26/04/2024
Главная / Маданият / Фаришталар яхши курадилар ва ёмон курадилар

Фаришталар яхши курадилар ва ёмон курадилар

Фаришталарга иймон келтирмокнинг мусулмонлар хаётида катта самаралари бор. Бу самараларидан бири Аллохнинг накадар кучли, кувватли ва хукми юрувчи буюк зот еканини билишдир. Чунки яратилган бандаларнинг буюклиги Яратувчининг буюк еканига далилдир.

voina-angelovРосулуллох -саллаллоху алайхи васаллам- фаришталар Аллох яхши курган кимсани яхши куришларини ва Аллох ёмон курган кимсани ёмон куришларини хабар бердилар. Росулуллох -саллаллоху алайхи васаллам- дедилар: “Агар Аллох бир бандани яхши курса Жаброил -алайхис-салом-га нидо килади: “Аллох фалончини яхши куради сен хам уни яхши кур”.

Жаброил -алайхис-салом- уни яхши куради ва осмон ахлига: “Аллох фалончини яхши куради, сизлар хам уни яхши куринглар” – деб нидо килади, шунда осмон ахли хам уни яхши курадилар. Кейин ерда унга кабул булади (яни, одамларнинг калбида унга мухаббат булади, одамлар ундан рози буладилар ва унга мойил буладилар).

Агар Аллох бир бандага газаб килса Жаброил алайхис-салом-га нидо килиб: “Мен фалончини ёмон курдим сен хам уни ёмон кур” – дейди. Жаброил -алайхис-салом- уни ёмон куриб, осмон ахлига: “Аллох фалончини ёмон курди, сизлар хам ёмон куринглар”, – деб нидо килади. Осмон ахли хам уни ёмон курадилар. Кейин ерда уни ёмон куришади (яни, одамлар калби унга зид булиб колиб, хамма уни ёмон куради, ундан нафратланади). (Муслим ривояти).

Яна маълумот

moloko-1024x768

Янги тугилган чакалокни кукракдан бокиш

Янги тугилган соглом чакалокни кккракдан бокишни у тугулгандан сунг дастлабки 30 минут ичида бошлаган макул. …