26/04/2024
Главная / Иктисодиёт / Рискларни бошкариш усуллари

Рискларни бошкариш усуллари

Энг аввало шуни таъкидлаш лозимки, банк фаолиятида гап рискдан умуман кочиш тугрисида эмас, балки уни олдиндан чамалаш, кура билиш ва уни минимал даражага тушириш хакида боради. Рискни бошкариш уз олдига аксарият холларда банкнинг уз маблагларининг бир кисмини йукотиш «хавфи», даромад ололмай колиш ёки молиявий операцияларни амалга ошириш натижасида кушимча харажатларга йул куйиб булса-да, фаолиятни ижобий натижа билан якунлашни максад килиб куяди.

Умуман банк рискини бошкариш рискни юзага келиш эхтимолини хомчут килиш, риск туфайли юзага келадиган нохуш холатларга йул куймаслик ёки уларнинг таъсирини камайтириш буйича чора-тадбирларни ишлаб чикишни уз ичига олади. Рискни бошкариш жараёни куйидаги боскичларни уз ичига олади (37-чизма).

risk-menedzhment

Банк рискини бошкариш банклар фаолиятини чукур билиш, улар бажарадиган операцияларнинг самарадорлигини аниклай олиш, банкнинг кредит, инвестиция, валюта сиёсати ва бошка фаолият турлари буйича оптимал карорлар кабул килишга эришиш, мижозларнинг хужалик фаолияти ва уларнинг молиявий ахволи, тармоклар фаолиятининг хусусиятларини мукаммал билишни талаб этади.

Банк рискини бошкаришда банк бошкарувчисининг асосий вазифаси банк фаолиятини олиб боришда юзага келадиган даромад билан унда юзага келувчи рисклар уртасидаги оптимал вариантини топишдан иборат.

Банк рискларини бошкаришда муайян тамойиллар ва талабларга таянилади. Улар куйидагилардан иборат:

Тамойиллар, талаблар:

  • уз капиталидан ортик суммага риск килмаслик;
  • кам даромад олиш имкониятида риск килишга интилмаслик;
  • бир мижозга ёки бир-бири билан боглик карздорлар гурухига берилган йирик кредитлар купинча банкларнинг инкирозга сабаб булишини унутмаслик;
  • бир карз олувчига бериладиган кредит микдори банкнинг устав капитали микдорининг 10 фоизидан юкори булмаслигини асос килиб олиш;
  • банк томонидан бериладиган йирик кредит банк капиталининг биринчи даражаси микдорининг 10 фоизидан ошмаслигига риоя килиш;
  • бир карз олувчига ёки узаро боглик карз олувчилар гурухига тугри келувчи максимал микдор банк капиталининг биринчи даражаси микдорининг 15 фоизидан ошмаслигини асос килиб олиш;
  • ишончли (бланкали) кредитлар буйича максимал риск микдори банк капиталининг биринчи даражаси микдорининг 5 фоизидан ошмаслигига риоя килиш;

708

37-чизма. Рискни бошкариш жараёни.

  • банк томонидан берилган йирик кредитларнинг умумий суммаси банк регулятив капиталининг биринчи даражасидан 8 мартадан ошмаслигини асос килиб олиш;

Халкаро банк амалиётида:

  • бирон бир карз олувчи банк асосий капиталининг 10 фоиз эквивалентидан ортикча маблаг ололмайди;
  • бир тармокка бериладиган кредит микдори банкнинг умумий портфелининг 25 фоизидан ошмаслиги лозим;
  • бир карз олувчига тугри келувчи тахминий риск (гаровга куйилган мулк бахолангандан кейин) банк асосий капиталининг 1 фоизидан ошмаслиги керак;
  • тахминий (кутилаётган) риск кулами мижоздан олиниши эхтимол килинаётган йиллик фойда микдорининг 3 бараваридан ошиб кетмаслиги керак.

Шуни таъкидлаш лозимки, республикамизда аксарият банклар сохалар буйича (Савдогарбанк, Галлабанк, Пахтабанк, Микрокредитбанк ва х.к.) ихтисослашган банклар булиб, уларнинг кредит куйилмаларининг асосий кисми узи ихтисослашган сохаларга йуналтиради.

Бу ерда хам муайян талаб урнатилиши лозим. Проф. Ш.Абдуллаеванинг фикрига кура, банк бир сохага креди г берганда, шу соха учун берилган кредитлар кулами банк кредит портфелининг 35 фоизидан ошмаслиги лозим. Бу хам кредит рискининг олдини олишнинг омилларидан бири булиши мумкин.1

  • . Банк рискларини бошкариш стратегиясини ишлаб чикишда рискларнинг куйидаги асосий турларига эътиборни каратмок лозим:
  • депозитларни шакллантириш риски;
  • янги фаолият тури риски (масалан, факторинг операциялар буйича);
  • лизинг келишуви риски;
  • карздорнинг уз молиявий мажбуриятлари юзасидан бажармаган фаолияти билан боглик кредит риски;
  • бозор фоиз ставкаларининг фаркланиш эхтимоли билан боглик фоиз рисклари;
  • кимматли когозларнинг кадрсизланиш эхтимоли билан боглик бозор риски.
  • валюта курсларининг фаркланиши билан боглик валюта рисклари. Банк бундай рискка чет эл валютасида турли хилдаги операциялар утказиш, валюталар олди-сотдиси, валютавий кредитлар бериш натижасида дуч келади.

Банк уз фаолиятида мавжуд рискни аниклаш, уни кабул килиш, уни кузатиб бориш ва уни бошкариш кобилиятига тайёр эканлигини уз зиммасига олиши лозим.

Рисклар асосан куйидаги усулларни куллаш ёрдамида бошкарилади (57-жадвал).

  • Агар рискларнинг олдини олишнинг тулик имконияти мавжуд булмаса, у холда охирги манба рискни коплаш хисобланади. Рискни коплаш куйидагиларни уз ичига олади:
    • банклар томонидан умумий ва махсус захира фондларини ташкил килиш;
    • маълум йигиндиларни зарарларга утказиш;
    • кредит буйича фоизлар белгилашни тухтатиш ва бошкалар.

    Рискларни бошкариш даромад билан риск уртасидаги оптимал нисбатни топиш, мавжуд рискни минималлаштиришни уз ичига олади.

57-жадвал.

Рискларни бошкариш усуллари

Рискларни бошкариш усуллари
1. Диверсификация сиёсатини утказиш;
2. Депозит сертификатларини жорий килиш;
3. Узгарувчан, сузиб юрувчи фоиз ставкалари асосида кредит бериш;
4. Кредитларни ва депозитларни сугурталаш;
5. Гаров асосида кредитларни кенгайтириш;
6. Банкларнинг хисобга олиш операиияларини кенгайтириш;
7. Йирик кредитларни факат консорционал асосда бериш (банклараро битимларга асосан рискларни таксимлаш);
8. Реал шахсий кафолатлар асосида кредитлашни куллаш:
9. Ташки рисклар (тармок, тармоклараро, минтакавий ва бошк.)ни хисобга олиш;
10. Банк мижозининг молиявий ахволини мунтазам назорат килиб бориш, туловга лаёкатлилиги, рейтингини бахолаб бориш;
11. Рискларни бошкаришда эътиборга олиш зарур булган тамойиллар ва талабларга риоя килиш;
12. Рискларни аниклаш усуллари ва уларнинг натижаларини рискларни бошкаришда кенг куллаш ва х.к.

  • . Банк амалиётида кредит бериш барча операциялар таркибида энг салмокли уринни эгаллайди. Шу боис кредит рискини минималлаштириш буйича чора-тадбирларни ишлаб чикиш ута долзарб масала булиб колаверади. Бу тадбирлар каторига куйидагилар киради (58-жадвал).

58-жадвал.

Кредит рискини камайтириш усуллари

Рискни камайтириш чоралари Изох
1. Мижознинг кредитга лаёкатлилигини бахолаш • Бу усул мижознинг рейтингини аниклашни кузда тутади. Карздорни бахолаш мезонлари хар бир банк учун каттик индивидуаллашган булиб, унинг амалиётдаги мавкеидан келиб чикиши ва вактивакти билан кайта куриб чикилиши лозим.
2. Битта карз олувчига бериладиган кредитнинг суммасини камайтириш • Бу усул мижознинг кредитга лаёкатлилигига тулик амин булмаган холларда кулланилади.
3. Кредитларни сугурталаш • Кредитни сугурталаш унинг кайтмаслик рискини тулик сугурталаш билан шугулланувчи ташкилот зиммасига юкланишини назарда тутади.
4. Етарли таъминотни талаб килиш • Бу усул банкдан берилган сумманинг кайтишини ва фоиз олинишини кафолатлайди.
5. Дисконтли ссудалар бериш • Бу ссудалар унчалик катта булмаган даражада кредит рискини пасайтиришга ёрдам беради. Бундай усулларда кредит бериш кредитга минимум тулов олишни таъминлайди.

  • . Юкорида таъкидлаганимиздек, фоиз риски фоиз ставкаларининг узгарувчанлиги натижасида юзага келиб, бозор иктисодиётига хос объектив ходисадир. Банк тузилаётган шартномалар буйича (кредит шартномалари буйича хам, депозит шартномалари буйича хам) фоиз ставкаларини кайд этар экан, купинча шундай вазиятга тушиб коладики, бунда у ё кимматлашган ресурсларни ставкалар молия бозорларининг даромадлилик даражаси пастрок булган вактда белгиланган актив операцияларни фондлаш учун сотиб олиш, ёхуд илгари сотиб олинадиган киммат ресурсларини пасайган ставкалар буйича жойлаштириш мумкин. Чунки уни жойлаштириш муддати ресурслар жалб этилган муддатга караганда камрокдир.

Фоиз хатарини бошкаришдан максад бозор фоиз ставкаларини тебранишларининг банк рентабеллигига салбий таъсирни минималлаштиришдан иборат. Фоиз ставкаларининг узгариш хатари фарклантирувчи хусусияти шундан иборатки, унинг таъсири банк учун хам салбий, хам ижобий булиши мумкин.

Фоиз хатарини бошкариш банкни фоиз шаклида соф фойда олиш вазифаларини куйишга ва банкнинг фоиз хатарига канчалик дуч келганлигини чамалаб куришга мажбур этади. Бунинг учун ё тафовутни тахлил килиш усули (инг. GAP -узилиш, интервал), ёхуд давомийликни тахлил килиш усулидан фойдаланилади.

Банк портфелининг шаклланиш доирасида фоиз ставкалари узгариш рискини бошкаришда икки хил стратегия булиши мумкин:

  • фоиз ставкаларининг динамикасини прогноз килиш;
  • фоиз ставкалари прогнозланаётган узгаришининг салбий таъсирини минималлаштириш максадида банк портфели тузилмасини узгартириш тадбирларини утказиш.

Агар фоиз ставкаларининг узгариш тенденцияларини олдиндан айтиб булмаса ёки фоиз ставкалари тартибсиз тебраниб турса, у холда тафовутни бошкаришнинг мудофаа стратегиясини куллаш уринли булади. У банк портфелини бошкаришга пассив ёндашишни билдирмайди ва банк операцияларини бошкаришда гоянинг юксак фаол булишини талаб килади.[1]

Фоиз рискини куйидаги усуллар воситасида минималлаштириш мумкин:

  1. Фоиз рискини куйи бугиндаги тегишли сугурта ташкилотига утказиш йули билан сугурталаш.
  2. Кредитларни сузувчи фоиз ставкасида бериш. Бу усул банкка берилган кредитларнинг фоиз ставкасига бозордаги фоиз ставкаларининг тебранишини хисобга олиб тегишли узгартиришлар киритишга имконият беради ва банк ссуда фоизининг бозор нормасининг ошиши натижасида куриши мумкин булган зарарлардан кочиш учун шароит яратиб беради.
  3. Муддатли келишувлар. Банк ва мижоз уртасида белгиланган сумма ва урнатилган фоизда, маълум бир келишилган кунда ссуда билан таъминлаш тугрисида махсус форвард битими имзоланади. Бундай битимни тузиш ёрдамида банк ссудаларни бериш вактида бозор фоиз ставкаларининг тушиб кетиши хавфидан узини химоялайди. Бунда анча паст тулов эвазига кредит олган мижоз ютади.
  4. Фоизли фьючерс шартномалари. Бу усул бозор фоиз ставкаларининг тебранишидаги спекуляция (чайковчи)лар хамда фоиз рискини коплаш учун кулланилади.
  5. Фоиз опционлари. Бу опцион эгасига катъий урнатилган бахода келгусида белгиланган кунда ёки унгача киска муддатли депозит ёки ссудани сотиш ёки сотиб олиш хукукини (мажбурият эмас) берувчи келишувидир.
  6. Фоиз своплари. Бу усул битта суммага, лекин турли шартларда тузилган кредит мажбуриятлари буйича банклар уртасида буладиган фоиз туловлари алмашинуви булиб, фоиз рискини минималлаштиришга бир кадар ёрдам бериши мумкин.
  • . Валюта рискини куйидаги усуллар ёрдамида минималлаштириш мумкин (59-жадвал).

59-жадвал.

Валюта рискини минималлаштириш усуллари

Усуллар Изох
1. Форвард курсини хисобга олиш • Кредит шартномасида урнатилган форвард курсини хисобга олиб бошка валютада кайтариш шарти билан бирор бир валютада ссуда бериш. Бундай тадбирлар банкни кредит валютаси курсининг пасайиши эхтимоллигидан химоя килади.
2. Форвард валюта шартномалари • Бундай операциялар битим суммасини ва форвард алмашув курсини шартномада кагьий урнатиб хорижий валютани олди-сотдиси буйича банк ва мижоз уртасида муддатли келишув имзоланишни назардатутади.
3. Валютавий фьючерс шартномалари • Фьючерслар маълум бир микдордаги хорижий валютани келгусида аник бир кунда сотиш ёки сотиб олиш келишувни узида акс эттиради.
4. Валюта своплари • Бу усул икки томон уртасида турли валюталардаги туловларнинг келажакда алмашиниши хакидаги келишув асосида амалга оширилади.
5. Валюта рискини сугурталаш • Бундай тадбир барча рискни сугурта ташкилотига утказишни назарда тутади.

Бозор рискини куйидаги воситалар ёрдамида минималлаштириш мумкин:

  1. Кимматли когозлар олди-сотдисига тузилган фьючерс шартномалари. Улар шартнома эгаларига олдиндан урнатилган курс буйича кимматли когозларни сотиш ёки сотиб олиш хукукини беради.
  2. Фонд опционлари. Бу акцияларни (ёки бошка кимматли когозларни, агар улар фонд биржасида айланаётган булса) келишилган муддат давомида сотиш ёки харид килиш хукукини беради.
  3. Инвестиция портфелининг диверсификацияси. Бу усул кимматли когозларни кадрсизланишдан химоя килишнинг энг макбул усулидир.

Шундай килиб, банкларнинг уз фаолиятлари жараёнида дуч келадиган турли хилдаги рискларни пасайтириш усуллари буйича тадбирларнинг ишлаб чикилиши риск сохасида банк стратегиясининг мухим таркибий кисми хисобланади. Бундай турдаги операцияларни банк уз маблаглари хисобидан хам ёки мижоз топширигига асосан хам амалга оширади.

 

Яна маълумот

risk

Рискларни аниклаш тартиби

Банк амалиётида мухим муаммолардан бири бу банк рискларини бахолашдир. Уни тугри бахолаш, унинг руй беришини …