24/04/2024
Главная / Иктисодиёт / Банк рейтингини аниклаш усуллари

Банк рейтингини аниклаш усуллари

 ХХ аср охирида хар бир сохада уз етакчиларини билиш истаги кучайди. Енг яхши корхона, енг яхши банк, енг яхши мутахассис, енг ривожланган туман, вилоят, мамлакат ва хоказолар.

Уз урнини аниклаб олишга харакат килиш бизнесга хам хос. Бу сохада хам дастлабки унта енг йирик банк, ишончлилар орасида енг ишончли сугурта агентликлари, дунёнинг юзта енг йирик корхонаси ва бошкалар аникланмокда. Рейтинг булмаса, на бутун амалий хаётни, на шахсий хаётни тасаввур килиш мумкин. Чунки «Кимга караб иш тутиш керак, ким билан битим тузса булади, менинг ишончли шеригим ким?» деган муаммоларга дуч келамиз.

Рейтинг бу муайян обект ёки субект тугрисидаги натижавий бахо булиб, карор кабул килиш буйича гоят мухим восита хисобланади. Чунки у, айтайлик, банкирга банкнинг тараккий етиш йуналишини, ишбилармонликнинг жонланишини, демак, фойда олиш имкониятларини хам хеч шубхасиз курсатиб беради. Шунингдек, рейтинг тизими:

  • банклар фаолиятини халкаро амалиётда кабул килинган меёрлар асосида киёсий тахлил килишда;
  • мазкур банкнинг молиявий бозордаги урнини, нуфузини, шунингдек, муаммоли банкларни аниклашда;
  • банклар тараккиётидаги майл (тенденсия)ларни кузатиш, умумлаштирувчи ва хусусий курсаткичларнинг динамикасини тахлил килишда;
  • банклар самарадорлигига бахо беришда жуда хам зарур.

Барча манфаатдор томонларнинг хохиш ва истакларини инобатга олувчи рейтинг усули ёрдамида ахоли омонатлари каерларда купрок, кайси банкларда кандай фоизларда жойлаштириляпти, депозитлар буйича ахвол кандай, сертификат ва аксияларнинг сотиб олиниши кай даражада каби саволларга хам жавоб олиш мумкин.

Халкаро амалиётда банк рейтингларини бахолашнинг жуда куп турлари мавжуд. Улар ичида куйидаги икки усул енг куп таркалган:

  • микдорий курсаткичлар оркали бахолаш;
  • сифат курсаткичлари оркали бахолаш.

Микдорий курсаткичлар оркали бахолаш усули асосан банклар фаолиятининг ривожланишини тахлил килиш максадида кулланилиб, уларга куйидагилар киради:

  • активлар суммаси;
  • депозитлар;
  • кредитлар;
  • уз капиталининг суммаси;
  • даромад суммаси.

Бу курсаткичлар оркали банклар фаолияти оммалаштирилади.

Бахолашнинг оммавий ахборот воситалари ёрдамида иккинчи тури сифат курсаткичлари булиб, улар банкнинг ишончлилик даражасини ифодалайди. Бу курсаткичлар туркумига куйидагилар киради:

  • капиталнинг етарлилиги;
  • активлар сифати;
  • даромадлилик даражаси;
  • банк ликвидлиги.

Чет ел мамлакатларида банк ишончлилиги хукумат томонидан назорат килинади. Банклар ишончлилигини таминлаш буйича бир катор меёрий хужжатларга амал килиниши назоратда булади.

Жахон амалиётида тижорат банклари фаолиятини бахолашнинг бир неча тизими мавжуд. Масалан, катор мамлакатларда рискни бахолаш ва диагностика учун бир нечта тизимлардан фойдаланилади. Уларнинг айримлари мавжуд муаммоларни аниклаб берса, айримлари жорий таваккалчиликлар асосида келгусида ехтимолий ёндашувлар хакида малумот олиш имконини беради.

Умуман бундай тизимлар куйидаги вазифаларни хал етади:

  • кредит ташкилотларини инспексия ва масофадан мониторинг доирасидабир тизимга келтирилган тарзда расман бахолаш;
  • банкларни ва муаммолар мавжуд булган ёки пайдо булиши мумкин булган йуналишларни идентификасия килиш;
  • назорат идоралари ресурсларини макбул таксимлаш учун текширувларнинг устувор йуналишларини аниклаш;
  • назорат органинингуз вактида иш бошлашини уюштириш.

62-жадвалда турли ривожланган мамлакатларда фойдаланилаётган тизимларни келтирамиз.

62~жадвал.

Ерта диагностика ва рискни бахолаш тизимлари1*

Мамлакат Назорат органи Тизим Тизим жорий килинган йил Тизим тсифаси
Франсия Банк комиссияси ОРАП 1997 Масофадан мониторинг (ММ)
Германия Федерал назорат органи БАКИС 1997 Молия коеффисиентлари ва гурухлаб тахлил килиш тизими
Италия Италия банки ПАТРОЛ 1933 ММ, бахолашнинг рейтинг тизими
Нидерландия Нидерландия банки РАСТ 1999 Рискни бахолашнинг ялпи тизими
Англия Молия хизматларини бошкариш РАТЕ 1998 Рискни бахолашнинг ялпи тизими
АКШ Барча назорат органлари КАМЕЛС 1978 Текширув натижалари буйича жойида рейтинг бериш.

Тизимлар куйидаги хусусиятлари билан бир-биридан фарк килади:

  • текширувларнинг чукурлиги ва даврийлиги;
  • хисоботлар хусусияти;
  • бошка хакконий манбалардан фойдалана олиш имкониятининг мавжудлиги;
  • утган даврлардаги таназзуллар ва банкротлик холатлари хакидаги статистик ахборотлар;
  • техник таминот даражаси;
  • пул ва инсон омили.

Халкаро хисоб-китоблар банкида утказилган тадкикотга кура диагностика тизимини шаклий белгиларига караб туртта кенг тоифаларга ажратиш мумкин:

  • банкларни бахолашнинг рейтинг тизими;
  • молиявий коеффисиентлар ва гурухлаб тахлил килиш тизимлари;
  • банк рискини бахолашнинг ялпи тизимлари;
  • статистик моделлар.

Яна маълумот

909

Банк фоизи ва ундан фойдаланиш механизми

Суда фоизи вактинча муддатга берилган кийматдан фойдаланганлиги учун туланадиган узига хос туловдир. Унинг туловчиси хам, …