Главная / Иқтисодиёт / Банкнинг вазифалари нима? савол ва жавоб!

Банкнинг вазифалари нима? савол ва жавоб!

  1. Кўпчиликнинг тасаввурида банкнинг иқгисодиётда тутган ўрни фақатгина омонатларга маблағларни жалб қилиш ва кредитлар беришдан иборат. Лекин замонавий банклар ўзларининг рақобатбардошлигини сақлаш ва жамиятнинг талабларини қондириш мақсадида янги вазифалар бажаришни ҳам ўрганиши лозим. Бугунги кунда бу вазифалар қуйидагилардан иборат (4-жадвалга қаранг).
  2. Банк ўз фаолияти жараёнида қуйидаги хизматларни кўрсатади
  3. жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, вакил банкларнинг ҳисобварақларини очиш ва юритиш ҳамда ҳисобварақлар бўйича ҳисоб-китоб қилиш;
  4. омонатларни жалб қилиш;
  5. ўз маблағлари ва жалб қилинган маблаглар ҳисобидан ўз номидан кредитлар бериш;
  6. чет валютасини накд пул ва нақд бўлмаган пул шаклларида юридик ҳамда жисмоний шахслардан сотиб олиш, сотиш ва айирбошлаш;

Банкнинг ҳозирги замон вазифалари нима? Жавоби!

4-жадвал.

т/р Банкларнинг роли Изоҳ
1. Воситачилик роли • жисмоний шахслардан қабул қилиб олган маблағларни янги бинолар, асбоб ускуналар ва бошқа ишлаб чиқариш воситаларига инвестисия қилиш мақсадида кредит оладиган фирма ва корхоналар ўртасида воситачи вазифасини бажаради.
2. Тўловларни амалга оширишда иштирокчилик роли • товарлар, қимматли қогозлар ва кўрсатилган хизматлар учун талабномалар, мажбуриятлар ва чекларни клиринг асосида ўзаро суриштиришга асосланган електрон тўловлар орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни олиб боради.
3. Кафолатчилик роли • банк кафолатчи сифатида товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни тўлашга имконияти етмаётган банк мижозлари қарзларини аккредитив очиш йўли билан ёки факторинг операсиялари орқали тўлайди.
4. Агентлик (даллоллик) роли • банк мижозлар мулкини бошқариш ва ҳимоя қилиш, мижознинг топшириғига биноан унинг қимматли қоғозларини муомалага чиқариш ва жойлаштириш каби юмушларни бажаришда агентлик вазифасини ўтайди.
5. Сиёсий роли • ижтимоий мақсадларни ҳамда иқтисодиётнинг ривожланишини кўзлаб давлат томонидан юритилаётган сиёсат таргиботчиси вазифасини бажаради.
  • пул маблағлари, векселлар, тўлов ва ҳисоб-китоб ҳужжатларини инкассо қилиш;
  • учинчи шахс номидан мажбуриятларнинг бажарилишини назарда тутувчи кафолатлар бериш;
  • учинчи шахс номидан мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқини олиш;
  • Қимматли қоғозларни чиқариш, харид қилиш, сотиш, ҳисобни юритиш ва сақлаш, уларни бошқариш ва бошқа операсияларни бажариш;
  • давлат фаолиятини қўллаб-қувватлаш;
  • кичик ва ўрта тадбиркорликни кредит билан таминлаш;
  • траст хизматлари ишонч қоғозлар орқали мижозлар активларини бошқариш;
  • факторинг хизматларни амалга ошириш;
  • молиявий лизингни бажариш;
  • истемол кредитини бериш;
  • молиявий маслаҳат ва ахборот хизматларини бажариш;
  • нақд пул маблагларини бошқариш;
  • юқори таваккалчиликка ега кредитлар бериш;
  • сугурта хизматларини сотиш;
  • қимматликлар билан бўладиган операсияларда брокерлик хизматларини амалга ошириш;
  • инвестисия ва бошқа хизматларни адо етиш.
  • . Барча замонавий банклар муомаладаги вақтинча бўш турган пул маблағларини тўплайдилар ва кредит берадилар.

Ҳозирги вақтда барча ривожланган йирик давлатларда товарлар ва хизматлар учун олинадиган ҳақ асосан чек кўринишида бўлади.

Чек ҳужжатларининг икки тури мавжуд:

Биринчидан, мижозга кредит берилганда, у оддий векселга имзо қўяди ва ўз ўрнида банк унга талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағини очади. Қарздорнинг оддий вексели пул ҳисобланмайди, ундан товарлар ва хизматлар учун тўлов сифатида фойдаланиш мумкин емас. Лекин банкнинг депозити пул ҳисобланиб, ундан мижоз хоҳлаган вақтда хоҳлаганча сарф қилиши мумкин. Шундай қилиб, банк қарз бериб, ўз мижозига депозит очади ва мижоз ундан еркин фойдалана олади.

Иккинчидан, банк тизимидаги барча банклар мижозларга кредитлар бериб, пул ишлайдилар. Бу крелитпяр блгпқя бянипарпа пепозит маблагбўлиб тушади. Амалдаги крну^гршкғ^/гСргу бйиқ/Жаб қилган депозитларини кафолатлаш учун захиралар фондини ташкил қилади. Шундай қилиб, ҳар бир жалб қилинган депозит қўйилмаси захиралар ҳажмининг ортиб боришини таминлайди ва бу маблағлар кредит сифатида ишлатилиши мумкин. Кредитлар бошқа банкларга депозит кўринишида оқиб ўтади ва янгидан кредитлар бериш имконияти юзага келади. Охир-оқибатда, банкларнинг кредит бериш вазифасига асосан, уларнинг депозит ҳисобварақларида турган пул маблағлари мамлакат иқтисодиётининг ривожланишига катта тасир кўрсатади. Банкларнинг пул ишлаш қобилиятига ега еканлиги улар фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиб турилишининг асосий сабабидир.

Банкларнинг ўзаро кредит олишларидан мақсад ўз ресурсларини ошириш улар хисобидан кредитлар бериш ҳамда қўшимча даромад олишдан иборат.

[9Ж. Банклар фаолиятидаги хизмат турларининг ортиб бориши ва кенгайиши яқин келажакда уларнинг ҳозирги банкларга қараганда бутунлай ўзгариб кетишига олиб келиши мумкин. Бу ўзгаришларнинг содир бўлишига қуйидагилар тасир кўрсатмоқда:

  1. Хизмат турлари ва уларнинг сифатларига бўлган талабнинг ортиши. Бази бир замонавий банклар суғурта компаниялари фаолиятида иштирок етиш, суғурта савдосида брокерлик қилиш, лойихаларни инвестисиялаш, қимматли қоғозлар билан бўладиган операсияларда брокерлик қилиш, молиявий режалаштириш, солиқ тизимига, хусусий шахсларга маслаҳатлар хизматини таклиф қилмоқдалар.
  2. Рақобатнинг ўсиши. Банклар ва банкдан бошқа молия институтларида хизмат турларининг кенгайтириши натижасида улар ўртасидаги рақобат кучаяди. Бу рақобат келажакда банкларда хизмат турларини янада кенгайтирилишига олиб келади.
  3. Технология соҳасидаги ўзгаришлар, яни тўловларнинг янги интеграсиялашган воситаларики юқори суратлар билан шакллантирадиган банк операсияларини компютерлаштиришнинг технологик инқилоби.
  4. Банкларнинг хизмат кўрсатиш доираси ва унинг ҳудудий жиҳатдан кенгайиши.
  5. Банкротлик (инқироз) хавфининг ортиши ва депозитларнинг, сугурта тизимининг кучсизланиши, ўсиб бораётган рақобат банкларнинг синишига олиб келади, бу еса сармоялар бозорида ва инвестисиялар соҳасида янги шароитларни вужудга келтиради.

Мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланиши учун банклар самарали фаолият кўрсатишлари лозим. Чунки улар давлат корхоналарини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлайдилар, хусусий шахсларни молиялаштирадилар ва давлатнинг пул-кредит сиёсати амалга оширилишини таминлайдилар.

Бу ўринда, банкларнинг самарали фаолият кўрсатишларида банк бошқарувчиларининг тутган ўрни жуда катта еканлигини есдан чиқармаслик лозим. Банк бошқарувчилари қуйидаги фазилатларга ега бўлиши керак:

  • профессионализм, ишга ижодий ёндашиш, қатийлик, ўзига ишонч ва ишга фидойилик;
  • янгича фикрлаш, топқирлик, ташаббускорлик ва ғояларни ҳаётгататбиқ ета олиш қобилияти;
  • одамларга руҳий тасир кўрсата олиш салоҳияти;
  • чиқишимли бўлиш ва ютуқни ҳисоб қилиш;
  • ҳиссиётга берилмаслик ва руҳий зарбаларга чидаш;
  • очиқ кўнгиллилик, тадбиркорлик ва юз бераётган ўзгаришларга осон мослашиш;
  • вазиятни бошқара олиш ва корпоратив тузилмаларда шахсга хос гайрат-шижоат кўрсатиш;
  • ўзини-ўзи ўстиришга ва ўзини сафарбар етишга ички еҳтиёж сезиш;
  • сергайрат ва бардошли бўлиш;
  • ўзини муваффақиятли ҳимоя қилишга мойиллик ва самарали ҳужумга ўта олиш;
  • ўз иши ва қабул қилинган қарорлари учун масулиятни ҳис қилиш;
  • жамоада ва жамоа билан ишлашга ўзида еҳтиёж сезиш.

Бошқарувчи кенг билим соҳиби бўлиши, янгича фикр юрита олиши, уни қўллаб-қувватлаши ва психологик қобилиятга ега бўлиши, оқилона иш юритиши, керак бўлганда, таваккалига иш кўра олиши лозим. Бизнес-лойиҳаларни ишлаб чиқиш, тузатишлар киритиш, маркетинг тадқиқотларини амалга ошира олиш, бозорталаб еҳтиёжларни олдиндан кўра билиш кўникмасига ега бўлиши лозим. Бундан ташқари, ахборот ва умумий ахборот потенсиали, вақт ва ходимлардан моҳирона фойдаланиб, уларнинг кўнглидагини очиқ айтишга, гуруҳлар мунозарасини самарали ўтказишга рагбатлантириш, қисқаси, моҳир етакчи бўлиш орқали юксак натижаларга еришишни таминлашга ҳаракат қилиши лозим.

Яна маълумот

procent

Банк фоизи ва ундан фойдаланиш механизми

Суда фоизи вақтинча муддатга берилган қийматдан фойдаланганлиги учун тўланадиган ўзига хос тўловдир. Унинг тўловчиси ҳам, …