Главная / Маданият / Чавандоз фаришта

Чавандоз фаришта

Бир куни Пайғамбаримиз -соллаллоҳу алайҳи васаллам-нинг саҳобаларидан бири, тақводор Абу Мақил Ал-ансорий -розияллоҳу анҳу- тижорат мақсадида йўлга чиқибди. У сармояга ўзининг молидан ташқари бошқа кишиларнинг ҳам молларини қўшиб олган екан.

Йўлда олдидан бир йўлтўсар, қароқчи чиқиб қолиб, қурол кўтарганича ўшқирибди: “Қўлингдаги нарсаларни борини бу ёққа ташла, ўзинг ҳам тайёр бўл, мен сени ҳозир ўлдираман!” Абу Мақил: “Молимни хоҳласанг, олавер. Ўзимга тегма”, – деди. Қароқчи: “Молинг шундоқ ҳам меники, мен сени ўлдирмоқчиман!” – деб бақирди.

Абу Мақил: “Менга бироз фурсат бер, икки ракат намоз ўқиб олай”, – деб сўради. Қароқчи: “Хоҳлаганингча ўқиб ол”, – деб ижозат берди. Абу Мақил таҳорат олиб, намоз ўқиди ва Аллоҳга дуо қилиб шундай деди: “Ей Аллоҳ! Ей буюк аршнинг Робби! Ей хоҳлаганини қилувчи зот! Мен сени етиб бўлмайдиган азизлигинг билан, тугамайдиган мулкинг билан бу қароқчини ёмонлигидан ўзинг менга кифоя қилмоғингни сўрайман! Ей дуоларни ижобат қилувчи зот! Менга ёрдам бер! Ей дуоларни ижобат қилувчи зот! Менга ёрдам бер!”

Шу пайт қўлида найза ушлаган бир чавандоз бирдан кўринди-да, қароқчига найза санчиб, ўлдирди. Ғам-ташвишлардан бутунлай фориғ бўлган Абу Мақил: “Сен кимсан, ей яхши инсон? Аллоҳ сен сабабли менга ёрдам берди”, – деб сўради.

farishta

Чавандоз: “Мен тўртинчи осмон фаришталаридан бириман, сен дуо қилганингда осмон ешикларидан бир овоз ешитилди, иккинчи бор дуо қилганингда осмон аҳлидан бир қичқириқ ешитилди. Кейин учинчи бор дуо қилдинг, “Қаттиқ мусибатга тушган одамнинг дуоси”, – деб айтилди, шунда мен Аллоҳдан бу қароқчини ўлдиришни менга топширмоғини сўрадим” – деб жавоб берди. (Бу ҳикояни Ибни Абуд-дунё ривоят қилган).

Яна маълумот

grudnoe-moloko-v-tchem-tsennost

Она кўкрагидан боқишда учрайдиган қийинчиликлар

Кўкракдан боқишда онада учрайдиган қийничиликлар: Сургичларнинг нотугри шаклланиши: улар кичкина, ясси, кукрак бези ичига тортилган …