Главная / Иқтисодиёт / Марказий банкнинг назорат функсияси – Қанақа усуллар билан контрол бўлади?

Марказий банкнинг назорат функсияси – Қанақа усуллар билан контрол бўлади?

 «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги қонуннинг 50-моддасида банклар фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солишга доир қуйидаги вазифалар белгиланган:

  • Марказий банк банк тизими барқарорлигини сақлаб туриш, омонатчилар ва кредиторларнинг манфаатларини ҳимоя қилинишини таминлаш мақсадида банклар фаолиятини назорат қилади ва тартибга солиб боради;
  • Марказий банк банкларни рўйхатга олади ва уларга банк операсияларини амалга ошириш хуқуқини берувчи лисензиялар беради. Банк-ларни рўйхатга олиш ва уларга лисензиялар бериш учун ҳақ олинади;
  • Марказий банк банкларни давлат рўйхатига олиш дафтарларини юритади. Банкларнинг рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги малумотлар елон қилиниши лозим.

upl_1539953438_172638

Назоратни ташкил қилиш мамлакатнинг қонунчилик базасига ва халқаро банк ташкилотларининг тавсияларига асосланади.

«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги қонуннинг 52-моддасида банклар учун мажбурий бўлган қуйидаги иқтисодий нормативларни қўллаш такидланган:

  • капиталнинг етарлилик коеффисиентини;
  • бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳига таваккалчиликнинг енг кўп микдорини;
  • ликвидлик коеффисиентларини;
  • активларни тавсифлаш ва баҳолашга доир талабларни, шунингдек, бундай таснифлар асосида банкнинг операсия харажатлари жумласига киритиладиган чегирмалардан шубҳали ва ҳаракатсиз қарзларга қарши ташкил етиладиган захираларни шакллантиришни;
  • қарзларга доир фоизларни ҳисоблаб чиқиш ва уларни банк даромадлари ҳисоб варағига киритишга доир талабларни;
  • очиқ валюта мавқеи лимитларини белгилайди.

Марказий банк иқтисодий нормативларнинг ўзгариши тўғрисида камида бир ой олдин елон килади.

 Банклар фаолиятини назорат қилишнинг бир қанча турлари мавжуд (17-чизма).

17

Давлат назорати банклар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг амалдаги тизими билан белгиланади. Ҳамма кредит муассасалари ва банклар, шу жумладан, Марказий банк ҳам қонунлар доирасида иш олиб боради. Банк назоратининг ташкилий тузилмалари жуда хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Буюк Британия, Италия, Нидерландия, Россия каби мамлакатларда назоратни миллий марказий банклар амалга оширади.

Германия, АҚШ ва Японияда аралаш тизим мавжуд бўлиб, бунда марказий банклар назорат вазифаларини давлат органлари билан бўлишиб олган. Ўзбекистонда назорат органи вазифаларини кредит муассасаларни текшириш юзасидан тасдиқланган қоидалар асосида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тижорат банклари фаолиятини лисензиялаш ва бошқариш департаменти бажармокда.

Идоравий назорат Банк Бошқаруви, ички аудит ходимлари томонидан амалга оширилади. Идоравий назоратнинг вазифалари, мақсад ва чегаралари тегишли қонун ва меёрий ҳужжатлар билан белгиланган.

Мустақил назорат бу идоралардан ташқари мустақил ташкилотлар, яни аудиторлик фирмалари томонидан амалга ошириладиган назоратдир. Тижорат банклари ишончлиликни ошириш ҳамда ўз ишларининг сифатли бўлишини таминлаш учун ички банк назоратини, ёки ички аудитни ташкил етади ва амалга оширади. Ташқи аудит амалга оширилган вақтда ички назорат тизимининг мавжудлиги ва унинг нақадар самарали иш олиб бораётгани албатта текширилади.

Тижорат банклари фаолиятини назорат қилишнинг ҳамма турлари бир-бири билан боғлиқ бўлиб, унинг мақсад ва вазифалари тижорат банклари ва умуман бутун банк тизими фаолиятини барқарор ва безарар бўлишини таминлашдан иборат.

  • . Банк назоратини амалга ошириш мамлакатнинг қонунчилик базасига ва халқаро банк ташкилотларининг тавсияларига асосланади. Қуйидагилар текширув обекти ҳисобланади:
  • назорат қилиниши керак бўлган муассасалар турлари;
  • банк операсияларини амалга оширишга лисензиялар бериш;
  • бухгалтерлик хисоби, банк ва статистика ҳисоботининг андоза (стандарт) лари;
  • банк фаолиятини амалга оширишга берилган лисензияларни бекор килиш ёки банк операсияларини чегаралаш тартиби;
  • аудиторлик текширувларининг мажбурийлиги;
  • банкни бошкариш бўйича муваққат мамуриятни тайинлаш тартиби;
  • банкни тўловга кобилиятсиз деб елон қилиш.

Назорат органининг асосий вазифаси келажакда банк ишида муаммолар вужудга келиш еҳтимолини аниқлашдан иборат. Назорат органлари ўз ваколатларини банк фаолиятига:

  • лисензиялар бериш;
  • бажарилган операсиялар доирасини чеклаш ҳақида қарорлар қабул қилиш;
  • ишлаб турган банклар устидан назоратни амалга ошириш жараёнида рўёбга чиқариши мумкин.

Банк фаолияти учун лисензиялар бериш чоғида устав капитали тўғри ташкил етилганлиги ва унинг манбалари, унинг белгиланган талабларга мувофиқлиги текширилади, банк бажаришни назарда тутаётган бўлажак операсиялар доираси, шунинғдек, банкнинг мақсади, вазифалари ва стратегияси аниқланади.

Банкларнинг иқтисодий нормативларга риоя қилиши устидан назоратни назорат органлари такдим етилаётган ҳисоботларни таҳлил қилиш орқали амалга оширади. Белгилаб қўйилган нормативларга риоя қилинмаганда назорат органлари иқтисодий жазо чораларини қўллайди.

Назорат органлари тижорат банклари фаолияти устидан назоратни жойларда текширув ишларини ташкил етиш йўли билан олиб боради. Текширувлар икки хил бўлиши мумкин (18-чизма).

18

18-чизма. Банкларни текшириш усуллари.

Комплекс текширув кўпи билан 30 кун муддатда амалга оширилади ва банкнинг барча асосий операсияларини, операсия кунининг ўз вақтида тугалланишини ҳамда кундалик баланснинг тузилишини назарда тутади, ҳамма тижорат банклари икки йилда камида бир марта комплекс текширувдан ўтказилиши шарт.

Танлаб текшириш 15 кунгача муддат билан чекланган ва у банк фаолиятининг айрим (одатда, тартиббузарлик еҳтимол кўпроқ кутилган) соҳаларини қамраб олади. Текширув натижалари бўйича далолатнома 3 нусхада тузилиб, уларнинг ҳар бирини текширув раҳбари, текширилаётган банкнинг раҳбари ва бош бухгалтери ҳамда бошқа мансабдор шахслар имзолайди. Далолатнома нусхаларидан бири текширилаётган банк раҳбариятига топширилади.

Банкнинг мажбурий-иқтисодий нормативларга риоя етиши амалдаги қонун ҳужжатлари ва иқтисодий нормативларни ҳисоблаб чиқиш тартиби ҳақидаги кўрсатмалар асосида текширилади. Банклар фаолиятига қўйиладиган ягона талабларнинг мавжудлиги алоҳида олинган ҳар бир банкнинг ҳам, бутун банк тизимининг ҳам барқарор ва қатий ишлаши внйҲ шароит яратиб бериш имконини туғдиради.

Банкнинг кредит портфели қисқа муддатли, узоқ муддатли ва муддати ўтган кредитлар бўйича баланс ҳисобварақларидаги маблағларнинг қолдиқларидан ташкил топади. Бу мажмуа ўзининг мутлақ ва нисбий, яни миқдорий ва сифат томонларига ега (19-чизма).

19

19-чизма. Банк кредит портфели миқдор ва сифат жиҳатлари.

Кредит портфелининг сифат жиҳатларидан банкнинг кредитларни қайтариб беришни таминлашни баҳолаш ҳамда кредит таваккалчилигининг, яни кредит бўйича асосий қарз суммаси ва улар бўйича фоизларнинг қайтарилмаслигини қисқартиришни таминлашни баҳолаш учун фойдаланилади.

Кредитни қайтариб беришни таминлаш:

  • малум бир банкда кредит жараёнини ташкил етишга;
  • қарз бериш ва уни узиш тартибига риоя қилишга;
  • муддати узайтирилган ҳамда муддатида қайтарилмаган қарзларни ҳисобда тўғри акс еттиришга;
  • банкнинг таҳлил ишига ҳамда қарзларнинг таснифлашнинг тўғрилигига;
  • қарзлар бўйича кўриладиган зарарни қоплашда фойдаланиладиган захиралар миқдорига;
  • банклараро кредитлар бўйича ва марказлаштирилган ресурслар ҳисобидан бериладиган кредитлар бўйича операсияларнинг конунийлигига боғлиқ бўлади.

Банк назоратининг вазифаси ана шу қайд етилган йўналишларни текширишдан ҳамда ҳисоботларни тасдиқлашдан иборат.

Назорат органлари амалга оширган текшириш натижасида банк кредит портфелининг сифати ва банк кредит таваккалчилигининг миқдори тасдиқланмоғи керак. Бу микдор (захира) етарли бўлмаса, улар уни ташкил етиш манбаларини кўриб чиқиб, тижорат банкига тегишли тавсиялар беради.

Кредит таваккалчилиги кредит бериш чоғида банк берган ҳар бир қарз бўйича ва ҳар бир ҳисобот бўйича баҳоланади.

Кредит деганда пул маблағлари, товар ва хизматларни келишилган устама (фоиз) тўлаб қайтариб бериш шарти билан малум муддатга қарз бериш тушунилади.

Қарзга маблағ (кредит) берувчи томон кредитор (давлат, корхона, банк, хусусий шахс ва б.), ссуда (қарз) олувчи томон еса дебитор (қарздор) дейилади. Кредит келишуви қарздан фойдаланиш шартлари қайд етилган шартнома билан расмийлаштирилади.

Кредитлар муддати бўйича икки хил бўлади:

  1. қисқа муддатли (1-йилгача, айрим ҳолларда 2-йилгача);
  2. узоқ муддатли.

Қисқа муддатли кредит корхона ва ташкилотларнинг айланма фондларини шакллантиришга хизмат қилади.

Узоқ муддатли кредит еса моддий ишлаб чиқариш тармоқларига капитал маблағлар ажратиш манбаи ҳисобланади. Амалиётда кредитнинг қуйидаги турлари мавжуд (6-жадвал).

6-жадвал.

Кредит турлари

Кредит турлари Изох
1 2 3
1. Бланк (расмий қоғоз) кредити • бу таминот манбаи бўлмаган кредит.
2. Давлат кредити • аҳолига сотиладиган давлат заёмлари, облигасиялари билан амалга оширилади. Бунда давлат жисмоний ёки юридик шахслардан кредит олади.
3. Истемол кредити • аҳолига истемол товарлари, хизматларни насияга сотиш, уй-жой харажатлари учун, ломбардлардаги мулк гарови ҳисобига, ўзаро ёрдам кассаси қарзлари ва б. кўринишларда бериладиган кредит.
4. Кафолатли кредит • банклар ёки хукумат органлари кафолати билан берилган кредитлар.
5. Молия кредити • тижорат кредити шакли; експортёрларга айрим кредит битимлари бўйича импортёрларга сотиб оладиган товарларига тўлаши учун пул кўринишида бўлади.
6. Товар кредити • тижорат кредити шакли; експортёрлар импортёрларга етказиб берилган товарлар учун тўловлар муддатини чўзиб беради.
7. Қоплама кредит • карзни узишда пул (валюта) ўрнига олинган қарз ҳисобига кўрилган корхона маҳсулотлари берилади.
8. Халкаро кредит • муддатли, қайтимли ва фоиз тўлаш шартлари билан бир мамлакатдаги кредитор томонидан иккинчи мамлакатдаги қарз олувчига пул ёки товар шаклида бериладиган кредит, шунингдек, чет ел облигасиялари, чет ел корхоналари аксиялари ва бошқа қимматли қоғозларига фойда олиш максадларида капитал қўйиш.
9. Таминлаган кредит • реал қиймати қарзга тенг ёки ундан ортиқ бўлган ликвид гарови тарзидаги таминотга ега ёки банк ёхуд ҳукуматнинг кафолатига ега ё белгиланган тартибда суғурталаб қўйилган кредит.
10. Етарли даражада таминланмаган кредит • қисман таминотга ега (киймати жиҳатдан қарзнинг камида 60 фоизи микдорида), лекин унинг реал киймати ёки реализасияси шубҳали бўлган кредит.
11. Таминланмаган кредит • таминотга ега бўлмаган ёки таминотнинг реал қиймати қарз миқдорининг 60 фоизидан кам бўлган кредит.
12. Андоза (стандарт) кредит • биринчи гуруҳ таваккалчилиги жумласига кирадиган қарзлар бўйича асосий қарз, шу жумладан белгиланган тартибда муддати узайтирилган, лекин кўпи билан икки марта узайтирилган, шунингдек, 30 кунгача муддати ўтказиб юборилган таминланган қарзлар ўз вактида ва тўлик хажмда тўланади. Тижорат банклари стандарт карзлар учун ехтимолдаги йўқотишларни назарда тутиб берилган қарзлар миқдорининг камида 2 фоизи микдорида захира ташкил етишлари шарт.
13. Ностандарт кредитлар • иккинчи гурух таваккалчилиги жумласига 30 кунгача муддати ўтказиб юборилган етарли даражада таминланмаган қарзлар, шунингдек, 30 кундан 60 кунгача муддати ўтказиб юборилган таминланган тижорат банклари андоза қарзлар учун еҳтимолдаги йўқотишларни назарда тутиб, берилган карзлар миқдорининг камида 5 фоизи микдорида захира ташкил етишлари шарт.
14. «Шубҳали кредитлар» • учинчи таваккалчилик гурухига 30 кунгача муддати кечиктириб юборилган етарли даражада таминланмаган қарзлар, 30 кундан 60 кунгача кечиктириб юборилган етарли даражада таминланмаган қарзлар учун еҳтимолдаги йўкотишларни назарда тутиб, берилган карзлар микдорининг камида 30 фоиз миқдорида захира ташкил етишлари шарт.
15. «Хавфли кредит» • тўртинчи таваккалчилик гурухига 30 кундан 60 кунгача кечиктириб юборилган таминланмаган қарзлар, шунингдек, 60 кундан 180 кунгача муддати кечиктириб юборилган етарли даражада таминланмаган қарзлар киради. Тижорат банклари стандарт қарзлар учун ехтимолдаги йўқотишларни назарда тугиб, берилган карзлар миқдорининг камида 75 фоизи микдорида захира ташкил етишлари шарт.
16. «Умидсиз кредит» • бешинчн таваккалчилик гурухига 60 кундан 180 кунгача муддати ўтказиб юборилган таминланмаган қарзлар ва 180 кундан ортик муддати ўтказиб юборилган барча карзлар киради. Тижорат банклари бундай карзлар учун ехтимолдаги йўкотишларни назарда тутиб, берилган карзлар миқдорининг камида 100 фоизи миқдорида захира ташкил етишлари шарт.

Кредитни кредит таваккалчилигининг у ёки бу гуруҳига киритиш тартиби қарз олувчининг:

  • доимий даромади борлигини;
  • ёшини;
  • саломатлигини;
  • илгари олган мажбуриятларини қандай бажарганлигини;
  • гаров (кафолат)нинг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Назорат органлари томонидан тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг қуйидаги жиҳатлари текширилади:

  1. нореал (ишонарли бўлмаган) активлар ва пассивларни аниқлаш, банк балансининг реаллиги ва ишончлилигини тасдиқлаш;
  2. бухгалтерия ҳисоби ҳолатини, унинг ташкил етилишини тижорат банкларининг амалдаги меёрий низомларига мувофиқлигини тек•шириш;
  3. иқтисодий нормативлар ҳисобининг тўғри чиқарганлигини текшириш;
  4. хўжалик-молиявий фаолиятни таҳлил қилиш ва маслаҳат бериш. Шунга мувофиқ банк менежментининг сифати, активлар ва пассивларни бошқариш сифати текширилади.

Банк назорати органлари узоқ муддат кечиктириб юборилган қарзларни ва улар юзасидан ёзилган фоизларни банкнинг нореал активлар ва пассивлари деб ҳисоблаб, уларни баланс ҳисобидан чиқариш ҳақидаги талабларни асосли равишда қўйишлари керак.

Текширувчилар, одатда, тижорат банки ходимларига маслаҳатлар беради ва уларга банк балансларини қарз операсиялари ҳамда фоиз даромадларини ҳисобга олиш жиҳатдан ишонарли ва реал қиладиган ички йўриқномаларни тузишда ёрдам беради.

Даромадларни шакллантириш ва чиқимларни харажатга ўтказишни амалга оширганда тижорат банклари малум меёрий ва йўриқнома ҳужжатларга асосланади. Даромадларни шакллантириш ва амалга ошириш бўйича операсиялар банкнинг ички операсиялари жумласига киради ва бу операсиялар тўғри амалга оширилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар алоҳида йиғма жилдларда сақланади.

Фоиз ставкаси тижорат битимининг мақсади бўлиб, мижоз билан банк ўртасида тузиладиган кредит шартномасида қайд етилади. Фоиз ставкаларининг миқдори, уларни ёзиш тартиби, даври, кўшиш муддатлари ҳамда ундириб олиш тартиби тарафларнинг келишуви билан белгиланади.

Шуни такидлаш керакки, агар тижорат банки даромадининг 90 фоизини ўз бухгалтериясининг фармойиши асосида шакллантирадиган бўлса, у корпоратив одоб қоидаларини бузган ва бундай ҳаракатлар ноқонуний деб ҳисобланади.

Банк назорати органлари ҳисоботда тўғри акс еттирилишини ва тасдиқланишини текшириш юзасидан олиб борадиган асосий иши қуйидаги даромадларнинг ҳамма суммасини банк фойдасига тўғри ўтказилганлигини текширишдан иборат:

  • аксиялар;
  • облигасиялар;
  • банкка қарашли бошқа қимматли қоғозлар бўйича олинган дивидендлар ва фоизлар;
  • бошқа банклар, корхоналар ва ташкилотлар фаолиятида улуш қўшиб қатнашишдан олинган даромадлар.

Марказий банкнинг услубий материалларида кўрсатилган хара-. жатлар ва чиқимлар тижорат банклари фаолиятларининг бевосита молиявий натижалари жумласига киради. Банк назорати органлари фаолиятининг енг муҳим йўналиши банк оладиган фойда ҳисобидан қопланиши керак бўлган харажатларнинг банк хизматлари таннархига киритилган харажатларга ўтказиш ҳолларининг олдини олишдан иборатдир.

Тижорат банкини солиққа тортиш ҳолатини текшириш олдида қуйидаги вазифалар туради:

  • банклар олган даромадларнингтўғрилигини тасдиқлаш;
  • банк хизматлари таннархига киритиладиган ҳамда солиқда солиқ тортиладиган базадан чиқариб ташланадиган харажатларнинг тўғрилигини тасдиқлаш;
  • солиққа тортгунига қадар фойда суммасининг, молиявий натижаларга киритиладиган даромадлар ва харажатларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилганлигини тасдиқлаш;
  • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаб бўлинганидан кейин банк томонидан фойда ҳисобидан қилинган харажатларнинг тўғрилигини тасдиқлаш;
  • солиқларни ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш муддатларининг тўгрилигини текшириш.

Яна маълумот

procent

Банк фоизи ва ундан фойдаланиш механизми

Суда фоизи вақтинча муддатга берилган қийматдан фойдаланганлиги учун тўланадиган ўзига хос тўловдир. Унинг тўловчиси ҳам, …