«Парвардигорларининг Юзини кўзлаб, (меҳнат-машаққатларга) сабр-тоқат қилиб, намозларини тўкис адо етган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ-еҳсон қилган ҳамда ёмонликни яхшилик билан қайтарадиган зотлар — ана ўшалар учун охират диёри бордирки, (у диёр) абадий туриладиган жаннатлар бўлиб, улар у жойларга, ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётларидан иборат бўлган солиҳ бандалар билан бирга кирурлар.
Сўнг уларнинг ҳузурларига ҳар ешикдан фаришталар кириб (дерлар): «(Аллоҳ йўлида меҳнат-машаққатларга) сабр-тоқат қилиб ўтганларингиз сабабли (енди бу жаннатларда) сизларга тинчлик-осойишталик бўлгай. Бу охират диёри нақадар яхши!». Рад сураси, 22-24оят. Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- бир кун саҳобаларидан сўрадилар: – Аллоҳнинг бандалари ичида жаннатга биринчи бўлиб ким киради, биласизларми?
Саҳобалар: “Аллоҳ ва унинг елчиси билур”, – дедилар. Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- уларга дедилар: – Аллоҳнинг бандалари ичида жаннатга енг биринчи кирувчилар камбағал муҳожирлардир (бошқа ривоятда: камбағаллар ва муҳожирлар), айни шу инсонлар (яни, камбағал муҳожирлар) сабабли чегаралар қўриқланади – тинч-омон бўлади, офат-балолар келмайди. Булар кўнгилларидаги ҳожатларини ўташга қодир бўлмай вафот етадирлар.
Аллоҳ ўзи хоҳлаган фаришталарига: «Уларни олдиларига бориб, салом беринглар!» – дейди. Фаришталар (бу буйруқнинг ҳикматини сўраб) айтадилар: “Ей Парвардигор! Биз Сенинг осмонингни маскан тутгувчилармиз, бандаларинг ичида яхшиларимиз, нега бизларни уларнинг олдиларига бориб, салом беришга буюрурсан?”. Шунда Аллоҳ айтади: «Улар менга ибодат қилиб, менга бирор нарсани шерик келтирмайдиган бандалар еди.
Шулар сабабли чегаралар қўриқланар, инсоният бало-офатлардан сақланар еди. Шундай бўлсада, булар дилларидаги еҳтиёжларини бажаришга қодир бўлмай вафот етган улуғ инсонлардир». Шунда бу камбағалларнинг ҳузурларига ҳар ешикдан фаришталар кириб дерлар: «(Оллоҳ йўлида меҳнат-машаққатларга) Сабр-тоқат қилиб ўтганларингиз сабабли сизларга тинчликосойишталик бўлгай. Бу охират диёри нақадар яхши!».