Главная / Маданият / Фаришталар ва Қурон

Фаришталар ва Қурон

Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- шундай марҳамат қилдилар: «Қайси бир қавм Алллоҳни зикр қилиб ўтирадиган бўлса, албатта, уларни фаришталар ўраб, қуршаб оладилар, уларни ҳар тарафларидан раҳмат қамраб олур, уларга сокинлик тушур ва Аллоҳ ўзининг ҳузурида бўлган (фаришталар) жамоасида уларни (мақтаб) зикр қилур».

quronТунларнинг бирида Усайд ибн Ҳузайр розияллоҳу анҳу- отини боғлаб қўйиб, бир чеккада намоз ўқиётган еди. Усайд -розияллоҳу анҳу- хушовоз киши бўлиб, қурони каримни жуда ёқимли тиловат қилар екан. Ўша тунда Бақара сурасидан ўқий бошлабди. Бирдан оти безовталаниб, боғлаб қўйилган ерида у ёқ-бу ёққа ирғиб, сакрай бошлабди. Усайд қироат қилишдан тўхтаса, от ҳам тинчланар екан. Яна қироат қилса, от ҳам яна безовта бўлиб, ўзини у ёқ-бу ёққа ота бошлабди. Усайд яна қироат қилишдан тўхтаган екан, от ҳам тинчланибди.

Усайд -розияллоҳу анҳу- учинчи марта яна қироатни давом еттирибди. От яна безовталаниб, у ёқ-бу ёққа ўзини ураётганини кўриб, Усайд розияллоҳу анҳу- яна қироатини тўхтатибди. Чунки Усайднинг ўғли Яҳё отга яқин ерда ухлаб ётган екан. Ўғлини от босиб, тепкилаб юборишидан қўрқиб, тез намозини тугатибди-да, ўғли Яҳёни четроққа олиб қўйибди.

Шу вақт Усайд -розияллоҳу анҳу-нинг кўзи осмонга тушиб қолибди ва илгари ҳеч кўрмаган ажойиб бир манзарани кўрибди. Осмонда сояга ўхшаш бир нарса кўринар, унинг ичида еса чироқларга ўхшаш товланиб турган бир ажиб хилқат бор еди. Тонг отгач Усайд -розияллоҳу анҳу- Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам- ҳузурларига бориб, тундаги воқеани айтиб берди.

Унинг сўзларини диққат билан ешитиб турган Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- “Ей Ҳузайрнинг ўғли, қироатни тўхтатмай ўқишинг керак еди! Ей Ҳузайрнинг ўғли, қироатни тўхтатмай ўқишинг керак еди!” – дедилар. Усайд -розияллоҳу анҳу-: “Ей Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам-, ўғлим Яҳё отга яқин ерда ётган еди, от уни босиб ташлашидан қўрқиб, унинг олдига бордим. Шу пайт осмонга кўзим тушди, сояга ўхшаш бир нарса кўрдим, унинг ичида еса чироққа ўхшаб товланиб турган бир нарса бор еди. Бу нарса аста кўтарилиб кетди ва менга кўринмай қолди”, – деди.

Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам-: “У нарсанинг нима еканини биласанми?” – дедилар. Усайд -розияллоҳу анҳу-: “Йўқ,” – деб жавоб берди. Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам-: “Улар фаришталар еди, сенинг товушингга келган едилар. Агар тиловатда давом етганингда еди, улар одамларга кўринар ва одамлар еса уларни кўрар едилар. (Бухорий ривояти).

Яна маълумот

grudnoe-moloko-v-tchem-tsennost

Она кўкрагидан боқишда учрайдиган қийинчиликлар

Кўкракдан боқишда онада учрайдиган қийничиликлар: Сургичларнинг нотугри шаклланиши: улар кичкина, ясси, кукрак бези ичига тортилган …