Главная / Иқтисодиёт / Банк иши ва унинг давлат томонидан мувофиқлаштирилиш

Банк иши ва унинг давлат томонидан мувофиқлаштирилиш

Банклар молия тизимида маблагларни истеъмолчиларнинг талаби, эҳтиёжи ва имкониятига кўра кредитлар бериш билан шуғулланадилар, шунингдек, фаолиятларини тартибга солиб турувчи «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлар ва бошқа кўпгина меъёрий ҳужжатларга бўйсунишлари лозим.

bankЯнги ташкил қилинаётган ҳар қандай банк Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсатномасисиз ўз фаолиятини бошлай олмайди.

Банклар фаолиятини давлат томонидан мувофиқлаштириб туриш зарурияти қуйидагилар билан изоҳланади:

  1. Банклар жамоатчилик маблағларининг энг ишончли сакланадиган жойидир. Лскин ўз маблагларини сақлаш хоҳишига эга бўлганларнинг кўпчилиги банкнинг ишончлилигини баҳолашда ва молиявий масалаларда етарли маълумотга эга эмаслар. Шу туфайли, банклар фаолиятини мувофиқлаштирувчи органлар банклар молиявий ҳолатини таҳлил қилиш учун керакли бўлган барча маълумотларни тўплашга масъулдирлар. Бу билан улар омонатчиларни ҳимоя қилиб, уларнинг моддий зарар кўришларининг олдини оладилар.
  2. Давлат томонидан вақти-вақти билан амалга ошириладиган тафтишлар натижасида банк маблағларининг ноқонуний сарф қилиниши, фирибгарлик, қаллоблик, бировнинг ҳақига хиёнат қилиш ва суиистеъмолликларнинг олдини оладилар.
  3. Омонатчилар қўйилмаларининг асосий қисми қисқа муддатли депозитлардан иборат бўлади. Шу билан бирга, банклар йирик ҳажмдаги узоқ муддатли кредит бериш ва маблағларни инвестицияларга йўналтириш билан ҳам шуғулланадилар. Бу ўз навбатида банкларни ўз омонатчилари олдида жуда аянчли аҳволга солиб қўйиши мумкин. Бу ўринда банклар фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш, бошқаришни таъминлаш зарурияти юзага келади.
  4. Банклар арзон нархдаги депозитларни кредитларга йўналтириш билан мамлакат иқтисодиётига жуда катта таъсир кўрсатадилар, чунки жамғарилган пул массалари иқтисодиёт билан чамбарчас богланган бўлиб, пул қадрсизланишининг олдини олади ёки унга имконият яратиб беради. Шунинг учун назорат органларининг муомаладаги пул ҳажмини назорат қилиши ўта муҳимдир.
  5. Банклар хусусий шахсларнинг истеъмол ва инвестиция эҳтиёжларини қондириш учун маблағларни кредитга берадилар. Банкларнинг бу фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш ва тартибга солишнинг аҳамияти шундаки, хусусий шахслар манфаатлари ҳимоя қилинади ва уларнинг ҳаёт тарзи яхшиланиши учун имконият яратилади. Бизнинг мамлакатда кишиларнинг ёши, жинси, миллатига ва ирқига қараб кредит бериш ёки бермасликни ҳал қилиш қаттиқ тақиқланган.

Нима учун банкларнинг фаолияти давлат томонидан қатгиқ назорат қилинади? Бунинг сабаби шундаки, банклар азалдан халқнинг, аввало, хусусий шахслар ва оилаларнинг маблағлари сақланадиган жойдир. Давлат банклар ишини назорат остига олиб ва тартибга солиш орқали ҳамиша омонатчилар ва кредиторларни молиявий йўқотишдан ҳимоя қилишга ва банкларнинг инқирозга юз тутиши туфайли келиб чиқадиган оқибатлардан сақлашга ҳаракат қилади.

Бир банкнинг инқирозга учраши туфайли ўнлаб ва юзлаб корхоналар, кўп минглаб оддий омонатчилар жуда қийин молиявий аҳволда қолишлари мумкин.

Банкнинг операциялари ва таклиф қилинаётган хизмат турлари, кредитларнинг сифати ва миқдори, банк сармоясининг етарлилиги, мижозларга кўрсатилаётган хизматларнинг сифати доимо назоратчилар томонидан пухта текширилади

Банклар кредитлар бериш ёки тўсқинликсиз сарф қилинадиган депозитлар ҳисобига ўз инвестиция фаолиятларини амалга ошириш йўли билан пул ишлаш имкониятига эга бўлганликлари туфайли ҳам қаттиқ назорат остида бўладилар. Ҳосил қилинаётган пул миқцорининг ўзгариши иқгисодиёт ҳолатига таъсир кўрсатади, яьни пул қадрсизланишининг кучайганлиги ёки ортганлиги аниқланади.

Банклар устидан кучли назорат борлигининг яна бир сабаби шуки, улар хусусий шахслар ва фирмаларга кредитлар берадилар ва бу йўл билан истеъмол харажатларини ва инвестиция талабларини қондирадилар.

Ҳозирги вақтда Узбекистон Республикаси банклар тизими ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, хусусан, «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларга амал қилади.

«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги қонун 1995 йил 21 декабрда, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун эса 1996 йил 25 апрелда Олий Мажлис томонидан қабул қилинган.

«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги қонун 9 бобдан ташкил топган бўлиб, 60 та моддадан иборат.

Бу қонунда Марказий банкнинг ҳуқуқий мақоми, бош мақсади ва асосий вазифалари, ҳисобдорлиги, мустақиллиги, ташкилий тузилиши, ҳукумат органлари билан муносабатлари, молиявий аҳволи, бошқарувнинг ваколатлари, пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари, тижорат банкларини қайта молиявий таъминлаш, валютани тартибга солиш, бажарадиган операциялар, мажбурий захира талаблари, банкларни назорат қилиш ва улар фаолиятини тартибга солиш ваколатлари, тижорат банкларига нисбатан қўллайдиган чора ва санкциялар ва банклар билан ўзаро муносабатлар белгиланган.

Марказий банк меъёрий хужжатлар ва йўриқномаларни ишлаб чиқиш ҳуқуқидан тўлиқ фойдаланган ҳолда, бу йўналишда ўз фаолиятини жуда фаоллаштирмокда. Марказий банк томонидан ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси банк тизимидаги банклар фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатлар тўплами тайёрланган бўлиб, бу тўплам Республика банкларида банк ҳисобварақларини очиш тартиби, банкларни рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш, банкларнинг чет эл валюталари билан бажарадиган операциялари, ҳисоб-китобларни амалга ошириш, факторинг, молиявий лизинг, консалтинг операцияларини амалга ошириш, қимматли қоғозлар билан операцияларни бажариш тартиблари ва бошқаларни ўз ичига олади. «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун 6 бобдан ва 44 моддадан ташкил топган.

Бу қонунда банк фаолиятининг субъектлари ва улар фаолиятининг ҳуқуқий асоси, банклар операциялари, банкларни ташкил қилиш ва тугатиш, банкларнинг мустақиллиги, давлат ва банкларнинг масъулиятини чегаралаб қўйилиши, уларнинг пул маблағларини захиралаш ва умумий иқтисодий меъёрларга риоя қилиш соҳасидаги бурчлари, банкка алоқадор шахслар билан тузиладиган битимлардаги чегаралар, банкларнинг ҳисобот ва бошқа ахборотларни такдим этиш мажбуриятлари, банкларнинг ўз мижозлари олдидаги жавобгарлиги, банкларда ҳисоб-китоб ва уларни назорат қилиш тартиблари белгиланган.

«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунга кўра, банклар акциядорлик жамияти тарзида ташкил қилинади. Банк уставида банкнинг (тўла ва қисқартирилган) номи ва манзили, операциялари рўйхати, бошқарув органлари, уларни ташкил қилиш тартиби, банк аудитини ўтказиш тартиби кўрсатилган бўлиши лозим.

1.5. Таянч иборалар

• банк • l погонали банк тизими
• банк иши предмети • II погонали банк тизими
• банкрот • холдинг
• Нобанк кредит ташкилотлари • банк-холдинг
• халқаро банклар • соф холдинг
• тижорат банки • аралаш холдинг
• хусусий банк • Чартер
•   мини банк

•   йирик банк

• Банк Ассоциацияси

 

Яна маълумот

procent

Банк фоизи ва ундан фойдаланиш механизми

Суда фоизи вақтинча муддатга берилган қийматдан фойдаланганлиги учун тўланадиган ўзига хос тўловдир. Унинг тўловчиси ҳам, …