Главная / Маданият / Фаришталар кирмайдиган уй

Фаришталар кирмайдиган уй

Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- шундай марҳамат қилдилар: «Фаришталар ит ва сурат бор уйга кирмайди». (Бухорий ривоят қилган). Мана шунинг учун ит боқиш мумкин емас, фақат қўриқчилик каби қаттиқ зарурат бўлганда боқиш мумкин бўлади. Жаброил -алайҳис-салом- Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам-га бир вақт келмоқни вада қилган еканлар.

mock up poster frame in modern interior background, living room,Ўша вақт бўлипти-ю, Жаброил -алайҳис-салом- келмапдилар. Шунда Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи ва саллам- қўлларидаги асони ташлаб: “Аллоҳ хам унинг елчилари хам вадасига хилоф қилмайди”, – дедилар. Атрофни текшириб кўриб, ётадиган ўринлари остида бир кучукчани кўриб қолдилар. “Ей Ойша, бу ит қачон кирди?” – деб сўрадилар. Ойша -розияллоҳу анҳа-: “Аллоҳга қасамки, билмадим”, – дедилар. Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- итни чиқариб ташлашга буюрдилар.

Ит чиқариб ташлангандан кейин Жаброил -алайҳис-салом- келдилар. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам-: “Вада қилдингиз, мен сизни кутиб ўтирдим, нега келмадингиз?” – дедилар. Жаброил -алайҳис-салом-: “Уйингиздаги ит мени (уйингизга киришдан) ман қилди. Биз (фаришта)лар ит ва сурат бор уйга кирмаймиз”, – деди. (Муслим ривоят қилган).

Яна маълумот

grudnoe-moloko-v-tchem-tsennost

Она кўкрагидан боқишда учрайдиган қийинчиликлар

Кўкракдан боқишда онада учрайдиган қийничиликлар: Сургичларнинг нотугри шаклланиши: улар кичкина, ясси, кукрак бези ичига тортилган …