Главная / Маданият / Ислом / Фаришталар ҳақидаги қиссалар китоб

Фаришталар ҳақидаги қиссалар китоб

Сўз боши: Фаришталарга иймон келтирмоқлик иймон рукунларининг биридир. Инсон фаришталарга иймон келтирмас екан ҳаргиз мусулмон деб саналмайди. Фаришталар Аллоҳ таоло яратган махлуқотлар жумласидан бўлиб, Аллоҳ уларни нурдан яратган, уларнинг табиатини Ўзига доимо тоат-ибодатда бўладиган қилгандир. Шунинг учун ҳам фаришталар Аллоҳнинг буйруғига асло осий бўлмайдилар ва ўзларига буюрилган барча ишларни бажарадилар. Аллоҳ таоло уларга ҳар хил кўринишда қиёфаланишга куч-қудрат берган бўлиб, фаришталар еркак ҳам аёл ҳам емас, уйланиш, ейиш-ичишдан беҳожат улуғ бандалардир. Фаришталарнинг турли вазифалари бор.

angelsАйримлари арши алони кўтариб турадилар, айримлари ваҳий олиб келувчи елчилардир. Фаришталар ичида бандаларнинг амалларини ёзиб борувчи киромун-котибунлар, бандаларни муҳофаза ва ҳимоя қилувчилар, жонларни олишга ва ризқ улашишга муаккал бўлган – ушбу вазифа топширилганлари бордир. Бази фаришталар кечаю кундуз тинмай тасбеҳ айтадилар, айримларига еса қабрда савол-жавоб қилиш вазифаси топширилгандир. Фаришталарга иймон келтириш тўрт нуқтани ўз ичига олади:

1- Фаришталарни бор еканига шак-шубхасиз иймон келтирамиз. Уларнинг борлигига шубҳа қилган ёки бировларни шубҳалантирган кимса кофир бўлади.

2- Фаришталардан тафсилоти малум бўлганларига батафсил, қолганларига умумий суратда иймон келтирамиз. Масалан, Жаброил, Микоил, Исрофил, Молик каби исмларини билган фаришталарга исмлари билан, жон олувчи, амалларни ёзувчи, ёмғир олиб келувчи ва ҳоказо вазифаси малум бўлган фаришталарга ҳам шундай батафсил иймон келтирамиз. Исмлари ёки вазифаларини билмаганларимизга умумий суратда иймон келтирамиз.

3- Фаришталарнинг сифатлари ҳақида келган ҳадисларга иймон келтирамиз, масалан, уларнинг қуввати, катталиги, қанотлари борлиги ва ҳар-хил шаклларга кира олишликка қодир еканликларига иймон келтирамиз.

4- Уларнинг Аллоҳнинг буйруғига итоат қилишлари ва турли ишларни бажаришларига иймон келтирамиз. Жумладан, уларнинг тасбеҳ айтишлари, кечаю-кундуз ибодатда бўлишлари, мўминларни ҳифзу ҳимоя қилиб, уларга ёрдам беришлари ва бундан бошқа амалларни бажаришларига иймон келтирамиз. Қуйида зикр қилинадиган қиссаларда фаришталар ҳақида сўз боради. Ушбу қиссалар орқали биз уларнинг моҳияти, бажарадиган ишлари ва вазифалари ҳақида қисман бўлсада хабардор бўлурмиз.

Яна маълумот

grudnoe-moloko-v-tchem-tsennost

Она кўкрагидан боқишда учрайдиган қийинчиликлар

Кўкракдан боқишда онада учрайдиган қийничиликлар: Сургичларнинг нотугри шаклланиши: улар кичкина, ясси, кукрак бези ичига тортилган …