13/04/2024
Главная / Иктисодиёт / Олтин андозаси (стандарти) нима?

Олтин андозаси (стандарти) нима?

Олтин андозаси (стандарти) бу пул тизими булиб, унда олтин умумий еквивалент ролини уйнайди ва еркин зарб килинадиган олтин тангалар ёки олтинга алмаштириладиган киймат белгилари муомалада булади.

Олтин андозаси (стандарти) куйидаги бешта иктисодий холатнинг намоён булишини англатади:

  1. Олтин тангалар муомалада бемалол харакатда булади.
  2. Пулнинг барча вазифаларини олтин бажара олади.
  3. Олтин тангалар еркин зарб етилади.
  4. Киймат белгилари олтинга бемалол алмаштирилади.
  5. Жисмоний шахслар ва давлатлар уртасида олтин чекланмаган мивдорда харакат кила олади.

1976 йил 1 январдан бошлаб Халкаро валюта фонди томонидан олтиннинг катий белгиланган жахон бахоси бекор килинди. Унгача тула кийматга ега олтин тангалар хакикий муомалада булар, когоз пуллар чикариш еса Марказий банк ёки хазннадаги марказлаштирилган олтин захирасининг мивдори билан конунан боглаб куйллган еди.

3d90ea8141f71e07d1029bf6ea12530bОлтин андоза шароитида пул муомаласини тартибга солиш тизими узининг анча кам харакатлилиги ва мосланувчан емаслиги билан ажралиб турар еди. Пул чикариш жараёни мамлакат ахоли ва хужалик юритувчи субектларнинг пулга булган обектив ехтиёжи билан емас, мамлакатга нодир металларнинг келиш ёки мамлакатдан чикиб кетиши билан механик тарзда белгиланар еди.

Олтин стандарт механизмининг амал килиши халк хужалигида пулнинг етишмаслигини кучайтирар еди, чунки танглик даврида мамлакатдан олтиннинг чикиб кетиши пул емиссиясига ехтиёж енг юкори нуктага чиккан айни вактда мукаррар суратда кескин кискаришига олиб келар еди.

Шунга карамай, олтин андоза давридаги пул тизими миллий пул бирлигининг баркарорлигини уз-узидан таминлаб турганлигини кайд етиш керак. Бу баркарорлик куйидагича таминланар еди:

Олтин андоза олтиннинг баркарор ва катий белгилаб куйилган нархини такозо етади. Агар пул белгиларининг сони хаддан ташкари купайиб кетган булса, бирок олтиннинг нархи белгилаб куйилган даражада колаверса, мижозлар учун «ортикча» пулга хазинадан нисбатан арзонлашган олтинни сотиб олиш фойдали еди ва шу тарика хазина ортикча пул белгиларини муомаладан чикариб олар еди.

Аксинча, пул белгиларининг сони хаддан ташкари камайиб, улар нормал хужалик обороти учун етарли булмай колганида олтиннинг нархи ошар ва одамлар хазинага узларининг кимматлашган олтинларини сотар едилар.

1976-1978 йилларда Ямайкада туртинчи жахон валюта тизимини юзага келтириш максадида утказилган давлатлараро келишувга асосан олтинни демонетизасия килиш, яни унинг пулнинг барча вазифаларини бажаришдан махрум етишга карор килинди. Унинг урнини Марказий банкларнинг пул сиёсати тамойилларига асосланган мураккаб ва куп боскичли «пулни бошкариш» тизими егаллади.

«Узбекистон Республикасининг Марказий банки тугрисида»ги конуннинг 40-моддасида валютани тартибга солиш хусусида куйидагилар ёзилган.

Марказий банк валютани тартибга солиш ва валютани назорат килиш давлат органидир. Марказий банк:

  • Узбекистон Республикаси худудида барча шахслар учун мажбурий булган валютани назорат килишга доир норматив хужжатлар чикаради;
  • банклар, бошка юридик ва жисмоний шахсларга чет ел валютасида операсиялар утказиш учун лисензиялар беради ва лисензияларни кайтариб олади, уларнинг фаолиятини назорат килади ва тартибга солиб боради;
  • банклар учун очик валюта мавкеи лимитларини ва бошка иктисодий нормативларни белгилайди;
  • миплий валютанинг чет ел валютасига нисбатан курсини аниклаш тартибини белгилайди;
  • Узбекистон Республикасининг халкаро резервларини тасарруф етади ва бошкаради.

Марказий банк уз номидан ёки хукумат топширигига кура Узбекистон Республикаси номидан чет елда жойлашган клиринг (товарлар, кимматли когозлар, хизматлар учун узаро мажбурият талабларини, яни бир-бирига берадиган пулларни хисобга олиш билан накд пулсиз хисоб-китоб килиш тизими) муассасалари билан клиринг хамда тулов битимлари, шунингдек, хар кандай шартномалар тузишга хаклидир (41-модда).

Марказий банк узининг баланс хисобваракларида Узбекистон Республикасининг халкаро резервларини шакллантиради. Бу резервлар куйидагиларни:

  • олтин ва бошка кимматбахо металларни;
  • накд чет ел валютасини;
  • чет ел банкларида, халкаро молия ташкилотларида хисобвараклар ва депозитларда булган чет ел валютаси колдикларини;
  • чет ел хукуматлари, банклари ва халкаро молия ташкилотлари чикарган ёки кафолатлаган чет ел валютасидаги кимматли когозларни уз ичигаолади.

Марказий банк Узбекистон Республикаси худуди ва унинг ташкарисида Узбекистон Республикасининг конун хужжатларига хамда халкаро амалиётга мувофик чет ел валютасидаги операсияларни амалга оширишга хаклидир (43-модда).

Яна маълумот

risk

Рискларни аниклаш тартиби

Банк амалиётида мухим муаммолардан бири бу банк рискларини бахолашдир. Уни тугри бахолаш, унинг руй беришини …