Главная / Маданият / Пневмотахометрия нима?

Пневмотахометрия нима?

Қачон керак “ПНЕВМОТАХОМЕТРИЯ”?, – бронх йўлларини ўтказувчанлигини текширувчи услуб. Унинг ёрдамида нафас олиш ва чиқаришда ҳаракатдаги ҳавонинг ҳажми, тезлиги аникданади. Бунда текширилувчининг фаол иштироки талаб етилиши сабабли, асосан мактаб ёшидаги болаларда ўтказилади.

Qachon kerak pnevmoxartiya

Боланинг ёши назарга олиниб трубканинг диаметри танланади. Одатда текшириш 20 мм тешикли трубкадан бошланади, нафас олиш ва чиқариш қувватининг камлигига иқрор бўлгандан кейингина, текшириш 10 мм тешикли трубка билан давом еттирилади. Текширилувчи нафас олиш трубкасининг учини лаблари билан маҳкам қисиб, трубкага максимал тез нафас чиқарилади.

Аппаратдаги мурувват «нафас чиқариш» холатида туриши, бурун еса қисқич ёрдамида ёпилган бўлиши керак. Кейин мурувват «нафас олишга» берилади ва максимал нафас олиш регистрасия қилинади. Текшириш 3-4 марта такрорланади ва хисоб максимал кўрсатгич бўйича олиб бориладп. Олпнгаи натижалар соғлом болалар кўрсатгичлари билан таққосланади (жадвал 16).

16 жадвал.

Соглом болаларда пневмотахометрия кўрсатгичлари (А.М.Мазурин, И.М.Воронсов, 1999).

Еши, йили Жинси Жадаллашган нафас чиқариш қуввати л/с Жадаллашган нафас олиш қуввати л/с
8 У 1.9   ±   0.03 1.5   ±   0.04
  К 1.8   ±   0.03 1.0   ±   0.05
9 У

к

2.1   ±   0.1 1.5   ±   0.03
10 У 2.0   ±   0.1 1.5   ±   0.05
  к 2.5   ±   0.17 1.7   ±   0.08
11 У 2.2   ±   0.16 1.7   ±   0.14
  к 2.4   ±   0.13 1.9   ±   0.14
12 У 2.3   ±   0.17 1.6   ±   0.14
  к 3.0   ±   0.17 2.6   ±   0.16
13 у    
  к 2.9   ±   0.12 2.4   ±0.12
14 У 3.6   ±   0.2 3.2   ±   0.26
  к 3.1   ±   0.18 2.9   ±   0.27
15 У 3.7   ±   0.22 3.2   ±   0.19
  к 3.3   ±   0.13 2.9   ±   0.29
    3.9   ±   0.17 3.4   ±   0.17
  3.3   ±   0.13 3.0   ±   0.14

Нафас олиш, чиқариш қуввати кўрсатгичларини камайиши, вентилясия бузилишининг обструктив характерини кўрсатади (бронхоспазмда, нафас йўллари шиллиқ қавати шишида).

ҚОНДАГИ ГАЗЛАРНИ ТЕКШИРИШ. Бунда капилляр қонида 02 (РО2) ва карбрнат ангидрид газининг (РСО2) босими ҳамда нордонни ишқорийлик холати (рН) микро – Аструп аппаратида аникланади.

БРОНХОСПИРОГРАФИЯ услубида ҳар бир ўпканинг (ёки ҳатто ўпканинг бўлагини) сиртқи нафас олиш кўрсатгичларини спирографик ўлчаш мумкин.

Яна маълумот

grudnoe-moloko-v-tchem-tsennost

Она кўкрагидан боқишда учрайдиган қийинчиликлар

Кўкракдан боқишда онада учрайдиган қийничиликлар: Сургичларнинг нотугри шаклланиши: улар кичкина, ясси, кукрак бези ичига тортилган …