25/04/2024
Главная / Маданият / Жаброил алайхи салом ва Сидротул мунтахо

Жаброил алайхи салом ва Сидротул мунтахо

Абдуллох ибн Зубайр -розияллоху анху- момакалдирок овозини ешитсалар: “Аллох покдир! Момакалдирок У зотга (Аллохга) хамду сано билан тасбех айтур. Фаришталар хам У зотдан куркканлари сабабли (тасбех айтурлар)”, – деб айтар, – “Инсонлар учун бу каттик тахдиддир”, – дер едилар.

Росулуллох -саллаллоху алайхи васаллам- Каба ёнида ухлаб ётган еканлар. Уша вактларда курайш кабиласида базан Каба ёнида ухлаш одати бор еди. Шу вакт Росулуллох -саллаллоху алайхи васаллам- олдиларига уч фаришта келиб, улардан бири савол килди: “Ухлаб ётганларни кай бири Мухаммад -саллаллоху алайхи ва саллам-?”.

jabrail

Иккинчи фаришта: “У уларнинг ичида енг яхшиси”, – деди. Учинчи фаришта: “Уларнинг енг яхшисини  олинглар”, – деди.  Улар Мухаммад -саллаллоху алайхи васалламни кутариб, Замзам кудуги олдига олиб бордилар. Жаброил -алайхис-салом- Мухаммад -алайхиссалом-ни фаришталардан олиб, кукракларини ёрди хатто ичлари тоза булгунича замзам суви билан ювди, кейин тилладан булган бир идиш олиб келдилар, бу идиш ичида иймон ва хикматга тула бир идиш бор еди. У билан кукракларини тулдириб, кукракларини ёпди. Сунг Мухаммад -саллаллоху алайхи васалламни дунё осмонига олиб чикдилар.

Жаброил алайхис-салом- осмон ешикларидан биринчи ешикни такиллатдилар. Осмон ахли: “Ким бу?” – деб нидо килишди. Жаброил -алайхис-салом- “Мен Жаброилман” – дедилар. Осмон ахли: “Сен билан бирга ким бор?” – дейишди. Жаброил -алайхиссалом-: “Мухаммад” – деди. Осмон ахли: “У пайгамбар килиб юборилдими?” – дейишди. Жаброил -алайхис-салом-: “Ха” – дедилар. Осмон ахли: “Мархабо хуш келибди” – дейишди.  Росулуллох -саллаллоху алайхи васаллам- дунё осмонида Одам -алайхис-салом-ни курдилар. Жаброил -алайхис-салом- росулуллох -саллаллоху алайхи васаллам-га “Бу отангиздир, у кишига салом беринг” – деди. Росулуллох -саллаллоху алайхи васаллам- Одам -алайхис-саломга салом бердилар.

Одам -алайхис-салом- саломга алик олиб: “Мархабо, хуш келибсиз, ей углим! Сиз кандай яхши угилсиз” – деди. Кейин Жаброил -алайхис-салом- Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам-ни еттинчи осмонгача олиб чикди. Хар-бир осмонда биринчи осмондаги каби савол-жавоблардан сунг ешик очилар еди. Сунг Аллохнинг узига малум булган урингача кутарилдилар. Хатто сидротул мунтахога хам бордилар…

Яна маълумот

moloko-1024x768

Янги тугилган чакалокни кукракдан бокиш

Янги тугилган соглом чакалокни кккракдан бокишни у тугулгандан сунг дастлабки 30 минут ичида бошлаган макул. …