29/03/2024
Главная / Иктисодиёт / Марказий банкнинг асосий вазифалари

Марказий банкнинг асосий вазифалари

  1. Монетар сиёсатни хамда валютани тартибга солиш сохасидаги сиёсатни шакллантириш, кабул килиш ва амалга ошириш.
  2. Узбекистон Республикасида хисоб-китобнинг самарали тизимини ташкил етиш ва таминлаш.
  3. Тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш ва назорат килиш, уларга кредит бериш.
  4. Узбекистон Республикасининг расмий олтин-валюта резервларини, шу жумладан, келишув буйича хукумат резервларини саклаш ва тасарруф етиш.
  5. Давлат бюджетининг касса ижросини Молия вазирлиги билан биргаликда ташкил етиш.
  6. Расмий олтин-валюта захираларини саклаш, пул емиссиясини амалга ошириш.
  7. Банк фаолияти билан шугулланишга лисензия (рухсатнома) бериш. Хукуматнинг молиявий агенти вазифасини бажариш.
  8. Хисобга олиш, хисобот бериш, хисоб-китоб, ссуда ва валюза операсияларини амалга оширишнинг ягона коидалари ва. меёрларини белгилаш
  9. Ташки иктисодий фаолият операсияларини амалга ошириши ва х.к.

Марказий банк ягона марказлаштирилган бошкарув тизими сифатида уз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун тегишли хизматлар ва муассасаларни ташкил етади. У Коракалпогистон Республикаси пойтахти, вилоятларнинг марказлари ва Тошкент шахрида юридик шахс макомига ега булмаган бош бошкармаларни тузади. Марказий банкка карашли хизматлар ва муассасалар Марказий банк бошкаруви тасдиклайдиган низомлар асосида фаолият курсатади. Марказий банк юридик шахс сифатида давлат мулкига асосланган булиб, иктисодий жихатдан мустакил муассаса сифатида харажатларни уз даромадлари хисобидан коплайди. Марказий банкнинг мол-мулки унинг пул ва бошка бойликларидан иборат булиб, уларнинг киймати Марказий банк балансида акс етгирилади.

centr-bank

Марказий банк иктисодиётни бошкариш ва банк тизимини назорат килишда мухим урин тутгани сабабли унинг фаолияти бутун дунё амалиётида кулланиладиган Устав ва мазкур мамлакатда банк сохасида амал килаётган конун билан тартибга солинади. Узбекистонда амал килаётган бундай конун 1995 йил 21 декабрда кабул килинган «Узбекистон Республикаси Марказий банки тугрисида»ги конундир.

Марказий банк уз фаолияти жараёнида бошка банкларга ухшаб фойда олишни максад килиб куймаган. Шунинг учун хам, у молия бозорларида тижорат банклари ва бошка кредит муассасалари билан ракобат курашини олиб бормайди. Унинг бош максади мамлакат пул бирлигининг баркарорлигини таминлашдир. Асосий максади хужаликларни узлуксиз тулов воситалари билан таминлаш (яни уларнинг тулов кобилиятларини етарли даражада булишига ёрдам бериш), хисоб-китоблар тизимини тартибга солиш, бошка банклар фаолиятини назорат килишдир. Бу максадларни амалга ошириш учун Марказий банк куйидаги тадбирларни амалга оширади:

  1. тижорат банклари захираларини сакдайди;
  2. банкларга мавсумий молиявий узилишларни коплашга ва бошка киска муддатли ехтиёжларига кредит беради;
  3. мамлакат микёсида накд пулсиз хисоб-китобларни ташкил килади;
  4. бошка банклар фаолиятини урганади, тахлил килади ва назорат килади.

Хозирги кунда дунёнинг купгина мамлакатларида тижорат банклари узлари жалб килаётган ресурсларнинг Марказий банк томонидан белгиланган бир кисмини Марказий банкда саклайдилар. Бу захиралар микдорининг юкори ва паст чегараларини Марказий банк белгилайди.

Марказий банк тижорат банклари ва бошка кредит муассасалари учун енг юкори погонадаги кредит берувчи орган хисобланади. Узбекистон Республикаси Конститусиясининг 124-моддасида: «Узбекистон Республикасининг банк тизимини республика Марказий банки бошкаради»дейилган. Шу сабабли у банкларнинг банки деб аталади.

Узбекистон Республикаси Марказий банки тугрисидаги конуннинг 6-моддасида Марказий банк ва Давлатнинг муносабатлари хакида шундай ёзилган:

«Марказий банк уз ваколатлари доирасидаги карорлар кабул килиш борасида мустакилдир. Давлат Марказий банкининг мажбуриятлари юзасидан, Марказий банк еса давлатнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар булмайди, башарти, булар уз зиммаларига бундай мажбуриятларни олмаган булмасалар ёки конунларда бошка коида назарда тутилмаган булса».

Марказий банк мустакил юридик шахс сифатида куйидаги ваколатларга ега.

Унинг биринчи ва енг асосий ваколати бу давлат банк тизимининг маркази булиш хукукига егалигидир. Бу ваколат доирасида у банк тизими сохасида Низом, коида, тартибларни ишлаб чикиш, яни банклар ва банкларга карашли булмаган ташкилотлар учун бажарилиши шарт булган банк операсияларини амалга ошириш, банкларда хисоб-китоб юритиш, бухгалтерлик ва статистик хисоботлар тузиш ва такдим етиш коидаларини ишлаб чикиш хукукига ега.

Марказий банк ваколатининг асосий йуналиши унинг пул-кредит сохасида давлат назоратини амалга оширишини ташкил етишдир. У уз назоратидаги субектларнинг оператив хужалик фаолиятига аралашмаган холда банк фаолиятининг конунийлигини назорат килади.

Марказий банк давлат бошкаруви органи сифатида давлат пулкредит сиёсатини амалга ошириш буйича фаолият юритади.

Кайд килинган ваколатлар доирасида Марказий банк мустакил карорлар кабул килади ва у Узбекистон Республикаси Олий Мажлисига хисобот беради.

Марказий банк хукумат билан муносабатларга киришади хамда жахон амалиётига мувофик унинг банкири, фискал (хазина) агенти (вакили) хамда уз ваколатларига кирувчи хамма муаммолар юзасидан маслахатчиси вазифаларини бажаради, шунингдек, иктисодий хамда молиявий масалалар юзасидан давлат бюджетини тайёрлашга доир тавсияларни уз ичига олган малумотни хукуматга такдим етади. Марказий банкка бундай ваколатларни берилиши икки боскичли банк тизимининг унумли иш юритишини таминлаш имконини беради.

Марказий банк кредит тизимида етакчилик ва бошкарувчи, яни банк тизимини тартибга солиб турувчи вазифасини бажаради. Марказий банк тугрисидаги конуннинг 3-моддасида такидланганидек, Марказий банкнинг бош максади миллий валютанинг баркарорлигини таминлашдан иборат. Мазкур максад банк олдига куйидаги вазифаларни куяди:

Марказий банк мамлакатда муомалага пул белгиларини чикариш борасида монопол хукукка ега булган органдир ва бу хукук банклар фаолияти тугрисидаги конунда белгилаб куйилган. Марказий банк бошка барча банклар ва кредит муассасалари учун турли коидалар ва йурикномалар ишлаб чикади хамда уларнинг тулалигича бажарилишини назорат килади.

Марказий банк хукуматнинг бош банкири ва молиявий маслахатчиси хисобланиб, давлатлараро турли келишувларда барча молиявий хамда умумиктисодий масалаларни хал килишда иштирок етади.

«Узбекистон Республикаси Марказий банки тугрисида»ги Конуннинг 3-моддасида такидланганидек, куйидаги фаолият турлари Марказий банк учун такикланади:

  1. молиявий ёрдам курсатиш билан шугулланиш;
  2. тижорат билан шугулланиш;
  3. Узбекистон Республикаси Халк банкининг, шунингдек, Марказий банк фаолиятини юритишни таминловчи корхоналар ва ташкилотларнинг капиталларида иштирок етишини истисно етганда, банклар ва бошка юридик шахслар капиталида катнашишга хакли емас.

Булардан ташкари, Марказий банк тижорат банклари билан ракобат килмаслиги учун унинг функсиялари бироз чекланган була-ди, яни Марказий банк факат банкларга ва давлатга хизмат килади.

Марказий банк хорижий банклар билан хамкорлик килади. Унинг бошка давлатлар банклари ва кредит муассасалари билан узаро муносабатлари Узбекистон Республикасининг халкаро шартномаларига, шунингдек, банклараро битимларга мувофик амалга оширилади.

Ташки иктисодий алокалар сохасида Марказий банк куйидагиларга (9-модда), яни:

  • бошка давлатларнинг марказий банклари, халкаро банклар ва узга молия-кредит муассасаларида Узбекистон Республикаси манфаатларини химоя килишга;
  • молиявий операсияларни бажаришга, шу жумладан чет ел хукуматлари, чет ел марказий банклари ва пул-кредитни тартибга солиш органларига, шунингдек, Узбекистон Республикаси азо булган халкаро ташкилотларга банк хизмати курсатишга;
  • хорижий давлатларда ваколатхоналар очишга;
  • Узбекистон Республикасида чет ел банкларининг ваколатхоналарини аккредитасия килишга хаклидир.

Марказий банк мамлакатнинг иктисодий, валюта ва бошка турли манфаатларини таминлашга кумаклашган холда:

  • давлатлараро савдо, тулов битимларининг шартларини ишлаб чикишда катнашади;
  • хорижий валютада аксиялар, облигасиялар ва бошка кимматли когозлар (девизлар) сотиб олади, хорижий валютадаги фойда хисобидан валюта фондларини ташкил килади;
  • бошка турли тижорат банкларининг ташки иктисодий фаолиятини мувофиклаштиради;
  • миллий пул бирлиги «сумининг хорижий валюталарга нисбатан курсини белгилайди, тартибга солади, мустахкамлайди ва бу борада турли тадбирлар ишлаб чикади хамда амалга оширади.

Яна маълумот

risk

Рискларни аниклаш тартиби

Банк амалиётида мухим муаммолардан бири бу банк рискларини бахолашдир. Уни тугри бахолаш, унинг руй беришини …