Главная / Маданият / Жаброил алайҳи салом ва Сидротул мунтаҳо

Жаброил алайҳи салом ва Сидротул мунтаҳо

Абдуллоҳ ибн Зубайр -розияллоҳу анҳу- момақалдироқ овозини ешитсалар: “Аллоҳ покдир! Момақалдироқ У зотга (Аллоҳга) ҳамду сано билан тасбеҳ айтур. Фаришталар ҳам У зотдан қўрққанлари сабабли (тасбеҳ айтурлар)”, – деб айтар, – “Инсонлар учун бу қаттиқ таҳдиддир”, – дер едилар.

Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- Каба ёнида ухлаб ётган еканлар. Ўша вақтларда қурайш қабиласида базан Каба ёнида ухлаш одати бор еди. Шу вақт Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- олдиларига уч фаришта келиб, улардан бири савол қилди: “Ухлаб ётганларни қай бири Мухаммад -саллаллоҳу алайҳи ва саллам-?”.

jabrail

Иккинчи фаришта: “У уларнинг ичида енг яхшиси”, – деди. Учинчи фаришта: “Уларнинг енг яхшисини  олинглар”, – деди.  Улар Муҳаммад -саллаллоҳу алайҳи васалламни кўтариб, Замзам қудуғи олдига олиб бордилар. Жаброил -алайҳис-салом- Муҳаммад -алайҳиссалом-ни фаришталардан олиб, кўкракларини ёрди ҳатто ичлари тоза бўлгунича замзам суви билан ювди, кейин тилладан бўлган бир идиш олиб келдилар, бу идиш ичида иймон ва ҳикматга тўла бир идиш бор еди. У билан кўкракларини тўлдириб, кўкракларини ёпди. Сўнг Мухаммад -саллаллоҳу алайҳи васалламни дунё осмонига олиб чиқдилар.

Жаброил алайҳис-салом- осмон ешикларидан биринчи ешикни тақиллатдилар. Осмон аҳли: “Ким бу?” – деб нидо қилишди. Жаброил -алайҳис-салом- “Мен Жаброилман” – дедилар. Осмон аҳли: “Сен билан бирга ким бор?” – дейишди. Жаброил -алайҳиссалом-: “Муҳаммад” – деди. Осмон аҳли: “У пайғамбар қилиб юборилдими?” – дейишди. Жаброил -алайҳис-салом-: “Ҳа” – дедилар. Осмон аҳли: “Марҳабо хуш келибди” – дейишди.  Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- дунё осмонида Одам -алайҳис-салом-ни кўрдилар. Жаброил -алайҳис-салом- росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам-га “Бу отангиздир, у кишига салом беринг” – деди. Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- Одам -алайҳис-саломга салом бердилар.

Одам -алайҳис-салом- саломга алик олиб: “Марҳабо, хуш келибсиз, ей ўғлим! Сиз қандай яхши ўғилсиз” – деди. Кейин Жаброил -алайҳис-салом- Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам-ни еттинчи осмонгача олиб чиқди. Ҳар-бир осмонда биринчи осмондаги каби савол-жавоблардан сўнг ешик очилар еди. Сўнг Аллоҳнинг ўзига малум бўлган ўрингача кўтарилдилар. Ҳатто сидротул мунтаҳога ҳам бордилар…

Яна маълумот

grudnoe-moloko-v-tchem-tsennost

Она кўкрагидан боқишда учрайдиган қийинчиликлар

Кўкракдан боқишда онада учрайдиган қийничиликлар: Сургичларнинг нотугри шаклланиши: улар кичкина, ясси, кукрак бези ичига тортилган …