Главная / Маданият / Фаришталар Росулуллоҳни саллаллоҳу алайҳи васаллам-ни ҳимоя қиладилар

Фаришталар Росулуллоҳни саллаллоҳу алайҳи васаллам-ни ҳимоя қиладилар

«Осмонлар ва Ердаги барча жониворлар ва фаришталар ҳам кибр-ҳаво қилмаган ҳолларида ёлғиз Аллоҳга сажда қилурлар. Улар устиларидаги (уларни кузатиб турган) Парвардигорларидан қўрқурлар ва фақат ўзларига амр етилган ишларнигина қилурлар».

angel-spasitelНаҳл сураси, 49-оят. Уҳуд жанги куни мушриклар Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам- тарафга қараб юзланди. У зот -саллаллоҳу алайҳи васаллам-ни ҳар-хил йўллар билан ўлдиришга ҳаракат қилдилар. Буни кўрган бази саҳобалар Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- тарафларига қараб шошилдилар ва мушрикларнинг ҳужумидан ҳимоя қилмоқ учун Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- ни ўраб олдилар. Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам-ни ҳимоя қилаётганлар ичида оқ кўйлак кийиб олган иккита нотаниш жангчи ҳам бор еди. Бу икки жангчи жуда қаттиқ урушар еди. Бу икки жангчи Жаброил билан Микоил едилар. Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам-га ўқ ҳар томондан келарди, лекин бирортаси у зотга тегмасди.

Сад ибн Аби Ваққос дедилар: “Мен Уҳуд жанги куни Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам-ни кўрдим, у кишини олдиларида оппоқ кўйлак кийиб олган икки киши ул зотни ҳимоя қилиб жуда қаттиқ урушар еди. Бу икки жангчини илгари ҳам кўрмаганман, кейин ҳам кўрмадим”. (Бухорий ва Муслим ривояти). Ривоят қилинишича, Абдуллоҳ ибн Шиҳоб (у вақтда мушрик еди) Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам-ни ўлдириш учун излаб, дўстларига: “Менга Муҳаммадни кўрсатинглар, агар у нажот топса, мен нажот топмадим!” – деб бақирар еди.

Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- унинг ёнгинасида турардилар, лекин у Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам-ни кўрмасди. Чунки Аллоҳ уни кўзини Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам-ни кўришдан кўр қилиб қўйган еди. Жанг тугаганидан кейин Сафвон Абдуллоҳ ибн Шиҳобни айблади, Абдуллоҳ ибн Шиҳоб: “Аллоҳга қасамки уни кўрмадим, Аллоҳга қасамки у биздан ҳимоя қилинган, уни ўлдириш учун тўрт одам чиқдик, лекин бирор бир нарсага ериша олмадик,” – деди.

Яна маълумот

grudnoe-moloko-v-tchem-tsennost

Она кўкрагидан боқишда учрайдиган қийинчиликлар

Кўкракдан боқишда онада учрайдиган қийничиликлар: Сургичларнинг нотугри шаклланиши: улар кичкина, ясси, кукрак бези ичига тортилган …