Фаришталарга иймон келтирмок самараларидан бири уларни яхши курмокдир. Чунки улар доимо Аллохнинг ибодатида коим булиб, хамиша Аллохнинг буйрукларига итоат киладилар. Ухуд жанги куни Жобирнинг отаси Абдуллох шахид булди. Мусулмонлар уни юзи ёпик холатда олиб келдилар. Чунки Мушриклар унинг кулокбурунларини кесиб ташлаган еди. Жобир отасининг юзини очмокчи булди. Одамлар кайтардилар.
Шунда Росулуллох -саллаллоху алайхи васаллам- отасининг юзини очиб куришига рухсат бердилар. Отасининг юзи очилган вактда бир аёлнинг Жобирнинг отаси номини айтиб йиглаётганини ешитдилар. Росулуллох -саллаллоху алайхи васаллам- “Ким йиглаяпти?” – дедилар. “Амирнинг кизи (яни Жобирнинг аммаси)” – деб жавоб беришди.
Росулуллох -саллаллоху алайхи васаллам- “Нега йиглайди?! Ахир фаришталар унга бу ёкка олиб келгунларига кадар соя килиб турган булса?! (Яни, фаришталар хам хурмат килиб, унинг атрофида хизмат киладиган даражада улуг мартабага мушарраф булди. Бу ишдан хурсанд булмок керак, йиглаш емас)”. (Бухорий ва Муслим ривояти).