Главная / Иқтисодиёт / Тижорат банклари ресурслари ва ударнинг капитал базаси

Тижорат банклари ресурслари ва ударнинг капитал базаси

Тижорат банкларининг ресурслари банкнинг: 

  1. ўз ресурслари;
  2. жалб қилинган маблағлари;
  3. емитентлашган маблаглар ҳисобидан шаклланади.

Бу ресурслар банклар томонидан қуйидаги пассив операсияларни амалга ошириш натижасида юзага келади:

  • қимматли қоғозларни муомалага чиқариш йўли билан ресурслар йиғиш;
  • фойда ҳисобидан ҳар хил фондлар ташкил қилиш ёки фондлар суммасини ошириш;
  • бошқа кредиторлар маблағларини жалб қилиш;
  • дрпозит операсияларини амалга ошириш.

bank_

Бу операсиялар банк балансининг пассив қисмида акс еттирилади. Н-мамлакатдаги тижорат банкларининғ ресурслари куйидагилар билан тавсифланади (8-жадвал).

8-жадвал.

Тижорат банкларининг ресурслари

Кўрсаткичлар %
1 2 3
1. Банкнинг ўз ресурслари, шу жумладан:

1.1.  Банкнинг фонди, шундан:

• Устав фонди

12,2

6,1

2,6

2. Фойда 6,1
3. Жалб қилинган ресурслар

3.1   Талаб қилиб олгунга кадар қўйиладиган депозитлар:

•    тижорат структураларнинг жорий счётлардаги депозитлар

•    корреспондент счётдаги депозитлар

•    ҳисоб-китобдаги ресурслар

•    турли кредиторлар

3.2   Мудсатли депозитлар

•    тижорат структурадаги депозитлар

•    аҳоли омонатлари

•    банк депозитлари

шу жумладан:

МБ депозитлари

3.3   Чет ел операсиялар бўйича счётлар

87,8

25,0 15,5

1,6

2,2

5,7

23,5

3,3

1,6

18,6

13,2 39,3

Кўриниб турибдики, тижорат банклари ресурсларининг асосий манбаси бу жалб қилинган ресурслар бўлиб, улар банк ресурслари таркибида салкам 88 фоизни ташкил қилади. Ўз ресурсларининг салмоғи 12 фоиз бўлиб, жаҳон тижорат банкларининг пассивлари таркибий қисмига бўлган талабга жавоб беради. Банкнинг ўз ресурслари таркибида устав фонди 2,6 фоизни ташкил қилади. Жамғарилган ресурслари таркибида тижорат структурадаги ҳисоб ва жорий счётдаги депозитлар салмоғи 64 фоиздан ошади. Банкнинг ўз ресурслари жумласига:

  • банкнинғ низом капитали;
  • захира капитали;
  • банкнинг оладиган фойдаси ҳисобига юзаға келадиган бошқа жамғармалар;
  • суғурта захиралари;
  • йил давомида тақсимланмай қолган фойда киради.

Банкнинг низом капитали (сармоя) банк ишини ташкил етишнинг таянч нуқтасидир. Бу жамғарма банк қатнашчиларининг ўз маблағлари ҳисобигагина яратилиши мумкин, холос, яни тасисчиларнинг пай бадаллари йиғиндисидир.

Тижорат банкларининг захира капитали актив операсияларининг чиқимларини қоплаш учун мўлжалланган. Улар олинган фойда етмай қолган вақтда банк облигасиялари ва имтиёзли аксиялар дивидендлари бўйича фоизларни тўлаш манбаи бўлиб хизмат қилади. У жамғарма қар йили фойдадан ажратиладиган маблағлар қисобиға шакллантирилади.

Банк ўз маблағларининг алоҳида таркибий қисми бу аниқ операсияларни амалга ошириш учун банк томонидан яратилган суғурта захираларидир. Буларга биринчи галда қимматли қоғозлар маблағларини таминловчи захиралар, шунингдек, ссудалар бўйича йўқотишлар бўлиб қолганда ишлатиладиган захиралар киради. Бундай захираларни шакллантириш мажбурий бўлиб, Марказий банк томонидан талаб қилинади.

Банк ўз маблағларининг енг муҳим вазифаси банкнинг омонатчилар олдидаги мажбуриятларининг таминоти бўлиб майдонга чиқишдир. Тижорат банкларининг ўзига хос томони шундаки, улар ўз маблағларининг миқдорини мустақил суратда ўзлари белгилайди ва ресурсларининг жуда кўп қисми ўз маблағлари ҳисобига емас, балки заём маблаглари ҳисобига шакллантирилади. Банкларнинг маблагларни жалб етиш имконияти Марказий банк томонидан тартибға солиб борилади ва банкнинг ўз сармояси ҳам ташкилий-ҳуқуқий тузилишига қараб белгиланади.

Одатда, Марказий банк тижорат банклари учун банкларнинг ўз маблағлари билан четдан жалб қилинган ресурслар ўртасидаги чегарани белгилаб беради. Узбекистонда бу нисбат 1:20 миқдорида белгиланган.

  • . Банк капитали деганда банкнинг барқарор фаолиятини гаминлаш ва фавқулодда содир бўладиган зарарларни қоплаш мақсадида махсус ташкил қилинадиган фондлар ва захиралар тушунилади. Бу капитал қуйидагиларни ўз ичига олади:
  • устав капитали;
  • захира капитали;
  • умумий захиралар;
  • махсус захиралар;
  • олдинги ва жорий йиллардаги тақсимланмаган ва банк ихтиёрига қолган фойда;
  • риск (таваккалчилик)ни қоплаш учун ташкил қилинган захира фондпар.

Банкнинг устав капитали банк муассислари ва аксиядорлари тўлаган пул маблагларидан ташкил топиб, унинг суммаси банк уставида кўрсатилади ва банк ишини бошлашнинг бошланғич, таянч нуқтаси ҳисобланади. Банкнинг ташкил қилиниш шаклига қараб унинг устав капитали қам турлича бўлиши мумкин. Агар банк аксиядорлик жамияти тариқасида ташкил қилинадиган бўлса, у ҳолда банк устав капитали ёки фонди аксиялар чикариш ва жойлаштириш йўли билан ташкил топади.

Банкларнинг аксионер капитали қуйидаги таркибий қисмлардан ташкил топиши мумкин:

  1. ўз аксионер капитали. Бу капитал оддий ва имтиёзли аксиялар чиқариш ва сотиш ҳамда тақсимланмаган фойда ҳисобидан;
  2. ҳар хил кўзда тутилмаган харажатларни ва тўланмаган қарзларни қоплаш учун ташкил қилинган захиралар ҳисобидан;
  3. банкнинг узоқ муддатли мажбуриятлари (узоқ муддатли вексел ва облигасиялар) ҳисобидан.

Банкнинг устав капитали унинг баланс пассивида кўрсатилиб, суммаси қонун билан чегараланмайди. Аммо унинг учун енг кам миқдори Марказий банк томонидан белгиланади. Ва бу енг кам устав капитали банк муассислари томонидан уни рўйхатга олиш пайтигача тўланиши керак.

Кредитга ва гаровга олинган маблағлардан ҳамда жалб етилган бошкд маблағлардан банкнинг устав капиталини шакллантириш учун фойдаланишга йўл кўйилмайди.

Алоҳида ҳолларда қонун ҳужжатларига мувофиқ банкнинг устав капиталини шакллантириш учун бюджет маблағларидан фойдаланиш мумкин.

Банкнинг захира капитали солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг соф фойда ҳисобига шаклланган захиралар, улардан банк фаолиятида кўзда тутилмаган турли зарарлар ҳамда қимматли қоғозлар курсининг тушиши натижасида йўқотишларни улар юзаға келиши биланоқ ҳеч қандай чеклашларсиз қоплаш учун фойдаланилади.

«Умумий захиралар» банк фаолияти давомида умуман ёки бирор-бир фаолият тури (кредитлаш, инвестисиялаш) натижасида юзага келиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун, лекин айрим муайян операсиялар бўйича зарарларни қоплашга мўлжалланмаган захиралар. Масалан, миллий валютани девалвасиялаш учун мўлжалланган захиралар.

«Махсус захиралар» «стандарт», «субстандарт», «шубҳали» ва «умидсиз» деб таснифланган кредит ва лизинг операсиялари ёки бошқа алоҳида муайян активлар бўйича юзага келиши мумкин бўлган зарарларга қарши захиралар.

Тақсимланмаган фойда захира фондига ажратмалар ва дивидендлар тўланганидан сўнг қоладиган фойданинг бир қисмидир.

Банк капитали қуйидаги функсияларни бажаради (22-чизма).

151

22-чизма. Банк капиталининг функсиялари.

178]. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 420-сонли «Тижорат банклари капиталининг етарлилигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги Низом»га (1998 йил 2 ноябр Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки бошқарувида тасдиқланган) биноан янги очилаётган банклар устав капиталининг енг кам миқдори қуйидаги жадвалга мувофиқ белгиланади (9-жадвал):

9-жадвал.

Ўзбекистон Республикасида янги очилаётган банклар устав
капиталининг енг кам микдорига қўйиладиган талаблар.

  Ахолиси 0,5 млн. кишидан кўп бўлган шахарларда очилаетган тижоратбанклари учун Аҳолиси 0,5 млн. кишидан кам бўлган шаҳарларда очилаётган тижорат банклари учун Чет ел калитали иштирокида очилаётган банклар учун Хусусий банклар учун
1998 йил 2-ноябрдан 1,5 млнАҚШ доллари еквивалентида 0,75 млн. АҚШ доллари еквивалентида 5 млн. АКШ доллари еквивалентида 0,3 млн.АҚШ доллари еквивалентида
1999 йил 2-ноябрдан 25,0 млн. АҚШ доллари еквивалентида 1,0 млн. АҚ1П доллари еквивалентида 5 млн. АҚШ доллари еквивалентида 0,3 млн. АҚШ доллари еквивалентида
2000 йил 2-ноябрдан 2,5 млн. АҚШ доллари еквивалентида 1,25 млн. АҚШ доллари еквивалентида 5 млн. АҚШ доллари еквивалснтида 0,3 млн. АҚШ доллари еквиналентида

Фаолият кўрсатаётган банклар еквиваленти 2 млн. АҚШ долларидан кам бўлмаган суммада умумий капиталга ега бўлиши лозим. Фаолият кўрсатаётган банклар устав капиталини оширишга доир талаблар макроиқтисодий аҳвол, банкнинг молиявий ҳолати ва бошқа сабабларга кўра алоҳида банкларга қўйилиши мумкин.

23-чизма. Банк капиталининг таркибий кисмлари.

И даражали капитал умумий капиталнинг 50 фоизини ёки ундан кўпини ташкил қилиши лозим. ИИ даражали капитал миқдори И даражали капитал микдоридан ошиб кетса, капиталнинг ошиб кетган қисми капитал ҳисобига киритилмайди.

И даражали капитал қуйидагилардан иборат:

  1. Тўлиқ тўланган ва муомалага киритилган оддий аксиялар, нокумулятив муддатсиз имтиёзли аксиялар. Бу аксиялар:
  • муайян сотиб олиш санаси ва шартларига ега емас;
  • егасининг хоҳишига кўра сотиб олиниши мумкин емас;
  • банк аксиядорлари умумий йиғилиши қарорига мувофиқ уларга доир дивидендлар тўланмаслиги мумкин, улар бўйича ўтган даврдаги олинмаган дивидендлар тўланмайди.
  1. Қўшимча капитал (капиталнинг ортиқча қисми) оддий ва имтиёзли аксиялар нархининг уларнинг номинал кийматидан ошиб кетиши.
  2. Тақсимланмаган фойда.
  3. Капитал захиралар.
  4. Аввалги йилларнинг тақсимланмаган фойдаси.
  5. Жорий йил зарарлари.
  6. Аксия егалари озчилигининг бирлашган корхоналар аксиядорлик ҳисобварақларидаги улуши. Бу улуш шўба корхоналари ҳисобварақлари банк молиявий ҳисоботларида бирлаштирилганда ва банк улуши бундай корхоналар капиталининг 100 фоиздан кам қисмини ташкил қилганда вужудга келади.

Дивиденд ставкалари ўзгариб турувчи имтиёзли аксиялар юқоридаги шартлар бажарилишидан қатий назар 1 даражали капитал ҳисобига киритилмайди.

ИИ даражали капитал еса қуйидагилардан иборат:

  • жорий йилдаги соф фойда;
  • рискни ҳисобга олган ҳолдаги активлар суммасининг 1,25 фоизи ва ҳисоб-китоблардан сўнг И даражали 100 фоизли капиталдан ошмаган миқдордаги умумий захиралар (1 даражали капитал активлар ҳисоб-китоби қуйида келтирилган):
  • ҳисоб-китоблардан сўнг И даражали 100 фоизли капиталдан ошмаган миқдорда аралаш турдаги мажбуриятлар (аксиядорлик ва қарз капитали тавсифларини ўз ичига олган воситалар). И даражали капиталга киритилмаган аралаш турдаги мажбуриятлар, жумладан, имтиёзли аксиялар агарда улар қуйидаги шаргларга жавоб берсалар, ИИ даражали капиталга киритилиши мумкин:
  • тўлиқ тўланганлиги;
  • гаров билан таминланмаганлиги;
  • банк тугатилганда уларга доир талаблар, банк депозиторлари талаблари қондирилгандан сўнг қондирилиши;
  • аксия егасининг ташаббуси билан ва Марказий банк рухсатисиз тўланмаслиги;
  • банкнинг барча зарарларини қоплаши ва банкни тўловга қобилиятсиз деб елон қилиш ҳуқуқини бермаслиги;
  • агар банк охирги уч чорак мобайнида фойда олмаган бўлса, емитент хоҳишига кўра ёки оддий ва имтиёзли аксиялар бўйича дивидендлар (фоизлар) тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишда ушбу мажбуриятларга доир дивидендлар (фоизлар)ни тўлаш муддати кечиктирилиши мумкинлиги;
  • субординар қарз, бу банкнинг қарз мажбуриятлари шакли бўлиб, банк капиталини аниқлаш мақсадида ҳисоб-китоблардан сўнг И даражали капиталнинг 50 фоизидан ошмаслиги керак. ИИ даражали капиталга кирувчи субординар қарз тўлаш муддати етиб келгунга қадар охирги 5 йил давомида йилига 30%га камайиб бориши шарт. ИИ даражали капитал таркибига кирувчи субординар қарз қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
  • гаров таминотига ега бўлмаслик;
  • банк тугатилаётганда ушбу мажбуриятлар бўйича талаблар депозиторлар талаблари қондирилгандан сўнг амалга оширилиши;
  • бошлангич тўлов муддати 5 йилдан ортиқ бўлиши.

Капиталдан чегирмалар капитал етарлилиги коеффисиентлари ҳисоблангунча амалга оширилади. И даражали капиталдан чегирмалар номоддий активлар, шу жумладан, гудвилни ўз ичига олади.

«Капиталнинг етарлилиги» сўзи банк барқарорлигига берилган умумий баҳони ва банкнинг рискка бардошлилик даражасини ифодалайди. Етарлйлик тамойилининг моҳиятини қуйидагича тарифлаш мумкин: ўз капиталнинг миқдори актив миқдорига (рискни ҳисобга олган ҳолда) мутаносиб бўлиши керак.

Капиталнинг етарлилиги қуйидаги кўрсаткичларда ўз аксини топади:

  • таваккалчиликка асосланган капиталнинг умумий суммаси (ТАКУС) чегирмаларни ҳисобга олган ҳолда И даражали ва ИИ даражали капитал йигиндиси сифатида аниқланади:

45645

К2 нинг рухсат етилган минимал даражаси 0,05 га тенг (5 фоиз).

И даражали капитал таваккалчиликка асосланган умумий капиталнинг 50 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

Капиталнинг етарлилик даражаси галаблари билан бир қаторда тижорат банклари номоддий активлар ва гудвилл чегириб ташланган И даражали капиталнинг умумий активлар суммасига нисбати орқали аниқланадиган Левераж коеффисиентига риоя етишлари керак:

1021

Номоддий активлар моддий ва жисмоний шаклга ега бўлмаган номонетар, идентификасияланадиган активлардир. Уларнинг кўп турлари мавжуд, жумладан;

  • дастурий таминот;
  • фойдаланиш куқуқи;
  • маркетинг;
  • техник малумотлар.

Бироқ, банк фаолиятида енг кўп тарқалган номоддий актив гудвиллдир.

Гудвилл фирманинг моддий ўлчов тасирига тушмайдиган сармояси, масалан, обрў-етибор, касбий омилкорлик алоқалари, маркетинг усуллари ва бошқалар. Бошқача қилиб айтганда, моддий ишлаб чиқариш доирасига кирмайдиган соҳаларда фирма жамғарган активларининг «нархи». Бу ибора мижозларнинг хайрихоҳлиги, илтифоти, мойиллигини ҳам ифодалайди. Гудвилл сезилмайдиган асосий капитал, сезилмайдиган активлар бўлиб, умуман корхона баҳоси билан унинг мавжуд асосий капитали баҳоси ўртасидаги фарқни ифодалайди.

Левераж банк жами активларининг капитал билан таминланганлик даражасини акс еттирувчи кўрсаткич бўлиб, у И даражали капиталнинг номоддий активлар қиймати, жумладан гудвиллни чиқариб ташлаган ҳолда умумий активлар суммасига нисбати сифатида аниқланади.

«Кук коеффисиенти» банк капиталининг балансдаги ва баланс орти активлари ўртасидаги минимал нисбатни белгилайди. Уни ҳисоблашда мамлакатлар бўйича фарқланувчи таваккалчилик даражаси ва нормалари инобатга олиниши керак. Бу коеффисиент 8% даражасида ўрнатилган бўлиб, унинг енг камида ярми банкнинг ўз капиталига тўғри келиши керак.

Яна маълумот

procent

Банк фоизи ва ундан фойдаланиш механизми

Суда фоизи вақтинча муддатга берилган қийматдан фойдаланганлиги учун тўланадиган ўзига хос тўловдир. Унинг тўловчиси ҳам, …