Главная / Маданият / Фаришталар дуоси

Фаришталар дуоси

Фаришталар иймон келтирган кишиларга мағфират сўрайдилар, мўминлар ҳаққига яхшилик билан дуо қиладилар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:    «(Фаришталар) Иймон келтирган кишиларни мағфират қилишини сўрарлар».

Фаришталар мўминларнинг ҳақларига дуо қиладилар, мўминлар дуо қилаётган вақтда уларнинг дуосига жўр бўлиб: “Омийн (Ей Аллоҳ, дуоларини ижобат қил)”, – деб айтадилар. Шунинг учун Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- бизларга доим яхши дуо қилиб юришни, дуойи бад, қарғишларни ишлатмасликни тавсия қилганлар.

webp-net-compress-image-3

Абу Салама -розияллоҳу анҳу- вафот етган куни Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- унинг жанозасига келдилар, Муборак қўллари билан Абу Салама -розияллоҳу анҳу-нинг кўзини юмдилар. Сўнг атрофдаги одамларга: “Руҳ – жон (жасаддан) чиқса, кўз унга ергашиб қолади (яни, ортидан қараб қолади)”, – дедилар. Шу вақтда Абу Саламанинг оила азолари тарафидан овоз ешитилди. Шунда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам-: – “Ўзларингиз хақингизга фақат яхшилик билан дуо қилинглар. Фаришталар айтаётган сўзларингизга (яни дуоларингизга) омийн айтиб турурлар”, – дедилар.

Кейин Абу Саламани хаққига шундай дуо қилдилар: – “Ей Аллоҳ, Абу Саламанинг гуноҳларини мағфират қилгин, ҳидоятда бўлган кишилар қаторида унинг ҳам жаннатдаги даражасини юқори қилгин, унинг ортида қолганларига Ўзинг ёрдамчи ва сақловчи бўлгин! Ей оламларни робби! Бизларнинг ва унинг гуноҳларини ўзинг мағфират қилгин, унинг қабрини кенг ва мунаввар қилгин!”. (Муслим ривоят қилган).

Яна маълумот

grudnoe-moloko-v-tchem-tsennost

Она кўкрагидан боқишда учрайдиган қийинчиликлар

Кўкракдан боқишда онада учрайдиган қийничиликлар: Сургичларнинг нотугри шаклланиши: улар кичкина, ясси, кукрак бези ичига тортилган …