Главная / Маданият / Болалик даврлари – Иншо

Болалик даврлари – Иншо

Болалар организми – катталар организмининг кичиклаштирилган нусхаси емас, аксинча ўзига хос анатомик ва физиологик хусусиятларига ега бўлади. Бола организми муттасил ўсиб, ривожланишда булгани сабабли, бу хусусиятлар болалик даврларида узлуксиз ўзгариб туради. Бола ҳар бир ёшига ўзига хос морфологик ва физиологик, ҳамда психологик ҳолатда бўлади. Шу сабабли, унинг организми хусусиятларини баҳолашда ёшга қараб ўзгаришни хисобга олмай болалар учун умуман мана шу кўрсаткич норма деб бўлмайди.

bola

Масалан: кўкрак ёшидаги соглом болага хос томир уриши ва нафас олиши сони, қон босими, қондаги лейкоситлар формуласи, хазм азо ферментлари фаоллиги кўрсаткичлари, катта ёшдаги болалар учун касаллик кўрсаткич ҳисобланади. Мактаб ёшидаги боланинг соглом ўсиб ривожланиш ехтиёжини қоплайдиган овқат моддалари оқсил, ёғ, карбон сувлар, сув ва минерал тузлар микдори ҳар бир килограммга нисбатан ҳисобланганда, кўкрак сути билан овқатланган гўдак бола учун жуда ҳам кам, бази моддалар учун еса нисбатан ортиқчадир. Яна бир хилдаги тасиротга бўлган кўкрак ёшидаги боланинг реаксияси, катта ёшдаги болалар реаксиясидан катта фарқ килади. Шу сабабли касалликларнинг клиник кўриниши ва кечиши боланинг ёшига қараб ўзига ҳос бўлади.

Шулар сабабли врач педиатр ўз фаолиятида бола организмидаги анатомик ва физиологик, ҳамда бошқа хусусиятларни соглом ва касал болада ёшига қараб баҳолаб бориши жуда ҳам зарурдир.

Бола организмига бундай дифференсиал ёндошишни енгиллаштириш мақсадида, болалик даврларини бир неча бир-биридан малум даражада фарқ қилувчи даврларга бўлиш мақсадга мувофикдир. Бу борада такдим етилган кўп классификасиялар орасида, педиатрияда енг кўп кўлланиладиган ва вақт ўтиши билан амалиётда текширилган Н.П. Гундобиннинг модификасиялаштирилган классификасияси ҳисобланади. Бунда ҳар бир болалик даврдаги вақт ичида бола организмининг анатомо-физиологик хусусиятлари озми кўпми бир хил кўрсаткичларга ега бўлган даврларга бўлиб ўрганиш, бола соғлигани муҳофаза қилишда зарур бўлган илмий, сосиал вазифаларни асослашда муҳим ўрин тутади. Бундан ташқари бундай ёндошиш муайян врачлик фаолиятида, жумладан болани ёшига мос бўлган кун тартиби, тарбиялаш, овкатлантириш ва касалликларни олдини олишни ташкил етишда муҳим ўрин тутади.

Болалик даврлари қуйидаги даврларга бўлинади:

 А.   Она  қорнида ривожланиш  даври.

а) ембрионалривожланишфазаси  (ИИИ   ойгача)

б) Пласентар (йўлдош) ривожланиш фазаси (ИИИ ойдан гугалгунча  қадар)

Б.     Она қорнидан     ташқарида     ривожланиш     даври

а) Чақалоқлик даври – 4 ҳафталикгача (28 кун)

б) Емизуклик ёши даври-4ҳафталикдан 12 ойгача

в) Богчагача (катта ясли) ёшдаги даври-1-3 ёшгача

г) Мактабгача ёшдаги даври- 3-6 ёшгача

д) Кичик мактаб ёшдаги даври-7-11 ёшгача

е) Катта мактаб  ёшдаги даври – 12-17 ёшгача

Боланинг она корнидаги даври ҳомилалик бошланган пайтидан бошланиб, токи бола тугалгунча давом етади ва ўртача 270 кунни ташкил қилади. Одатда бу давр охирги нормадаги ҳайз кўришнинг биринчи кунидан ҳисобланиб, янги ой туғилиши билан ўлчанганда 10 ойни, яни 280 кунни (40-ҳафтани) ташкил килади. 37-42 ҳафта (259-292 кун) орасида туғилган болаларни вақтида туғилган, 37 ҳафтадан (259 кун) олдин туғилган болаларни вактидан илгари, чала туғилган, 42 ҳафта (294 кун) дан кейин туғилган болаларни вақтидан ўтиб ёки кеч тугалган болалар дейилади.

Ҳозирги даврда боланинг она қорнидаги ривожланиш даврини ҳам бир неча даврчаларга бўлиш қабул қилинган.

Терминал ёки муртак даври – бу давр жинсни ҳужайраларнинг уруғланган вақтидан бошланиб, пайдо бўлган бластоситларни бачадон шиллиқ қаватига имплантасия (кўчиб жойлашиши) етилиши билан тугайди. Бу давр бир ҳафта давом етади.

Имплантасия д а в р и – 40 соат ёки 2 кун чамаси давом етади. Бу икки даврни тиббий ва биологик аҳамияти жуда муҳим. Чунки бу даврда 50-70% гача уруғланган ҳужайра организмга ёт бўлган ҳар хил тератоген тасирот окибатида умуман усмай (аплазия) ёки ёмон ривожланиб (гипоплазия) ёки огир нуқсонлар билан ривожланишга олиб келиши мумкин.

Ембрион даври. Бу давр 5-6 хафта давом етади. Бунда ембрион сариқ қопча орқали овқатланади. Бу даврининг муҳим аҳамияти шундаки, бунда бўлғуси бола организмнинг барча органлари пайдо бўлиб шаклланади. Шу сабабли ички ёки ташқи организмга ёт тератоген тасирот остида, ембрион жароҳатланиши – (ембриопатия) кузатилиб, бунда бўлғуси бола организмида кўпол кўринишдаги анатомик ва диспластик нуксонларни пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳам ҳомилаликнинг 3-7 ҳафталари ривожланишнинг енг нозик даври хисобланади.

Неофетал ёки ембриофетал даври. Бу давр 2 ҳафта давом етиб, бунда йўлдош шаклланиб ўз формасини олади. Бу даврнинг муҳим ахамияти шундаки, бунда ҳомиланинг кўп ички азолари (бош мия ва ендокрин системаси) шаклланган бўлиб, йўлдошнинг ва йўлдош орқали қон айланишнинг тўғри шаклланиши, ҳомиланинг яхши ўсишига замин яратади.

Фетал ёки йўлдош даври – Бу давр 9 ҳафталикдан токи бола туғилгунча давом етади. Бу давр учун ҳомиланинг жуда ҳам тез ўсиши, ҳамда унинг она организми ҳисобидан, яни йўлдош орқали гемотрофик йўл билан овқатланиши ҳосдир. Йўлдош даврини 2 даврчага, ерта ва кечки йўлдош даврларига бўлган мақсадга мувофикдир.

Ерта йўлдош даври – 9 ҳафтадан 28 ҳафтагача давом етиб, бунда ҳомила жуда тез ўсиб орган тўқималари такомиллашиб боради. Ендиликда турли тератоген тасиротлар, ҳомила организми азоларида турли нуқсонлар пайдо бўлишига олиб келмайди, аммо уларни ўсишдан орқада колишига (гипоплазия) ёки такомиллашишини бузилишига (дисплазия) олиб келиши мумкин. Бу даврда ҳомила организмида иммунитет енди шакллана бошлагани сабабли, инфексия тасиротга қўшувчи тўкималар пролифератив реаксияси билан жавоб бериши туфайли, жароҳатланиш сирроз ёки фиброз билан тугаши мумкин. Аммо бола етилмаган, чала туғилиши ҳам мумкин. Ҳомилада рўй берадиган бу даврдаги ўзгариш ва касалланишга – «ерта фетопатия» дейилади.

Кечки фетал даврчаси-28 ҳафтадан токи тугаш бошланиб, ҳомила атрофидаги сув кета бошлагунча давом етади. Ҳомилани бу даврда касалланиши, болани вақтидан илгари етилмай, чала тугилишига ҳомилани вазни ва бўйига ўсиши орқада қолиб, бола вақтида туғилса ҳам озғин бўлиб туғилишига (туғма гипотрофия) олиб келиши мумкин. Бу даврда ҳомилага тасир етган инфексия, шу микроб тасирида кузатиладиган касалликка хос бўлган морфологик ва клиник ўзгаришларни келтириб чиқаради. Бундан ташқари организмида она сутида етарли бўлмаслиги мумкин бўлган ҳар хил овқат инградиентларини запас ҳолда йигила бошлаш жараёни кечади.

Жумладан калсий, темир, мис, витамин В- 12 ларнинг запас ҳолда йиғилиши бир неча ой мобайнида боланинг овқат балансини етарлик даражада ўшлаб туриш имконини беради. Бундан ташқари ҳомилаликнинг оҳирги 10-12 ҳафталарида ҳомиланинг ҳаёт учун зарур органларини юқори даражада морфологик етилиши ва ҳар хил салбий тасиротларга муҳофаза вазифасини такомиллашиши, йўлдош орқали она организмидан иммуноглобулинлар хомилага ўтиб, юқори даражада пассив иммуноглобулинларнинг йиғилиши кузатилади.

Ҳомилаликнинг оҳирги ҳафталарида сурфактантни етилиши кузатилиб, бу ўпканинг ҳамда нафас йўллари, ҳазм азо тизимини .епителий ҳужайраларининг вазифасини нормал даражада бажарилишини таминлайди. Шу сабабли бироз бўлса хам болаларнинг вақтидан илгари тугилиши, уларнинг ташки мухит тасирига мослашишига, ҳар хил кассаликларга чалиниб қолишига жуда хам тасир етади.

Кечки фетал даврачаси, табиий, интранатал етапига ўтиб, бу бир меёрда мунтазам дард тута бошлаган муддатидан, болани киндигини кесиш ёки боғлаш вақтигача ҳисобланиб, 2-4 дан 15-18 соатгача давом етади. Бу даврда базан туғилиш вақтидаги жароҳатланиш туфайли марказий ёки периферик асаб тизимини, суяк тизимини шикастланиши, ҳамда киндик орқали қон айланишни, нафас олишни қийинлашуви, ҳомила бошини туғиш йўлларига нотўғри (кундаланг, думба билан) жойлашиши, ҳомила ҳаётига ҳавф солиб, шошилинч акушерлик ёрдамини кўрсатишни тақозо қилади. Базан бундай ҳавф катта бўлса кесерева усулида операсия қилиб болани олинади.

Ҳомила она қорнида ембрион ва йўлдош ривожланиш даврларида ёмон (тератоген) тасиротга жуда сезувчан бўлади. Ҳозирги вақтда тератоген тасиротлар 3 гуруҳга бўлинади:

  1. Ташқи екзоген тасиротлар:   радиасия,   қатор   вирусли   инфексиялар, формакологик     дорилар      (ситостатиклар,      стероидлар,      салисилатлар     ва бошқалар), заҳарли моддалар (пестисид, гербисит-лар), бузилиб заҳарли бўлган овқатлар.
  2. Генетик – наслдаи ўтувчи тасиротлар.
  3. Екзоген ва  генетик   тасиротларни бирлашма   тасироти.

#чакалокБошайланаси
#боланингРивожланишХаритаси
#чакалокКучанишиДаволаш
#бола асабий булса
#бола бошини оркага ташлаб йигласа
#болаларнинг усиши ва ривожланиши
#чакалоклик даври
#болаларда юрак уриши нормаси

Яна маълумот

grudnoe-moloko-v-tchem-tsennost

Она кўкрагидан боқишда учрайдиган қийинчиликлар

Кўкракдан боқишда онада учрайдиган қийничиликлар: Сургичларнинг нотугри шаклланиши: улар кичкина, ясси, кукрак бези ичига тортилган …