26/04/2024
Главная / Маданият / Фаришталар хакидаги киссалар китоб

Фаришталар хакидаги киссалар китоб

Суз боши: Фаришталарга иймон келтирмоклик иймон рукунларининг биридир. Инсон фаришталарга иймон келтирмас екан харгиз мусулмон деб саналмайди. Фаришталар Аллох таоло яратган махлукотлар жумласидан булиб, Аллох уларни нурдан яратган, уларнинг табиатини Узига доимо тоат-ибодатда буладиган килгандир. Шунинг учун хам фаришталар Аллохнинг буйругига асло осий булмайдилар ва узларига буюрилган барча ишларни бажарадилар. Аллох таоло уларга хар хил куринишда киёфаланишга куч-кудрат берган булиб, фаришталар еркак хам аёл хам емас, уйланиш, ейиш-ичишдан бехожат улуг бандалардир. Фаришталарнинг турли вазифалари бор.

angelsАйримлари арши алони кутариб турадилар, айримлари вахий олиб келувчи елчилардир. Фаришталар ичида бандаларнинг амалларини ёзиб борувчи киромун-котибунлар, бандаларни мухофаза ва химоя килувчилар, жонларни олишга ва ризк улашишга муаккал булган – ушбу вазифа топширилганлари бордир. Бази фаришталар кечаю кундуз тинмай тасбех айтадилар, айримларига еса кабрда савол-жавоб килиш вазифаси топширилгандир. Фаришталарга иймон келтириш турт нуктани уз ичига олади:

1- Фаришталарни бор еканига шак-шубхасиз иймон келтирамиз. Уларнинг борлигига шубха килган ёки бировларни шубхалантирган кимса кофир булади.

2- Фаришталардан тафсилоти малум булганларига батафсил, колганларига умумий суратда иймон келтирамиз. Масалан, Жаброил, Микоил, Исрофил, Молик каби исмларини билган фаришталарга исмлари билан, жон олувчи, амалларни ёзувчи, ёмгир олиб келувчи ва хоказо вазифаси малум булган фаришталарга хам шундай батафсил иймон келтирамиз. Исмлари ёки вазифаларини билмаганларимизга умумий суратда иймон келтирамиз.

3- Фаришталарнинг сифатлари хакида келган хадисларга иймон келтирамиз, масалан, уларнинг куввати, катталиги, канотлари борлиги ва хар-хил шаклларга кира олишликка кодир еканликларига иймон келтирамиз.

4- Уларнинг Аллохнинг буйругига итоат килишлари ва турли ишларни бажаришларига иймон келтирамиз. Жумладан, уларнинг тасбех айтишлари, кечаю-кундуз ибодатда булишлари, муминларни хифзу химоя килиб, уларга ёрдам беришлари ва бундан бошка амалларни бажаришларига иймон келтирамиз. Куйида зикр килинадиган киссаларда фаришталар хакида суз боради. Ушбу киссалар оркали биз уларнинг мохияти, бажарадиган ишлари ва вазифалари хакида кисман булсада хабардор булурмиз.

Яна маълумот

moloko-1024x768

Янги тугилган чакалокни кукракдан бокиш

Янги тугилган соглом чакалокни кккракдан бокишни у тугулгандан сунг дастлабки 30 минут ичида бошлаган макул. …