Главная / Иқтисодиёт / Тижорат банкининг даромади ва фойдаси қаерда келади?

Тижорат банкининг даромади ва фойдаси қаерда келади?

Тижорат банки даромадининг асосий манбаи қуйидагилар ҳисобланади (сарчашма-манбалар):

1. Ссуда бизнеси:

Бу бизнес икки унсурни ўз ичига олади:

  • мижозларгассудабериш;
  • фойда олиш максддида ўзининг бўш турган ресурсларини бошка тижорат банкларига вакгинчалик бериб туриш.

Ссуда бизнесининг иккинчи кисми банклараро крсдит ёки бошқа банкка қўйилган тезкор депозит шаклида бўлиши мумкин.

2. Дисконтли бизнес

Бу тўланмаган векселлар, чекларни муайян дисконт билан банк томонидан сотиб олишга асосланади. Факторинг операциялари дисконтли бизнеснинг хар хил кўринишларидан биридир. У икки кўринишдабўлади:

  1. регресс (оборотли) хукуки билан;
  2.  регресс (оборотсиз) ҳуқуқсиз.

Биринчи ҳолда банк маблағни олган (етказиб берувчи) дан тўланмаган мажбуриятларни ундириб олишга ҳақли бўлади. Иккинчи ҳолда эса бундай ҳуқуққа эга бўлмайди. Шу сабабли у кўпроқ мукофотланишни талаб килиб кўпроқ таваккалга боради.

Факторинг операцияси учун банкни мукофотлаш етказиб берувчининг сотишдан олган даромадини камайтиради. Чунки айнан шу қийматдан чегирма қилинади. Масалан, 20 фоиз чегирмабилан махсулотни сотиш ёки маблағни қайтариш.

bank-prosent

3. Ҳимояли бизнес

Бу банк операциялариға мос тушувчи хизматлар бўлиб, улар траст (ишончли) ва вакилли хизматлар

4. Қимматли когозлар оркали бизнес

Бунда банкнинг даромади куйидагилар эвазига шаклланади:

  1. ўзининг ва бошка эмитентларнинг қимматли қогозларини сотиш чоғида курс тафовути эвазига ол инган даромад:
  2. хусусийлаштиришда бажарилган хизматлар эвазига олинган даромад (хусусийлаштириш хужжатларини талаб даражасига келтириш, корхонанинг кийматини аниклаш, акцияларни чикариш ва жойлаштириш реестрларни юргизиш вах.к.)

5. Банкнинг кафиллик фаолияти

Бу фаолият эвазига банк бевосита ва билвосита даромад олади. Мижозларга банкдан кредит олиш ва бошқа операцияларни бажаришлари учун кафил хатларини беради ва шу нарса эвазига банк даромад олади.

6. Мижоз омонатларини жалб килиш ваомонагчилар топшириги билан операциялар амалгаошириш фаолияти

Бунда банк даромади унинг қуйидаги воситачилик операцияларни бажариш эвазига шаклланади:
• счётларни очиш;
• счётларни олиб бориш;
• счётлар бўйича операциялардан нусха олдириш;
• счётларни ёпиш;
• нақд пулни бериш бўйича хисоб-китобларни бажариш ва х,к.

7. Коррсспондент (расмий ёзишма)лик хизмати

Бунда банк бошка банк корсчёти қолдиғи (сальдоси)даги кредитдан фоиз олиш эвазига даромад олади. У даромаднинг миқдори:
• фоиз ставкаси даражасига;
• фоизни хисоблаш тартибига;
• сальдодаги кредит миқдори ва унинг қанчалик давомлигига боғлик бўлади.

Бунда банк даромади:
• лизинг;
• ахборот беришга оид (информацион);
• маслахат бериш;
• валютани алмаштириш;
• мижозларни ўкитиш каби хизматларни бажариш эвазига шаклланади.

Лизинг операцияларини бажариш эвазига олинадиган даромад:
• лизинг тўловлар;
• фоиз тўловлари;
• воситачилик учун тўланган ҳакларни ўз ичига олади.

Банк мулкини сотиш билан боглик бўлган кўзда тутилмаган даромадлар Бу даромад банк балансидаги кийматдан бозор бахоси-нинг ошиши эвазига пайдо бўлади. Акс ҳолда харажат билан боғлиқ операциялар банкнинг тўгридан-тўғри зарар кўришига олиб келади.

Шундай қилиб, тижорат банкининг барча кўринишлардаги даромадини учта гуруҳга бўлиш мумкин:

  • фоиздан олинган даромад;
  • воситачилик (комиссия) эвазига олинган даромад;
  • бошқа турли даромадлар (бозордаги операцияларда курс фарқи, сотилган банк мулкининг балансдаги нарх ўртасидаги фарқ, қимматли қоғозлар ва бошқа номинал баҳосини қайта баҳолаш, жарималар эвазига олинган даромадлар).

Қайд қилинган хизматлар эвазига олинган даромадлар банк харажатларини, рискини қоплаб фойда олишини таъминлаши керак.

Ссуда фоизи бу муайян муддатга берилган кредит учун тўланадиган фоиз. Ссуда фоизининг турлари қуйидагича тавсифланади:

  • кредит шакллари бўйича:
  • » тижорат фоизи;
  • » банк фоизи;
  • » истеъмол фоизи;
  • кредит муассасаларининг турлари бўйича:
  • » Марказий банк фоизи;
  • » тижорат банклари фоизи;
  • » ломбард (гаров)га оид фоиз;
  • ссуда муддатлари бўйича:
  • қисқа муддатли ссуда фоизи;
  • » пул бозори ставкаси даражасидаги фоиз;
  • » узоқ муддатли ссуда фоизи;
  • ссуда турлари бўйича:
  • » ссудалар бўйича фоиз;
  • » банклараро кредит фоизи;
  • * депозит фоизи;
  • ҳисоблаш усули бўйича:
  • > оддий фоизлар;
  • » мураккаб фоизлар;
  • аниқ фоизлар;
  • одатдаги фоизлар ва бошқалар.

Турли кўринишлардан қатьий назар битимлашган ссуда фоизи кредит ресурсларининг бахоси ва мазкур тижорат банки учун зарур бўлган маржа ҳисобига шаклланади.

  • . Банк харажатларини уларнинг шакллари ва ҳисобга олиш усули бўйича таснифлаш мумкин (17-жадвал).

17-жадвал.

Банк харажатлари

Таснифлаш белгилари Банк харажатлари турлари
1 2 3
I

II

Шакли бўйича

1. Фоиз тўловлари

  • талаб қилинганда олиниши мумкин бўлган омонатлар учун фоиз тўловлари
  • тезкор депозитлар учун фоиз тўловлари
  • бошка банк депозитлари учун фоиз тўловлари
  • чикарилган кимматли коғозлар учун фоиз тўловлари
2. Фоизсиз тўловлар
  • умумбанк операцион харажатларини қоплаш учун ажратиладиган сарфлар
  • бошқарув аппарати харажатларини коплаш учун ажратиладиган барча сарфлар
3. Бошқа харажатлар

Ҳисобга олиш усули бўйича

1. Банкнинг операцион ва турли харажатлари

  • банк махсулоти таннархига кўшиладиган: захиралар қиймати;
  • тўланган соликлар;
  • кимматли қогозлар ва валюта бозорларида чайковчилик операциялари натижасида кўрилган зарарлар киймати;
  • банк мулкини сотиш натижасида кўрилган зарарлар қиймати.
  • банкнинг қисман солиқ тўловлари
  • жалб қилинган ресурслар учун фоиз тўловлари
  • асосий фондлар амортизацияси
  • моддий ва номоддий акгивларнинг эскириши ва е.мирилиши
  • ижара тўловлари
  • хисоблаш марказлари учун тўловлар
  • реклама тўловлари
  • почта ва телеграф тўловлари
  • ўкитиш учун тўловлар
  • иш қогозлари, магнит ленталар, қадоқлаш материаллари учун тўловлар
  • нокапитал харакгердаги сарфлар учун тўловлар
2. Бошкарув аппаратини саклаш
  • иш хақи;
  • рағбатлантириш максадида берилган мукофот ва ёрдамлар;
  • ижтимоий фондга ўтказмалар;
  • бино, ускуналар, енгил машиналарни саклаш харажатлари;
  • мухофаза учун харажатлар;
  • хизмат сафарлари, девонхона ва бошкалар учун харажатлар.

Бу харажатлар <|юизсиз харажатлар тоифасига киради.

Банкнинг қисман солиқ тўловларига қуйидагилар киради:

  • мулксолиғи;
  • автомобиль солиғи;
  • қўшилган қиймат солиғи;
  • муҳим тармоқларни қўллаб-қувватлаш фондига тўланадиган солиқ.

Барча қайд қилинган солиқлар банк операцияларни амалга оширишда сарфланадиган харажатларга, таннархга қўшилади. Фойда солиғи эса банк балансидаги фойдадан тўланади.

Маржа бу савдо, биржа, суғурта ва банк амалиётида товарлар нархи, валюта ва қимматли қоғозлар курси, фоиз ставкалари ва бошқа кўрсаткичлар фарқини аниқлаш учун ишлатиладиған атама. Банк амалиётида бу тушунча қуйидагича таърифланади. Маржа бу:

нархлар, курслар, ставкалар ўртасидаги фарк;
депозит, гаров таъминоти ёки валюталар курсининг йўл қўйилиши мумкин бўлган тебранишлари бўйича қўшимча улуш;
мол асосида битимларда, очик фьючерс шартномалари бўйича кўрилиши мумкин бўлган талафотлардан суғурталаш мақсадида брокерга ёки хисоб-китоб палатасига топширилган пул суммасини ёки гаровни
англатади;
форвард валюта курсларини баҳолаш усули;
биржа бозорида харидор қимматли қоғозларни харид қилиш ёки сотишда брокерлик кредитидан фойдаланганида тўлайдиган сумма;
қарз олувчи кредит қийматига кўшиб тўлайдиган устама.

Соддароқ қилиб айтганда, маржа тижорат банкининг даромад фоизи билан харажат фоизи ўртасидаги фарқ ёки олинган ва тўланган фоизлар ўртасидаги фарқ. Айнан маржа банк фойдаси ва харажатларни қоплаш манбаидир. Унинг микдори абсолют ва нисбий миқдорларда ифодаланиши мумкин.

Абсолют миқдорларда маржа қуйидагича аниқланади:

5898

Маржали ссудалар қарз олувчига кредит қийматига устама қўшиш эвазига бериладиган ссуда.

Маржанинг абсолют миқдори ва унинг динамикаси бир қатор омиллар таъсирида ўзгаради:

  • даромад келтирувчи кредит ва бошқа актив операциялар миқдори;
  • банкнинг актив операциялар бўйича фоиз ставкалари;
  • банкнинг пассив операциялари бўйича фоиз ставкалари;
  • актив ва пассив операциялари фоиз ставкалари ўртасидаги фарқ (спрэд);
  • банк кредит портфелида фоизсиз ссуданинг улуши;
  • фоизли даромад келтирувчи рискли активлар операциялари улуши;
  • жалб қилинган ресурслар ва банкнинг ўз капитали ўртасидаги нисбат;
  • жалб қилинган ресурслар таркиби;
  • инфляция суръати ва бошқалар.

Маржа қуйидаги нисбий кўрсаткичларда тавсифланади:

marja

Бу кўрсаткич банк учун маржанинг зарурий минимал даражасини белгилайди ва уни ҳисоблашдан мақсад банк ўз харажатларини қанчалик қоплади деган саволга жавоб беришдан иборат.

  • . Тижорат банкларининг фойдаси ва унинг даражасини таҳлил қилиш усулларидан қуйидагиларни қайд қилиш мумкин:
  • фойда манбаларини таркибий таҳлил қилиш;
  • молиявий коэффициентлар тизимини таҳлил қилиш;
  • омилли таҳлил.

Таркибий таҳлил банк фойдаси манбаларини аниқлаш ва банкнинг бугунги кундаги фаолиятининг барқарорлиги ва келгусида ривожланиш имкониятларини баҳолаш учун зарур. Мисол тариқасида шундай таҳлил қилиш моделини келтирамиз (18-жадвал).

18-жадвал.

Тижорат банк фойдаси таҳлили (млн. сўм)

Т/р Кўрсаткичлар А-банк Б-банк
2006 2007 2008 2006 2007 2008
I Фойданинг барқарор манбалари:
• фоизли даромадлар 420 510 630 1000 1200 1300
• фоизли харажатлар 250 340 500 440 510 650
Фоизли маржа 170 170 130 560 690 650
• фоизсиз даромадлар 40 45 50 120 150 195
• фоизсиз харажатлар 50 60 65 140 160 190
Фоизсиз даромадларнинг фоизсиз харажатлардан ошган қисми (+), ошмаган қисми (-) -10 -15 -15 -20 -10 +5
Барқарор манбалар жами 160 155 115 540 670 655
II Фойданинг нобарқарор манбалари
• бозордаги чайков операциялари туфайли олинган даромад (+), кўрилган зарар (-) +25 +40 +250 +5 -16 +25
• кўзда тутилмаган операциялар туфайли олинган даромад (+), кўрилган зарар (-) +40 +20
Нобарқарор манбалар жами +25 +80 +270 +5 -16 +25

 

III Бошқа турли харажатлар
• ссудалар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш захирасига ўтказиладиган маблаглар 20 30 30 20 10 10
• солиқлар 20 15 10 50 70 100
Соф фойда 145 190 345 475 574 570

18-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, А ва Б банкларнинг фойдаси асосан барқарор манбалар эвазига шаклланган. Уч йил давомида А банкнинг фойдаси 145 миллиондан 345 миллионга, яъни 2,4 мартага ошган, Б банкнинг фойдаси атиги 37 фоизга кўпайган. Аммо бунга асосланиб А банк яхши натижаларга эришган деб бўлмайди. Сабаби у 2008 йилга фойданинг кескин ўсиши бозордаги чайқов операциялари туфайли олинган даромад (+250 млн.) эвазига таъминланган. А банкда фоизсиз даромадларнинг фоизсиз харажатлардан ошмаган қисми (яъни «бремя») кўп бўлиб, маржанинг 6-11 фоизгача қисмини «ҳамлаб» ташлаган. Б банкида бу фоиз атиги 1-4 фоизни ташкил қилади. 2008 йилда эса Б банкда фоизсиз даромадлар суммаси фоизсиз харажатларга нисбатан 5 млн. сўмга кўп бўлиб «бремя» тугатилган. Демак, Б банкда аҳвол нисбатан яхши.

Абсолют (мутлақ) сонлар тижорат банклари фойдасининг фойдалилик даражасини таърифлай олмайди. Бунинг учун бир қатор молиявий коэффициентларни ҳисоблаш зарур (19-жадвал).

18

Банкнинг даромадлилик даражасини тавсифловчи кўрсаткичлар тизимида активларнинг бир сўмига тўғри келган фойда кўрсаткичи энг асосий кўрсаткич ҳисобланади. Аммо бу кўрсаткич ҳам банк фаолиятининг самарадорлигини баҳолашда етарли эмас. Бу, биринчидан, юқори фойда олиш катта риск билан боғлиқ бўлса, иккинчи томондан бу кўрсаткичнинг динамикасига таъсир қилувчи омиллар турли туман ва ноаниқдир. Шу сабабли банк рентабеллигини таҳлил қилишда бир вақтнинг ўзида уни рискдан ҳимоя қилиш даражаси тўғрисида ҳам ўйлаш керак

  • Қуйидагилар фойданинг мутлақ ҳажмига таъсир қилувчи асосий омиллар ҳисобланади:
  • банк даромади билан харажатининг ўсиши суръатлари ўртасидаги нисбат;
  • банкнинг айрим актив операцияларидан олинган ўртача даромад;
  • банк активи таркибида даромад келтирувчи активлар салмоғи (ишлаётган активлар салмоги);
  • банкнинг актив ва пассив операциялари бўйича фоиз ставкаларининг ҳаракати;
  • даромад келтирувчи активлар таркиби;
  • кредит портфели таркиби;
  • рискли актив операцияларининг банк активидаги салмоғи;
  • ҳар бир актив операцияларнинг даромадлилиги.

Бу омилларни таҳлил қилишда фойдалилик коэффициентлари ва уларнинг кўпайтмаларидан фойдаланиш мумкин. Масалан, буни қуйидаги иккита коэффициент мисолида кўриб чиқамиз.

Яна маълумот

procent

Банк фоизи ва ундан фойдаланиш механизми

Суда фоизи вақтинча муддатга берилган қийматдан фойдаланганлиги учун тўланадиган ўзига хос тўловдир. Унинг тўловчиси ҳам, …