буйича •       кредит риски

•       хисоб-китоб рисклари

•       касса риски

•       бозор риски

•       валюта риски

•       лизинг операциялари риски

•       факторингриски

•       инвестиция риски

•       банк портфели риски

•       клиринг риски

•       бартер риски

6. Балансдан ташкари операпиялар буйича •       банкрозлик риски

•       баланслашмаган ликвидлнк риски

•       фоиз риски

•       фойда ололмаслик риски

•       суиистеъмол риски ёки икгисодий билим ва ташкилотчилик даражаси риски

7. Молиявий хизматларни амалга ошириш буйича •       операцион ва технологик рисклар

•       инновация риски

•       ‘ банк хавфсизлиги риски ва бошкалар

«Банковский менеджмент» дарслиги муаллифи П.С. Роуз2 рискларга кенгрок тушунча бериб, у банк рискларини куйидаги олтита асосий турга ажратади:

  • кредит риски;
  • фойда олмаслик риски;
  • ликвидлик риски;
  • фоиз риски; .
  • тулай олмаслик риски;
  • бозор (ракобат, талаб ва таклиф, инфляция ва х.к.) риски.

Банк учун иккинчи даражада булган рисклар таркибига П.Роуз сиёсий, суиистеъмол ва валюта рискларини киритади.

Шундай килиб, банк фаолияти турли туман рискларга боглик булиб, улар «Банк томонидан берилган кредит уз вактида кайтиб келадими?, «Кейинги ойда депозитлар салмоги ошадими?, «Банк акциясининг бахоси ва банк фойдаси ошадими?. «Кейинги ойда (кварталда) фоиз ставкалари кандай булади, улар банк фойдасига кандай таъсир курсатади?» каби эхтимоллик, таваккалчилик билан боглик холда фаолият олиб борадилар. Шу холатларнинг тахлилига асосланган холда банк маблагларни инвестиция килади, ижобий натижага эришишни максад килиб куяди.

Келиб чикиш сабабларига кура рисклар иккига булинади:

  • соф (объектив) рисклар;
  • сунъий (субъектив) рисклар.

Соф рисклар купинча объектив характерга эга булади ва салбий («-» ёки «0») натижага эришиш эхтимолини билдиради. Бу рискларга табиий, экологик, транспорт ва тижорат рискининг бир кисми киради.

Сунъий рисклар субъектив характерга эга булиб, нафакат салбий, шу билан биргаликда ижобий натижага эришиш эхтимолини билдиради. Бу рискларнинг юзага келишига куйидагилар сабаб булади:

  • бозор коньюнктурасини яхши урганмаслик;
  • ресурсларни жалб килиш ва уларни жойлаштириш сохасидаги маълумотларнинг етарли эмаслиги;
  • кредитланадиган лойиха, объект ва мижозлар тугрисидаги маълумотларнинг тулик эмаслиги;
  • тармоклар фаолияти хусусиятининг инобатга олинмаслиги;
  • банкирлар ёки мижозларнинг онги, савияси маблаглардан фойдаланиш буйича билим ва максадларнинг хилма-хиллиги ва бошкалар.

Бу сабаблар рискларни иктисодий категория сифатида субъектив томонларни узида ифода этади.

Банк фаолияти икки асосий риск тури тизимли ва тизимсиз рискларга дуч келиши мумкин. Хар иккала усул хам узининг тахлил килиниш ва риск олдини олиш усулларига эга.

Тизимли рисклар умумий иктисодий шароитлар ва макроиктисодий сиёсат хоссаларидан келиб чикади. Банк тизимининг тургун ривожланиши умуман иктисодиётнинг кандай холатда эканлигига боглик. Шунинг учун макроиктисодий, авваламбор, монетар сиёсат ва банк рискларини самарали бошкариш тизимли рискларни камайтириш ва олдини олиш имконини беради.

Тизимсиз ёки номунтазам рисклар банк тизимида умумий ахвол баркарор сакланган холда айрим олинган банкнинг молиявий ахволи ёмонлашиш эхтимоллигига боглик булади. Бу рисклар, уз навбатида, банк операциялари ва тадбиркорлик рискларини уз ичига олади.

Банк операциялари билан боглик рисклар икки гурух туловга нокобиллик ва ликвидлик рискларига булинади. Биринчи гурухга: кредит риски, фоиз риски, бозор риски, валюта риски, инвестиция рисклари киради.

Бошкариш усули ва имкониятига караб рисклар очик ва ёпик куринишда булади. Очик рискларни тартибга солиб булмайди. Ёпик рискларни эса бошкариш мумкин. Улар диверсификация сиёсатини утказиш йули билан тартибга солинади.

Яъни бунда:

  • банк операциялари умумий хажмини саклаш максадида бир неча мижозларга берилган кредитларни кичик суммаларда кенг микёсда таксимлаш;
  • йирик кредитларни концорциональ асосдабериш;
  • депозит сертификатларини жорий килиш;
  • кайта хисобга олиш операцияларини кенгайтириш;
  • кредит ва депозитларни сугурталаш каби амаллар амалга оширилади.

Банкларда купинча мижоз танлашда янглишиш натижасида баланслашмаган ликвидлик риски юзага келади. Бундай рисклар одатда иктисоди бекарор булган корхоналарни кредитлашга устунлик берилган холларда юзага келади.

Баланслашмаган ликвидлик риски банк бошкаруви ва xoдимлар малакасининг саёзлиги, банк фаолияти назоратининг суст ташкил килиниши, рискларни тартибга солишда кулланиладиган усулларнинг такомиллашмаганлиги, айрим олинган банк операциялари ёки уларнинг гурухлари буйича рисклар коэффициенти шкалаларини урнатишда йул куйилган камчиликлар натижасида юзага келади.

Банк фаолияти ва унинг натижаларига таъсир этиш омилларига караб банк рискларини бир неча тоифаларга булиш мумкин. Умумлаштирган холда уларни:

  • паст даражадаги рисклар;
  • уртача даражадаги рисклар;
  • юкори даражадаги рискларга булиш мумкин.

Риск даражалари банк фаолиятига салбий таъсир курсатувчи ва йукотишларга сабаб булувчи жараёнларнинг эхтимоллигига боглик булади. Улар коэффициентлар ёки фоизларда ифодаланиши мумкин.

Чет эл тижорат банклари рискларни беш тоифага ажратади. Булар:

  • А тоифа паст даражадаги риск;
  • Б тоифа уртача даражадаги (оддий) риск;
  • В тоифа уртачадан юкори (ошган) риск;
  • Г тоифа юкори даражадаги риск;
  • Д тоифа номакбул риск.

Мамлакатимиз банк тизимида риск тоифаларининг даражаланиши банк активлари буйича риск даражаларини хисобга олган холда гурухланади. хисоблаш усулига кура рисклар умумий ёки якка куринишда хисобланиши мумкин. Умумий риск банк рискининг умумий хажми, унинг умумий даромади ва ликвидлиги меъёрларига асосланиб бахоланади ёки тахмин килинади.

Якка куринишдаги риск банкнинг айрим операциялари ёки уларнинг гурухлари буйича риск коэффициентлари шкаласи асосида бахоланади.

Таъсир вактига кура рискларни ретроспектив, жорий ёки истикболдаги рискларга ажратиш мумкин. Ретроспектив рисклар банк фаолиятининг утган даврдаги турли рискларга богликлигини ифодалайди ва жорий хамда истикболдаги рискларни бахолашга ёрдам беради.

Ички рисклар бевосита банк фаолияти натижасида вужудга келади. Бу рисклар банк фаолиятига сезиларли таъсир килувчи рисклар булиб, улар банкнинг уз фаолияти, унинг мижоз (карздор)лари ёки унинг муайян контрагентлари билан булган фаолиятларига боглик булади. Банк рахбарлари, уларнинг тадбиркорлилиги, маркетинг стратегиясининг оптималлиги, тактиканинг тугри таъминланганлиги каби омиллар ички риск даражасига таъсир килувчи омиллардир.

Ички рисклар:

  • банк операцияларининг хусусияти;
  • банк мижозларининг таркиби;
  • тижорат банкларининг турлари буйича гурухларга булинади.

Ташки рисклар макромухит даражасида юзага келади. Улар банк фаолияти билан бевосита боглик булмайди. Ташки рискларга жуда куп омиллар таъсир курсатади. Улар таркибида сиёсий, иктисодий, ижтимоий ва табиий рискларни алохида ажратиш лозим. Сиёсий рисклар мамлакатдаги сиёсий вазият ва давлатнинг фаолияти билан боглик булади. Иктисодий рисклар мамлакатдаги умумий иктисодий вазиятдан келиб чикади.

Ташки рисклар урушлар, миллийлаштириш, четга туловларни такиклаш, карзларни консолидациялаш, эмбарго жорий килиш, импортга лицензияни бекор килиш, табиий офатлар натижасида юзага келадиган йукотишларни узига жамлайди. Бу рискларни узига хос хусусияти шундаки, улар банк даромадига, операциялар самарадорлигига ва умуман, банк келажагига катта зарар етказади.

  • . Банк операциялари хусусиятига кура рисклар куйидаги турларга булинади:
  • баланс операциялари риски;
  • балансдан ташкари операциялар риски;
  • молиявий хизматларни амалга ошириш билан боглик рисклар.

Баланс операциялари риски уз навбатида:

  • банкнинг актив операциялари риски;
  • банкнинг пассив операциялари риски;
  • актив ва пассивларни бошкариш сифати билан боглик рискларга булинади.

Балансдан ташкари операциялар рисклари, аввало, мижозларнинг мажбуриятлари юзасидан берилган кафолатлар буйича тулов мажбурияти юзага келиши эхтимоли билан боглик.

  • . Банкнинг актив операциялари рисклари куйидаги турларга булинади (52-жадвал)

52-жадвал.

Банкнинг актив операциялари рисклари

Актив операциялар рисклари Изох
1. Кредит риски • бу риск мижоз томонидан асосий карз суммасини ва кредит буйича фоизларни тулай олмаслик эхтимоли булганда юзага келади. Яъни бу риск карз олувчи уз карзини кайтармаслиги окибатида зарар курилиши билан боглик булган рискдир. Бунинг манбаи факат кредитлар эмас, балки кимматли когозлар, жумладан векселлар, акцептлар хамда кафолат ва кафилликлар сингари балансдан зашкари воситалар хам булиши мумкин. Банк маблаги етарлилиги унинг активларига тегишли сармоя улуши билан таъминланганлигини англатади.                                    
2. Хисоб-китоб рисклари • бу рисклар банкнинг келишилган шартнома буйича мижознинг талабига биноан хисоб-китобларни уз вактида утказа олмаслиги шароитида юзага келади.
3. Касса рисклари • бу рисклар банк кассаси оркали утувчи накд пулларни сакланиши билан боглик хавфли колатлар натижасида юзага чикади.
4. Бозор риски • бу рисклар нисбий бозор нархлари даражасининг кескин узгариши натижасида банк активлари хакикий кийматининг пасайишини англатади. Бу бозор нархлари номакбул узгариши окибатида эхтимолий зарар курилиши туфайли руй беради. Пулнинг кадрсизланиши юзага келади. Натижада, сотиладиган махсулотлар ва курсатиладиган хизматлар хаки ошиб кетади. Банкнинг эса даромадлилиги пасайиб, банк акцнонерларига туланадиган туловлар киймати уз кучини йукотади. Банк зарар куради, бундай зарарларни хисобга олиш максадида активларга куйилмаларни бухгалтерия хисобига олиш коидаларига узгаришлар киритилган.Уларга мувофик банклар икки киймат-харид килиш ва бозор нархларининг энг паст хисобини юритишади. Бозор нархи харид кийматидан паст булса, банклар активларининг пасайиш суммасига камаймаслиги учун захиралар яратишга мажбур. Захиралар эхтимолий зарарлар сифатида куриладиган банк харажатлари хисобига яратилади.
5. Валюта риски • бу риск валюта алмаштириш хурсининг узгариши натижасида чст эл валютасида олиб бориладиган операциялар буйича йукотишлар ёки юкори фойда олиш эхтимолини ифодалайди. Бу риск валюта курсининг баъзи карз олувчилар молия холатини ёмонлаштирадиган томонга узгариши натижасида куриладиган зарарлардир. Бу ёмон кредитлар микдорини купайтиради. Банкларга бундай таъсирни камайтириш бошкариш усуллари самарадорлигига боглик. Улар валюта рискининг бевосита ва билвосита таъсирини чеклаши керак. Айирбошлаш курсининг нобар-карорлиги ва унинг юкори даражада аник эмаслиги банк операцияларига салбий таъсир курсатади. Масалан, 1995 йилда Мексикадаги молия танглиги билан боглик гумонсираш куплаб Лотин Америкаси мамлакатларида молия муаммоларига сабаб булди ва Мексикадан анча узокдаги бозорларда хам кескинлик тугдирди. Девальвация эхтимоли молияларнинг хорижий валюта бозорига окиб кетишига олиб келади, банклар молия воситачилиги даражасини пасайтиради, пул-кредит сиёсатини амалга оширишни кийинлаштиради. Масалан. Боливия долларлаштириш 90 фоизгача етганида монетар сиёсат воситаларини куллаш самарадоралигини кескин чеклаб куяди. Молия воситачилигида долларлаштиришни кенгайтириш валюта рискини ка-
майтиради, албатта. Чунки миллий валютанинг кадрсизланиши карз олувчиларга хорижий валютадаги мажбуриятларини кайтариш кобилиятини чеклайди. Куплаб айирбошлаш курслари сиёсати хорижий инвесгорларда норозилик тутдиради. Бу сармоя окиб келишини камайтириб. унинг мамлакатдан ташкарига чикиб кетишига туртки булиши мумкин.
6. Инвестиция риски • бу риск кимматли когоз эмитентининг молиявий холати ёмонлашиши окибатида инвестициялар портфелининг камайиши ёки куйилган маблагларни йукотиш рискини ифодалайди. Бу рисклар банк сотиб олган кимматли когозлар буйича оладиган даромадларининг тушиб кетиши ёки уни ошириш билан боглик рисклар хисобланади. Рсспубликада фаол амалга оширилаётган давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштириш жараёнида инвестиция операциялари айникса кенг таркалди. Улар банклар активларини диверсификациялаш ва уларга кушимча фойда олиш имконини беради, бутун икгисодистни «озиклантиради».
7. Лизинг опсрациялари буйича риск • бу риск ижарачининг банкдан олган мулкидан самарали фойдалана олмаслиги, шунингдек, шартномада курсатилган туловни уз вактида амалга ошира олмаслиги натижасида юзага келади.
8. Факторинг операциялари буйича риск • бу риск банкнинг учинчи шахсдан сотиб олган карздорнинг мажбуриятлари буйича туловни уз вактида амалга ошира олмаслик натижасида юзага келади.
9. Банк портфели риски • бу рисклар кимматли когозларнинг айрим турлари хамда ссудаларнинг барча категориялари буйича зарар куриш эхтимоллиги билан боглик холда юзага келади.

Маълумки, банклар пассив операциялар ёрдамида узининг актив операцияларини амалга ошириш учун зарур ресурсларни жалб килади. Бунда устав капиталини ошириш (ташкил этиш) максадида банклар фойдадан чегирмалар, бошка юридик шахслардан кредитлар жалб килиш, депозит каби пассив операцияларни бажарадилар. Шу жараёнда, яъни актив операцияларни ресурслар билан таъминлашдек мураккаб жараёнда пассив операциялар рисклари юзага келади.

Активлар ва пассивларни бошкариш сифати билан боглик рискларга куйидаги рисклар киради (53-жадвал).

Активлар ва пассивларни бошкариш сифати билан боглик рисклар

Риск Турлари Изох
1 2 3
1. Банкротлик риски • бу риск уз капитали ва ресурсларини йукотиш окибатида уз мажбуриятлари буйича туловга ласкатсиз булиш ва фаолиятни тухтатиш натижасида вужудга келадиган рискдир.
2. Баланслашмаган ликвидлик риски • бу риск банкнинг ресурс сифатида жалб килган маблаглари билан кредитга берган маблаглари суммаси, муддати, фоиз ставкасининг даражаси буйича мос келмаслиги туфайли юзага келади.
3. Фоиз риски • бу риск банкнинг крсдитга берган маблаглари буйича оладиган фоиз ставкасига нисбатан жалб килган ресурслари буйича юкори ставкалар билан тулашга мажбур булган холда юзага келади.
4. Фойда ололмаслик риски • бу риск банкнинг уз ресурсларини йукотиши, улардан самарали фойдалана олмаслиги натижасида юзага келади.
5. Суиистеъмол риски • бу риск банк бошкарувчилари, ходимлари ёки мижозлари уз вазифаларини суиистеъмол килиб, шахсий *“чфаатлари йулида амалдаги конунчиликка, банк фаолиятн.,-. тартцбга солиб турувчи меъёрий хужжатлар талабларига _ ,q равИШда фаолият курсатишлари натижасидабанк кап‘-“укотишларга уЧраши хатто, инкирозга учраши мумкин. Ьи,книнг ИНКИрОзга учраши туфайли эса унинг омонатчилар, мижозлари, акционерларнинг молиявий ахволи ймонлцдиши, бунинг натижасида мамлакат икгисодиётига каттазарар егиши мумкин
6. Ликвидлик риски • бу риск банкнинг уз 1<яжбуриятлари буйича уз вактида пул тулашга кобил эмас……………………. ……………………………….. булиб

бунинг окибатида мажбуриятлар ош1           vaM                   муд.

датларда макбул нархларда акгивларни сотиш,,            Mag_

лаг олиш имкони булмаганлиги сабабли зарар курилк.

54-жадвалда келтирилганидек, молиявий хизматларни амалга ошириш билан боглик рискларга куйидаги риск турлари Киради (54-жадвал).

54-жадвал.

Молиявий хизматларни амалга ошириш билан боглик рисклар.

Риск турлари Изох
1 2 3
1. Операцион ва технологик рисклар • бу рисклар банк техника-технологиясида учраб турадиган ахборот тизимидаги узилишлар, компьютер тизимидаги йукотишлар, хужжатларнинг йукотилиши, банк ходимлари фаолиятида йул куйилган хатолар туфайли вужудга келади.
2. Инновация риски • бу риск маълум бир сабаблар туфайли банкнинг инновацияга йуллаган маблаглари мулжалланган самара бермаса ёки йукотилган холларда юзага келади.
3. Банк хавфсизлиги риски

• бу риск банк биноси, ундаги мавжуд ахборот гамламаси, компьютер тармокларининг хавфсизлиги билан боглик омиллар таъсирида юзага келади.

 

Яна маълумот

risk

Рискларни аниклаш тартиби

Банк амалиётида мухим муаммолардан бири бу банк рискларини бахолашдир. Уни тугри бахолаш, унинг руй беришини …