Главная / Маданият / Вафот етган кишини кузатувчи фаришталар.

Вафот етган кишини кузатувчи фаришталар.

«У (Аллоҳ) бандалари устида ғолиб бўлган зотдир. Устингизга (қилган амалларингизни) ёдлаб олгувчи фаришталарни елчи қилиб юборур. Қачонки бировингизга ўлим келса, елчиларимиз сусткашлик қилмаган ҳолларида унинг жонини олурлар». Аном сураси 61- оят.

evelyn_de_morgan_-_angel_of_deathБир куни Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- бир мусулмонни жанозасига чиқдилар. Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи ва саллам-га миниб олинг, деб бир улов беришди, Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам- минмадилар, жаноза ортидан яёв кетдилар. Жанозадан қайтаётганларида еса уловга миниб олдилар.

Шунда саҳобалар нега бундай қилганларини сўрашди. Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам-: – «Фаришталар (пиёда) юриб кетаётган еди. Фаришталар юриб кетаётгани сабабли мен ҳам яёв кетдим. Улар кетганларидан кейин миниб олдим», – дедилар. (Абу Довуд ривоят қилган). Яна бир куни Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- жанозага чиққан едилар. Айрим кишиларнинг жаноза ортидан уловларда кетаётганини кўриб: «Ҳаё қилмайсизларми?! Аллоҳнинг фаришталари яёв кетаяпти-ю, сизлар бўлса маркабга миниб олгансизлар!» – дедилар. (Термизий ривоят қилган).

Яна маълумот

grudnoe-moloko-v-tchem-tsennost

Она кўкрагидан боқишда учрайдиган қийинчиликлар

Кўкракдан боқишда онада учрайдиган қийничиликлар: Сургичларнинг нотугри шаклланиши: улар кичкина, ясси, кукрак бези ичига тортилган …