27/05/2024
Главная / Иктисодиёт / Кредит турлари ва шакллари

Кредит турлари ва шакллари

Кредит алокалари пул егаси билан карз олувчи уртасида бевосита ва билвосита булиши мумкин. Биринчи холда улар тугридан-тугри муомалага киришади. Иккинчи холда улар алокаси воситачилар оркали юз беради. Кредит муносабатларида иштирок етувчи субектлар, кредит обекти ва максадини инобатга олган холда кредитнинг куйидаги шакллари мавжуд (41-жадвал).

41-жадвал.

Кредитнинг асосий шакллари

Хс Кредит шакллари Изох
1 Банк кредити • Икгисодиётда жуда кенг таркалган кредит шакли булиб, унинг обекти пул маблагларини бевосита ссудага бериш жараёни хисобланади. Бунда карз олувчи сифатида хукукий шахслар, ахоли, давлат, хорижий давлат фукаролари иштирок етишлари мумкин. Карз берувчи сифатида еса факатгина банклар катнашади.
2 Давлат кредити • Кредитлаш ахолига сотиладиган давлат заёмлари, облигасиялари билан амалга оширилади. Шу билан бирга, давлат жисмоний ёки юридик шахслардан карз олади. Демак, давлат бир томондан карз берувчи ва иккинчи томондан карз олувчи сифатида иштирок етади.
3 Тижорат кредити • Бу сотувчиларнинг харидорларга товар шаклида берадиган кредитидир. Бу кредит молия ва товар кредити шаклидабулиши мумкин.

Молия кредити експортёрларга айрим кредит битимлари буйича, импортёрларга сотиб оладиган товарларига тулаши учун пул карзи куринишида берилади.

Товар кредитида товарлар насияга берилади, харидор сотувчига уз карзини тасдикловчи гувохнома-вексел беради. Насияга берилган товар неча сум турса, шу карз микдори хисобланади.

Товар кредити лизинг шаклида хам булиши мумкин. Лизинг шартномалари буйича киммат турадиган машина ва ускуналар карзга (ижарага) олиб ишлатилади.

4 Истемолчи кредити • Тижорат банклари тадбиркорлик учун фирмаларга карз берса, истемолчиларга товар сотиб олиш учун карз беради. Бунинг натижасида истемолчи кредити пайдо булади. Бу кредит ахолига истемол товарлари, хизматларни насияга сотиш, уйжой харажатлари учун, ломбардлардаги мулк гарови хисобига, узаро ёрдам карзлари ва бошка куринишларда карз берилади. Бу факат истемолни кондиришга хизмат килади.
5 Халкаро кредит • Бу муддатли, кайтимли ва фоиз тулаш шартлари_билан бир мамлакатдаги кредитор томонидан
иккинчи мамлакатдаги карз олувчига пул ёки товар шаклида бериладиган карз, шунингдек, чет ел облигасиялари, чет ел корхоналарининг аксиялари ва бошка кимматли когозларига фойда олиш максадларида куйиладиган капитал.
6 Судхурлик кредити • Бу кредитнинг узига хос шакли. Хорижда кредитнинг бу куриниши тарихан кенг таркалган. Амалда бу кредит шакли Марказий банк томонидан тегишли лисензияга ега булмаган жисмоний шахслар, шунингдек, хужалик юритувчи субектлар томонидан маблагларни вактинча фойдаланиш учун бериш йули билан амалга оширилади.

Судхурлик кредити ссуда фоизининг юкори ставкаси билан тавсифланади (120-180%).

Истемол кредити тури банклар берадиган кредитлар ичида енг даромадли ва енг хатарлиси хисобланади. Истемол кредитининг енг хатарли дейилишига сабаб шундаки, бу кредитни олган шахс ёки оилаларнинг молиявий ахволи касаллик ёки ишсизлик туфайли ёмонлашиши мумкин, бу уз навбатида, кредитнинг кайтарилишини кечиктириши ёки умуман кайтмаслик хатарини юзага келтириши мумкин. Шунинг учун истемол кредитини бошкаришда банклар жуда ехтиёткорлик билан иш тутишлари лозим.

Хозирги пайтда истемол кредитининг бир нечта турлари мавжуд. Уларни бериш максадлари ва турларига караб 2 гурухга ажратиш мумкин.]

Масалан, айрим шахс ва оилаларга бериладиган кредитлар янги уйлар сотиб олиш учун, яни уйлар билан таминланган кредитлар ёки бошка максадлар учун, яни автомобил, йирик електр хужалик моллари сотиб олиш учун олинадиган кредитлар хамда уй-жойдан ташкари бошка максадлар учун бериладиган кредитлар.

Бошка максадлар учун бериладиган кредитлар кайтарилишига

кура икки хил булади: малум бир муддат ичида кайтариладиган ва бир йула кайтариладиган кредитлар. Жахон банк амалиётида «Уй-жойларни гаровга куйиш хисобига» бериладиган кредитлар уйлар сотиб олиш ёки яшаш шароитини яхшилаш учун берилади. Якка ёки куп оилаларга мулжалланган уйларни сотиб олиш учун 10-15 йиллик узок муддатли кредитлар берилади ва бу кредитлар ушбу уй билан таминланган булади. Бундай кредитларга мутлак фоиз ставкалари ёки «сузиб юрувчи», бошкача айтганда, узгарувчан фоиз ставкаси урнатилади.

Мутлак фоиз ставкаси узгариши оркали сузиб юрувчи фоиз ставкаси хам узгаради. Мажбуриятни коплаш учун олинадиган кредит хажмининг 1-2% ини ташкил килувчи хизмат хаки (комиссияси) олдиндан олинади ва шу йуд билан карздорга керакли вактда. керакли хажмда кредит берилиши кафолатланади. Бундай кредитларни нафакат банклардан, балки банк холдинг компаниясига тегишли шуба корхоналардан хам олиш мумкин.

2008 йилда бошланган жахон молиявий-иктисодий инкирози даврнинг енг долзарб муаммоси булди ва унинг тасири бутун жахон иктисодиётини ларзага солди.

Ушбу жахон молиявий-иктисодий инкирозининг келиб чикишининг асосий сабаби сифатида АКШда юзага келган ипотека бозоридаги танглик етироф етилмокда. Ипотека бозоридаги тангликнинг сабаби еса ипотека кредитларининг уз вактида кайтмаганлиги, яни ипотека кредитларининг муаммоли кредитлар тоифасига айланишидир.

Ипотека кредитлари билан боглик муаммоларнинг келиб чикишига еса АКШ ФЗТ томонидан кулланган експансион пул-кредит сиёсати ва ипотека кредитларининг хаддан ташкари еркинлаштириганлиги сабаб булди.

АКШ ФЗТ кайта молиялаш ставкаси 2006 йилдаги 5-6 фоиздан 2008 йилда 1 фоизгача туширилди. Пул бозорида пулнинг бахоси арзонлашди. Бундан ташкари, ипотека кредитларининг банклар томонидан берилиши осонлашди. АКШ фукароси хеч кандай муаммосиз уйнинг гаровига ипотека кредитларидан фойдаланиш имкониятига ега булди.

Ипотека инкирози банк активларининг кадрсизланиши, уз навбатида, банкларнинг тулов кобилияти ва ликвидлик даражасининг пасайишига сабаб булди.

Уй-жойдан бошка максадлар учун олинадиган кредитлар малум бир муддат ичида туланиши ёки бир йула туланиши мумкин.

Малум бир муддат ичида туланадиган кредитлар киска ва урта муддатли кредитлар булиб, бунда кредит микдори икки ёки уч кисмга булиниб туланади (одатда хар ойда ёки хар чоракда бир марта) бундай кредитлар асосан харакат воситалари, мебел, йирик електрхужалик моллари сотиб олиш учун берилади. Бундай кредитларга асосан мутлак фоиз ставкаси урнатилса хам, кейинги пайтларда «сузиб юрувчи» фоиз ставкасини урнатиш амалиётда куп кулланилмокда.

Бир йула кайтариладиган кредитлар киска муддатли кредитлар булиб, жисмоний шахсларнинг накд пул маблагига булган жорий ехтиёжини кондириш учун берилади ва кредит муддати тугаши биланок унинг тула хажми кайтарилади. Бундай кредитларнинг хажми кичкина булиб, муддати 30 кун ёки ундан хам кам булиши мумкин. Киска муддатга бир йула кайтариш шарти билан бериладиган кредитлар банк учун сердаромад булиб, базида, мижознинг хусусиятига караб йирик микдорда хам булиши мумкин. Масалан, мехнат татили ва даволаниш, йирик електр хужалик молларини сотиб олиш ёки тамирлаш, солик тулашга кетадиган харажатларни коплаш учун олинади.

Кредит карточкасига асосланиб бериладиган кредитлар хам малум муддат ичида ёки бир йула туланиши мумкин. Кредит карточкаси егалари унинг ёрдамида сотиб олган товарларига фоизсиз хак тулашлари ва карзларни белгиланган муддат ичида коплашлари ёки товар хакини булиб-булиб, ойига 12-18% йиллик фоиз микдорида тулаб боришлари мумкин. Кредит карточкаси асосида малум муддат ичида кредит хакининг туланиши бир йула туланадиган кредитларга караганда банклар учун фойдалидир, чунки банклар бундай кредитлардан фоиз даромадлари оладилар.

Кредит карточкаси жуда кулай булиб, мижоз ундан купинча револвер кредит тизимида кенг фойдаланади. Кредит карточкаларидан фойдаланиш технологияларнинг такомиллаши натижасида мижозлар кредит карточкалари оркали банк хизматларининг барча турларидан, шу жумладан, жамгарма ва хисоб-китоб хизматларидан хам бемалол фойдаланишлари мумкин.

Бу карточкалар билан хизмат курсатишнинг ривожланиши туфайли мижозлар банк хизматига хак тулашдан купинча озод буладилар.

Банк турли хил мижозларга турли хил максадлар учун кредитлар бериши мумкин. Бериладиган кредитларни улардан фойдаланиш максадига кура, еттита туркумга ажратиш мумкин:

  • ипотека ссудалари, яни кучмас мулк асосида бериладиган кредитлар;
  • молия институтларига, яни банклараро молия ва сугурта компанияларига, шунингдек, бошка молия муассасаларига бериладиган кредитлар;
  • дехкон ва фермер хужаликларига ерларни узлаштириш ва ишлов бериш, хосилни йигиштириб олиш, чорва молларини ем билан таминлаш ишларини яхшилаш максадида бериладиган кишлок хужалик ссудалари;
  • савдо ва саноат корхоналарига товар-моддий захираларни сотиб олиш ва иш хаки бериш билан боглик булган харажатларни коплаш учун тадбиркор фирмаларга бериладиган кредитлар;
  • хусусий шахсларга бериладиган истемол кредитлари. Буларга бахосини бир неча муддат ичида тулаш имконияти билан автомобил сотиб, кучма (сайёр) уйлар, електр хужалик ва бошка истемол моллари, уйларни тамирлаш ва замонавий тус бериш, тиббий хизмат харажатларини коплаш ва бошка шахсий транспорт учун берилади;
  • бошка ссудалар юкорида кайд етилмаган ссудалар булиб, уларга кимматбахо когозлар билан таминланган ссудалар хам киради;
  • молиявий лизингда банк машина ва ускуналарни сотиб олади ва уларни мижозларга ижарага беради.

Юкорида келтирилган кредит турларини жахон банк амалиётидаги енг йириги ипотека ссудаларидир ва бу ссудалар бериладиган жами ссудаларнинг 1/3 кисмини ташкил килади. Савдо ва саноат корхоналарига бериладиган ссудалар хам жами кредит куйилмаларнинг 1/3 кисмини ташкил килади. Уз ахамиятига кура, учинчи уринда турадиган ссудалар булар хусусий шахсларга бериладиган ссудалар булиб, улар жами кредит куйилмаларининг 1/5 кисмини ташкил килади.

Банк кредитлари портфели таркибини аникловчи енг мухим омиллардан бири, бу енг аввало ушбу банк хизмат курсатаётган бозорнинг хусусиятидир. Хар бир банк мижозларининг кредит маблагларига булган ехтиёжларини урганиб, уларни етиборга олмоги лозим. Масалан, ахолиси куп булмаган шахар ва туманлардаги банклар асосан ипотека кредитлари (уй-жойларни гаровга олиш асосида) автомобил сотиб олиш учун ёки хужаликни бошкариш ва ривожлантириш учун сарф килинадиган харажатларни коплаш максадида кредит берадилар. Иирик ишлаб чикариш корхоналари, фирмалар, универмаглар, офислари куп булган йирик шахарларда еса банклар кредит маблагларини товар хом ашё захиралари, асбоб-ускуналар сотиб олиш ва ишчиларга иш хаки тулаш учун берадилар.

Албатта, хамма банклар хам узлари фаолият курсатаётган худуд шароитларига бутунлай боглик булмайдилар. Уларнинг купчилиги бошка банклардан маблагларнинг катта кисмини ёки кисман карзга олишлари мумкин. Бундай фаолият курсатаётган банклар учун улар жойлашган худуд иктисодиётидаги салбий узгаришлар катта хавф тугдирмайди.

Банк кредитлари портфелига тасир килувчи яна бир мухим омил бу банкнинг хажмидир. Бунда банк сармоясининг хажми енг мухим рол уйнайди, чунки у бериладиган кредитни битта мижозга тугри келадиган кийматини аниклайди. Иирик банклар асосан йирик корхоналар, корпорасиялар ва фирмаларга хизмат курсатади. Майдарок банклар еса, асосан накд пул куринишида ёки бир неча мухлатга майда фирмалар, хусусий шахсларга чакана кредитлар беради.

Банк бошкарувчиларининг кредит сиёсати сохасидаги тажрибаси ва малакаси кредит портфелининг таркиби ва усишига тасир килувчи мухим омилдир.

Банк кредитининг бази бир турларини беришни такикловчи кредит сиёсати банкнинг кредит портфели сифатининг усишига тускинлик килувчи хатардан саклайди.

Кредит портфелининг таркиби кредит фаолияти оркали олинадиган даромадга хам боглик. Банкнинг кредит билан шугулланувчи ходимлари кредит бериш оркали олинадиган даромад билан банкнинг бошка активлари оркали олинадиган даромадни солиштириб, тахлил киладилар. Натижада, банк даромадларининг асосий кисми кредитларга тугри келаётгани хакида бир хулосага келганларидан сунг купрок кредитлар беришни афзал курадилар.

Халкаро кредит

Халкаро кредит бир давлат, шу давлат банки, хукукий шахси томонидан иккинчи бир давлатга, унинг банкларига, бошка хукукий шахсларига муддатлилик ва туловлилик асосида берилладиган кредит хисобланади. Бу кредит шакли кредит муносабатларининг халкаро микёсда (давлатлар уртасида) амалга оширилиши жараёнида юзага келади.

Узбекистон Республикаси мустакилликка еришгач, суверен давлат сифатида уз ташки иктисодий фаолиятини йулга куя бошлади. 1991 йилгача Узбекистон ташки дунё билан мустакил шартнома тузиш ва амалга ошириш имкониятига ега емас еди. 1991 йил 14 июнда кабул килинган «Узбекистон Республикаси ташки иктисодий фаолияти тугрисида»ги Конун Узбекистоннинг чет ел давлатлари, уларнинг юридик ва жисмоний шахслари, халкаро ташкилотлари билан ташки иктисодий хамкорлигининг ривожланишига катта туртки булди.

Халкаро кредит куйидаги хусусиятлари билан характерланади:

  • карз олувчи ва карз берувчи сифатида давлат муассасалари ва ташкилотлари, хукукий шахслар (банклар, компаниялар) халкаро валюта-кредит ташкилотлари катнашадилар;
  • карзга олинган маблаглар карз олувчи мамлакат томонидан даромад келтирувчи капитал сифатида ишлатилади;
  • карз берувчи мамлакатга туланадиган ссуда фоизининг манбаси карз олувчи мамлакат ахолиси томонидан яратилган ялпи ички махсулот хисобланади.

Халкаро кредит давлат ва халкаро институтлар иштирок етган муносабатларда пул (валюта) шаклида, ташки савдо фаолиятида еса товар шаклида булиши мумкин. Шунингдек, халкаро кредит чет ел облигасиялари, чет ел корхоналари аксиялари ва бошка кимматли когозларига фойда олиш максадларида капитал куйиш шаклида хам булади.

Халкаро кредит махаллий кредит билан бир каторда фондлар айланишининг барча боскичларида катнашади. Халкаро иктисодий муносабатлар доирасида халкаро кредит куйидаги функсияларни бажаради:

  • мамлакатлар уртасида капиталнинг кайта таксимланишини таминлайди;
  • капиталнинг консентрасиялашувига ва марказлашувига шароит яратади ва бу жараённи тезлаштиради;
  • хар хил валюталарда халкаро хисоб-китобларни олиб боришда муомала харажатларини кискартиради.

Халкаро кредитга булган талаб кайси усулда ва муддатда ким томонидан копдирилишига, шунингдек, карз олувчиларга таклиф килинишига караб халкаро кредит бир неча турларга булинади (42-жадвал).

Халкаро давлат кредити икки томонлама келишув асосида ривожланган давлатлар томонидан ривожланаётган давлатларга товар ёки валюта шаклида, фоиз тулаш ёки фоиз туламаслик шарти билан, узок ёки киска муддатга берилади.

Халкаро банк кредитларининг:

  • банк експорт кредитлари (хорижий импортёрларга хусусий тижорат банклари, махсус ташки савдо банклари томонидан бериладиган кредит);
  • еврокредит (йирик тижорат банклари томонидан евровалюта бозори ресурслари хисобидан евро-валютада, икки йилдан ун йилгача булган муддатда, узгарувчи фоиз ставкада кредитлар бериш) каби турлари мавжуд.

Киска муддатли халкаро кредитларни халкаро валюта фонди, урта муддатли кредитларни Жахон ривожланиш ва тараккиёт банки, узок муддатли (йигирма йилгача) кредитларни Европа ривожланиш ва тараккиёт банки бериши мумкин.

42-жадвал.

Халкаро кредит турлари

Туркумлаш белгилари Халкаро кредит турлари
1 2 3
1. Кредитлаш характери буйича •     давлатлараро кредитлар

•     хусусий кредитлар

•     фирма кредитлари

2. Кредитлаш шакли буйича •     давлат кредити

•     банк кредити

•     тижорат кредити

3. Ташки савдо тизимида тутган урни буйича •     експортни кредитлаш

•     импортни кредитлаш

4. Кредитлаш муддати буйича •     киска муддатли (1 йилгача)

•     урта муддатли (1 -5 йилгача)

•     узок муддатли (5 йилдан ортик)

5. Кредитлаш обекти буйича •     товар кредити

•     валюта кредити

6. Таминланганлик даражаси буйича •     товар-моддий бойликлар билан таминланган кредитлар

•     хужжатлар билан таминланган кредитлар

Халкаро валюта-кредит ташкилотларидан олинган кредитлар хусусий тижорат банклардан олинган кредитлардан (бу кредитлар буйича уртача фоиз ставкаси йилига 7 9 % ни ташкил килади) арзон тушади.

Експорт ва импортни кредитлаш деганда ташки савдони кредитлаш тушунилади. Експортни кредитлаш куйидаги шаклларда олиб борилади:

  • Харидорлар бунаклари евазига юзага келувчи кредит шакли. Бунда харидорлар бунаклари бирор бир мамлакатга ёки експортёрга берилади ва улар хорижий буюртмачининг буюртмасини таминлаш манбаи сифатида хизмат килади. Шу билан бир каторда бунак суммаси експортёр капиталининг салмогини оширади.
  • Банк кредити евазига юзага келувчи кредит шакли. Бунда експортёр мамлакат гарови остида кредит берилади, шунингдек, импортёр мамлакатда товар хужжатлари ёки товарларини гаровга олган холда хам кредит берилади.

Банк билан анчадан бери бирга ишлаб келаётган ишончли йирик експортёр фирмалар банкдан товарларни гаровга куймасдан банк кредитини олишлари мумкин.

Импортни кредитлаш

Импортни кредитлаш хам тижорат ва банк кредити шаклида булади. Бу кредитлар иккига булинади:

  • Очик хисоб буйича кредит (експортёр юкланган товарларни импортёр карзи сифатида унинг хисобига ёзиб куяди, импортёр еса кредитни малум бир муддатда тулаш жавобгарлигини олади). Бунда карздорлик вакти-вакти билан тугатилиб борилади. Товар хам уз навбатида мунтазам жунатилиб борилади. Бу холатда банклар савдо контрагентлари хисоб-китобларида воситачи функсиясини бажаради.
  • Вексел кредит, бунда експортёр товарни кредитга сотиш битимини имзолаб тратта (утказма вексел) ни импортёрга такдим етади. Охирида товар хужжатларини олган шахс траттани аксептлайди, яни вексел суммасини курсатилган муддатда тулаш жавобгарлигини олади.

Импорт буйича банк кредитлари куйидаги шаклларда хам булиши мумкин:

  • Аксептли кредит аксепт ёки импортёр банкнинг експортёр траттасини тулаш розилиги билан берилади. Бунда импортёр тулов вакти келганда банкка карз суммасини малум килади, банк унинг експортёр олдидаги жавобгарлигини ёпади.
  • Аксептли рамбусли кредит импортёрга хизмат килувчи хорижий банк томонидан кафолатлаш шарти билан банк томонидан векселни аксептлаш оркали амалга оширилади. Бу холда импортёр тратта тугаши вактида уз воситасини траттани аксептлайдиган хорижий банкка утказиш рамбуслаш учун уз банкига олиб келиши керак. Шундан сунг охирги шахс експортёрга траттани урнатилган муддатда тулайди.

Яна маълумот

risk

Рискларни аниклаш тартиби

Банк амалиётида мухим муаммолардан бири бу банк рискларини бахолашдир. Уни тугри бахолаш, унинг руй беришини …