Главная / Маданият / Фаришта ва шаҳид

Фаришта ва шаҳид

Фаришталарга иймон келтирмоқ самараларидан бири уларни яхши кўрмоқдир. Чунки улар доимо Аллоҳнинг ибодатида қоим бўлиб, ҳамиша Аллоҳнинг буйруқларига итоат қиладилар. Уҳуд жанги куни Жобирнинг отаси Абдуллоҳ шаҳид бўлди. Мусулмонлар уни юзи ёпиқ ҳолатда олиб келдилар. Чунки Мушриклар унинг қулоқбурунларини кесиб ташлаган еди. Жобир отасининг юзини очмоқчи бўлди. Одамлар қайтардилар.

15eaa5e682f758fa8c5ac06cef0383ecШунда Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- отасининг юзини очиб кўришига рухсат бердилар. Отасининг юзи очилган вақтда бир аёлнинг Жобирнинг отаси номини айтиб йиғлаётганини ешитдилар. Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- “Ким йиғлаяпти?” – дедилар. “Амирнинг қизи (яни Жобирнинг аммаси)” – деб жавоб беришди.

Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- “Нега йиғлайди?! Ахир фаришталар унга бу ёққа олиб келгунларига қадар соя қилиб турган бўлса?! (Яни, фаришталар ҳам ҳурмат қилиб, унинг атрофида хизмат қиладиган даражада улуғ мартабага мушарраф бўлди. Бу ишдан хурсанд бўлмоқ керак, йиғлаш емас)”. (Бухорий ва Муслим ривояти).

Яна маълумот

grudnoe-moloko-v-tchem-tsennost

Она кўкрагидан боқишда учрайдиган қийинчиликлар

Кўкракдан боқишда онада учрайдиган қийничиликлар: Сургичларнинг нотугри шаклланиши: улар кичкина, ясси, кукрак бези ичига тортилган …