Главная / Маданият / Жисмоний ривожланиш жараёнини бузилиши

Жисмоний ривожланиш жараёнини бузилиши

Педиатр фаолиятида вазн ва буй кўрсатгичларининг нормадан ўзгариши тез-тез учраб турадиган хол. Бунинг заминида наслий, екзоген (овқатланишни, кун тартибини, жисмоний ва асабий фаолиятни бузилиши, ўтказилган сурункалик касалликлар, иклим ўзгариши ва бошқалар) ётиши мумкун. Булар вазн ва буй кўрсатгичларини муносабатини ўзгаришига олиб келиши мумкун. Айрим пайтларда янги туғилган чақалоқни бўйи нормада бўлишига қарамасдан оғирлиги паст бўлади. Ушбу холат она қорнидаги ривожланиш пайтида учрайдиган салбий ўзгаришлар билан чамбарчас боғланган бўлиб, «она қорнида ривожланиш пайтида орттирилган гипотрофия» тушунчасига киритилади.

Бола учун нормал баландлик ва вазн

Ушбу ҳолатни буйи огирлигига мос равишда камайган (кўпгина чала тугилган болаларда) ҳолатлардан фарқ қила билиш керак. Бўй оғирлик кўрсаткичи деганда бўй билан оғирлик орасидаги муносабатни, ёки бошқача деганда 1 см бўйига қандай огирлик, тўгри келишини ҳисоблашимиз керак. Янги туғилган ўгил болаларда бу кўрсаткич нормада бўйни 1 см га вазнни 55,5г дан 68 граммгача, қиз болаларда 65,5 г дан 67,0 граммгача тўгри келади.

weight_and_height_of_children_from_birth_Касалликда огирликни ўзгариши, икки хил бўлиб, вазн нормадан кўпайиши ёки камайиши кузатилади. Вазнни нормадан кўпайнши семиришликда кузатилиб, бўнинг асосий сабабларидан бири овқатни кўп истемол қилишдир. Ундан “ташқари семириш конститусияси ўзгарган ва енергия алмашуви пасайган болаларда учрайди. Семириш гипофизар генитал ва серебрал факторлар тасирида ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Вазни камайиб кетиши /гипотрофия/ хилма-хил алиментар факторлар оқибатида, касаллик холатларида учрайди. Агарда боланинг вазии нормадан 10% атрофида кўп ёки кам бўлса бу холат нормотрофияга киради. Агар боланинг вазни нормадагидан 10% дан куп бўлса – бунга паратрофия дейилади, И- даражали гипотрофияда болани вазни нормадан 10-15% га камаяди, ИИ -даражали гипотрофияда еса 15-30% га, агарда вазни етишмовчилиги 30% дан ошса – бу ИИИ- даражали гипотрофия холати дейилади.

Болаларда бўйига ўсиши ўзгаришлари кўпинча умумий риожланишни ўзгаришлари билан бир вақтда кузатилади. Камдан-кам холатларда умумий ривожланиши ўзгармасдан бўйига усишни бузулиши /масалан нанизмда/ ёки тескариси: ривожланиш ўзгаришлари алоҳида учраши /масалан сўзлашиш кобилиятини бузилиши ва х.к./ мумкин.

Қуйида В.И.Малчанов 1970 йил таклиф етган бўйига усишни бузилиши классификасиясинм келтпрамиз:

  1. Нанизм ва субнанизим.
  2. Гигантизм ва субгигантизм.

Буларнинг ҳар биттаси пропорсионал  нопропорсиоиал бўлиши мумкин. Болаларда буй ўзгариш даражасини уларнинг ёшига нормал буй кўрсатгичларига таққослаб баҳоланади. Паталогик бўйи пастликни ҳамма турларини бир сўз билан ифодаласа – микросомия – паканалик /юнон тилида «микрос» – кичкина, «сома» – тана/ дейилади. Бўй етишмовчилиги кўп бўлса – наносомия ёки нанизм /грек тилида-«нанос»– карлик/ дейилади. Карлик билан нормани орасидаги бўй ўзгаришлари субнанизм дейилади. Агарда болани бўйи нормадагидан ортиқ бўлса, бу холат гигантизм деб айтилади. Нормадаги билан гигантизм орасидаги бўй ўзгаришлари субгигантизм деб айтилади. Пропорсионал нанизимга куйидагилар тааллукли бўлади:

  1. Бирламчи нанизм- булар   ота-онаси   пакана   бўлган   оилаларда   тугилиб, бошқа     болалардан     фақатгина     ўз     танаси     ўлчовлари     билан     фарқ қиладилар.
  2. Гипопластик нанизм- бу ирсий         белги емас,   онаси қорнида   ривожланишни   ерта   даврларда    булар    бузулишлар    тасирида пайдо  бўлиши мумкин.
  3. Ендокрин нанизм:

а.) тиреоген нанизм /туғма микседема/ – қалконсимон безни йўқлиги ёки ривожланмаганлиги оқибатида пайдо бўлади. Шундай болаларда паканалик билан бирга терини қуруқлиги, шилимшиқсимон шишлар, еси пастлик, тилни катталиги, брадикардия ва қабзият бўлиши кузатилади.

б)гипофизар нанизм бунда паканалик, жинсий азоларни ривожланмай қолган холати, иккиламчи жинсий белгилани ривожланмаслиги ёки кеч пайдо бўлиши кузатилади. Териси юмшок нам бўлади, ақли ўзгармаган, кўпинчалик кўкрак ва тос соҳаларида ортикча ёг тўпланиш холати бўлиб, терисида ажинлар вактли пайдо бўлиши мумкин.

Ушбу ўзгаришлар гипофизни олдинги қисмини функсияси пасайиб кетганлиги билан тушунтирилади.

4. Дистрофик      нанизм – тугилган      пайтда      нормал     бўлган      бола сурункали     касалликлари   тасирида     ўсиб       ривожланишдан  орқада қолади.

5. Аралаш   ва   ноаник   формалар   –   буларга  Даун   касаллигини   мисол қилса  бўлади.   Ушбу  касалликда   боламинг  тузилиши   кичкина,   икки  кўз ораси  кенг,  тили  катта,  кўзлари   еса   гилайлашган  бўлиб,   еси   пастлиги  билан фарқ қиладилар.

Яна маълумот

grudnoe-moloko-v-tchem-tsennost

Она кўкрагидан боқишда учрайдиган қийинчиликлар

Кўкракдан боқишда онада учрайдиган қийничиликлар: Сургичларнинг нотугри шаклланиши: улар кичкина, ясси, кукрак бези ичига тортилган …