Главная / Маданият / Хуш-хабар берувчи фаришталар

Хуш-хабар берувчи фаришталар

Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- айтдилар: «Фаришталар нурдан яратилган, жинлар тутунсиз оловдан яратилган, одам еса сизларга айтилган нарсадан (балчиқ лойдан) яратилган». (Муслим ривояти). Аллоҳ таоло Марям -алайҳас-салом-га Закариё алайҳис-салом-ни вакил қилиб қўйди.

FarishtalarҲар қачон Закариё Марямнинг олдига — ҳужрага кирганида унинг ҳузурида бир ризқ-насиба кўрарди.   «Ей Марям, бу нарсалар сенга қаёқдан келди?» — деб сўраганида (Марям) жавоб қилди:  «Булар Оллоҳ ҳузуридандир. Албатта Оллоҳ Ўзи истаган кишиларга беҳисоб ризқ берур». Шунда Закариё Парвардигорига дуо қилиб деди:  «Ей Роббим, менга ҳам Ўз ҳузурингдан бир покиза фарзанд ато ет».

Закариё -алайҳис-салом-нинг ёши катта, қария еди, аёли ҳам туғмас еди. Аллоҳ у кишининг дуоларини ижобат қилиб, у кишига хушхабар бермоқ учун фаришталарни юборди. Аллоҳ таоло қуронда бу ҳақда бундай деган:  «Фаришталар унга нидо қилдилар: «(Ей Закариё), Аллоҳ сенга Аллоҳнинг сўзини тасдиқ етадиган, (ўз қавмига) хожа бўладиган, (шаҳватлардан ўзини) тиядиган ва солиҳ пайғамбарлардан бўладиган Яҳё исмли фарзанд хушхабарини берур».

Яна маълумот

15eaa5e682f758fa8c5ac06cef0383ec

Фаришта ва шаҳид

Фаришталарга иймон келтирмоқ самараларидан бири уларни яхши кўрмоқдир. Чунки улар доимо Аллоҳнинг ибодатида қоим бўлиб, …