Банкнинг молиявий ҳисоботи бу банк таклиф этган хизматлар ва бошқа турдаги фаолиятлар тўғрисидаги маълумотлар мажмуидир. Бу ҳисобот қонунни, ҳуқуқни ҳимоя ва назорат қилувчи органлар, акционерлар, банк бошқарувчилари, инвесторлар, мижозлар учун жуда муҳимдир.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган банкларга молиявий ҳисоботларни матбуотда чоп эттириш учун қуйидаги шаклларни белгилаган:
- Банкнинг йигма йиллик якуний баланси (баланс ҳисоботи) (25жадвал).
- Жорий йилнинг йиғма якуний даромадлар ва харажатлар ҳисоботи (26-жадвал).
Ушбу даромадлар ва харажатлар ҳисоботи аудитор фирма томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 41-42-моддаларида банкларда ҳисоб юритиш ва ҳисобот хусусида қуйидагилар ёзилган: «Банкларда бухгалтерия ҳисоби юритиш ва ҳисобот қоидалари Марказий банк томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро стандартларга мувофиқ белгиланади.
Бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисобот қоидалари бузилганлиги учун банк раҳбарлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар».
Юқоридаги хар иккала молиявий ҳисобот Марказий банк белгилайдиган шакл ва муддатларда, унда кўрсатилган маълумотнинг тўғрилигини аудиторлар тасдиқлагач, матбуотда эълон қиладилар.
Баланс ҳисоботи активлар, пассивлар (яъни мажбуриятлар, акционерлар сармояси ва кўзда тутилмаган вазиятлар моддаларини ўз ичига олса, даромадлар ва харажатлар хисоботи эса, банкнинг маълум вақт ичида қилган даромади ва харажати ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади).
Булардан ташқари, банк фаолиятининг молиявий аҳволи билан қизиқувчилар учун яна икки ҳисобот жуда муҳимдир. Булар:
- маблағлар манбаи, улардан фойдаланиш ҳақидаги ҳисобот;
- акционерлар сармояси ҳақидаги ҳисобот.
Маблағлар манбаи ва улардан фойдаланиш ҳақидаги ҳисобот қуйидаги иккита саволга жавоб беради:
- маълум бир вақт ичида фойдаланилган маблағлар қаердан олинган?
- маблағлардан қандай фойдаланилди?
Акционерлар сармояси ҳақидаги ҳисобот маълум вақт ичида сармоянинг ҳаракати ва унинг натижасида сармояда юз берган ўзгаришлар ҳақидаги маълумотни беради.
Молиявий ҳисоботлар қуйидаги кўрсаткичларга нисбатан молиявий хатарни эътиборга олган ҳолда тузилади: 1) капиталнинг етарлилиги; 2) активлар сифати; 3) ликвидлик; 4) фоиз ставкаси хатари; 5) хорижий валюта савдосининг сезувчанлиги; 6) балансдан ташқари маблағлар; 7) операциялар хатари; 8) ички назорат ва қонун органлари орқали ҳал қилинадиган жанжалли молиявий ишлар.
Шунингдек, молиявий ҳисоботларда соф фоиз даромадлар, кредитлар туфайли кўриладигаи зарарларни қоплаш захираси, фоиз даромадлари билан боғлиқ бўлмаган даромадлар, тўланадиган фоиз билан боғлик бўлмаган харажатлар, кўзда тутилмаган харажатлар, тўланадиган солиқларни таҳлил қилиш орқали банк даромадларининг сифати ва барқарорлигига баҳо берилади.
- Молиявий ҳисоботларнинг ҳар томонлама тўлиқ ва фойдали бўлишига эришиш учун жорий фаолият натижалари билан режалаштирилган натижаларни, жорий натижалар билан ўтган даврдаги натижаларни, банк фаолияти натижалари билан бошқа банклар фаолияти натижаларини қиёслаш мақсадга мувофиқ.
Баланс ҳисоботи
йил 1 январь ҳолатига банк
Банкнинг рўйхат рақами__________________________
Манзили_______________________________________
№ | Активлар | Минг сўмда |
1. | Накд пуллар ва бошқа касса хужжатлари | |
2. | ЎзР МБ даги пул маблағлари | |
3. | Бошқа банклардаги маблаглар | |
4. | Қимматбахо қоғозлар | |
5. | Банкларга берилган кредитлар соф қолдиги | |
6. | Мижозларга берилган кредитлар соф колдиги | |
7. | Инвестициялар | |
8. | Асосий воситалар | |
9. | Бошка активлар | |
10. | Жами активлар | |
Пассивлар | ||
Мажбуриятлар | ||
1. | Талаб қилиб олгунча депозитлар | |
2. | Жамгарма депозитлари | |
3. | Муддатли депозитлар | |
4. | Банкларнинг депозитлари | |
5. | Бошқа банклардан олинган кредитлар | |
6. | Бошқа кредитлар | |
7. | Бошқа мажбуриятлар | |
8. | Жами мажбуриятлар | |
Акционерлик капитали | ||
9 | Устав калитали | |
10. | Қўшилган (ортиқча) капитал | |
11 | Резерв капитал | |
12. | Таксимланмаган фойда | |
13 | Жами акционерлик капитали | |
14. | Жами пассивлар | |
Кўзда тутилмаган вазиятлар моддалари | ||
1. | Кафолатлар (банк томонидан берилган) | |
2. | Кўзда тутилмаган бошка вазиятлар хисоб раками | |
3. | Кўзда тутилмаган жами вазиятлар моддалари |
Ушбу баланс маълумотлари аудиторлар томонидан
тасдиқланган.
Фирма номи
Лицензия рақами
Даромадлар ва харажатлар ҳисоботи йил учун банк
Банкнинг рўйхат рақами________________________________
Манзили_____________________________________________
№ | Кўрсаткичлар | Фойда | Зарар |
Фоизлардан олинган даромадлар | |||
1. | Занк ва бошқа кредит ташкилотлари депозитларадан | ||
2. | Ссудалардан | ||
3. | Лизинг операцияларидан | ||
4. | Қарзга берилган қимматли қоғозлардан | ||
5. | Бошка манбалардан | ||
6. | А. Фоизлардан олинган даромадлар | ||
Фоизларга тўланган харажатлар | |||
7. | Банк ва бошқа кредит ташкилотларига фоиз тўловлар | ||
8. | Мижозлар депозитларига фоиз тўловлари | ||
9. | Чиқарилган қимматли қоғозлар учун фоиз тўловлари | ||
10. | В. Фоизларга тўланган харажатлар жами | ||
11. | С. Фоизлардан олинган даромадлар (С=А+В) | ||
Фоизсиз жорий даромадлар | |||
12. | Чет эл валютаси операцияларидан соф фойда | ||
13. | Бошқа савдодан тушган даромад | ||
14. | Траст операцияси ва агентлиқдан тушган даромад | ||
15. | Қимматли қоғозларга қўйилган қўйилма эвазига олинган даромад (зарар) | ||
16. | Бошка жорий даромадлар | ||
17. | Д. Фоизсиз жорий даромад жами | ||
18. | Е. Жорий даромад (Е = С + Д) | ||
Бошқа фоизсиз жорий харажатлар | |||
19. | Иш хаки | ||
20. | Моддий ёрдам | ||
21. | Эксплуатацион харажатлар | ||
22. | Бошқа жорий харажатлар | ||
23. | Фоизсиз харажатлар -жами | ||
24. | Ссудалар ва бўнаклар бўйича эҳтимолий йўқотишлар захираси | ||
25. | Ссудалар ва бўнаклар бўйича эҳтимолий йўқотишлар захирасига маблағ ажратилгандан кейинги соф даромад | ||
26. | Солиқ тўлагунга қадар бўлган фойда | ||
27. | Тўланган соликлар |
28. | Кутилмаган даромад (зарар)дан соф фойда | ||
29. | Соф фойда (зарар) | ||
30. | Битта акцияга тўғри келган соф фойда | ||
31. | Битта акцияга эълон қилинган дивиденд |
Банк бошқаруви раиси
Бош бухгалтер_________________________
Банк баланси бу банкнинг ўз ва жалб қилинган маблағларининг ҳолати қамда уларнинг кредит ва бошқа актив операцияларда жойлашувини акс этгирувчи бухгалтерия балансидир. Баланс маълумотлари ёрдамида пул маблағларини молиялаштириш ва жойлаштириш, кредит, ҳисоб-китоб, касса, шунингдек, кимматбахо қоғозлар билан боғлиқ операцияларни ўз ичига олувчи бошқа банк операцияларининг ҳолати устидан назорат қилиш амалга оширилади.
Баланслар тижорат банклари ҳисоботининг асосий қисми бўлиб, банк барқарорлигини назорат қилиш, банк фаолияти бошқарувини такомиллаштириш имкониятини беради. Банкларнинг баланслари йириклаштирилган шаклда тузилади. Операцияларнинг аниқлик даражаси рақобат шароитида фаолият кўрсатувчи тижорат банклари амалиётига хос бўлган тижорат сири билан чегараланган.
Одатда, балансда шубҳали ва зарар келтирувчи операциялар, шунингдек, ушбу операцияларни қоплаш учун ишлатиладиган суғурта резервлари алоҳида кўрсатилмайди. Бир вақтнинг ўзида банкларнинг рақобатдошлиги ва ишончлилигини сақлаш мақсадида баланснинг ишончлилиги ҳамда кўргазмалилигини таъминлаш зарур.
Банк баланслари тижорат ахбороти воситаларига тааллуқли бўлиб, унинг қуйидаги асосий оперативлик, аниқлик, юксаклик талабларига жавоб беради.
Банк балансининг ҳар куни тузилиши унинг оперативлигини билдиради. Банк баланси пул маблағларининг мавжудлиги ва мижозларининг тўлов қобилияти, кредит ресурслари ва уларнинг жойлашуви, банкнинг ишончлилиги ва бардошлилиги тўғрисидаги аниқ маълумотлар манбаидир. Банклардаги ҳисоб ишончлилик талабларига жавоб беради.
Банк балансининг тузилишида иқтисодий операциялар: мазмунининг бир хиллиги, ресурслар мувозанати жиҳатидан камайиб борувчи моддалар актив бўйича, талаб қилиш даражасининг камайиши пассив бўйича гуруҳлаштирилади. Баланснинг бундай тузилиши счётларнинг бир томонлама гуруҳлаштириш тамойилини аниқлаб беради. Унинг бир бўлимининг ўзида актив, пассив ва актив-пассив счётлар бўлиши мумкин. Биргина бўлим, «банк фондлари» счётлари баланснинг фақат пассивида, иккинчи бўлим «пул маблағлари» счётлари активда акс эттирилади, бошқа йигирма икки бўлимнинг счётлари баланснинг активида ҳам, пассивида ҳам акс эттирилади.
Шундай қилиб, банк баланси тижорат банклари ресурслари, уларнинг шаклланиши, фойдаланилиши ҳақидаги маълумотларнинғ пул кўринишида ифода этилишидир. Бу баланс банкнинг активлари, пассивлари (мажбуриятлари) ва муассислар сармоясидан ташкил топади.
- Банк активлари баланснинг бир қисми бўлиб, унда қуйидагилар акс этгирилади:
- хазинадаги накд пул маблағлари ва ҳужжатлар;
- Узбекистон Республикаси Марказий банкдаги пул маблағлари;
- бошқа банкларда очилган вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлар;
- қимматли қогозлар давлат қимматли қоғозлари ва хусусий қимматли қогозлар, яъни корхоналарнинг қимматли қоғозлари;
- банк ссудалари, яъни банклараро кредит маблаглари;
- мижозларга бериладиган кредитлар;
- инвестициялар;
- асосий маблағлар кўчмас мулк;
- бошқа активлар.
- Банк пассивлари, яъни банк мажбуриятларини акс эттиради ҳамда уларнинг қайси гуруҳга тааллуқли эканлигини ифодалайди.
Банк пассивларига қуйидагилар киради:
- талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар;
- жамғарма депозитлар;
- муддатли депозитлар;
- банкларнинг депозитлари;
- банклараро ссудалар;
- бошқа ссудалар;
- бошқа пассивлар.
Умуман тижорат банкининг тахминий баланси қуйидаги кўринишга эга (27-жадвал).
Тижорат банкларининг пассивлари асосан жорий омонатлар ва жамғарма ҳисобварақларидан ташкил топади. Активлар одатда турли хил молия активлари ўртасида (қимматли қоғозларнинг турли кўринишлари ўртасида) баравар тақсимланади.
Тижорат банкининг тахминий баланси
Активлар | Пассивлар |
1. Пул маблағлари
а) кассада б) вакиллик ҳисобварағида в) мажбурий захира фонди |
1. Банк фондпари ва фойдаланилмаган фойда
а) устав фонди б) захира фонди в) бошқа фондлар г) фойдаланилмаган фойда |
2. Валюта ва қимматли қоғозлар а) ивалюта
б) векселлар в) ҳукуматнинг қимматли қоғозлари 3. Банк ссудалари а) қисқд муддатли б) узоқмуддатли в) кредитлар бўйича муддати ўтаб кетган карзлар ғ) кредитлар бўйича муддати ўтиб кетган фоизлар д) бошқа банкларга бериладиган кредитлар е) филиалларга берилган кредит ресурслари 4. Корхонанинг устав капиталига қўйилмалар 5. Асосий воситалар 6. Бошқа активлар |
2. Жалб қилинган маблағлар
а) хисоб-китоб вараги ва жорий хисобварақлардаги маблағлар қоддиклари б) капитал қўйилмалар ҳисобварақларидаги маблағларнинг қолдиқлари в) бюджет маблағларининг қолдиқлари г) омонатлар д) депозитлар е) бошка пассивлар 3. Харид маблағлари а) марказлаштирилган кредит ресурслари б) кредит ресурслари аукционлари орқали эришилган маблағлар в) икки томонлама шартнома асосида эришилган маблағлар |
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, тижорат банклари омонатчиларнинг молия маблағларини жалб этади ҳамда уларни кредитлар бериш, ва ўз номларидан қимматли қоғозларни сотиб олишда фойдаланади. Омонатчилар алоҳида шахслар ёки корхоналар, фирмалар ёки ташкилотлар бўлиб, маблағларнинг эгаси ҳисобланади. Улар ўз маблағларини банкларга чек ва жамғарма ҳисобварақлари, муддатли омонатлар ва бошқа хил молия воситалари шаклида «топшириш»ни расмийлаштирган ҳолда вақгинча фойдаланиш учун тақцим этадилар.
Банк нуқтаи назаридан қараганда, мана шу ҳисобварақлари ва омонатларнинг барчаси қарз мажбуриятлари ҳисобланади, чунки улар бўйича банк ўз омонатчиларидан «қарздор» саналади. Шунинг учун ҳам, у банк балансининг пассив қисмига тегишли, бу ерда фаолиятнинг турли йўналишлари бўйича банкнинг ҳамма қарзлари рўйхати берилади.
Шулар билан бир қаторда банк ўзига қарашли акциядорлик маблағини ҳам қўшиб, жалб қилинган маблағларни турли активлар ёки фаолият юритувчилар ўртасида жойлаштиради ва улар банк балансининг актив қисмида акс этгирилган.
Тижорат банкининг тахминий баланси банк активлари ва пассивлари таркиби ҳамда тузилишини тасвирлашнинг умумий қабул қилинган андозаси ҳисобланади. Баланс уларнинг маълум муддат ичидаги ҳолатини қайд этади, яъни баланс иқгисодий субъект молиявий аҳволининг бир лаҳзалик тавсифидир. Масалан, айтайлик, 2004 йил 1 январга тайёрланган балансдан банкнинг 2003 йилда омонатчиларнинг жалб қилинган маблағларини қанчалик муваффақият билан жойлаштирилганлигини ёки бу маблағлар қўйилган қимматли қоғозларнинг энг мақбул таркибий тузилиши кўп жиҳатдан унинг кейинги йиллардаги ҳаётга қодирлиги ҳамда ликвидлигини белгилаб кўйганини кўриш мумкин.
Банк балансининг ҳисоблари (счётлари) актив, пассив ва актив-пассив хилларга бўлинади (26-чизма).
Пассив ҳисобларда банк ресурсларининг шаклланиш манбалари акс этгирилади. Пассив ҳисоблар бўйича охирги сальдо кредит бўйича кўрсатилади.
Актив-пассив ҳисобларда асосан банкнинг бошқа банклар, жумладан, хорижий банклар, мижозлар, омонатчилар ва бошқа кредиторлар билан бўладиган ҳисоб-китобларига алоқадор операциялари қайд қилиб борилади. Бу турдаги ҳисобнинг охирги сальдоси дебет ва кредитдаги қолдиқларни алоҳида-алоҳида кўрсатилган ҳолда муфассал қилиб берилади.
Банк активининг нақд пуллар ва бошқа касса ҳужжатлари модцасини, яъни хазинадаги накд пуллар ва бошқа инкассация жараёнидаги пул маблағларини, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги мажбурий захиралар ҳисоб варағидаги пул маблагларини ҳам вакил банкларга жойлаштирилган маблагларни ҳам кўпинча бирламчи захиралар дейилади. Бунинғ маъноси шуки, банкда депозитлар ҳажми кам бўлган вақгда талаби қондирилиши муҳим бўлган бирор бир банк мижози кредит олиши тўғрисида банкка мурожаат қилганда ва банк бу талабни қондиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаганда, активнинғ бу моддадаги маблағлари банк учун жуда катта аҳамиятга эга.
Акгивнинг «Қимматли қоғозлар» ва «Инвестициялар» моддалари иккиламчи захиралар ҳисобланади. Қимматли қоғозлар икки қисмдан иборат бўлади:
- Ликвид қимматли қоғозлар
- Фойда келтирувчи қимматли қоғозлар.
Банк ўз маблағларининг асосий қисмини қимматли қоғозларнинг ликвид қисмига йўналтиради.
Банк активларининг асосий қисми мудцатсиз омонатлар бўлгани, яъни омонатчи исталган пайтда талаб қилиб олиши мумкин бўлгани учун ҳам, қонунчилиқца, банк акгивларининг маълум бир қисмини ишончи юқори ликвидлик шаклида сақлаб туриши кўзда тутилади. Шунинг учун ҳам, пуллар узоқ мудцатга беришга, айниқса, белгиланган фоизли ставка бўйича (бу пулнинг қадрсизланиши давом этаётган шароитда банк учун оғир юк бўлиб тушади) кредитлашга, эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш уларга хос хусусиятдир.
Масалан, Ўзбекистон тижорат банклари тақцим этган кредитларнинг умумий ҳажмида қисқа мудцатли кредитлар улуши 80-85 фоизни ташкил этади, фақат қолган кичик қисмигина узоқ мудцатли кредитлар улушига тўғри келади.
Банк балансининг пассив қисмидаги «Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар, жамғарма депозитлар, муддатли депозитлар, банкларнинг депозитлари» биринчи даражали, энг муҳим моддалар ҳисобланиб, одатда, улар банк пассивининг 70-80 фоизини ташкил қилади. Депозитлар жуда ҳаракатчан бўлганлиги туфайли, банк ўзининг юқори ликвидлигини таъминлаши учун доимо депозитларнинг мижозлар томонидан оммавий равишда олинишига тайёр туриши лозим. Бунинг маъноси шуки, банклар кредитлар ва бошқа активлардан жуда эҳтиёткорлик билан фойдаланишлари лозим ва бу йўлда хатога йўл қўйилса, банкнинг инқирозга учраши эҳтимоли кучаяди. Банк пассивидаги иккинчи даражали моддалар «Банклараро қарзлар ва бошқа қарзлар» бўлиб, бу моддалар жойлашган ҳисобварақлар ҳам каттагина ҳажмдаги маблагларни ташкил қилади.
Депозитлардан ташқари банк пассивининг «Бошқа қарзлар» моддаси ҳам иккинчи даражали мажбуриятларни тўплаш манбаи ҳисобланади.
Банклараро қарзларга яна келгусида қайта сотиб олиш мажбурияти билан банкларга сотиладиган ёки банклардан сотиб олинадиган қимматли қоғозлар киради. Улар ҳам иккинчи даражали мажбуриятлар ҳисобланади.
- . Тижорат банкларининг баланси қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади (28-жадвал).
28-жадвал.
Тижорат банки баланси бўлимларининг гуруҳланиши
№ | Бўлимлар номи | изоҳ |
I | Банк фондлари | Бу бўлим таркибига устав, акционерлик, капитал, резерв, махсус ва иқгисодий рағбатлантириш фондлари, шунингдек, асосий воситаларнинг емирилиши, амортизациясини ҳисобга олувчи счётлар киритилади. Фондлардаги маблағлар банк асосий ишини амалга ошириш, шунингдек, ҳисоблаш техникаси, транспорт, инвентар ускуналар сотиб олиш, соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш учун фойдаланилади. |
П | Пул маблағлари | Банк кассаларидаги ва йўлдаги пуллар, шунингдек, банкнинг хўжалик ҳисобидаги ва хўжалик ҳисобида бўлмаган корхона ва ташкилотларнинг капитал қўйилмалари маблағларини ҳисобга олиш счётлари киради. |
Шунингдек, бу “акционерлар сотиб олган хусусий акциялар” счёти акс этгирилади. | ||
III | Хорижий валюта ва хорижий операциялар бўйича хисоб-китоблар | Тижорат, кооператив банклар бу бўлимнинг факат икки счётидан фойдаланиши мумкин:
• пассив чет эл валютаси сақланган жорий счётлар • актив хорижий банклардаги счётлар |
IV | Давлат бюджети ва бюджет муассасалари билан ҳисоб-китоблар | Тйжорат банклари иккита биринчи тартибли счётларидан фойдаланиши мумкин, яъни:
• маҳаллий бюджет маблағлари; • жорий счётлар ва депозитлар. Бундан ташқари айрим иккинчи тартибли счётлардан фойдаланишлари мумкин. |
V | Кредит муассасалари билан хисобкитоблар | ҳисоб-китоб-касса марказлари ўртасидаги тижорат банклари операциялари, шунингдек, уларнинг хусусий операциялари бўйича ҳисоб-китоблар филиаллараро оборот счётлари орқали амалга оширилади. |
VI | Капитал қўйилмаларни молиялаштириш | Бу пассив капитал қўйилмаларни молиялаштириш маблагларидир. Ушбу счётнин; иккинчи тартибли счётлари юқоридаги мақсадлар учун мўлжалланган банкнинг ўз маблагларни ҳам марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган манбаларда қарзга олинган маблагларни ҳам ҳисобга олишда қўлланилади.
Актив “капитал қўйилмаларни молиялаштириш” счётнинг иккинчи тартибли счётлари айтиб ўтилган манбалар ҳисобига капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун сарф килинган пул маблағларини счётга олиш учун мўлжалланган. |
VII | Қимматбаҳо қоғозлар бўйича операциялар | Бу бўлимнинг счётларида қимматбаҳо қоғозлар, акциялар, векселлар, қарз мажбуриятлари билан қилинадиган операциялар ҳисобга олинади. |
VIII | Кредит ва ҳисобкитоб операциялари | Ушбу бўлимга корхоналар, бирлашмалар, ташкилотлар, ижарачиларга берилган қисқа муддатли кредитлар бўйича ҳисоб-китоб пассив ва ссуда ҳамда актив счётлари киритилган. |
IX | Жамоат ташкилотларининг маблаглари ва операциялари | Бу бўлимда пассив «Касаба уюшмалари ташкилотларининг жорий счётлари» биринчи тартибли счётга ижтимоий суғурта ва таъминот бўйича маблағлар ва операцияларни ҳисобга олиш учун иккинчи тартибли счётлар очилган. |
X | Фуқароларнинг счётлари, қўйилмалари, депозитлари бўйича операциялар | Ушбу бўлимда счётга фуқароларнинг турли кўйилмалари учун иккинчи тартибли пассив счётлар фуқаролар истеъмоли мақсадлари учун берилган кредитлар бўйича актив счёт олинган. |
XI | Узоқ муддатли кўйилмалар | Бу бўлимга узоқ муддатли кредитлаш учун мўлжалланган маблағлар, ресурслар, корхона ва ташкилотларга бериладиган узоқ муддатли кредитларни хисобга олиш счётлари киритилган. |
XII | Банклар ва бошка маблағлар билан ҳисоб-китоблар | Бу бўлимга махсус берилган маблағлар, шу сингари махсус фондлар, шунингдек, ушбу маблағлар ҳисобидан берилган кредитларни хисобга олувчи счётлар киритилган. Бўлимнинг киритилган янги счётларида Ўзбекистон Республикаси нафака фонди ва нафака харажатлари ҳисобга олинади. |
XIII | Узаро филиаллараро хисоб-китоблар | Ушбу бўлим счётлари Ўзбекистон Республикаси барча банк муассасалари ўртасида бошқа шаҳардаги корхоналар, ташкилотлар орасидаги ҳисоб-китобларни амалга ошириш жараёнида вужудга келадиган хисоб-китобларни расмийлаштириш учун мўлжалланган. |
XIV | Дебиторлар ва кредиторлар | Бу ерда қуйидаги счётлар гуруҳланади:
• банк дебиторлари ва кредиторлари; • хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотларига бериладиган оборот маблағлари; • банкнинг хўжалик ҳисобида бўлмаган ташкилотларига дебитор ва кредитлари; • факторинг операциялари бўйича банк ҳисоб-китоблари. |
XV | Асосий воситалар ва хўжалик харажатлари | Бу бўлим биринчи тартибли банкнинг асосий воситалари, банкнинг капитал қўйилмалар бўйича хисоб-китоблари, келгуси давр харажатлари счётларини ўз ичига олади. |
XVI | Бино ва иншоотлар, хўжалик инвентари, ижарага бериладиган асосий воситалар | Бу бўлимга лизинг, банк ижарага олган бинолар бўйича капитал харажатлар, корхона ва ташкилотлар билан асосий воситалар бўйича хисоб-китобларни алохида хисобга олиб бориш учун иккинчи тартибли счётлар очилади. |
XVII | Банкнинг даромадлари ва харажатлари | Ушбу бўлим учта биринчи тартибли счётлар:
• пассив банк даромадлари; • актив банк харажатлари; • актив-пассив фойда ва зарарлар счётлари киритилган. |
Балансдан ташқари счётлар қуйидаги бўлимларга гуруҳлаштирилган:
- Марказий банк пул бирликларининг резерв фондларини ҳисобга олувчи счётлар киритилган. Ушбу бўлим счётларида Марказий Банк омборларига давлат тамгалаш ташкилотидан бошқа банклар фондидан, шунингдек, оборот кассасидан резерв фондларига шу сингари яроқсиз пул бирликлари келиб тушадиган банк, газна чипталари ҳамда металл тангалари хисобга олинади.
- Таъминот. Ушбу бўлимнинг балансдан ташқари счётларида тижорат банклари хўжалик ташкилотлари ва бошқа қарз олувчиларнинг қисқа муддатли ссудалар 1 йилгача бўлган муддати бўйича мажбуриятлари, банк томонидан ссуда бўйича қабул қилинган заём облигациялари номинал қийматида ҳисобга олинади.
- Лизинг операцияларини бирлаштириш ҳозирги вақтда ўзига хос қулайлик берувчи лизинг операциялари кенг тарқалмоқда. Булар лизинг шартномасининг ҳаракат муддати тугагунга қадар лизинг ташкилоти тасарруфида бўладиган мулкдан узоқ муддат фойдаланиш ҳуқуқини берувчи операциялардир.
- Ҳисоб-китоб операциялари бўйича ҳужжатлар. Бу бўлимда ҳисоб-китоб операцияларининг барча ҳужжатларини ҳисобга олиш счётлари мавжуд. Алоҳида счётларда ҳужжатлар қуйидагича ҳисобга олинади:
- акцептланишини кутаётган ҳужжатлар маблағ йўқлиги ёки молиявий назорат сабабли муддатида тўланмаётган ҳужжатлар;
- етказиб берувчининг жойлардаги аккредитив тўловлари ва бошқалар.
- Хорижий операциялар бўйича ҳужжатлар ва бойликлар бўлимида инкассо жўнатилган, қабул қилинган ҳужжатлар, хориж валютасидаги тўлов ҳужжатлари, хориж валютасидаги товар ҳужжатлари, хориж валютасидаги аккредитив киритилади.
- Узоқ муддатли кредитлар. Барча ҳужжатлар счётларида узоқ муддатли ссудалар бўйича қарз олувчиларнинг мажбуриятлари ҳисобга олинади.
- Турли бойликлар ва ҳужжатлар. Бу бўлимда пулли посилкалар, маркалар, давлат божлари, катьий ҳисобот бланкалари, жўнатилган ва жавобгар шахсларга берилган турли бойликлар ҳақида ҳужжатлар, ҳисобга олувчи счётлар мавжуд. Шунингдек, бланкаларнинг бошқарувчи ташкилотга ҳиссали қатнашув тартибида берилган маблағлари ҳисобга олинади.
- Зарарга ўтказилган қарзлар. Бу бўлимда қарзлар барча зарарга ўтказилган маблағларни ҳисобга олиб борувчи счётлар киритилган. Ушбу маблағлар банк бошқарувининг қарорига биноан мазкур бўлим счётларига қарздор мулк ҳолати ўзгарганда ундириб олиш имконияти пайдо бўлишини кузатиш учун ўтказилади.
- ]. Банклардаги бухгалтерия ҳисоби ҳам хўжалик ташкилотлари ва корхоналардаги сингари синтетик ҳамда аналитик ҳисоб турларига бўлинади. Банкларда амалга ошириладиган ҳисоб-китоб, касса, кредит, эмиссион ва бошқа пул операцияларида акс этилувчи хусусий ҳамда жалб қилинган пул маблағлари бухгалтерия ҳисобининг асосий объекти ҳисобланади.
Бухгалтерия ҳисобини олиб бориш жараёнида банкларда бажариладиган пул операциялари, пулларнинг бутлиги, уларнинг хўжалик оборотида мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан назорат қилинади ва амалга оширилади.
Балансдаги ва балансдан ташқари синтетик счётларнинг ўзларида умумлаштирувчи кўрсаткичлар орқали операцияларнинг иқтисодий мазмуни акс эттирилади. Бироқ банкдан амалга ошириладиган муайян банк операцияларини банкнинг айнан қайси мижози корхона, ташкилот, муассаса бажарганлигини билиш лозим. Шу мақсадларда синтетик ҳисобнинг ҳар бир балансдаги ва балансдан ташқари счёт бўйича банкнинг ҳар бир мижози учун аналитик ҳисобнинг шахсий счётлари очилади. Шу билан бирга, аналитик счётларнинг шифрларига қўшимча, лекин зарур маълумотлар киритилиши мумкин, яъни:
- мижозларга берилган ссудалар бўйича шахсий счёт шифрига кредит ёки ссуданинг мақсад тайинланиши шифри киритилади;
- капитал қўйилмаларни молиялаштириш операциялари бўйича шахсий аналитик счётларга ҳисобот белгиси киритилади;
- бюджет даромадлари ва харажатлари бўйича операцияларни ҳисобга олишда шахсий счётларга бюджет тўланишининг шифри қўшилади.
Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга очиладиган барча шахсий аналитик счётлар ва субсчётлар, банк томонидан иккинчи тартибли счётлар бўйича олиб борилади, белгиланган шаклда китобга қайд килиниб, бу китоб бош бухгалтер ёки унинг ўринбосарида сақланади. Китоб қайд қилиш билан бирга ҳар бир мижозга тартиб рақами шифр берилади. Бу рақам шу мижоз учун муайян балансдаги, балансдан ташқари счётга очиладиган шахсий счётларни рақамлаш учун зарур.
Банкларда синтетик ҳисобнинг регистрларига ва ҳужжатларига қуйидагилар киради:
- бухгалтерия журналлари;
- касса журналлари;
- йиғма варақалар;
- текшириш қайдномалари;
- оборот қайдномалари (чорак, йиллик);
- кунлик, ойлик ва йиллик баланслари.
Бухгалтерия журнали банкда кун давомида бутун операцияларнинг дебети ва кредити бўйича оборотларни қайд қилиш учун мўлжалланган. Журнал биринчи тартибли банк счётлари бўйича юритилади, кун охирида ҳар бир биринчи тартибли баланс счёти бўйича оборотлар йиғиндиси, шунингдек, журнал бўйича умумий жами ҳисобланади. Бунда дебет бўйича барча счётларнинг умумий жамиси кредит бўйича умумий жамисига тўғри келади.
Касса журналлари касса бўйича кирим-чиқим ҳужжатларига асосан юритилиб, мижозларнинг шахсий счётларининг тартиб рақамлари, касса режаси ва сумма белгилари кўрсатилади. Операцион иш вақтининг охирида биринчи тартибли ҳар бир корреспонденцияланадиган счёт бўйича ва кассанинг кирим-чиқим бўйича умумий йиғиндиси ҳисобланади. Ҳисобланган жамламалар банкнинг оборот кассаси билан солиштирилади, кейин эса касса журналлари маълумотлари бухгалтер журналига ўтказилади.
Агарда банкда касса режаси моддаларининг умумий жами чиқарилган мустақил касса режасини бажариш қайдномаси тузилса, бунда у касса журнали сифатида фойдаланилиши мумкин.
Йиғма варақалар биринчи тартибли баланс счётлари бўйича юритилади. Агарда чорак ва йиллик оборот қайдномаларида иккинчи тартибли счётлар бўйича оборотлар кўрсатилиши керак бўлса, бу ҳолда йигма варақалар иккинчи тартибли счётлар бўйича ҳам юритилади.
Ииғма варақаларда ҳар куни тегишли баланс счётларида очилган аналитик ҳисобнинг шахсий варақалари бўйича кунлик дебет ва кредит оборотлар ва кун охиридаги қолдиқ ҳисобланади. Йиғма варақалардаги дебет ва кредит бўйича оборотлар бухгалтер журнали маълумотлари билан солиштирилади, қолдиқлар суммаси эса дебет ва кредит оборотлари суммаларининг кун бошидаги ва охиридаги суммаси билан солиштирилиб текширилади. Шуни эътиборга олиш керакки, актив-пассив счётлар бўйича оборотлар йиғма варақаларда алоҳида аналитик тарзда ажратиб кўрсатилади.
Кунлик баланс йиғма варақаларга асосан биринчи тартибли счётлар бўйича қуйидаги шаклда тузилади:
БАЛАНС
№ | Счёт шифри | Актив | Пассив |
1 | |||
2 | |||
Жами |
Ташкилот раҳбари__________________
Бош бухгалтер_____________________
Баланснинг тўғри тузилганлиги актив ва пассив томон суммаларинингтенглиги билан тасдиқланади. Кунлик балансда баланс счётлари бўйича қолдиқлар чиқарилгандан сўнг унинг давомида ёки алоҳида варақаларда илова қилиниб, балансдан ташқари счётлар бўйича ҳам қолдиқ кўрсатилади. Бу маълумотлар ҳам йигма варақалардан олинади.
Текшириш қайдномалари ҳисоб ахборотларига ЭҲМ ёрдамида бухгалтерия ишлови берилганда ҳар ойнинг 1-ўн кунли санасида текшириш қайдномалари тузилади. Қайдномаларда шахсий счётлар бўйича қолдиқлар чиқарилиб, иккинчи тартибли баланс счётлари бўйича жами ҳисобланиб кўрсатилади. Улардан шахсий счётлар қолдиқлари тўғри чиқарилганлигини текшириш, назорат қилиш учун фойдаланилади. Бундан ташқари, бу қайдномалар маълумотларига асосан, иккинчи тартибли баланс счётлари бўйича ҳар ойнинг 1-ўн кунлигида баланс тузилади. Биринчи тартибли счётлар бўйича тузилган оборот қайдномалари билан бирга банкнинг бухгалтерия ҳисоботи ҳисобланади.
Банкларда ҳисобот ахборотларига ЭҲМларда бухгалтерия ишлови берилса, журналлар ва йиғма варақалар юритилмайди, яъни аналитик ва синтетик ҳисоб маълумотлари автоматик тарзда солиштирилади. Шундай усул билан баланс счётлари бўйича оборотлар йиғилади. Ойлик ва йиллик оборот қайдномалари тузилади.
Сўмда тузилган текшириш қайдномаларида фақат шахсий счётлар бўйича қолдиқлар босиб чиқарилади. Бу қайдномалар ҳужжатларга тўловлар амалга оширишда ва маблағлар ҳаракатини оператив ҳисобга олиш учун фойдаланилади.
Текшириш қайдномалари жавобгар бажарувчининг ва бош бухгалтернинг имзоси билан тасдиқланади.
Текшириш қайдномалари қуйидаги ҳолларда тузилади:
- фақат битта шахсий счёт очилган баланс счётлари бўйича;
- аналитик ҳисоб маълумоти бўлиб картотекаларда сақланаётған ҳужжатлар (авизо, шошилинч мажбуриятлар, тўлов ҳужжатлари ва бошқалар) ҳисобланади. Бу ҳолда ҳар ойда бу ҳужжатлар картотекаси инвентаризация қилинади.
Ҳар ойнинг биринчи ўн кунлигида бош бухгалтер аналитик ва синтетик счёт маълумотларини ҳақиқийси билан солиштириб текширади ва йиғма картотекаларга имзо қўйиб тасдиқлайди.
Ҳар чоракда йиғма варақаларга асосан оборот қайдномаси тузилади. Биринчи тартибли баланс счётлари ва балансдан ташқари счётлар бўйича йил бошидаги қолдиқ, йил бошидан оборот ва ҳисобот даври охиридаги қолдиқ кўрсатилади.
Тўртинчи чорак учун оборот қайдномаси алоҳида тузилмайди, чунки керакли маълумотларнинг ҳаммаси йиллик ҳисоботда бўлади. Баланс ва балансдан ташқари счётлар бўйича умумий оборот суммалари бухгалтер журналларидаги чоракнинг охирги кунидаги йил бошидан ўсиб борувчи оборот йиғиндиси билан солиштирилади.
Иккинчи тартибли счётлар бўйича биринчи ўн кунликдаги оборот қайдномаси ва балансига бош бухгалтер имзо қўйишдан олдин, у балансни текширув қайдномалари ва бошқа аналитик ҳисоб маълумотлари ҳамда омборхона китоби бўйича чиқарилган қолдиқ билан солиштиради.
Ғарб амалиётига кўра, банк фаолиятини таҳлил қилишда асосан капиталнинг фойдалилик коэффициенти (банк рентабеллиги) ва активларнинг фойдалилик коэффициенти ҳисобланади. Бироқ матбуотда эълон қилинадиган балансларда ўзига (банкка) тегишли маблағларни иммоблизация қилиш моддалари ажратилиб кўрсатилмайди. Натижада юқорида қайд қилинган кўрсаткичларни ҳисобга олишнинг имконияти бўлмайди.
Иккинчи коэффициентни олсак, уни ҳисоблаш учун сурат ва махражни таққослама ҳолга келтириш керак. Бунинг учун йиллик фойдани активларнинг ўртача йиллик суммасига бўлиш керак. Шу билан бирга, устав фондининг фойдалилик даражасини аниқлаш лозим.
Жалб қилинган ресурслардан фойдаланиш даражасини характерлаш учун жалб этилган барча ресурсларга (банклараро қарзларни ҳам қўшган ҳолда) фойда келтирувчи (ишлайдиган) активлар нисбатини ҳисоблаш тавсия этилади. Қисқа муддатли ликвидлик одатда ликвидли активлар ва талаб қилиб олинадиган мажбуриятларни таққослаш йўли билан аниқланади. Шу билан бирга, жорий ликвидлик коэффициентидан фойдаланиш таклиф этиладики, у банкдаги нақд пулларнинг талаб қилиб олинадиган мажбуриятларга нисбатидан иборат.
Бу ерда масала шундан иборатки, халқаро амалиётга мувофиқ ҳолда ликвидли активлар таркибига 30 кун давомида узиладиган кредитлар қўшилади. Бироқ, бу актив турлари бизнинг мамлакатимизда пул бозорининг мавжуд эмаслиги, корхоналарнинг эса тўловга тўла қодир эмаслиги сабабли унча ликвид бўлолмайди. Шунинг учун кўрсатилган маблағлар банкдаги нақд пулларни ҳисоблашда инобатга олинмайди. Аксинча, кейингиси таркибига мажбурий банк захираларнинг вариантларидан бири сифатида қараш мумкин, чунки улар банк томонидан жалб этилган маблағларни жойлаштиришни характерлайди.
Талаб қилиб олинадиган мажбуриятларга келганда, улар жумласига ҳисоб-китоб ва жорий счётлардаги қолдиқлар ва кредиторлик қарзларини ҳисобга олиш зарур. Депозитлар, банклараро заёмлар ва баланс орти мажбуриятлар зарурий расшифровкалар мавжуд эмаслиги сабабли ҳисобга олинмайди. Бошқача қилиб айтганда, бу ерда талаб қилиниш даражаси юқори бўлган пассивларни ҳисобга олиш зарур.
Кўриб чиқилган умумлаштирувчи кўрсаткичлардан ташқари банк балансини таҳлил қилишда қуйидаги коэффициентларни ҳам ҳисоблаш мақсадга мувофиқ:
- ишлайдиган активларнинг умумий активлардаги улуши;
- тезкор депозитларнинг умумий пассивлар суммасидаги улуши;
- банклараро заёмлар суммасининг умумий пассивлар суммасидаги улуши.
Баланс таҳлилини қуйидаги маълумотлар асосида бажарамиз (29-жадвал).
29-жадвал.
Банк баланси ва уни тахлил қилиш жиҳатлари
№ | Банклар | Кўрсаткичлар, % | |||||
Фойда устав фонди | Ишлайдиган активлар[1] Жалб килинган ресурслар | Нақд пул Талаб килиб олинадиган мажбуриятлар | Ишлайдиган активлар активлар | Тезкор депозитлар Пассив | Банклараро заемлар Пассивлар | ||
1 | А | 34,6 | 99,9 | 7,1 | 90,3 | 0,5 | 13,3 |
2 | Б | 42,5 | 101,6 | 44,7 | 85,6 | 14,6 | 44,6 |
3 | В | 41,7 | 93,1 | 59,0 | 60,7 | 9,9 | 29,3 |
4 | Г | 43,3 | 102,3 | 45,8 | 91,5 | 32,3 | 21,4 |
5 | Д | 37,9 | 78,6 | 62,8 | 70,2 | 10,0 | 31,8 |
6 | Е | 16,4 | 107,5 | 152,5 | 60,1 | 16,2 | 27,8 |
7 | Ж | 22,1 | 140,1 | 43,5 | 83,1 | 6,3 | 53,9 |
Маълумотлардан кўриниб турибдики, энг юқори рентабелликка, яъни устав фондининг юқори даражада қоплай олиш қобилиятига «Г» банки, энг юқори улушдаги (91,5%) ишлайдиган активлар эвазига эришган. Шу билан бир қаторда «Г» банки жорий ликвидликни ҳам яхши даражада (45,8%) таъминлаган.
«А» банкда ҳам ишлайдиган активларнинг салмоғи юқори (90,3%). Бу деган сўз, мазкур банкнинг қисқа муддатли ресурслари жуда юқори даражали рискли активларга айланиб қолган.
Диққатни ўзига тортадиган бошқача ҳол ҳам мавжуд. Қизиги шундаки, бир коэффициентидан юқори жорий ликвидликка «Е» банки эришган (152,5%). Бу банкнинг жалб қилинган ресурсларни жойлаштиришда жиддий камчиликларга йўл қўйганидан далолат беради, буни ишлайдиган активлар салмоғининг паст эканлиги (60,1%) ва унинг банк рентабеллигига салбий таъсири (16,4% гина) исботлаб турибди.
Банк фаолиятини тавсифловчи кўрсаткичлардан яна бири жалб қилинган ресурслардан фойдаланиш кўрсаткичидир. Бу кўрсаткич даражаси 100 фоиздан ошиши мумкин ва у бир томондан омонатчилар манфаатини ҳимоя қилинишини, иккинчи томондан эса банк ўз маблағлари ҳисобига юқори рискли активларни суғурталай олиш функциясини бажара олишидан далолат беради. Масалан, «Г» банки бўйича бу кўрсаткич 102,3 фоизни ташкил килган, яъни 2,3 фоиз ортиқча. Агар бундай ортикчалик ҳаддан ташқари кўп бўлса («Ж» банкида бу ортиқчалик 40,1 фоизни ташкил қилади), у ҳолда банк нафақат жалб қилинган ресурслар бўйича, шу билан бирга ўз ресурслари бўйича ҳам катта талафот (йўқотиш) рискига эга бўлади.
Банкнинг мустаҳкамлиги кўп жиҳатдан ресурс базасининг барқарорлиги ва бошқариладиган ресурслар (яъни, депозитлар, депозит сертификатлар, банклараро заёмлар) салмоғи билан белгиланади. Шу кўрсаткичлар бўйича энг юқори кўрсаткичларга «Ж» банки (60,2%), «Б» банки (59,2%), «Г» банки (53,7%) эришганлар. Бироқ даставвал санаб ўтилган иккита банкда бошқариладиган ресурслар асосан банклараро заёмлар эвазига шаклланган. Бу банкнинг харажатларини кўпайтиради, шу билан бирга унинг ташқи омилларга боғлиқлигини кучайтиради.
Шундай қилиб, банк балансини тахдил қилиш учун таклиф қилинган кўрсаткичлар экспресс таҳлилни амалга ошириш учун жуда қўл келади ва банкнинг фаолиятини, унинг рентабеллиги ва ликвидлигини баҳолашда жуда кучли қурол ҳисобланади.
Балансдан ташқари моддалар баланс активлари ва пассивларига алоқаси бўлмаган бойликлар, ҳужжатлар, топшириқномаларни ҳисобга олиш мақсадида қўлланилади. Балансдан ташқари моддалар қуйидаги бўлимлардан иборат:
- захира фондларидаги пул билетлари ва тангалар;
- қарздорларнинг муддатли мажбуриятлари ва ссудалар;
- банк томонидан инкассо учун ва йўлдаги ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосида кредитлар билан таъминлаш учун қабул қилинган ҳисоб-китоб ҳужжатлари;
- қатъий ҳисоботда турувчи бланкалар;
- пул белгиларини муомалага чиқаришга рухсатномалар;
- тўлов учун аккредитивлар ва бошқалар.
Балансдан ташқари моддалар банклар балансида якуний баланс ҳисобварақларидан кейин жойлаштирилади.
Балансдан ташқари моддалар бўйича операциялар банкнинг молиявий аҳволи тўғрисидаги ҳисоботларга киритилмаса хдм, банк учун хатарлидир. Бу хатар айниқса мижознинг учинчи шахсдан олган кредитини банк томонидан кафолатланишида ўз аксини топган. Агар банк мижози, учинчи шахсдан олган кредитини қайтариш имконига эга бўлмаса, унга кафиллик бергани учун, банк бу кредитни тўлайди. Банк маблағлари манбаи ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот қуйидаги икки мухим саволга жавоб бериш учун тузилади:
Ишлайднган активлар деганда банючшг л.цюмлд ксттирувчи активлзри кўздз r» тклган.
- Молиявий ҳисоботнинг яна бир қисми акциядорлар сармояси ҳақидаги ҳисобот, яъни сармоя ҳаракати балансидир. Бу ҳисоботда рўй берган ўзгаришлар ўз аксини топади. Бу ҳисобот орқали акциядорлар муайян вақт ўтиши билан сармоя учун сарф қилинган маблагларда қандай ўзгаришлар юз берганини аниқлайдилар.
Акциядорлар сармояси банкнинг молиявий асосини ташкил қилиб, йўқотишларнинг ўрнини қоплашга ва омонатчилар ҳамда бошқа кредиторлар ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилганлиги туфайли сармоядаги ўзгаришларни нафақат акциядорлар, балки назорат органлари ва йирик мижозлар ҳам кузатиб борадилар.
Банк акциядорлари сармояси ҳдқидаги ҳисобот қуйидаги кўринишда бўлади:
- Сармоя ҳаракати баланси (ҳисобот даври бошида).
- Ҳисобот даврида соф фойда (зарар).
- Акциядорларга тўланадиган дивидендлар:
- оддий акцияларга дивидендлар;
- имтиёзли акцияларга дивидендлар.
- Янги акцияларнинг эмиссияси (муомалага чиқарилиши).
- Банкнинг молия бўлимида сақланаётган ўз акцияларининг савдоси.
- Сармоя ҳаракати баланси (ҳисобот даври охирида).
- . Жорий бухгалтерия ҳисоботи ҳар бир ой ва ҳар бир кварталлар якунлари ҳисоботларига бўлинади. Ҳисоботларни тузиш тартиби, уларнинг мазмуни ва такдим этиш муддатларини Ўзбекистон Республикаси МБ белгилаб беради. Ҳар бир ой якуни бўйича тузиладиган жорий ҳисоботлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
- баланс (1-шакл);
- умумий баланс (банк филиаллари балансларини ўз ичига олган);
- маблағлар йўналиши ва уларни жалб қилиш муддатига қараб баланснинг айрим счётлари расшифровкаси;
- йирик кредиторлар рўйхати;
- «Банк устав фонди» баланс счёти бўйича расшифровкаси;
- иқтисодий нормативлар ҳисоби;
- мажбурий захиралар фонди хисоби;
- корреспондентсчётлар бўйича баланс счётлари расшифровкаси.
Тижорат банклари томонидан ойлик бухгалтерия ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси МБ бош бошқармасига ва солиқ ташкилотларига такдим этилади.
Тижорат банкларининг йиллик бухгалтерлик ҳисоботи қуйидагиларни ўз ичига олади:
- йиллик баланс (1-шакл);
- фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисобот (2-шакл);
- фойдадан фойдаланиш тўғрисида балансга илова (3-шакл);
- банк фонди таркиби, махсус саналган фонд ва турли маблағлар тўғрисида маълумотнома (5-шакл);
- йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳақида ҳисобот;
- корреспондент ва субсчётлардаги маблағлар қолдиғи ҳақида маълумотнома;
- меҳнат бўйича ҳисобот;
- йиллик бухгалтерия ҳисоботи бўйича тушунтириш хати.
Ииллик ҳисобот аудиторлик текширувидан ўтказилади, сўнгра маълумотларнинг ҳаққонийлигига, ҳисоботнинг эса амалдаги бухгалтерия ҳисоби нормативлари ва қонунчилигига мос эканлигига ишонч ҳосил қилингач, ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига топширилади.
- . Банк раҳбарлари молиявий ҳисоботнинг натижалари билан танишаётганда қуйидагиларга эътибор беришлари лозим.
Маълумки, банк фаолияти асосан қарзга олинган маблаглар, яъни жалб қилинган депозитлар ва нодепозит маблагларга боғлиқ. Агар банк акциядорларга тўланадиган тўловлар ҳажмини оширишни давом эттираверса, банкнинг молиявий таянчи, яъни ўз маблағлари билан жалб қилинган маблағлар мувозанатида банк учун салбий ўзгаришлар юз беради. Шундай ҳолларда банк раҳбарига қуйидагилар тавсия қилинади:
- банк доимо жалб қилинган маблағларни ўз вақтида тўлиқ миқдорда қайтариб беришни таъминлаши лозим, чунки маблағларнинг ўз вақтида қайтарилмаслиги банк даромадлари ва ҳатто банкнинг келажакдаги фаолияти учун ҳам катта хатарни юзага келтириши мумкин;
- нодепозит маблағларнинг омонатчилар депозитларига қўшимча равишда банк томонидан сарф қилиниши ўсиб борса, (чунки деярли барча банкларнинг ўз сармояси депозитларга қараганда анча кам), бозорда тез сотиладиган ва юқори сифатли активларнинг улуши кечиктирилмасдан тўланиши лозим бўлган мажбуриятлардан юқори бўлишини таъминлаш мақсадга мувофиқ.
- даромадлар асосан кредитларга ва қимматли қоғозларга ўрнатилган фоиз тўловлари асосида аниқланади. Энг юқори харажат моддаси бу қарзга олинган маблағларга тўланадиган фоизлардир.
Бундай ҳолларда раҳбар инвестицияларни танлашда пухта ўйлаб иш кўриши лозим. Натижада катта «даромад келтирувчи» активлар мўлжалдаги даромадни келтириш ва умуман, кўзда тутилган даромадни олиш мумкин. Банк даромади ва харажатига фоиз ставкасининг таъсири юқори бўлганлиги туфайли раҳбарият фоиз ўзгаришини аввалдан эътиборга олиши ёки фоиз ўзгариши туфайли банкни зарар кўриш эҳтимолидан суғурталаш (хежирлаш) орқали ҳимоялаши лозим.
Банк активиничг асосий қисми молиявий активлардир (кредитлар ва қимматли қогозлар). Активнинг маълум даражада оз қисмини бино ва ускуналар (мутлақ белгиланган активлар) ташкил қилади. Шунинг учун одатдагидек банклар жуда чекланган миқдорда операцион таянчлардан фойдаланадилар.
- . Бухгалтерия хисобининг халқаро тамойилларига ўтиш муаммоси ва унинг ечилиши мамлакат банк тизимининг шаклланишида муҳим ўрин тутади. Ҳозирги вақтда тижорат банкларида ушбу масалани ечиш учун имкониятлар вужудга келган бўлса-да, бироқ уларнинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи қуйидаги омиллар мавжуд:
Биринчидан, тижорат банкларининг малакали бухгалтер кадрлар билан нотекис тўлдирилганлиги. Аёнки, банкларнинг, шунингдек, турли банк ассоциацияларининг фаол иштирокисиз малакали бухгалтер кадрлар тайёрлаш муаммосини ечиш жуда қийиндир.
Иккинчидан, бухгалтерия ҳисоботининг халқаро стандартларига ўтиши муносабати билан банк амалиётида хозирги кунда бухгалтерлик касби тўғрисида тасаввурларнинг тубдан ўзгариши юз бермокда. Агарда илгари бухгалтерия ҳисоби ҳисобчиликка тенглаштирилган бўлса, бугунги кунда бухгалтерия ҳисоби ундан ташқари ахборотни таҳлил қилиш ва бошқарув қарорларини қабул қилишда иштирок этиш, яъни банк менежментини ҳам ўз ичига олади. Шу
сабабли, бухгалтер кадрларнинг банк бошқарувига иштирок этиши мажбурият сифатида қаралмоғи лозим.
Учинчидан, бир қатор банк операцияларини бухгалтерияда расмийлаштириш учун меъёрий базанинг етишмаслиги, тижорат банкларининг эскирган плансчётлари банк фаолиятини таҳлил этишни қийинлаштиради, хорижий банклар амалиётида қўлланиладиган, банклар ишончлилиги ва барқарорлигини баҳолаш кўрсаткичлари ва коэффициентларидан фойдаланиш имконини бермайди.
Тўртинчидан, маълумотларни узатиш, телекоммуникациялар ва қалбаки ҳужжатларнинг банк фаолиятига кириб келишидан банк ахборотларини ҳимоя қилиш воситалари техник жиҳозланишининг етарлича бўлмаган даражаси, шунингдек, компьютер хавфсизлигини таъминлашнинг етарли даражада эмаслиги. Бу ерда баъзи банкларнинг банк сирини таъминлашга ноқобиллиги, шу билан бирга, банк бизнесини ривожлантириш банк сирини таъминлашни давлат сиёсати даражасига кўтаришни талаб қилади (Ғарб статистикаси маълумотларига кўра, банк соҳасидаги жиноятларнинг 60 фоизи банк ходимлари томонидан амалга оширилади).
Бешинчидан, баъзи аудиторлик фирмаларининг бухгалтерия ҳисоби соҳасида етарлича касбий маҳоратга эга эмаслиги, текшириш сифатлари ва масъулиятининг йўқлиги ҳам бухгалтерия ишининг умумий даражасига салбий таъсир кўрсатади.
Қайд қилинган омилларни ҳисобга олган ҳолда банк ҳисоби сифатини, унинг ишончлилиги ва реаллигини ошириш зарур. Қуйида бухгалтерия ҳисобининг асосий тамойилларини очиб берувчи халқаро стандартларнинг айримларини келтирамиз.
Фаолиятнинг узлуксизлиги. Ушбу стандартга мувофиқ, агарда келгусида банк ўз фаолиятини давом эттиришни режалаштираётган бўлса ва уни тугатиш кўзда тутилмаётган бўлса, бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаси ўзгармайди. Фирмаларни тугатиш ёки активлар объектини сотиш ҳолларида ҳисоботда яширин зарарни акс эттириш лозим, бундай ҳол агарда мавжуд активларнинг сотиш қиймати қолдиқ қийматдан кам бўлган ҳолда юз беради.
Молиявий йил бўйича тақсимлаш. Ушбу тамойилни амалга ошириш банклардан даромадлар ва харажатларни ҳисобга олишни кредит такдим этилганидан бошлаб, маблаглар ҳақиқатда келиб тушган вақтдан эътиборан, уларни амалга оширилишига кўра талаб этади. Шу билан бир вақтда ўсиб бораётган харажатлар фоизлари, де-
позитлар бўйича фоизлар тўланиш муддатидан қатъий назар, жорий йил ҳисоботида акс этиши лозим.
Эҳтиёткорлик. Бу тамойил банк активлари ва пассивларини муайян эҳтиёткорлик даражасида баҳолашни талаб этади. Бу ўта долзарб, чунки уларни кредит харажатларини башорат қилишга мўлжал олади ва захира фондлари миқдорлари ва муддатларига мос ҳолда таваккалчиликда ҳосил қилишни рағбатлантиради.
Янги плансчётлари 1998 йилдан киритилган бўлиб, молиявий статистика соҳасидаги халқаро ташкилотлар талабини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. У жаҳон амалиётида тан олинган қуйидаги тамойиллардан фойдаланишни кўзда тутади:
- кредит ташкилотлари фаолиятининг узлуксизлиги;
- ҳисобга олиш усулларининг ва бухгалтерия ҳисоби қоидаларининг ўзгармаслиги;
- мазмуннинг шаклдан устун бўлиши;
- банк операцияларини амалга оширишда эҳтиёткорлик;
- актив ва пассивларни турлича акс эттириш;
- кирувчи баланснинг мустаҳкамлиги;
- муҳимлик;
- хисобга олишнинг ошкоралиги;
- қисқа муддатли қарзларнинг узоқ муддатли қарзларга айлантириш, яъни консолидация қилиш тамойиллари киради.
Банклар балансини янги счётлар асосида тузиш молиявий ҳисобот сифатини яхшилашга, кредит ташкилотлари фаолиятини бошқариш учун зарур бўлган маълумотларнинг ишончлилик ва амалийлик аҳамиятини янада оширишга имкон беради.