Главная / Иқтисодиёт / Тижорат банкларининг инвестисион функсиялари

Тижорат банкларининг инвестисион функсиялари

 Тижорат банклари томонидан инвестисион фаолиятни олиб боришдан асосий мақсад банк даромадлилиги ва ликвидлигини таминлашдан иборат. Ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида тижорат банкларининг инвестисия сиёсати банк фаолиятининг асосий йўналишларидан бири қисобланади ва банкларнинг ликвидлигини таминлаш учун қаратилган.

Банкларнинг инвестисион фаолиятч турли хил қимматли қоғозларга, яни:

  • оддий ва имтиёзли аксияларга;
  • облигасияларга;
  • давлат қарздорлик мажбуриятларига;
  • депозит сертификатларига:
  • вексел ва бошқаларга маблағларини кўйиш орқали амалга оширилади.

Инвестисия кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг асосий негизини ташкил етар екан, ўз навбатида бу такрор ишлаб чиқаришга инвестор (субектлар) инвестисия ресурсларини иқтисодиёт соҳаларига (обектларга) ўз кўзлаган мақсадни асосан даромад (фойда) олиш ёки иқтисодий самарага еришиш учун жойлаштиради ва инвестор амалга оширган бундай фаояиятни инвестисион фаолият деб юритилади. Бу фаолият жараёнини қуйидаги чизма орқали ифодалаш мумкчн (29-чизма).

Бугунги шароитда инвестзсион фаолиятда банклар иштирокини янада оширишни талаб қилади. Шунинг учун ҳам, Президентимиз И.А. Каримов «Банклар инвестисия жараёнининг асосий бўғинига, корхоналарнинг чинакам ҳамкорига айланмоғи, бинобарин, уларнинг ривожланишидан манфаатдор бўлмоғи лозим»’ деб такидлаб ўтган еди. Бозор иқтисодиёти шароитида банклар инвестисион фаолиятнинг енг фаол иштирокчил.аридан бири сифатида қуйидаги фаолиятларнинг у ёки бу турлари бўйича иштирок етмоқдалар:

  • инвесторларга тегишли ҳамда инвестисион мақсадларга йўналтириладиган маблағлар ҳаракати бўйича молиялаштириш ҳисобварақлари очиш ва улар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш;

ina

  • фойда олиш ва банк ликвидлилигини ошириш мақсадида ўз ва жалб қилинган маблағларни давлат ва корпоратив қимматли қоғозларга қўйиш;
  • ўз ва жалб қилинган маблағларни инвестисион лойиқаларга бевосита қўйиш, яни хўжалик субектларининг инвестисион фаолиятини кредитлаш;
  • қимматли қоғозлар сотиб олиш орқали корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш.

Инвестисион фаолиятни банк кредитлари орқали фаоллигини ошириш учун қуйидаги тадбирлардан тўла фойдаланиш лозим.

  • банкларда кредит турлари (лизинг, синдисит ва бошқалар)ни кўпайтириш;
  • банкларнинг тўловга қобилиятлилиги ва ишончлилигини ошириш;
  • банк депозитлари учун мажбурий захиралар меёрини пасайтириш;
  • ҳукумат қарорлари асосида амалга ошириладиган дастурлар натижасида банк томонидан кўрилган зарарларни бюджет ҳисобидан қоплаш;
  • омонатлар ва инвестисия кредитларидаги фоиз ставкалари ўртасидаги номутаносибликларни бартараф етиш ва ҳ.к.

Инвестор инвестисион фаолиятни амалга оширишда сарфланаётган маблағларни қайтиши ва унга нисбатан олинадиган даромад муҳим ҳисобланади. Бу еса инвестор учун яратилган шароитларга боглиқ. Ушбу шароитларнинг умумлашган мажмуини инвестисион иқлим деб юритилади.

Инвестисион иқлим жуда кенг тушунча бўлиб, у хусусий инвесторларга нисбатан, маҳаллий хўжалик субекти сифатида фаолият юритаётган инвесторларга нисбатан (микродаражада) ёки чет ел инвесторларига (макродаражада) нисбатан фарқлаб кўлланилади. Инвестисион иқлим инвесторнинг самарали фаолият юритиши учун малум омилларнинг умумлашган йиғиндисидан ташкил топадиЛИнвестисион иқлимга тасир етувчи омилларни ижобий ва саЛбий тасирига кўра гуруҳлаш мумкин (30 чизма).

Чет ел инвестисиясини жалб қилишда инвестисион иқлимнинг ижобий бўлиши жуда ҳам муҳим. Улй боис:

мамлакатнинг ҳудудий ва тармоқ тизимини такомиллаштириш нуқтаи назардан инвестисиялашга тасир етувчи омилларни мувофиқлаштирган ҳолда қулай инвестисион муҳитни яратиш;

 707

30-чизма. Инвестисия фаолиятига тасир етувчи омиллар.

  • чет ел инвестисиясини жалб етувчи хўжалик субектларида мулк қийматидан тўланадиган имтиёзли солиқ ставкасини ўрнатиш орқали уларнинг мол-мулкини қисқа муддатда қайта баҳолашга қизиқтириш;
  • чет ел инвестисиясини жалб етувчи ҳамда шу асосда товар експорти қилишни кўпайтирувчи корхоналар учун имтиёзларни кенгайтириш;
  • инвестисион лойиҳаларни иқтисодиётни макро ва микро даражасидаги еҳтиёж ва имкониятларни ҳисобга олиб ишлаб чиқиш асосида халқаро молия муассасаларини Республикамизда очган кредит линияларини тўла-тўкис фойдаланишни таминлаш;
  • маҳаллий «масул» муассасаларнинг чет ел инвестисияларини ҳудудларга жалб қилишдаги фаоллигини ошириш;
  • чет ел инвестисияларини тез қарор қабул қилишлари учун ҳисоб ва ҳисобот тизими самарадорлигини ошириш каби қўшимча тадбирларни амалга ошириш зарур.

Бугунги бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг инвестисион фаолиятини амалга ошириш учун сарфланаётган маблағларни молиялаштириш манбалари муҳим ҳисоблангани учун ушбу манбалар ҳисобидан еришиладиган молиявий натижаларга нисбатан самарадорликни баҳолаш мақсадга мувофиқ. Яни корхона хусусий сармояси ва ташқи сармоя ҳисобидан еришиладиган самарадорликни ҳисоблаш зарур. Ушбу самарадорликнинг ўзгаришига (ўсиши ёки камайишига) учта омил: моддий, молиявий ва меҳнат ресурслари (харажатлар)тасири муҳим ҳисобланади.

Банкнинг асосий вазифаларидан бири кредит беришдир. Банклар кредит бериш орқали кичик ва хусусий тадбиркорликни молиялаштирадилар. Улар еса, ўз навбатида, бу маблағларни инвестисияларга жалб қиладилар. Маблағларнинг инвестисияга жалб қилиниши натижасида мазкур ҳудудда иш жойлари ташкил қилиниб, юзлаб кишилар иш билан таминланадилар. Иш билан таминланганларнинг кўпчилиги ушбу банкнинг мижозлари бўлмаса ҳам, банкнинг кредит фаолиятидан ўзларининг инвесторлари орқали фойдаланадилар. Бироқ банкнинг ҳамма маблағлари ҳам кредитлар учун йўналтирилиши мумкин емас. Банк активларининг катта қисми ноликвиддир, яни банк накд пулга муҳтож бўлганда банк активларини тезда сотиш имконияти доимо бўлавермайди. Бундан ташқари, кредитлар ўз вақтида ва тўлиқ қайтмаслик еҳтимоли мавжуд бўлганлиги туфайли улар юқори хатарли активлар қаторига киради.

Юқоридаги сабабларга кўра, банклар ўз.тарининг активлар портфелининг кўп қисмини даромадли активлар тури бўлган қимматли қоғозларга йўналтиради. Қимматли қоғозларга векселлар, давлатнинг қисқа муддатли облигасиялари ва аксиялар киради. Қимматли қоғозларга йўналтирилган инвестисиялар:

  • банк даромадининг барқарорлигини таминлайди, яни банкнинг кредитлар бўйича даромади пасайганда қимматли қогозлардан олган даромади ошиши мумкин;
  • банкнинг кредит портфели бўйича йўқотиш хавфини юмшатади, яни юқори сифатли қимматли қоғозлар банкнинг кредит бўйича хатар даражасини пасайтириш мақсадида сотиб олиниб, сақланиши мумкин;
  • молиявий хатарни камайтириш мақсадида турли ҳудудлар ва тармоқларга тегишли қимматли қогозларга инвестисияларни йўналтиришга имкон тугдиради, яни банк қўшимча маблагларга муҳтож бўлганда қимматли қогозларни сотиб, керакли пул маблағлари билан таминланиши ёки қарзга пул олаётганида гаров сифатида фойдаланиши мумкин;
  • ликвидликни қўллаб-қувватлашни таминлайди;
  • банкка солинадиган солиқ миқдорини камайтириш имконини беради, яни бу билан банк солиқ тўловларини қимматли қоғозлар ҳисобига камайтириши мумкин;
  • банкда сақланаётган давлат ва ҳукумат депозитларини таминловчи гаров сифатида фойдаланиш имконини беради;
  • бозордаги фоиз ставкаларининг ўзгариши туфайли содир бўлиши мумкин бўлган йўқотишлардан банкни сугурталаш имкони тугилади;
  • банкнинг активлар портфели ва унинг егилувчанлигини таминлаш имконияти бўлади, чунки бунда банк ўз активлари тузилмасини жорий бозор талабларига мувофиқ ўзгартириш учун инвестисияга мўлжалланган қимматли қоғозларни бошқа кредитларга қараганда тезда сотиши ёки сотиб олиши мумкин;
  • банкда сақланаётган қимматли қогозларнинг юқори сифатлилиги туфайли банк баланси молиявий кўрсаткичларининг яхшиланишини таминлайди.
  • Инвестисион функсияларни бажаришда қуйидагилар асосий восита ҳисобланади:
  • хазина векселлари;
  • қисқа муддатли хазина мажбуриятлари ва облигасиялари;
  • депозит сертификати;
  • давлатнинг қисқа муддатли облигасиялари;
  • евродолларли депозит сертификатлар;
  • банк аксептлари;
  • корпоратив векселлар ва облигасиялар;
  • гаров билан таминланган қимматли қоғозлар;
  • ҳосилавий қимматли қоғозлар фючерс, опсион, варрант ва бошқа қимматли қоғозлар.

Хазина векселлари -давлатнинг хазина мажбуриятлари бўлиб, 3, 6 ва 12 ойлик гўлов муддатлари билан чиқарилади. Уларни тезда сотиш мумкин. Хазина векселларидан қайта сотиб олиш шарти билан кредит олиш учун гаров сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Улар номинал қийматига нисбатан дисконт билан кафолатланган фоиз ставкасиз муомалада бўлади ва инвестор векселни ҳисобдан чиқариш вақти келганда унинг нархи ошиши ҳисобига даромад олади.

Хазина мажбуриятлари ва облигасиялари еса хазина векселларидан фарқ қилиб, узоқ муддат давомида, яни бир йилдан ўн йилгача муддатда муомалада бўладилар. Бу қимматли қогозларни ҳисобдан чиқариш муддатига бир йил қолганда улардан молия бозорининг воситаси сифатида фойдаланиш ҳам мумкин. Уларнинг фоиз хатарига бўлган сезувчанлиги юқори бўлиб, ўзлари суст ликвидли бўлишларига қарамасдан хазина векселларига қараганда юқори даромадли бўлади. Бу қимматли қогозлар купонли воситалар ҳисобланади, қимматли қоғозлар бозор нархининг ўзгариб туришига қарамасдан инвестор мўлжаллаган даромадни олади. Бу купонлар бўйича ҳар ярим йилда фоиз тўловлари тўланиб турилади.

  • Сертификат омонатчига белгиланган муддат ўтгандан сўнг депозит ва унинг фоиз тўловини олиш ҳуқуқини берувчи ёзма ҳужжатдир. Банк учун еса қўшимча маблағ манбаи ҳисобланади. Банклар кўпинча бошқа банклар ва банк бўлмаган муассасалар чиқарган сертификатларни кам харажат ва хатар билан инвестисияга йўналтириш мақсадида сотиб оладилар. Сертификатларнинг ҳисобдан чиқариш муддати қатий белгиланган бўлиб, уларни муддатидан олдин рўйхатдан чиқариш қонун билан тақиқланган. Шунинг учун ҳам, уларнинг ишончлилиги таминланган бўлиб, инвестисия фунсиясини бажара олади. Банк ва бошқа молия институтлари паст номинал қийматга ега сертификатлар чиқариш билан бирга, хусусий бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилган йирик номинал қийматга ега сертификатлар ҳам чиқарадилар. Йирик номинал қийматга ега сертификатлар давлат томонидан суғурталанади.
  • Аксепт сўзи лотинча «аккептус» иборасидан олинган бўлиб, розилик берилган, яни пул, ҳисоб-китоб, товар ҳужжатларини ёки товар ҳақини тўлашга розилик ёки тўлашга кафиллик маносини беради. Тўлашга розилик беришни аксептлаш дейилади

Аксептда мол етказиб берувчи ташкилот маҳсулот жўнатилгандан кейин тўлаш учун талабнома варақаси ёзади ва ўзига хизмат қилувчи банк инкассасига топширади. Белгиланган қоидага мувофиқ, варақани аксепт қилиш ёки рад етиш олувчининг ихтиёрида бўлади. Бир шаҳар доирасида бюджет ташкилотлари ўртасида товар ва хизматлар учун қилинадиган ҳисоб-китобларда ҳамда молия идораларига бюджет даромадларини алоқа корхоналари орқали жўнатишда аксептланган чек қўлланилади.

Банк аксепти молия бозорининг хавфсиз инструментларидан бири бўлиб, банкнинг аксепт егасига келишилган муддатда аксептда белгиланган пул микдорини тўлаш мажбуриятидир. Банк ўзининг експорт-импорт операсиялари ёки бошқа фаолият билан шугулланувчи мижознинг барча тўловларини кафолатлаши натижасида банк аксепти юзага келади ва бу кафолат учун банк ҳақ олади.

Аксептни рўйхатдан чиқариш муддати келгунча доимо ўзининг номинал қийматидан паст қийматга сотилади ва кўзда тутилган даромад фақат рўйхатдан чиқариш муддати яқинлашганда аксепт нархининг ошиши ҳисобига олиниши мумкин.

  • Капитал бозорида қўлланиладиган мажбурият ва облигасиялар қуйидаги афзалликларга ега:
  • хатарсиз;
  • иккиламчи бозори ривожланган;
  • қарз олиш учун жуда яхши гаров;
  • хукумат депозитларини кафолатлаши мумкин;
  • солиққа тортилмайдиган фоиз даромадига ега;
  • юқори кредит сифатига ега;
  • бази қимматли қоғозлар юқори ликвидли ва тез сотилиши мумкин;
  • бир йилдан ўн йилгача ва ундан ортиқ муддатда муомалада бўлади.

Пул бозоридаги мажбурият ва облигасиялар еса тез сотилиш қобилиятига ега еканлиги. ҳукумат депозитлари учун яхши гаров вазифасини бажариши, кўзда тутилган даромадлилиги юқори бўлган афзалликлари билан капитал бозоридаги мажбурият ва облигасиялардан фарқ қилади.

Ҳар иккала бозордаги мажбурият ва облигасиялар ўзига хос камчиликларга ега. Уларнинг камчиликлари ҳам бир-биридан фарқ қилади. Масалан, капитал бозоридаги мажбурият ва облигасияларнинг даромадлилиги хусусий секторнинг узоқ муддатли қимматли қоғозлар даромадидан паст бўлиб, бозор беқарор ва иккиламчи бозордаги бази қимматли қогозларнинг муомаласи чегараланган бўлса, пул бозоридаги мажбурият ва облигасияларнинг камчилиги шундаки, уларнинг даромадлилиги бошқа молиявий инструментлардан паст, баҳо хатари еса юқори бўлади.

Банклар одатда инвестисия мажмуаларига кўра йирик ва майда банкларга бўлинади. Майда банклар кўпинча ўз маблағларини давлатнинг қимматли қоғозларига жойлаштирадилар, чунки бу қимматли қоғозлар давлат томонидан суғурталанган ва ишончлилик даражалари юқори бўлади. Улар хусусий секторнинг қимматли қоғозларидан фойдаланмасликка ҳаракат қиладилар. Майда молия институтларининг иқтисодий ихтилофлар натижасида катта йўқотишларга учраш хатари юқори бўлганлиги туфайли улар бу йўқотишларни қоплаш мақсадида ишончли ва барқарор қимматли қоғозларга ўз маблағларини йўналтирадилар.

Йирик банклар еса, аксинча, майда ва хусусий секторлар хорижий қимматли қоғозларига ҳамда маҳаллий ҳокимият қоғозларига жойлаштирадилар. Албатта, бу қимматли қоғозларга йўналтирилган маблаглар учун юқори хатар мавжуд. Инвестисия қимматли қоғозлари банк активининг 1/5 қисмидан то 1/3 қисмигача хажмда бўлиб, банк даромадининг 1/5 қисмида даромад келтиради. Кредит портфели еса банк активининг ярмидан кўпроғини ташкил қилиб, банк даромадининг 3/5 қисми ҳажмида даромад келтириши мумкин. Лекин банк маблағларини қимматли қоғозлар инвестисиясига кўпроқ йўналтирилишининг афзаллиги шундаки, даромад солиғининг ҳажми анча қисқаради ва банк учун бўлган умумий хатар даражаси сезиларли даражада пасаяди.

  • . Банкнинг инвестисия воситаларини танлаш жараёнига қуйидаги омиллар тасир қилади:
  • кўзда тутилган даромад меёри;
  • солиқ хусусиятлари;
  • фоиз хатари;
  • кредит хатари;
  • ишбилармонлик (хизмат юзасидан) хатари;
  • балансланмаган (мувозанатлашмаган) ликвидлик хатари;
  • муддатидан олдин қайтариб олиш хатари;
  • инфлясия (пулнинг қадрсизланиши) хатари;
  • гаров талабномалари.

Диверсификасия сўзи лотинча «диверсификатио» иборасидан олинган бўлиб ўзгариш, хилма-хил, тараққиёт маносини, яни корхона (бирлашма)ларнинг фаолияти соҳалари ва ишлаб чиқарадиган маҳсулотлари турининг кенгайиши, янгиланиб туришини билдиради.

Инвестисия портфелини диверсификасия қилиш бу инвестисия билан боғлиқ рискларни камайтириш усулларидан биридир. Диверсификасия қилиш натижасида инвестисия портфелида турли хил, кўпдан-кўп қимматли қоғозлар жамланади. Диверсификасия усулида инвестисия сиёсатини амалга оширишда қимматли қоғозларнинг турли хусусиятларини ҳисобга олиш лозим. Булар:

  • уларнинг тўлаш муддати ва сифати (таминлангани), емитентнинг салоҳияти, қимматли қогозларнинг сифати бўйича диверсификасия қилиниши;
  • қимматли қогозларнинг географик тарқалиши бўйича диверсификасия қилиниши;
  • қимматли қоғозларнинг тўланиш муддати бўйича мажбуриятларнинг тури ва бошқалар.

Юқоридаги белгилар бўйича таминланганлигига кўра диверсификасия қила туриб инвестисия сиёсатининг мақсадлари аниқланади.

Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар портфелини диверсификасия қилишнинг қуйидаги турлари мавжуд. Булар қимматли қогозларнинг турлари, муддати бўйича диверсификасия қилиш, қимматли қоғозларнинг емитентлари бўйича диверсификасия қилиш ва бошқалар.

Қимматли қоғоз сифатига доир диверсификасиянинг асосий мақсади бу рискни минималлаштиришдир (у емитентнинг ўз мажбуриятларини бажара олмай қолиш еҳтимоли билан белгиланади). Шу муносабат билан аксия сифатининг таминланганлик даражаси бўйича диверсификасия усули ҳам мавжуд бўлиб, назариётчилар фикрича, у бир қатор омилларни ўрганиб чиқишни талаб қилади. Булар емитент қандай фаолият билан шуғулланишини, аксия даромади, дивиденд микдори, компания аксиясининг жорий нархи, захираси, компанияни ким бошқараётганлиги ва бошқалар бўлиб, кўрсатилган саволларга жавобни емиссия проспекти ва биржа ахборотномаларидан олиш мумкин.

Қимматли қоғозларнинг географик тарқалишига нисбатан диверсификасия мақсади тегишли туманлардаги иқтисодий қийинчиликлар рўй берганда юзага келадиган рискларни камайтиришдан иборат.

Қимматли қогозларнинг тўлаш муддати бўйича диверсификасиясидан мақсади фоиз ставкаларининг тебраниши билан боғлиқ рискларнинг олдини олишдан иборат. Бу инвестисия сиёсатини амалга оширишда тижорат банклари, одатда, қимматли қоғозларнинг тугатилиш муддати бўйича погонали структурадан фойдаланади.

Қимматли қоғозларнинг фоиз даражалари прогнози амалиётда назариядан фарқ қилади. Шунинг учун тижорат банклари прогноз натижаларининг ишончлилик даражасини ошириш мақсадида фоиз ставкалари таркибини тахдил қиладилар.

Одатда жаҳон амалиётида тижорат банклари ўз инвестисия сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун бошқариш структурасида махсус инвестисия бўлимларини ташкил қилишади. Бўлимдаги ходимлар сони бир қатор омилларга боғлиқ бўлиши мумкин. Бу омиллар: қимматли коғозлар портфели катталиги, бўлим томонидан қимматли қоғозларни сотиш ва сотиб олиш бўйича бажариладиган функсияларга, банкнинг мижозларига кўрсатадиган хизматларға, қимматли қоғозлар тури ва сифатига ва бошқаларға боглиқ бўлади. Бўлим ишчиларининг малакаси қанчалик юқори бўлса, улар бажараётган вазифа, ишнинг сифати ҳам шунчалик юқори бўлади. Мутахассислар инвестисия дастурида кўзланган мақсад ва вазифаларни яхши тушунишлари, инвестисия хизматлари бўйича малумотларга ега бўлишлари, молиявий-иқтисодий малумотлардан хабардор бўлишлари, қимматли қоғозлар бозорини мустақил таҳлил қила олишлари, кайси қимматли қоғоз турлари банкка тўғри келиши ёки келмаслигини аниқлашлари, даромадлилик егри чизиқларининг кўра олишлари, бу билан инвестисия фаолиятини бошқаришни таминлашлари лозим.

Яна маълумот

procent

Банк фоизи ва ундан фойдаланиш механизми

Суда фоизи вақтинча муддатга берилган қийматдан фойдаланганлиги учун тўланадиган ўзига хос тўловдир. Унинг тўловчиси ҳам, …